EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ваҳшийлик: мушуклар отиб ташланди, биттаси эса “ко‘ргазма” қилиб осилди

Тошкент вилоятида даҳшатли ҳолат юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Бўстонлиқ туманидаги меҳмонхоналардан бирида учта мушук ўта шафқатсизлик билан қийноққа солиниб, отиб ўлдирилган. Энг даҳшатлиси — улардан бири кейин осиб қўйилган, гўёки “ко‘ргазма” сифатида.

Ҳодиса тахминан декабр ойида, кечки соат 22:57 атрофида содир бўлгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, мушукларни таҳқирлаган ва ўлдирган 33 ёшли эркак 15 суткага ҳибсга олинди. Унинг шериги эса ноқонуний қурол билан боғлиқ ҳолат бўйича 10 суткага қамалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент марказида Tracker ҳайдовчиси одамларни атайлаб босиб кетди

26-март куни Minor метро бекати яқинида — Юнусобод туманидаги Ниёзбек йўлида даҳшатли ҳодиса юз берди.
Дастлаб оддий жанжал бўлган. Гувоҳлар айтишича, атрофдагилар аралашиб, томонларни ажратишган ва ҳамма тарқалган.

Аммо бу билан ҳаммаси тугамаган. Оддий жанжал бир неча дақиқада қасддан қилинган ҳужумга айланган. Яъни орадан бир неча дақиқа ўтиб, эркак яна рулга ўтириб, “Tracker” билан йўл бўйлаб кетаётган одамларга қарата машинани уларнинг устига ҳайдаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ йўқ ўйлар учун катта енгиллик: свет 50% арзонлаши мумкин

Газлашмаган ҳудудларда яшовчилар учун яхши янгилик бўлиши мумкин.

2026-йил 1-январдан бошлаб газ йўқ ҳовлиларга электр энергияси учун 50% чегирма бериш режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Энергетика вазири — Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида сифатсиз қурилиш ишлари бартараф этилди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида барпо этилаётган кўп қаватли турар жой объектида инспекция ходимлари томонидан навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўрганишлар давомида объектнинг 3-қаватида айрим ажратма деворларда бажарилган газоблок териш ишлари лойиҳа талабларига мос келмаслиги аниқланди.

Аниқланган ушбу қоидабузарликлар жойида бартараф этилиб, лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган ишлар буздирилди. Шунингдек, қурилиш масъулларига мазкур ишларни қайта, лойиҳа талаблари асосида бажариш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда хавфли қўнғироқлар: +98 дан келаётган қўнғироқларни КО‘ТАРМАНГ

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда +98 (Эрон коди) орқали ноаниқ рақамлардан оммавий қўнғироқлар кузатилмоқда.
Бу оддий қўнғироқ эмас.

Мутахассислар огоҳлантирмоқда, бундай ҳолатлар ортида фирибгарлар туриши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026-йилда Суперлига клубларига ҳар бирига 35 миллиард сўмдан ажратилади!

Президент қарорига кўра, 2026-йилдан бошлаб Ўзбекистон Суперлигаси клублари давлат томонидан молиялаштирилади.

Яъни 16 та клубнинг ҳар бирига 35 миллиард сўм берилади. Pro лига клублари ҳам молиявий қўллаб-қувватланади ва шунингдек, маблағлар Спорт вазирлиги махсус жамғармаси орқали тақсимланади.

Умумий ҳисобда: 700 миллиард сўм — футбол, Олимпия ва Паралимпия ҳаракатлари, спорт федерацияларига ажратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢8👍1🤔1
Навоийдаги "бепул сауна": Зарафшон маҳалласидаги 16-уй аҳолиси қачонгача сабр қилиши керак?

Навоий шаҳар Зарафшон маҳалласи 16-уй аҳолиси яна ўша эски муаммо билан юзма-юз келди. Иссиқ сув қувури яна ёрилди! Натижада уй ертўласи сувга тўлиб, бамисоли "ҳақиқий сауна"га айланиб улгурган.

Бу ҳолат биринчиси эмас, иккинчиси ҳам эмас... Аввалроқ ҳам 3-4 маротаба айнан шу манзилда қувурлар панд берганди. Ҳар гал аҳоли масъулларнинг "кўзи кўр, қулоғи кар" бўлиб қолганидан сўнг, ижтимоий тармоқларга чиқиш орқали овозини етказишга мажбур бўлмоқда.

Шаҳар иссиқлик таъминоти ходимлари келишади, аммо уларнинг иши — "мендан кетгунча, эгасига етгунча". Қувурнинг тешик жойини қўл учида ямаб кетишади. Натижа эса кўз олдингизда: орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ўша "ямоқ" яна панд беради.

Савол туғилади: наҳотки бутун бошли ташкилот битта уйнинг чириган қувурини янгисига алмаштириб беришга ожиз бўлса? Ёки масъуллар учун аҳолининг хотиржамлигидан кўра, ҳар ҳафта келиб "ямаб кетиш" фойдалироқми?

Натижада эса:
* Уйнинг пойдевори сувда қолиб, бино конструкциясига шикаст етмоқда;
* Юқори қаватлардаги аҳоли намлик ва нохуш ҳиддан азият чекмоқда;
* Иссиқлик ва сув исрофи ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади.

Навоий шаҳар иссиқлик таъминоти ва мутасадди ташкилотлардан "хўжакўрсин"га эмас, балки сифатли ва тубдан ҳал этилган ечим кутиб қоламиз. Муаммони ямаш эмас, янгилаш вақти келмадимикин?


