EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Халқаро қидирувдаги икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фирибгарлик учун халқаро қидирувда бўлган хоразмлик 40 ёшли Т.Р. ва тошкентлик 38 ёшли Ф.А. Туркияда қўлга олинди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, улар Ўзбекистон ИИВ ходимларига топширилиб, жавобгарликка тортиш учун юртимизга қайтарилди.

Охирги пайтлар Туркия жиноят қилиб қочадиган давлат бўмай қолди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик натижасида жиноятчиларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонликлар учун ажойиб янгилик

Эндиликда Фуқаролар кадастр муаммолари билан бевосита раҳбариятга мурожаат қилиши мумкин

Эндиликда фуқаролар ер билан боғлиқ низолар, ноқонуний қурилишлар, кадастр ҳужжатлари, мулкни рўйхатдан ўтказиш, кадастр рақами олиш, ер участкаларини бўлиш ва бирлаштириш каби масалаларда мурожаат қилиши мумкин.Президент раислигида 13 март куни ўтказилган йиғилиш топшириқлари ижроси доирасида Андижонда кадастр масалалари бўйича очиқ мулоқот йўлга қўйилди.


📞 Мурожаат учун алоқа рақамлари:
👤 Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи - Фаёзиддин Бердикулов
📱 Тел: 98 570 11 31
� Телеграм:
903531131

👤 Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи - Дилшодбек Акбаров
📱 Тел: 97 836 77 00
� Телеграм:
916021788

Бошқарманинг ишонч рақами 74-224-20-25

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🤔1
Термизда чанг бўрони кучсизланган

Термиз шаҳрида кузатилган қисқа муддатли чанг-бўрони 17:00 ҳолатига кўра кучсизланган.

Ҳозирда Термиз шаҳри атмосферасида PM2.5 миқдори 49.7 мкг/м3 (миллий меъёрдан 60 мкг/м3), PM10 эса 213.7 мкг/м3 (меъёр 300 мкг/м3) ни ташкил қилади.

Одатда, ёғингарчилик олдидан бу каби қисқа муддатли чанг кириб келиши кузатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термизда 23 ёшли талаба қиз янги туғилган чақалоғини 1500 долларга сотмоқчи бўлди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида янги туғилган чақалоқни сотишга уриниш ҳолати аниқланди.

Маълум қилинишича, 23 ёшли талаба қиз ўзининг янги туғилган ўғлини 1,5 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган. Қайд этилишича, у бу маблағни контрактини тўлаш ишлатмоқчи бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат ўз вақтида бартараф этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Эрон АҚШнинг Дубайдаги ҳарбий омборига зарба берди

Эрон ҳарбий қўмондонлиги Дубайда жойлашган ҳарбий омборга зарба берилганини маълум қилди.

Марказий қўмондонлик штаби “Хотам ал-Анбиё” расмий вакили Иброҳим Золфағорийнинг айтишича, мазкур объект АҚШ армиясига кўмак бериш мақсадида фаолият юритган ва у ерда дронларга қарши кураш тизимлари сақланган.

“Дубайда жойлашган, АҚШ армиясига ёрдам кўрсатиш мақсадида фаолият юритган ва Украина билан боғлиқ бўлган дронларга қарши кураш тизимлари омбори ҳаво-коcмик ҳамда денгиз кучлари томонидан амалга оширилган қўшма операция натижасида йўқ қилинди”, — дейилади баёнотда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16👎1😢1
Японияда чақалоқ нега йиғлаётганини аниқлайдиган AI илова яратилди

Японияда сунъий интеллект асосида ишловчи Awababy иловаси ишлаб чиқилди. У ота-оналарга чақалоқ нега йиғлаётганини тушунишга ёрдам беради.

Маълум қилинишича, илова тахминан 150 мингта аудиоёзувлар асосида ўқитилган. Алгоритм товушнинг баландлиги, тембри ва давомийлигини таҳлил қилиб, йиғининг сабабини аниқлайди.

Илова 11 хил ҳолат ва эҳтиёжни таниб олади. Улар қаторида очлик, уйқучанлик, ноқулайлик, ёлғизлик, ҳарорат ўзгариши, қорин оғриғи ва эътиборга эҳтиёж кабилар бор.

Шунингдек, фойдаланувчилар турли ҳолатларда болани қандай тинчлантиргани ҳақида тажриба алмашиши мумкин. Бу эса умумий тавсиялар базасини шакллантиришга хизмат қилади.

Маълум қилинишича, 20 апрелдан бошлаб Япониянинг Мисима шаҳрида икки ёшгача боласи бор оилалар учун илованинг премиум версияси бепул тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤷‍♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турк дунёси нашриётчилиги бир майдонда жамланади

27-29 март кунлари Анқарада Туркий дунё ноширлик конгресси бўлиб отади. Тадбир Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилиб, туркий давлатлар нашриётчилик соҳасини ягона платформада бирлаштиришга қаратилган.

Конгрессда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан жами 140 нафар ношир, ёзувчи, таржимон ва мутахассис иштирок этади. Уч кун давомида муаллифлик ҳуқуқлари, умумий алифбо, нашриёт стандартлари, таржима ва контент яратиш каби йўналишлар 6 та комиссия доирасида муҳокама қилинади.

Якунда эса ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни ёлга қўйиш бойича амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда номерфуруш аниқланди

Тошкент шаҳрида давлат рақамларини ноқонуний йўл билан олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди.Маълум қилинишича, у ʼ'ГАИʼʼ даги танишлари орқали чиройли комбинацияли давлат рақамини 2000 АҚШ доллари эвазига навбатсиз расмийлаштириб беришни таклиф қилган.

Фуқаро одамларни ишонтириб, рақамни осон йўл билан олиб беришни ваъда қилган. Бироқ ўтказилган текширувлар натижасида ушбу фаолият ноқонуний экани аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан жиноят кодексининг 168 моддаси 2 қисми б банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бен Кингсли иштирок этган фильм New York Festivals 2026 финалига чиқди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширилган «Маърифат акс-садоси» ҳужжатли фильмлар серияси жаҳон кино саноатидаги нуфузли мукофотлардан бири — New York Festivals TV & Film Awards 2026 танловининг финал босқичига чиқди.

👉 https://effect.uz/n/105

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Сўх тажрибаси: халқ ва давлат бирлашса натижа бўлади

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат марказда, балки чекка ҳудудларда ҳам ўз самарасини бермоқда. Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди — Сўх туманидаги ўзгаришлар бунинг яққол мисоли бўлди.

Фарғона вилояти кенгаши депутати Субхонали Нишонов бошчилигида амалга оширилган ташаббус доирасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди.

Натижада, қисқа муддат — беш ой давомида 7 минг нафарга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу фақат рақам эмас, балки ҳаёт сифати ошгани ва инсон қадрига амалий эътибор қаратилганини англатади.

Мутахассислар таъкидлашича, Сўх тажрибаси муҳим бир ҳақиқатни кўрсатди:
давлат тизими халқ иштирок этганда самарали ишлайди.

👉 https://effect.uz/n/106

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔5
Журналист Карим Баҳриев вафот этди

Таниқли журналист, публицист ва таржимон Карим Баҳриев оғир инсультдан сўнг ҳаётдан кўз юмди.

Маълум қилинишича, у ўтган ҳафтада ўткир геморрагик инсульт (мияга қон қуйилиши) билан Тошкент шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан барча зарур муолажалар кўрсатилганига қарамай, у жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.

Карим Баҳриев ўз фаолияти давомида журналистика, публицистика ва таржимонлик соҳаларида самарали меҳнат қилди. Унинг чиқишлари ва фикрлари жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинган. У ўзининг қуйидаги фикри билан ҳам кўпчиликка яхши таниш эди:

«Мансабдор сарфлаган ҳар бир тийин — халқ пули. Давлатнинг вазифаси уни шаффоф ва адолатли тақсимлашдир».


Марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига ва ҳамкасбларига таъзия билдирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон илк бор “Cosmoprof Bologna"да иштирок этди

2026 йил 26–29 март кунлари Болонья шаҳрида ўтказилаётган Cosmoprof Bologna кўргазмасида Ўзбекистон илк бор миллий стенд билан иштирок этмоқда.

Ташаббус Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi ҳамда Pharm Service томонидан амалга оширилган.

“Made in Uzbekistan” стендида маҳаллий косметика ва парфюмерия маҳсулотлари тақдим этилмоқда. Жумладан, Ozwell, Beun Cosmetics ва 7Saber брендлари иштирок этмоқда.

Мазкур иштирок миллий косметика саноатини халқаро майдонда танитиш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшкўпирдаги ер можароси: судда саволлар очиқ қолмоқда!

Урганч шаҳар туманлараро иқтисодий судида “Ибрагим балиқчи” фермер хўжалигига оид иш кўриб чиқилди. Суд жараёнида даъво аризасида келтирилган айрим асослар баҳсли экани аниқланди.

Фермер ва ҳокимлик вакили билан бўлиб ўтган суҳбатда қатор саволлар ҳали ҳам очиқ қолди: пахта режасининг 64,8% бажарилиши ерни бекор қилиш учун етарли асосми? “Қўпол бузилиш” тушунчаси аниқ нимани англатади?

Шунингдек, 102 кв.м қурилма учун 126 гектар ерни тортиб олиш қанчалик мутаносиблиги ҳам муҳокама марказида бўлди. Айрим ҳолатларда даъво аризасида келтирилган асослар тўлиқ исботланмагани таъкидланди.

📌 Кейинги суд мажлиси 31 март куни соат 15:00 га тайинланди. Саволлар ҳали ҳам очиқ.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔1
Трамп Эрон нефтини назоратга олиш режаси борлигини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон нефтини Венесуэладаги сценарий асосида назоратга олишни исташини билдирди.

“Ростини айтсам, мен Эрон нефтини назоратга олишни истардим. Лекин айримлар “бу нима учун керак?” дейишмоқда. Улар нотўғри фикрда”, — деди Трамп Financial Times нашрига берган интервьюсида.


Нашр маълумотларига кўра, Трамп бу режани АҚШ Венесуэлада амалга оширган ҳаракатлар билан таққослаган. У ерда Вашингтон муайян муддат нефть соҳасини назорат қилишни кўзлагани айтилган.

Шунингдек, Трамп АҚШ Эроннинг асосий нефть экспорт маркази ҳисобланган Харк оролини эгаллаб олиш имкониятини ҳам истисно қилмаган.

Маълумот учун, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бир ойдан бери давом этмоқда. Бу вақт давомида томонлар ўзаро зарбалар алмашмоқда.

Можаронинг кескинлашуви натижасида Ормуз бўғози орқали денгиз ташувлари деярли тўхтаб қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1👎1😢1
Тиббиёт ходимлари учун имтиёзли ипотека жорий этилиши таклиф қилинди

Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ипотека механизми таклиф этилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 15 йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга уй-жой хариди учун ипотека расмийлаштиришда 25 фоизлик дастлабки бадал давлат томонидан қоплаб берилади.

Шунингдек, квота доирасида 125 нафар фуқаро рандом танлов асосида саралаб олиниши назарда тутилган.

Мазкур тартиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳужжат лойиҳасида акс этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Эрон АҚШнинг 500 миллион турадиган самолётини йўқ қилди

Эрон томони Саудия Арабистонида жойлашган “Шаҳзода Султон” авиабазасига берилган зарба натижасида АҚШга тегишли E-3 Sentry AWACS самолёти йўқ қилинганини маълум қилди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) баёнотига кўра, ҳаво-космик кучлар томонидан амалга оширилган ҳужумда узоқ масофали радиолокацион кузатув ва бошқарув тизимига эга бўлган ушбу самолёт нишонга олинган.

Маълумотларга кўра, Boeing E-3 Sentry AWACS самолёти “учувчи радар” сифатида танилган бўлиб, у ҳаво маконидаги нишонларни аниқлаш ва назорат қилиш вазифасини бажаради.

Military Watch Magazine нашри таъкидлашича, бундай самолётнинг қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлиб, унинг ўрнини босиш анча мураккаб жараён ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия курдларни огоҳлантирди

Туркия АҚШ, Ироқ ва курд тузилмаларини огоҳлантириб, агар улар Эронга қарши операцияларда иштирок этса, ҳарбий чоралар кўришини маълум қилди. Бу ҳақда “Türkiye” газетаси ёзди.

Маълум қилинишича, Исроил Курдистон ишчилар партияси (PKK) ва унинг Эрон бўлинмаларини жанговар ҳаракатларга жалб этмоқчи бўлган. Алоқалар “Моссад” орқали олиб борилган.

Эрдўған бу масалани Трамп билан суҳбатда ҳам муҳокама қилиб, курд кучларини урушда қўллашга кескин қарши чиққан. Курд томонига эса, иштирок этса, зарба берилиши очиқ айтилган.

Жараёнга Туркия Ташқи ишлар вазирлиги (TIV) ва разведка ҳам жалб этилган. Ҳатто Абдулла Ўжалон ҳам курдларни можарога аралашмасликка чақирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥3👎1🤔1
Наманганда мактаб ўқувчиси зўрлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 6-синф ўқувчисига нисбатан оғир жиноят содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
Пропан нархини асоссиз равишда оширган 31 та корхона жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида пропан нархи 21 фоизгача арзонлашган.

👉 https://effect.uz/n/107

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢1