Ўзбекистонда қуроллар устидан назорат кучайтирилди: 200 дан ортиқ ҳолат аниқланди
Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги мувофиқлаштирувида Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳамда бошқа ваколатли органлар ўртасидаги ҳамкорлик ва аҳоли орасида олиб борилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда. Жорий йил бошидан буён Ички ишлар органлари томонидан ўқотар қуроллар муомаласи билан боғлиқ 207 та ҳолат аниқланган.
👉 https://effect.uz/n/101
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Уларнинг бири 14 ёшли бола бўлган.
Маълумотларга кўра, марҳумлар ушбу уйга атиги 3 кун олдин кўчиб келган. Қўшнилар дод-войни эшитиб кирган ва зудлик билан тез ёрдам чақирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
❗️Ис газидан эҳтиёт бўлинг — бу жим, лекин ўта хавфли хавф.

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп: “Эрон ядровий қуролдан воз кечди”
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий қуролдан воз кечишга рози бўлганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозир томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Трамп Эрон ҳарбий инфратузилмаси жиддий зарба олганини айтиб, мамлакат келишувга қизиқаётганини таъкидлади. Музокараларда АҚШ томонидан Марко Рубио ва Ҷей Ди Венз иштирок этаётгани ҳам билдирилди.
Бироқ Эрон томони АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаётганини маълум қилган.
Айрим манбалар эса Муҷтаба Хоманаий музокараларга розилик билдирганини ёзмоқда.
❗️Ҳозирча вазият чанқаш: АҚШ музокара бор дейди, Эрон эса буни инкор қилмоқда.

👍5🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масжид карнайлари орқали фавқулодда огоҳлантиришлар жорий этилади
Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар ҳақида тезкор огоҳлантириш тизими кенгайтирилмоқда. Эндиликда бундай хабарлар масжидларнинг ташқи карнайлари орқали ҳам узатилади.Мазкур карнайлар одатда азон янграйдиган тизим бўлиб, улар орқали аҳолини тезкор хабардор қилиш имконияти яратилади.
Янги тизим ҳозирча 272 та масжидда синовдан ўтказилди. У 6,5 миллион нафаргача аҳолини қамраб олиши мумкин.Таъкидланишича, ушбу огоҳлантириш тизими алоқа ва электр таъминотида узилишлар юзага келган ҳолатларда ҳам ишлаш имкониятига эга.

👍3🤔3🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон дорилар айланмасида назоратни кучайтирди
Ўзбекистонда сифати кафолатланмаган ва ноқонуний дори воситалари айланмасига қарши кураш доирасида бир нечта ҳолатлар фош этилди.Паркент туманидаги эркин иқтисодий зонада жойлашган фармацевтика корхонасида ўтказилган текширувда омборхонада катта миқдорда муддати отган маҳсулотлар аниқланган. Жумладан, 55 840 дона Меновазин, 25 000 дона Водород пероксиди ва 50 800 дона Этил спирти сақлангани маълум бўлди.
Шунингдек, 28 миллион 270 минг донадан ортиқ ёрлиқ ва этикеткалар топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, муддати отган дориларни 20252026 йилларда ишлаб чиқарилгандек қилиб қайта қадоқлаб, сотувга чиқариш режалаштирилган.

😢3
Бухородаги заправкалардан бирида бензин кам қуйилгани аниқланди
Пешку туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида бензин кам қуйилгани бўйича мурожаат ўз тасдиғини топди.
👉 https://effect.uz/n/102
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пешку туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида бензин кам қуйилгани бўйича мурожаат ўз тасдиғини топди.
👉 https://effect.uz/n/102
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔7👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда 14 ёшли зўрланган қиз иши: Жумбоққа жавоб керак...
2024 йил 1 январь куни Хоразм вилояти Хазорасп туманида 14 ёшли қиз «Tracker» русумли автомашинада икки нотаниш йигит томонидан мажбурлаб олиб кетилган. Кейинчалик унинг йиғлаган ҳолати видеога олингач, Мухомон маҳалласи ҳудудидаги темир йўл яқинига ташлаб кетган. Қизга уйига қайтаётган Жуманазар Қурбонбоев ёрдам бериб, вақтинча бошпана тақдим этган.
Орадан бир кун ўтиб, қизнинг онаси унинг йўқолгани ҳақида ички ишлар органларига мурожаат қилган. Дастлабки кўрсатмаларда қиз уни олиб кетган икки йигитга қарши кўрсатма берган. Кейинчалик эса тергов жараёнида онаси томонидан қизи ўзини-ўзи жароҳатлагани ҳақида баёнот берилган.
Иш доирасида аввал қамоққа олинган икки йигит озод этилган, уларнинг ўрнига Жуманазар Қурбонбоев жавобгарликка жалб қилинган. Суд ҳукми билан у 3 йил озодликдан маҳрум этилган. Прокурор протести асосида иш апелляция тартибида қайта кўриб чиқилиб, жазо 5 йилга оширилган.
Олий суд раиси ўринбосари Алишер Усмонов Хоразмдаги жумбоқли иш бўйича судланувчи йигит Жуманазар Қурбонбоев адвокати киритган илтимосномани рад этган. Адвокат О.Машарипов ишнинг Олий суд томонидан кўриб чиқилмасдан қайтарилганига қатъий эътирозини билдирган.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