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика саҳнасида ёш истеъдодлар беллашди

25-26 март кунлари Муқимий номидаги давлат мусиқали драма театрида Турон театр танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танловда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларидан иборат 14 та жамоа, шунингдек, 5 та "Zamin Creative" инклюзив студия иштирок этди.

Асосий йўналиш: 1-ўрин Сирдарё (Ҳалима Худойбердиева ижод мактаби)2-ўрин Жиззах (Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактаби)3-ўрин Бухоро (Президент мактаби)

Инклюзив студиялар:
1-ўрин Андижон
2-ўрин Қашқадарё
3-ўрин Қорақалпоғистон


Танлов ёшларнинг саҳна маҳоратини ривожлантириш ва истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Ўзбекистон илк бор “Cosmoprof Bologna” халқаро кўргазмасида иштирок этди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда “Pharm Service” ДМ ташаббуси билан 2026 йил 26–29 март кунлари Италиянинг Болонья шаҳрида ўтказилаётган Cosmoprof Bologna кўргазмасида Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон илк бор миллий стенд билан иштирок этмоқда.

👉 https://effect.uz/n/103

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада оғуфуруш эр-хотин қўлга олинди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида трансмиллий жиноий уюшма аъзолари томонидан Республика ҳудудида тарқатилаётган гиёҳвандлик моддалари тўхтатиб қолинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
АҚШ вице-президенти ва Нетаньяху ўртасида Эрон масаласида зиддият юзага келди

Вэнс можарони музокаралар орқали якунлаш тарафдори бўлса, Нетаньяху Эрондаги амалдаги режимни тўлиқ йўқ қилиш ғоясини илгари сурмоқда.

https://effect.uz/n/104

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинлик аёл оёқ ости қилинди

Туркиянинг “Yeni Şafak” нашри Исроил армияси вакили кўзи боғлиқ ҳолдаги фаластинлик аёлни таҳқирлаб, қийноққа солаётган видеолавҳани эълон қилди.

Видеолавҳада Исроил харбий кийимини кийган аёл кўз боғлиқ ҳолда ётган аёлни оёқ ости қилиб, тепиб қийноққа солаётганини кўриш мумкин.

“Дунё эса ҳар доимгидек бунга ҳам сукут сақлайди”, дейилади видео изоҳида.


Дарҳақиқат, халқаро ташкилотлар ва жамоатчилик бундай ҳолатларни текшириб, қийноқ қилаётганларга кескин чоралар кўриши керак.

Видео қачон ва қаерда олингани ҳозирча номаълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢20🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи тарихий лаҳзаларга бой бўлди

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг Тошкент ва Бухорода ўтган сермаҳсул учрашувлари кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат ришталарини мустаҳкамлашда яна бир муҳим қадам бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥14
Эронга алоқадор хакерлар АҚШ ФҚБ раҳбарининг электрон почтасини бузиб кирди — Reuters

Эрон билан боғлиқ “Handala” хакерлик гуруҳи ФҚБ раҳбари Кэш Пателга тегишли электрон почтани бузиб кирди ҳамда унинг бир қатор шахсий суратларини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ Адлия вазирлиги Пателнинг электрон почтаси бузиб кирилганини тасдиқлади.

Шундан сўнг, АҚШ ФҚБ раҳбарининг электрон почтасини бузиб кирган хакерлар ҳақида маълумот учун 10 млн доллар мукофот эълон қилди.

“Эронга алоқадор зарарли кибержиноятчилар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, биз билан боғланинг ва ҳар қандай маълумотни – исмлар, шахсга оид маълумотлар ҳамда уларнинг жойлашуви ҳақида хабар беринг”, - дейилади АҚШ Давлат департаменти эълонида.

Экспертларнинг фикрича, “Handala” номи остида Эрон ҳукуматининг киберразведка бўлинмалари фаолият юритади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
Яман урушга қўшилишга тайёр эканлигини маълум қилди

Ямандаги “Ансор Аллоҳ” ҳаракати етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий минтақадаги вазият кескинлашган тақдирда ҳарбий ҳаракатларга зудлик билан қўшилишга тайёр эканини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳаракат кучлари тўлиқ жанговар ҳолатга келтирилган ва вазият талаб қилса, ҳеч қандай қўшимча чақириқсиз аралашув амалга оширилади.

“Можаро ривожланиб, ҳарбий жавобни талаб этса, биз дарҳол аралашамиз”, — дея баёнот берди ал-Ҳусий.


Мутахассислар фикрича, ҳусийларнинг эҳтимолий аралашуви Яқин Шарқдаги кучлар мувозанатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, Боб-ул-Мандаб бўғози орқали ўтувчи халқаро савдо йўллари хавф остида қолиши мумкин.

Таҳлилчилар бу ҳолат Саудия Арабистони ва Миср каби давлатларни ҳам можарога тортиб кетиши эҳтимолини истисно этмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Доллар купюраларига Трамп имзоси туширилади

АҚШда кутилмаган қарор эълон қилинди — энди доллар купюраларида нафақат молия вазири, балки амалдаги президент — Доналд Трамп имзоси ҳам бўлади.

Бу нимага ишора қилади?
— Тарихда илк бор президент имзоси валютада пайдо бўлади
— 165 йиллик анъана бузилмоқда
— Ғазначи имзоси эса олиб ташланади

Reuters маълумотига кўра, янги дизайндаги илк 100 долларлик купюралар июн ойидан бошлаб чоп этилмоқда.

Кейинчалик бу ўзгариш бошқа доллар банкнотларига ҳам жорий этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔1