EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фермерга нисбатан қарор қонунийми ёки адолатсизлик?

Таҳририятимизга Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани “Ибрагим балиқчи” фермер хўжалиги раҳбари мурожаат қилди.

Мурожаатчининг таъкидлашича, янги мавсум олдидан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги у билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида Урганч туманлараро судига даъво аризасини киритган.

Даъвода фермер пахта режасини 64,8% бажаргани асос сифатида кўрсатилган. Аммо бу кўрсаткич қайси қонунга кўра ер ижарасини бекор қилишга етарлими деган савол очиқлигача қолмоқда.

Қонунчиликда ер фақат “қўпол бузилиш”ларда олиб қўйилиши белгиланган.

Хўш, айнан қайси ҳаракат қўпол бузилиш деб баҳоланди? 102 кв.м қурилма учун 126 гектардан ортиқ ерни бекор қилиш қанчалик асосли?

Экилмаган ер майдони аниқ қанча? Бу ҳолат мустақил экспертлар томонидан тасдиқланганми? Сувдан фойдаланиш бўйича аввал чора кўрилганми?

Энг муҳими: босқичма-босқич ҳал қилиш мумкин бўлган муаммолар учун нега энг кескин чора танланди?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Ўзбекистонда болалар учун мажбурий эмлаш тақвими

✓ 2–5 кун — OPV-0 ва БЦЖ-1 (силга қарши).

✓ 2 ой — Пента-1 (АКДС-1, ВГВ-2, ХИБ-1, OPV-1); Рота-1 (ротавирусга қарши); Пневмо-1 (пневмококкка қарши).

✓ 3 ой — Пента-2, Рота-2, Пневмо-2.

✓ 4 ой — IPV (полиомиелитга қарши).

✓ 12 ой — КПК-1 (қизамиқ, эпидемик паротит, қизилча).

✓ 16 ой — АКДС-4 (кўкйўтал, дифтерия, қоқшол).

✓ 9–12 ёш — ВПЧ (папилломавирусга қарши).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ливан жанубидаги стратегик кўприкни вайрон қилди

Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Тир шаҳрини мамлакатнинг асосий қисми билан боғловчи магистралда жойлашган кўприкка зарба берди.

РИА Новостининг маълум қилишича, асосий автомагистралдаги кўприк авиация зарбаси натижасида тўлиқ вайрон қилинган.

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Литани дарёси орқали ўтувчи барча кўприкларга зарба бериш бўйича буйруқ берган эди.

У бу иншоотлар “Ҳизбуллоҳ” томонидан фойдаланилаётганини таъкидлаб, чегара ҳудудларидаги уйларни ҳам тезкор тарзда бузиш орқали хавфни бартараф этишни топширган.

Исроил ҳарбийлари тарқатган баёнотда аҳоли хавфсизлик мақсадида ҳудудни тарк этиши кераклиги таъкидланган.

“Хавфсизлигингиз учун сиз Захрани дарёсидан шимолдаги ҳудудларга кўчишни давом эттиришингиз керак” — дейилади мурожаатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍1🤔1
Пеп ваниҳоят шогирдини енгди. Ҳусанов “Сити”да почин қилди

“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги финалида “Арсенал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Учрашувда ҳал қилувчи вазият дарвозабон Кепа Аррисабалаганинг хатосидан кейин содир бўлди.

Испаниялик дарвозабон бурчакдан узатилган тўпни қўлидан чиқариб юбориб, Нико О’Райлини бўш дарвоза билан бир-бир қолдирди.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб, “Сити” ҳимоядаги эътиборсизликдан фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди, гол муаллифи Пепнинг “сирли қуроли” Нико.

Бу ғалаба Пеп Гвардиола учун “Манчестер Сити” бошқарувидаги 19 соврин бўлди.

“Сити” финалдаги ғалабасидан кейин “Арсенал”га қарши омадсиз сериясини ҳам тўхтатди.

“Шаҳарликлар” 2023 йил апрелидан бери илк бор Артета шогирдлари устидан ғалаба қозонди.

Қайд этиш керак, бу ўйинда ҳимоянинг асосий таянчи бўлиб жамоасини ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган Абдуқодир Ҳусанов “Сити” таркибида илк совринини қўлга киритди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥5
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 й.т. фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 долларни шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда профилактика инспекторларига пичоқ билан ҳамла қилиб, ўзига жароҳат етказган фуқароларга ҳукм ўқилди

Қашқадарё вилоятида профилактика инспекторларига пичоқ билан ташланиб, кейин ўзига ўзига тан жароҳати етказган шахсларга чора кўрилди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Ўрмонтепа” қишлоғида амаки ҳамда жиян ер талашиб, ўзаро жанжал қилишган.

Улар вазиятни кескинлашувини олдини олиш мақсадида келган профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилиб, кейинчалик инспектор томонидан хизмат қуроли кўрсатилгандан кейин ўзларига нисбатан қасддан жароҳат етказишган.

Фуқаронинг қўлидан пичоқни зарарсизлантириб турган вақтда инспектор қўлидан жароҳатланган.

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз тумани судининг қарори билан МЖТКнинг 183,185 прим 2 моддаси, 2 қисми ҳамда 194 моддаларига асосан Х.Рга 15 сутка, Т.С 10 сутка, С.Р ва Р.М 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек Р.Э БҲМнинг 5 миқдорида жарима тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил декабрь ойидаги ижро варақасига асосан, қарздор шахсдан ундирувчи фуқаро фойдасига 30 млн сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар ундириш белгиланган бўлиб, у мазкур давлат ижрочиларидан бирининг иш юритувида бўлган.

Шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган давлат ижрочилари қарздор фуқародан ижро ишини тугатиш эвазига 20 млн сўм олиб, ундирувчи фуқарога гўёки қарздор оғир шароитда эканлигини рўкач қилиб, пулнинг 14 млн сўм қисмини беришган ҳамда ундан 30 млн сўм олганлиги ва даъвоси йўқлиги тўғрисида тилхат ёздириб олишган.

Сўнгра улар қолган 6 млн сўмни туман прокуратураси биноси олдида ўзаро 3 млн сўмдан тақсимлаб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат рақам белгиларини танлаш ва сотиб олиш учун янги “AvtoRaqam” иловаси ишга тушди

Чиройли комбинацияга эга бўлган давлат рақам белгиларини фақатгина “AvtoRaqam” иловаси орқали, оддий давлат рақам белгиларини эса “Random” тасодифий танлаш йўли билан харид қилиш мумкин.

Ҳар иккила ҳолатда ҳам инсон омили чекланган бўлиб, давлат рақам белгилари электрон дастурлар орқали берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши “Toyota Prado-200” машинасини таъмирлаш учун 150 млн сўм сарфлаган

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши автотранспорт воситаларини жорий таъмирлаш бўйича хизматлар учун “Uzinavtoservice Limited” МЧЖ билан шартнома тузган.

Ҳужжатга кўра, шартнома 2025 йил 23 декабрь куни имзоланган бўлиб, шартнома доирасида “Toyota Prado-200” машинасини бензонасос, инжектор, рул наконечниклари, амортизаторлар, радиатор, кондиционер компрессори каби ўнлаб техник қисмларни алмаштириш ва ўрнатиш ишлари кўзда тутилган.

Ҳужжатда белгиланишича, хизматларнинг умумий қиймати ҚҚС билан бирга 150 млн 82 минг 800 сўмни ташкил этади.

Тўлов тартибига кўра:
• 30 фоиз маблағ олдиндан тўланган;

• қолган 70 фоиз эса хизматлар бажарилгандан сўнг ҳисоб-фактура асосида ўтказилган.

Мазкур харажатга оид фармойиш эса таркибида чекланган ахборот мавжудлиги важи билан "E-qaror" тизимида жамоатчиликдан яширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшкўпирда фермер еридан айриладими?

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида “Ибрагим балиқчи” фермер хўжалиги ердан маҳрум этилмоқда. Ҳокимлик судга даъво киритган, асос — пахта режаси 64,8% бажарилган.

Бироқ саволлар очиқ: бу кўрсаткич қайси қонунга кўра ерни бекор қилиш учун етарли? “Қўпол бузилиш” деганда айнан нима назарда тутилган?

102 кв.м қурилма учун 126 гектар ерни тортиб олиш қанчалик мутаносиб? Экилмаган майдон аниқланганми, мустақил экспертиза борми?
Фермерга аввал бошқа чоралар кўрилганми?


Муаммони босқичма-босқич ҳал қилиш мумкин эди. Нега дарҳол энг кескин қарор танланди?

Эслатма: ушбу иш бўйича суд мажлиси эртага соат 10:00 да Урганч шаҳар туманлараро иқтисодий судида бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Фермерларга енгиллик: кредит қайтариш муддати узайтирилди

Пахта ва ғалла учун олинган кредитларни қайтариш муддати узайтирилди. Энди фермерлар молиявий босимсиз ишлаш имкониятига эга бўлади.

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида фермерлар учун муҳим қарор қабул қилинди.

Унга кўра, 2024–2025 йилларда пахта ва ғалла етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати узайтирилди. Энди ушбу кредитлар 2027 йил 1 январгача қайтарилиши белгиланди.

Шунингдек, айрим фермерлар учун 2024 йилда ёпилмаган кредитларни қайтариш муддати 2026 йил 1 сентябргача узайтирилди.

Маълум қилинишича, аввал кредитларни қисқа муддатда ёпиш талаб қилинган бўлса, энди фермерларга қўшимча вақт берилиб, ҳосилдан ҳосилга чиқиб ишлаш имконияти яратилди.

Қайд этилишича, кредитлар бўйича фоиз ставкалари ўзгаришсиз қолади — яъни аввалги шартлар сақланиб қолади.

Шу билан бирга, тижорат банкларига фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди. Хусусан, агар фермернинг аввалги кредитдан қарзи мавжуд бўлса ҳам, у 2026 йил ҳосили учун яна имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, чигит нархи масаласига ҳам эътибор қаратилди. Маълум қилинишича, хитой чигити нархи 45 минг сўмдан ошмаслиги белгиланган. Айрим ҳолатларда уни юқори нархларда сотиш ҳолатлари кузатилгани қайд этилди.
👍52🔥14😢3
1 апрелдан қайси тўловлар фақат карта орқали амалга оширилади?

2026 йил 1 апрелдан тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириладиган маҳсулот ва хизматлар турлари:

давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;

транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;

қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;

кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13👍2😢1
Эрон АҚШнинг Иорданиядаги авиабазасига зарба берди

Эрон Иорданияда жойлашган АҚШнинг “Ал-Азроқ” авиабазасига зарба берганини маълум қилди. Ушбу база ҳудудида F-35 ва F-15 қирувчи самолётлари жойлашгани айтилмоқда.

Эрон армияси баёнотига кўра, қуруқлик, ҳаво ва денгиз кучларига қарашли дронлар бир вақтнинг ўзида бир нечта объектларга ҳужум уюштирган.

“Қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз кучларининг дрон бўлинмалари сионистик режимнинг “Тель-Ноф” авиабазасига, шунингдек, АҚШнинг F-35 ва F-15 қирувчилари жойлашган “Ал-Азроқ” авиабазасига зарба берди”, — дейилади баёнотда.


Маълумот учун, 28 февралдан буён АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга зарбалар бермоқда. Теҳрон эса жавоб тариқасида Исроил ҳудуди ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар уюштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатсиз авто рақам олиш нархи 200 долларми?

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани рўйхатдан ўтказиш бўлимида авто рақамларни олишда коррупцион ҳолат борлиги тўғрисида тарқалган хабар юзасидан муносабат билдирилди.

Видеолавҳада навбатсиз рақам олиб бериш эвазига 200 доллар сўраган шахс, аслида бу иш қўлидан келмаслигини бу сўзларни мижозни жалб қилиш учун айтганини маълум қилди.

Ҳозирда унинг ҳаракатларига тўлиқ қонуний баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Чиройли комбинацияга эга бўлган давлат рақам белгиларини фақатгина “AvtoRaqam” иловаси орқали, оддий давлат рақам белгиларини эса “Random” тасодифий танлаш йўли билан харид қилиш мумкин.

Ҳар иккила ҳолатда ҳам инсон омили чекланган бўлиб, давлат рақам белгилари электрон дастурлар орқали берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ойша Жўраева оламдан ўтди

Бугун, 24 март куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойша Жўраева 79 ёшга тўлиб, оламдан ўтди.

Ойша Жўраева 1947 йил 24 мартда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида таваллуд топган. Актриса ўз фаолиятини Қўқон театрида бошлаган. Унинг турмуш ўртоғи ҳам санъаткор эди. Ойша Жўраева бир қиз ва икки ўғилнинг онаси эди.

Хусусан, Жўраева “Мерос”, “Жумбоқ”, “Толиққан кўнгиллар”, “Армонли дунё”, “Бурч”, “Жасур”, “Нариги соҳилда қолган болалик”, “Сув ёқалаб”, “Майсаранинг иши” ва “Қабрдаги хазина” каби бадиий фильмларда роллар ижро этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон ички ишлар вазири жамоат жойида тамаки чеккани учун жаримага тортилди

Қирғизистон ички ишлар вазири Улан Ниязбеков Бишкек марказида жамоат жойида тамаки чеккани учун жаримага тортилди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Ҳайит намози олдидан Эски майдонда тасвирга олинган.

Вазир белгиланган тартибда 3 минг сом миқдорида жаримани тўлаб бўлган.

Қирғизистон милицияси таъкидлашича, лавозимидан қатъи назар барча фуқаролар қонун талабларига амал қилиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон Тошкентда йирик Ислом цивилизацияси марказини очди” — The Washington Post

The Washington Post нашрида эълон қилинган материалда Тошкентда очилган Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёнинг бой интеллектуал ва маданий меросини намоён этувчи йирик халқаро лойиҳа сифатида баҳоланади.

👉 https://effect.uz/n/100

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон урушни тугатиш учун АҚШ ва Исроилга қатъий шартлар қўйди

Яқин Шарқдаги вазият кескинлигича қолмоқда. “The Wall Street Journal”га кўра, Эрон Ҳормуз бўғозини очиш, АҚШ базаларини ёпиш, “Ҳизбуллоҳ”га қарши ҳужумларни тўхтатиш ва зарар учун компенсация талаб қилмоқда.

АҚШ эса бунга жавобан Эрондан ракета дастурини тўхтатиш, уранни бойитишдан воз кечиш ва бўғозни шартсиз очишни талаб қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1