EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшкўпирда фермер еридан айриладими?

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида “Ибрагим балиқчи” фермер хўжалиги ердан маҳрум этилмоқда. Ҳокимлик судга даъво киритган, асос — пахта режаси 64,8% бажарилган.

Бироқ саволлар очиқ: бу кўрсаткич қайси қонунга кўра ерни бекор қилиш учун етарли? “Қўпол бузилиш” деганда айнан нима назарда тутилган?

102 кв.м қурилма учун 126 гектар ерни тортиб олиш қанчалик мутаносиб? Экилмаган майдон аниқланганми, мустақил экспертиза борми?
Фермерга аввал бошқа чоралар кўрилганми?


Муаммони босқичма-босқич ҳал қилиш мумкин эди. Нега дарҳол энг кескин қарор танланди?

Эслатма: ушбу иш бўйича суд мажлиси эртага соат 10:00 да Урганч шаҳар туманлараро иқтисодий судида бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Фермерларга енгиллик: кредит қайтариш муддати узайтирилди

Пахта ва ғалла учун олинган кредитларни қайтариш муддати узайтирилди. Энди фермерлар молиявий босимсиз ишлаш имкониятига эга бўлади.

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида фермерлар учун муҳим қарор қабул қилинди.

Унга кўра, 2024–2025 йилларда пахта ва ғалла етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати узайтирилди. Энди ушбу кредитлар 2027 йил 1 январгача қайтарилиши белгиланди.

Шунингдек, айрим фермерлар учун 2024 йилда ёпилмаган кредитларни қайтариш муддати 2026 йил 1 сентябргача узайтирилди.

Маълум қилинишича, аввал кредитларни қисқа муддатда ёпиш талаб қилинган бўлса, энди фермерларга қўшимча вақт берилиб, ҳосилдан ҳосилга чиқиб ишлаш имконияти яратилди.

Қайд этилишича, кредитлар бўйича фоиз ставкалари ўзгаришсиз қолади — яъни аввалги шартлар сақланиб қолади.

Шу билан бирга, тижорат банкларига фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди. Хусусан, агар фермернинг аввалги кредитдан қарзи мавжуд бўлса ҳам, у 2026 йил ҳосили учун яна имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, чигит нархи масаласига ҳам эътибор қаратилди. Маълум қилинишича, хитой чигити нархи 45 минг сўмдан ошмаслиги белгиланган. Айрим ҳолатларда уни юқори нархларда сотиш ҳолатлари кузатилгани қайд этилди.
👍52🔥14😢3
1 апрелдан қайси тўловлар фақат карта орқали амалга оширилади?

2026 йил 1 апрелдан тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириладиган маҳсулот ва хизматлар турлари:

давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;

транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;

қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;

кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13👍2😢1
Эрон АҚШнинг Иорданиядаги авиабазасига зарба берди

Эрон Иорданияда жойлашган АҚШнинг “Ал-Азроқ” авиабазасига зарба берганини маълум қилди. Ушбу база ҳудудида F-35 ва F-15 қирувчи самолётлари жойлашгани айтилмоқда.

Эрон армияси баёнотига кўра, қуруқлик, ҳаво ва денгиз кучларига қарашли дронлар бир вақтнинг ўзида бир нечта объектларга ҳужум уюштирган.

“Қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз кучларининг дрон бўлинмалари сионистик режимнинг “Тель-Ноф” авиабазасига, шунингдек, АҚШнинг F-35 ва F-15 қирувчилари жойлашган “Ал-Азроқ” авиабазасига зарба берди”, — дейилади баёнотда.


Маълумот учун, 28 февралдан буён АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга зарбалар бермоқда. Теҳрон эса жавоб тариқасида Исроил ҳудуди ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар уюштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатсиз авто рақам олиш нархи 200 долларми?

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани рўйхатдан ўтказиш бўлимида авто рақамларни олишда коррупцион ҳолат борлиги тўғрисида тарқалган хабар юзасидан муносабат билдирилди.

Видеолавҳада навбатсиз рақам олиб бериш эвазига 200 доллар сўраган шахс, аслида бу иш қўлидан келмаслигини бу сўзларни мижозни жалб қилиш учун айтганини маълум қилди.

Ҳозирда унинг ҳаракатларига тўлиқ қонуний баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Чиройли комбинацияга эга бўлган давлат рақам белгиларини фақатгина “AvtoRaqam” иловаси орқали, оддий давлат рақам белгиларини эса “Random” тасодифий танлаш йўли билан харид қилиш мумкин.

Ҳар иккила ҳолатда ҳам инсон омили чекланган бўлиб, давлат рақам белгилари электрон дастурлар орқали берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ойша Жўраева оламдан ўтди

Бугун, 24 март куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойша Жўраева 79 ёшга тўлиб, оламдан ўтди.

Ойша Жўраева 1947 йил 24 мартда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида таваллуд топган. Актриса ўз фаолиятини Қўқон театрида бошлаган. Унинг турмуш ўртоғи ҳам санъаткор эди. Ойша Жўраева бир қиз ва икки ўғилнинг онаси эди.

Хусусан, Жўраева “Мерос”, “Жумбоқ”, “Толиққан кўнгиллар”, “Армонли дунё”, “Бурч”, “Жасур”, “Нариги соҳилда қолган болалик”, “Сув ёқалаб”, “Майсаранинг иши” ва “Қабрдаги хазина” каби бадиий фильмларда роллар ижро этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон ички ишлар вазири жамоат жойида тамаки чеккани учун жаримага тортилди

Қирғизистон ички ишлар вазири Улан Ниязбеков Бишкек марказида жамоат жойида тамаки чеккани учун жаримага тортилди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Ҳайит намози олдидан Эски майдонда тасвирга олинган.

Вазир белгиланган тартибда 3 минг сом миқдорида жаримани тўлаб бўлган.

Қирғизистон милицияси таъкидлашича, лавозимидан қатъи назар барча фуқаролар қонун талабларига амал қилиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон Тошкентда йирик Ислом цивилизацияси марказини очди” — The Washington Post

The Washington Post нашрида эълон қилинган материалда Тошкентда очилган Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёнинг бой интеллектуал ва маданий меросини намоён этувчи йирик халқаро лойиҳа сифатида баҳоланади.

👉 https://effect.uz/n/100

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон урушни тугатиш учун АҚШ ва Исроилга қатъий шартлар қўйди

Яқин Шарқдаги вазият кескинлигича қолмоқда. “The Wall Street Journal”га кўра, Эрон Ҳормуз бўғозини очиш, АҚШ базаларини ёпиш, “Ҳизбуллоҳ”га қарши ҳужумларни тўхтатиш ва зарар учун компенсация талаб қилмоқда.

АҚШ эса бунга жавобан Эрондан ракета дастурини тўхтатиш, уранни бойитишдан воз кечиш ва бўғозни шартсиз очишни талаб қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эронни биргаликда бошқаришни таклиф қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп урушдан кейин Эрон бошқарувида АҚШ ҳам иштирок этиши мумкинлигини айтди. “The Telegraph”га кўра, у тинчлик музокаралари фонунда Эронда жиддий режим ўзгариши эҳтимоли борлигини ва қўшма бошқарув яратилиши мумкинлигини билдирган. Ҳатто у ҳазил аралаш тарзда Ҳормуз бўғози назорати “мен ва Олий раҳбар қўлида бўлади” деб таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11🤔2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қўшкўпирда фермер еридан айриладими? Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида “Ибрагим балиқчи” фермер хўжалиги ердан маҳрум этилмоқда. Ҳокимлик судга даъво киритган, асос — пахта режаси 64,8% бажарилган. Бироқ саволлар очиқ: бу кўрсаткич қайси қонунга кўра ерни…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда фермернинг еридан маҳрум этишмоқчими? Фермерлар кенгаши ҳолатни ўрганмоқда

102 кв.м қурилма баҳонасида 100 гектардан ортиқ ерни бекор қилиш даъвоси — фермер норози. Бундан аввал Effect.uz томонидан ёритилган Қўшкўпир туманидаги фермер билан боғлиқ ҳолат юзасидан Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан расмий ўрганиш ишлари бошланди.

Effect.uz орқали ёритилган видеолавҳада Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги “Ибрагим балиқчи” фермер хўжалиги раҳбари туман ҳокимлиги томонидан у билан тузилган ер ижара шартномаси бекор қилинишига норозилик билдирган.

Маълум қилинишича, ҳокимлик томонидан Урганч туманлараро судига даъво аризаси киритилган бўлиб, унда фермернинг пахта режасини 64,8 фоизга бажаргани асос қилиб кўрсатилган.

Шунингдек, даъвода фермерга тегишли 102 кв.м қурилма мавжудлиги сабаб қилиб, 126 гектардан ортиқ ер ижара шартномасини бекор қилиш сўралаётгани айтилмоқда. Фермер мазкур қарордан норози эканини билдирган.

Мазкур мурожаат юзасидан Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан ўрганиш бошланган. Қайд этилишича, кенгаш фермер манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд муҳокамаларида иштирок этиб, унинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин Россия иқтисодиётида пасайиш бошланганини тан олди

Россия президенти Владимир Путин 2026 йил бошида мамлакат иқтисодий кўрсаткичлари пасайганини маълум қилди. Январ ойида ЯИМ 2,1%га камайди, саноат ишлаб чиқариши эса 0,8%га тушди. Сўнгги уч йил ичида илк бор иқтисодий қисқариш қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда Max мессенжеридан фойдаланиш мажбурий бўлмоқда

Россия ҳукумати аҳоли ва ташкилотларни кундалик ишда Max мессенжерини ишлатишга мажбурламоқда, шу билан бирга муқобил сервислар, хусусан Telegram ва WhatsApp, блокланмоқда. Max “оқ рўйхат”га киритилган бўлиб, баъзи ҳудудларда мобил интернет чекланганида у деярли ягона алоқа воситасига айланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Картошка ниқоби остидаги 72 кг гашиш: Термизда йирик партия фош этилди

Афғонистондан кириб келган юк орасида оддий картошка эмас, балки наркотиклар аниқланган. 200 дан ортиқ “картошка” ичида гашиш яширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электр зарядлаш станциялари нега ўчирилмоқда?

Электромобиль эгалари ва тадбиркорлар савол бермоқда: нега зарядлаш станциялари ёпиляпти? Бу вақтинчалик ҳолатми ёки янги сиёсат бошланяптими?

Сўнгги вақтларда электромобилларни қувватлантириш станциялари фаолиятининг тўхтатилиши ҳамда уларда ўтказилаётган оммавий текширувлар тадбиркорлар ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур вазият фонида соҳа вакиллари станциялар фаолиятининг чекланиши сабаблари, тартибга солиш жараёнлари ҳамда келгусидаги истиқболлар юзасидан турли фикрларни билдирмоқда.

«Бизнес-ракурс» подкастининг навбатдаги сонида ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди. Унда соҳа мутахассислари ва масъуллар иштирок этиб, мавжуд ҳолат, муаммолар ва эҳтимолий ечимлар юзасидан фикр билдиришди.

Томошабинлар учун мавзуга оид батафсил таҳлил ва таклифлар YouTube каналда эълон қилинди.
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Янги Тошкентда замонавий футбол аренасини барпо этиш ишлари билан танишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥15👎2😢1
Ўзбекистонда қуроллар устидан назорат кучайтирилди: 200 дан ортиқ ҳолат аниқланди

Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги мувофиқлаштирувида Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳамда бошқа ваколатли органлар ўртасидаги ҳамкорлик ва аҳоли орасида олиб борилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда. Жорий йил бошидан буён Ички ишлар органлари томонидан ўқотар қуроллар муомаласи билан боғлиқ 207 та ҳолат аниқланган.

👉 https://effect.uz/n/101

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Уларнинг бири 14 ёшли бола бўлган.

Маълумотларга кўра, марҳумлар ушбу уйга атиги 3 кун олдин кўчиб келган. Қўшнилар дод-войни эшитиб кирган ва зудлик билан тез ёрдам чақирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

❗️Ис газидан эҳтиёт бўлинг — бу жим, лекин ўта хавфли хавф.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп: “Эрон ядровий қуролдан воз кечди”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий қуролдан воз кечишга рози бўлганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозир томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Трамп Эрон ҳарбий инфратузилмаси жиддий зарба олганини айтиб, мамлакат келишувга қизиқаётганини таъкидлади. Музокараларда АҚШ томонидан Марко Рубио ва Ҷей Ди Венз иштирок этаётгани ҳам билдирилди.

Бироқ Эрон томони АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаётганини маълум қилган.

Айрим манбалар эса Муҷтаба Хоманаий музокараларга розилик билдирганини ёзмоқда.

❗️Ҳозирча вазият чанқаш: АҚШ музокара бор дейди, Эрон эса буни инкор қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔3