EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин нақд пул ва олтин олиб чиқишга чеклов қўйди

Владимир Путин янги фармон билан Россиядан пул олиб чиқиш қоидаларини кескин ўзгартирди.

1-апрелдан:
— Жисмоний шахслар Евроосиё иттифоқи давлатларига 100 минг доллардан ортиқ нақд рубль олиб чиқа олмайди
— Тадбиркорлар ва компаниялар учун эса бу чеклов суммадан қатъи назар амал қилади
— Нақд пул банкдан олинганини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади

Айрим ҳолатларда фақат халқаро аэропортлар орқали истисно бўлиши мумкин

1-майдан:
— 100 граммдан оғир олтин олиб чиқиш ҳам чекланади
— Фақат махсус рухсат ва аэропорт орқали олиб чиқиш мумкин бўлади

Эслатма: Россия аввал ҳам 10 минг доллардан ортиқ валютани олиб чиқишни тақиқлаган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда шилқимликка қаршилик кўрсатган қиз жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида қизга нисбатан содир этилган ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қайд этилишича, воқеа 6 март куни Янгиҳаёт туманида содир бўлган. Суд маълумотларига кўра, 35 ёшли «Matiz» ҳайдовчиси 20 ёшли қизга нисбатан ҳақоратли тарзда мурожаат қилиб, унинг қўлидан ушлаган ҳамда шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этган.

Қиз эса бунга жавобан баланд овозда бақириб, ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Суд қарорига кўра: — Эркакка шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

— Қиз эса «жамоат тартибини бузганлик» учун 1,2 миллион сўм жаримага тортилган


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎19😢3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Ҳормуз бўғозини айрим давлатлар учун очди

Эрон расмийлари “душман бўлмаган” давлатлар кемаларига Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат берилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, кемалар Эронга қарши ҳаракатларда иштирок этмаса ва хавфсизлик талабларига риоя қилса, Теҳрон билан келишилган ҳолда бўғоздан ўтиши мумкин.

Аббос Ароқчига кўра, ушбу имтиёз чекланган давлатларга берилади. Жумладан: — Хитой
— Россия
— Ҳиндистон
— Ироқ
— Покистон

Ҳормуз бўғози — жаҳон нефтининг қарийб 35 фоизи ташиладиган стратегик йўл ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқдаги АҚШ базалари йўқ қилинди

Эрон Қуролли кучлари қўмондонлиги Яқин Шарқ ҳудудида жойлашган АҚШ ҳарбий базалари йўқ қилингани ҳақида баёнот берди.Расмий маълумотга кўра, зарбалар натижасида Америка ҳарбийлари ҳудудни тарк этиб, бошпаналарга яширинган.Шунингдек, уларнинг қидирилаётгани ҳам таъкидланган.

Мазкур баёнот Эрон томонининг юқори мартабали вакили Иброҳим Зулфиқорий томонидан эълон қилинган.Ҳозирча АҚШ томонидан ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳ берилмаган

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гугурт қутиларида яширилган наркотик фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманида гиёҳвандлик ва ноқонуний қурол билан боғлиқ навбатдаги ҳолат фош этилди.

Нанай маҳалласида яшовчи 1985 йилда тугилган шахснинг уйида текширув ўтказилган. Текширувда у 17 дона гугурт қутиси ва 11 дона қоғоз ҳамда мато боласига ўралган жами 116 грамм марихуана моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди.Шунингдек, у ноқонуний равишда ов қуролини ҳам сақлаб келган.Тадбир давомида гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози ҳамда ов қуроли ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ва 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб отамиз, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11 та банк жаримага тортилди

Марказий банк Банк назорати қўмитаси февраль ойида 7 марта йиғилиш ўтказиб, 43 та масалани кўриб чиқди.Натижаларга кўра 11 та банк жаримага тортилди.14 та банк ва 4 та толов ташкилоти огоҳлантирилди.8 та банкка дивиденд тўламаслик ва молиявий барқарорликни кучайтириш бойича талаб қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электромобиллар учун янги имтиёзлар

Давлат электромобиллар инфратузилмасини қўллаб-қувватлашни кучайтиради.Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги тартиблар жорий этилади.

Унга кўра, қувватлаш станцияларида 1 кВт·соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, станцияларни ташкил этиш учун тадбиркорларга 10 фоизлик мақсадли кредитлар ажратилади. Ер майдонлари эса аукционда бозор қийматига нисбатан икки баравар арзон бошланғич нархда таклиф этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоатчилик фикри ва қўшимча таҳлиллар лойиҳани тўхтатишга сабаб бўлди

Тошкент шаҳридаги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, марказий кўчалардан бирида бир томонлама ҳаракатни жорий этиш режаси бекор қилинди.

Дастлаб 25 март куни битта кўчада бир томонлама ҳаракат ташкил этиш режалаштирилгани эълон қилинганди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлгач ва қўшимча таҳлиллар натижасига кўра, ҳозирги босқичда амалга оширилмайди.

Ҳар куни пойтахтга 1 миллионга яқин киши ва минглаб автомобиллар кириб, кечқурун қайтиши тирбандликни кучайтиради. Бўлим бошлиғи Оллоёр Норбўтаевнинг маълум қилишича, 2030 йилгача тирбандлик даражаси камида 30 фоизга қисқартирилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ваҳшийлик: мушуклар отиб ташланди, биттаси эса “ко‘ргазма” қилиб осилди

Тошкент вилоятида даҳшатли ҳолат юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Бўстонлиқ туманидаги меҳмонхоналардан бирида учта мушук ўта шафқатсизлик билан қийноққа солиниб, отиб ўлдирилган. Энг даҳшатлиси — улардан бири кейин осиб қўйилган, гўёки “ко‘ргазма” сифатида.

Ҳодиса тахминан декабр ойида, кечки соат 22:57 атрофида содир бўлгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, мушукларни таҳқирлаган ва ўлдирган 33 ёшли эркак 15 суткага ҳибсга олинди. Унинг шериги эса ноқонуний қурол билан боғлиқ ҳолат бўйича 10 суткага қамалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент марказида Tracker ҳайдовчиси одамларни атайлаб босиб кетди

26-март куни Minor метро бекати яқинида — Юнусобод туманидаги Ниёзбек йўлида даҳшатли ҳодиса юз берди.
Дастлаб оддий жанжал бўлган. Гувоҳлар айтишича, атрофдагилар аралашиб, томонларни ажратишган ва ҳамма тарқалган.

Аммо бу билан ҳаммаси тугамаган. Оддий жанжал бир неча дақиқада қасддан қилинган ҳужумга айланган. Яъни орадан бир неча дақиқа ўтиб, эркак яна рулга ўтириб, “Tracker” билан йўл бўйлаб кетаётган одамларга қарата машинани уларнинг устига ҳайдаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ йўқ ўйлар учун катта енгиллик: свет 50% арзонлаши мумкин

Газлашмаган ҳудудларда яшовчилар учун яхши янгилик бўлиши мумкин.

2026-йил 1-январдан бошлаб газ йўқ ҳовлиларга электр энергияси учун 50% чегирма бериш режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Энергетика вазири — Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида сифатсиз қурилиш ишлари бартараф этилди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида барпо этилаётган кўп қаватли турар жой объектида инспекция ходимлари томонидан навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўрганишлар давомида объектнинг 3-қаватида айрим ажратма деворларда бажарилган газоблок териш ишлари лойиҳа талабларига мос келмаслиги аниқланди.

Аниқланган ушбу қоидабузарликлар жойида бартараф этилиб, лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган ишлар буздирилди. Шунингдек, қурилиш масъулларига мазкур ишларни қайта, лойиҳа талаблари асосида бажариш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда хавфли қўнғироқлар: +98 дан келаётган қўнғироқларни КО‘ТАРМАНГ

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда +98 (Эрон коди) орқали ноаниқ рақамлардан оммавий қўнғироқлар кузатилмоқда.
Бу оддий қўнғироқ эмас.

Мутахассислар огоҳлантирмоқда, бундай ҳолатлар ортида фирибгарлар туриши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026-йилда Суперлига клубларига ҳар бирига 35 миллиард сўмдан ажратилади!

Президент қарорига кўра, 2026-йилдан бошлаб Ўзбекистон Суперлигаси клублари давлат томонидан молиялаштирилади.

Яъни 16 та клубнинг ҳар бирига 35 миллиард сўм берилади. Pro лига клублари ҳам молиявий қўллаб-қувватланади ва шунингдек, маблағлар Спорт вазирлиги махсус жамғармаси орқали тақсимланади.

Умумий ҳисобда: 700 миллиард сўм — футбол, Олимпия ва Паралимпия ҳаракатлари, спорт федерацияларига ажратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢8👍1🤔1
Навоийдаги "бепул сауна": Зарафшон маҳалласидаги 16-уй аҳолиси қачонгача сабр қилиши керак?

Навоий шаҳар Зарафшон маҳалласи 16-уй аҳолиси яна ўша эски муаммо билан юзма-юз келди. Иссиқ сув қувури яна ёрилди! Натижада уй ертўласи сувга тўлиб, бамисоли "ҳақиқий сауна"га айланиб улгурган.

Бу ҳолат биринчиси эмас, иккинчиси ҳам эмас... Аввалроқ ҳам 3-4 маротаба айнан шу манзилда қувурлар панд берганди. Ҳар гал аҳоли масъулларнинг "кўзи кўр, қулоғи кар" бўлиб қолганидан сўнг, ижтимоий тармоқларга чиқиш орқали овозини етказишга мажбур бўлмоқда.

Шаҳар иссиқлик таъминоти ходимлари келишади, аммо уларнинг иши — "мендан кетгунча, эгасига етгунча". Қувурнинг тешик жойини қўл учида ямаб кетишади. Натижа эса кўз олдингизда: орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ўша "ямоқ" яна панд беради.

Савол туғилади: наҳотки бутун бошли ташкилот битта уйнинг чириган қувурини янгисига алмаштириб беришга ожиз бўлса? Ёки масъуллар учун аҳолининг хотиржамлигидан кўра, ҳар ҳафта келиб "ямаб кетиш" фойдалироқми?

Натижада эса:
* Уйнинг пойдевори сувда қолиб, бино конструкциясига шикаст етмоқда;
* Юқори қаватлардаги аҳоли намлик ва нохуш ҳиддан азият чекмоқда;
* Иссиқлик ва сув исрофи ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади.

Навоий шаҳар иссиқлик таъминоти ва мутасадди ташкилотлардан "хўжакўрсин"га эмас, балки сифатли ва тубдан ҳал этилган ечим кутиб қоламиз. Муаммони ямаш эмас, янгилаш вақти келмадимикин?


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика саҳнасида ёш истеъдодлар беллашди

25-26 март кунлари Муқимий номидаги давлат мусиқали драма театрида Турон театр танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танловда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларидан иборат 14 та жамоа, шунингдек, 5 та "Zamin Creative" инклюзив студия иштирок этди.

Асосий йўналиш: 1-ўрин Сирдарё (Ҳалима Худойбердиева ижод мактаби)2-ўрин Жиззах (Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактаби)3-ўрин Бухоро (Президент мактаби)

Инклюзив студиялар:
1-ўрин Андижон
2-ўрин Қашқадарё
3-ўрин Қорақалпоғистон


Танлов ёшларнинг саҳна маҳоратини ривожлантириш ва истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Ўзбекистон илк бор “Cosmoprof Bologna” халқаро кўргазмасида иштирок этди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда “Pharm Service” ДМ ташаббуси билан 2026 йил 26–29 март кунлари Италиянинг Болонья шаҳрида ўтказилаётган Cosmoprof Bologna кўргазмасида Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон илк бор миллий стенд билан иштирок этмоқда.

👉 https://effect.uz/n/103

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1