EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Амударёдан Ўзбекистонга гашиш ўтказган Афғонистон фуқароси 15 йилга қамалди

Афғонистон фуқароси Амударё орқали чегара тартибини қасддан бузган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудига ўтаётган вақтида қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 52 ёшли эркак қўлбола ясалган қайиқдан фойдаланиб, Ўзбекистон ҳудудига 10 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини ўтказишга урунган.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида кўриб чиқилиб, унга нисбатан 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Ҳормуз бўғозини “Трамп бўғози” деб атади

У “Келажак инвестициялари ташаббуси” тадбирида сўзлар экан, Ҳормуз Strait ни адашиб “Трамп бўғози” деб айтди.

Трампнинг ўзи бу вазиятга шундай изоҳ берди:
— “Биз музокаралар олиб бораяпмиз ва натижага етиш яхши бўларди, лекин бунг учун улар ‘Трамп бўғози’ни очиши керак. Демоқчи бўлганим — Ҳормуз эди. Мени кечиринг, жуда афсусдман, қандай даҳшатли хато.”

Шундан кейин у ҳазиломўз тарзда қўшимча қилди:
— “Сохта янгиликлар буни тасодиф дейди. Аммо менда деярли тасодифлар бўлмайди.”


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
APK фирибгари 2 миллиард сўмни “шилган” йигит ушланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, Навоийда йирик киберфирибгарлик фош этилди.

2004 йилда туғилган йигит Telegram орқали вирусли APK файллар тарқатиб:
— 201 нафар фуқарони алдаган
— 121 та кибержиноят содир этган
— жами 2 млрд сўмдан ортиқ пулни ўғирлаган

У Paynet орқали “даромад топиш” ваъдаси билан одамларни жалб қилган, сўнг вирус орқали уларнинг банк карталаридан пул ечиб олган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг ўғирлик моддаси билан иш қўзғатилган ва қамоққа олинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Махачқалада кучли ёмғир оқибатида сув тошқини юзага келди

Доғистон пойтахти Махачқала шаҳрида кучли ёмғирлар натижасида турар жой ҳудудларини сув босди.

РИА Новостига кўра, тошқин оқибатида Заречная кўчасида жойлашган 20 га яқин хусусий уй зарар кўрган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Доғистон бўйича бошқармаси хабар беришича, ҳозирда қутқарувчилар хонадонма-хонадон юриб, аҳолига ёрдам кўрсатмоқда.

Сув тошқини фақат Махачқалада эмас, балки Дербент ва Доғистон Огнлари шаҳарларида ҳам қайд этилган.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво энергия объектларида узилишларга сабаб бўлган. Ҳозирда Махачқала ва республикадаги 14 та туманда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Электр таъминотини тиклаш ишларига 46 та бригада, 138 нафар мутахассис ва 47 та махсус техника жалб этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон тарихида илк бор: миллий валюта ўзида чоп этилмоқда

Садир Жапаров маълум қилишича, Қирғизистон энди миллий валютаси — сўмни ўз ҳудудида мустақил чоп этишни бошлади.
Авваллари:
— валюта хорижда чоп этиларди
— бунинг учун катта маблағ сарфланарди


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия нефт экспорти фалаж ҳолатга тушди

Россия Украина уруши фондида Украинадан кучли зарба олди.

Дрон ҳужумлари натижасида Приморск Порт ва Уст-Луга Порт фаолияти издан чиқди.

Натижада Россия нефть экспортининг қарийб 40–50% тўхтади
— Кунига миллионлаб баррел нефть етказиб бериш хавф остида
— Портларда ёнғин ва техник носозликлар давом этмоқда

Экспертларга кўра, бу Россия нефть секторига уруш бошидан бери берилган энг кучли зарба бўлиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2🔥1
Эрон АҚШнинг “Шаҳзода Султон” авиабазасига зарба берди

Эрон Саудия Арабистонида жойлашган АҚШнинг “Шаҳзода Султон” авиабазасига зарба берганини маълум қилди.

Марказий қўмондонлик штаби “Хотам ал-Анбиё” расмий вакили Иброҳим Золфағорийнинг айтишича, ҳужум натижасида бир ёнилғи қуйиш самолёти портлатилган, яна учта самолёт ишдан чиқарилган.