🤷♂6😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳанде Эрчел иши: актриса илк баёнот берди
Ҳанде Эрчел атрофида катта шов-шувга сабаб бўлган ҳолат юзасидан янги маълумотлар пайдо бўлди.
Истанбулда машҳур шахсларга оид гийоҳвандлик иши доирасида 16 нафар гумонланувчига нисбатан қўлга олиш қарори чиқарилди. Улардан 14 нафари қўлга олинган, яна 2 нафар шахсга қидирув эълон қилинган. Қидирувдагилар орасида Ҳанде Эрчел номи ҳам тилга олинган.

👍4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин нақд пул ва олтин олиб чиқишга чеклов қўйди
Владимир Путин янги фармон билан Россиядан пул олиб чиқиш қоидаларини кескин ўзгартирди.
1-апрелдан:
— Жисмоний шахслар Евроосиё иттифоқи давлатларига 100 минг доллардан ортиқ нақд рубль олиб чиқа олмайди
— Тадбиркорлар ва компаниялар учун эса бу чеклов суммадан қатъи назар амал қилади
— Нақд пул банкдан олинганини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади
Айрим ҳолатларда фақат халқаро аэропортлар орқали истисно бўлиши мумкин
1-майдан:
— 100 граммдан оғир олтин олиб чиқиш ҳам чекланади
— Фақат махсус рухсат ва аэропорт орқали олиб чиқиш мумкин бўлади
Эслатма: Россия аввал ҳам 10 минг доллардан ортиқ валютани олиб чиқишни тақиқлаган эди.

👍5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда шилқимликка қаршилик кўрсатган қиз жаримага тортилди
Тошкент шаҳрида қизга нисбатан содир этилган ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Қайд этилишича, воқеа 6 март куни Янгиҳаёт туманида содир бўлган. Суд маълумотларига кўра, 35 ёшли «Matiz» ҳайдовчиси 20 ёшли қизга нисбатан ҳақоратли тарзда мурожаат қилиб, унинг қўлидан ушлаган ҳамда шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этган.
Қиз эса бунга жавобан баланд овозда бақириб, ҳақоратли сўзлар ишлатган.
Суд қарорига кўра: — Эркакка шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган
— Қиз эса «жамоат тартибини бузганлик» учун 1,2 миллион сўм жаримага тортилган

👎19😢3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Ҳормуз бўғозини айрим давлатлар учун очди
Эрон расмийлари “душман бўлмаган” давлатлар кемаларига Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат берилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, кемалар Эронга қарши ҳаракатларда иштирок этмаса ва хавфсизлик талабларига риоя қилса, Теҳрон билан келишилган ҳолда бўғоздан ўтиши мумкин.
Аббос Ароқчига кўра, ушбу имтиёз чекланган давлатларга берилади. Жумладан: — Хитой
— Россия
— Ҳиндистон
— Ироқ
— Покистон
Ҳормуз бўғози — жаҳон нефтининг қарийб 35 фоизи ташиладиган стратегик йўл ҳисобланади.

🤔6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқдаги АҚШ базалари йўқ қилинди
Эрон Қуролли кучлари қўмондонлиги Яқин Шарқ ҳудудида жойлашган АҚШ ҳарбий базалари йўқ қилингани ҳақида баёнот берди.Расмий маълумотга кўра, зарбалар натижасида Америка ҳарбийлари ҳудудни тарк этиб, бошпаналарга яширинган.Шунингдек, уларнинг қидирилаётгани ҳам таъкидланган.
Мазкур баёнот Эрон томонининг юқори мартабали вакили Иброҳим Зулфиқорий томонидан эълон қилинган.Ҳозирча АҚШ томонидан ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳ берилмаган

👍8🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гугурт қутиларида яширилган наркотик фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманида гиёҳвандлик ва ноқонуний қурол билан боғлиқ навбатдаги ҳолат фош этилди.
Нанай маҳалласида яшовчи 1985 йилда тугилган шахснинг уйида текширув ўтказилган. Текширувда у 17 дона гугурт қутиси ва 11 дона қоғоз ҳамда мато боласига ўралган жами 116 грамм марихуана моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди.Шунингдек, у ноқонуний равишда ов қуролини ҳам сақлаб келган.Тадбир давомида гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози ҳамда ов қуроли ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ва 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб отамиз, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши мумкин.

🔥2👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11 та банк жаримага тортилди
Марказий банк Банк назорати қўмитаси февраль ойида 7 марта йиғилиш ўтказиб, 43 та масалани кўриб чиқди.Натижаларга кўра 11 та банк жаримага тортилди.14 та банк ва 4 та толов ташкилоти огоҳлантирилди.8 та банкка дивиденд тўламаслик ва молиявий барқарорликни кучайтириш бойича талаб қўйилди.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электромобиллар учун янги имтиёзлар
Давлат электромобиллар инфратузилмасини қўллаб-қувватлашни кучайтиради.Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги тартиблар жорий этилади.
Унга кўра, қувватлаш станцияларида 1 кВт·соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Шунингдек, станцияларни ташкил этиш учун тадбиркорларга 10 фоизлик мақсадли кредитлар ажратилади. Ер майдонлари эса аукционда бозор қийматига нисбатан икки баравар арзон бошланғич нархда таклиф этилади.

👎6🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоатчилик фикри ва қўшимча таҳлиллар лойиҳани тўхтатишга сабаб бўлди
Тошкент шаҳридаги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, марказий кўчалардан бирида бир томонлама ҳаракатни жорий этиш режаси бекор қилинди.
Дастлаб 25 март куни битта кўчада бир томонлама ҳаракат ташкил этиш режалаштирилгани эълон қилинганди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлгач ва қўшимча таҳлиллар натижасига кўра, ҳозирги босқичда амалга оширилмайди.
Ҳар куни пойтахтга 1 миллионга яқин киши ва минглаб автомобиллар кириб, кечқурун қайтиши тирбандликни кучайтиради. Бўлим бошлиғи Оллоёр Норбўтаевнинг маълум қилишича, 2030 йилгача тирбандлик даражаси камида 30 фоизга қисқартирилиши кўзда тутилган.

Тошкентда ваҳшийлик: мушуклар отиб ташланди, биттаси эса “ко‘ргазма” қилиб осилди
Тошкент вилоятида даҳшатли ҳолат юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Бўстонлиқ туманидаги меҳмонхоналардан бирида учта мушук ўта шафқатсизлик билан қийноққа солиниб, отиб ўлдирилган. Энг даҳшатлиси — улардан бири кейин осиб қўйилган, гўёки “ко‘ргазма” сифатида.
Ҳодиса тахминан декабр ойида, кечки соат 22:57 атрофида содир бўлгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, мушукларни таҳқирлаган ва ўлдирган 33 ёшли эркак 15 суткага ҳибсга олинди. Унинг шериги эса ноқонуний қурол билан боғлиқ ҳолат бўйича 10 суткага қамалди.

😢4👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент марказида Tracker ҳайдовчиси одамларни атайлаб босиб кетди
26-март куни Minor метро бекати яқинида — Юнусобод туманидаги Ниёзбек йўлида даҳшатли ҳодиса юз берди.
Дастлаб оддий жанжал бўлган. Гувоҳлар айтишича, атрофдагилар аралашиб, томонларни ажратишган ва ҳамма тарқалган.
Аммо бу билан ҳаммаси тугамаган. Оддий жанжал бир неча дақиқада қасддан қилинган ҳужумга айланган. Яъни орадан бир неча дақиқа ўтиб, эркак яна рулга ўтириб, “Tracker” билан йўл бўйлаб кетаётган одамларга қарата машинани уларнинг устига ҳайдаган.

👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ йўқ ўйлар учун катта енгиллик: свет 50% арзонлаши мумкин
Газлашмаган ҳудудларда яшовчилар учун яхши янгилик бўлиши мумкин.
2026-йил 1-январдан бошлаб газ йўқ ҳовлиларга электр энергияси учун 50% чегирма бериш режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Энергетика вазири — Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Газлашмаган ҳудудларда яшовчилар учун яхши янгилик бўлиши мумкин.
2026-йил 1-январдан бошлаб газ йўқ ҳовлиларга электр энергияси учун 50% чегирма бериш режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Энергетика вазири — Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида сифатсиз қурилиш ишлари бартараф этилди
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида барпо этилаётган кўп қаватли турар жой объектида инспекция ходимлари томонидан навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўрганишлар давомида объектнинг 3-қаватида айрим ажратма деворларда бажарилган газоблок териш ишлари лойиҳа талабларига мос келмаслиги аниқланди.
Аниқланган ушбу қоидабузарликлар жойида бартараф этилиб, лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган ишлар буздирилди. Шунингдек, қурилиш масъулларига мазкур ишларни қайта, лойиҳа талаблари асосида бажариш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

🔥3👎1🤔1