“Ушбу муваффақиятли операция давомида бир ёнилғи қуйиш самолёти бутунлай йўқ қилинди, яна учта самолёт шикастланди”, — дейилади баёнотда.


Қайд этилишича, “Шаҳзода Султон” авиабазаси Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектлари учун муҳим логистика ва операциялар маркази ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизда чанг бўрони бошланди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида кучли чанғ бўрони кузатилмоқда. “Афғон шамоли” деб аталувчи табиий ҳодиса оқибатида шаҳарни зич чанғ қоплаган.

Маълум қилинишича, бугун, 28 март куни 13:00 дан бошлаб Термиз шаҳрида тўсатдан чанг-бўрони бошланган.

Ҳозирда Термиз шаҳри атмосферасида PM2.5 миқдори 1200 мкг/м3 (миллий нормадан 20 марта кўп), PM10 эса 5614 мкг/м3 (18.7 марта кўп) ни ташкил қилади.

Ушбу чанғ бўрони бошқа ҳудудларга ҳам тарқалиши мумкин, ҳатто Тошкентгача етиб бориш эҳтимоли истисно этилмаяпти.

Мутахассислар аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда:

— уйлардаги ойна ва эшикларни маҳкам ёпиш;
— зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик;
— ташқарида тиббий ниқоблардан фойдаланиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигига директор тайинланди

Президент қарори билан Дилшод Қурёзов Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди.

Дилшод Қурёзов мазкур тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалалари департаменти раҳбари ўринбосари — сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев исломий банклар тўғрисидаги қонунни имзолади.

27 март куни имзоланган ушбу қонун асосида Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан:

⁃ қонунчиликка исломий банк фаолияти, исломий молия операциялари, исломий молия стандартлари ҳамда инвестициявий омонат (депозит) тушунчалари киритилди;

⁃ исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия жорий қилиниб, мазкур лицензияни олиш бўйича аниқ талаблар ўрнатилди;

⁃ исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга банклар томонидан амалга ошириладиган исломий молия операциялари рўйхати тасдиқланди;

⁃ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга бевосита савдо фаолиятини амалга оширишга ҳамда юридик шахсларни ташкил этиш ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни ёки акцияларни чекловларсиз олишга рухсат берилди;

⁃ исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк ва банкларда исломий молия кенгашини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятига доир талаблар белгиланди.

Қонунда исломий молия операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам белгиланган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Халқаро қидирувдаги икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фирибгарлик учун халқаро қидирувда бўлган хоразмлик 40 ёшли Т.Р. ва тошкентлик 38 ёшли Ф.А. Туркияда қўлга олинди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, улар Ўзбекистон ИИВ ходимларига топширилиб, жавобгарликка тортиш учун юртимизга қайтарилди.

Охирги пайтлар Туркия жиноят қилиб қочадиган давлат бўмай қолди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик натижасида жиноятчиларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонликлар учун ажойиб янгилик

Эндиликда Фуқаролар кадастр муаммолари билан бевосита раҳбариятга мурожаат қилиши мумкин

Эндиликда фуқаролар ер билан боғлиқ низолар, ноқонуний қурилишлар, кадастр ҳужжатлари, мулкни рўйхатдан ўтказиш, кадастр рақами олиш, ер участкаларини бўлиш ва бирлаштириш каби масалаларда мурожаат қилиши мумкин.Президент раислигида 13 март куни ўтказилган йиғилиш топшириқлари ижроси доирасида Андижонда кадастр масалалари бўйича очиқ мулоқот йўлга қўйилди.


📞 Мурожаат учун алоқа рақамлари:
👤 Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи - Фаёзиддин Бердикулов
📱 Тел: 98 570 11 31
� Телеграм:
903531131

👤 Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи - Дилшодбек Акбаров
📱 Тел: 97 836 77 00
� Телеграм:
916021788

Бошқарманинг ишонч рақами 74-224-20-25

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🤔1
Термизда чанг бўрони кучсизланган

Термиз шаҳрида кузатилган қисқа муддатли чанг-бўрони 17:00 ҳолатига кўра кучсизланган.

Ҳозирда Термиз шаҳри атмосферасида PM2.5 миқдори 49.7 мкг/м3 (миллий меъёрдан 60 мкг/м3), PM10 эса 213.7 мкг/м3 (меъёр 300 мкг/м3) ни ташкил қилади.

Одатда, ёғингарчилик олдидан бу каби қисқа муддатли чанг кириб келиши кузатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термизда 23 ёшли талаба қиз янги туғилган чақалоғини 1500 долларга сотмоқчи бўлди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида янги туғилган чақалоқни сотишга уриниш ҳолати аниқланди.

Маълум қилинишича, 23 ёшли талаба қиз ўзининг янги туғилган ўғлини 1,5 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган. Қайд этилишича, у бу маблағни контрактини тўлаш ишлатмоқчи бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат ўз вақтида бартараф этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Эрон АҚШнинг Дубайдаги ҳарбий омборига зарба берди

Эрон ҳарбий қўмондонлиги Дубайда жойлашган ҳарбий омборга зарба берилганини маълум қилди.

Марказий қўмондонлик штаби “Хотам ал-Анбиё” расмий вакили Иброҳим Золфағорийнинг айтишича, мазкур объект АҚШ армиясига кўмак бериш мақсадида фаолият юритган ва у ерда дронларга қарши кураш тизимлари сақланган.

“Дубайда жойлашган, АҚШ армиясига ёрдам кўрсатиш мақсадида фаолият юритган ва Украина билан боғлиқ бўлган дронларга қарши кураш тизимлари омбори ҳаво-коcмик ҳамда денгиз кучлари томонидан амалга оширилган қўшма операция натижасида йўқ қилинди”, — дейилади баёнотда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16👎1😢1
Японияда чақалоқ нега йиғлаётганини аниқлайдиган AI илова яратилди

Японияда сунъий интеллект асосида ишловчи Awababy иловаси ишлаб чиқилди. У ота-оналарга чақалоқ нега йиғлаётганини тушунишга ёрдам беради.

Маълум қилинишича, илова тахминан 150 мингта аудиоёзувлар асосида ўқитилган. Алгоритм товушнинг баландлиги, тембри ва давомийлигини таҳлил қилиб, йиғининг сабабини аниқлайди.

Илова 11 хил ҳолат ва эҳтиёжни таниб олади. Улар қаторида очлик, уйқучанлик, ноқулайлик, ёлғизлик, ҳарорат ўзгариши, қорин оғриғи ва эътиборга эҳтиёж кабилар бор.

Шунингдек, фойдаланувчилар турли ҳолатларда болани қандай тинчлантиргани ҳақида тажриба алмашиши мумкин. Бу эса умумий тавсиялар базасини шакллантиришга хизмат қилади.

Маълум қилинишича, 20 апрелдан бошлаб Япониянинг Мисима шаҳрида икки ёшгача боласи бор оилалар учун илованинг премиум версияси бепул тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤷‍♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турк дунёси нашриётчилиги бир майдонда жамланади

27-29 март кунлари Анқарада Туркий дунё ноширлик конгресси бўлиб отади. Тадбир Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилиб, туркий давлатлар нашриётчилик соҳасини ягона платформада бирлаштиришга қаратилган.

Конгрессда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан жами 140 нафар ношир, ёзувчи, таржимон ва мутахассис иштирок этади. Уч кун давомида муаллифлик ҳуқуқлари, умумий алифбо, нашриёт стандартлари, таржима ва контент яратиш каби йўналишлар 6 та комиссия доирасида муҳокама қилинади.

Якунда эса ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни ёлга қўйиш бойича амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда номерфуруш аниқланди

Тошкент шаҳрида давлат рақамларини ноқонуний йўл билан олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди.Маълум қилинишича, у ʼ'ГАИʼʼ даги танишлари орқали чиройли комбинацияли давлат рақамини 2000 АҚШ доллари эвазига навбатсиз расмийлаштириб беришни таклиф қилган.

Фуқаро одамларни ишонтириб, рақамни осон йўл билан олиб беришни ваъда қилган. Бироқ ўтказилган текширувлар натижасида ушбу фаолият ноқонуний экани аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан жиноят кодексининг 168 моддаси 2 қисми б банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram