Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўхтамаган ҳайдовчими ёки ортиқча босим?
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида содир бўлган ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Тарқалган видеода ҳайдовчи ва ЙПХ ходимлари ўртасидаги зиддият акс этган. Унда 18 ёшли, ҳайдовчилик гувоҳномасиз йигит аввал машинадан тушишни истамагани, ойна синдирилгани ва унга нисбатан электрошокер қўллангани ҳақида даъволар бор.
ЙПХ расмийлари эса ҳайдовчи қизил чироқда ҳаракатлангани ва бир неча бор берилган тўхташ ишораларига бўйсунмаганини билдирмоқда. Уларнинг таъкидлашича, кўрилган чоралар қонун доирасида бўлган.
Ҳайдовчи эса аксинча, автомобильни тўхтатмоқчи бўлганини, машинадан тушишга тайёрлигини билдирганига қарамай куч ишлатилганини айтмоқда. Шунингдек, тарқалган видео тўлиқ эмаслигини ҳам таъкидлаган.
Ҳозирча томонлар баёнотлари бир-бирига зид. Воқеага холис ва тўлиқ баҳо бериш учун расмий текширув натижалари кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“АҚШ Эрон устидан ғалаба қозонди” — Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарода Вашингтон ғалаба қозонганини маълум қилди.
Шунингдек, у АҚШ учун Ормуз бўғози эндиликда муҳим эмаслигини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарода Вашингтон ғалаба қозонганини маълум қилди.
“Менимча, биз Эрон билан урушда ғалаба қозондик. Мен сулҳ эълон қилишни истамайман. Агар сиз рақибни деярли йўқ қилган бўлсангиз, сулҳ эълон қилинмайди”, — деди Трамп.
Шунингдек, у АҚШ учун Ормуз бўғози эндиликда муҳим эмаслигини таъкидлади.
“Ормуз бўғози Европа, Корея, Япония ва Хитойга у керак. Улар бу масалага ўзи аралашишига тўғри келади”, — дея қўшимча қилди АҚШ раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎15😢4👍1
Эрон ҳудудида 8 мингдан ортиқ ҳарбий нишонга зарба берилди — Купер
ҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Брэд Купер Эрон ҳудудида 8 мингдан ортиқ ҳарбий нишонга зарба берилганини маълум қилди.
Унинг айтишича, зарбалар натижасида 130 та Эрон ҳарбий кемаси ҳам йўқ қилинган.
Шунингдек, у АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан 8 мингдан ортиқ жанговар учиш амалга оширилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан бошлаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга зарбалар бера бошлаган. Теҳрон эса жавоб тариқасида Исроил ҳудудлари ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларини нишонга олмоқда.

👎5👍1
Трамп Эронга ультиматум қўйди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни Ормуз бўғозини очишга чақириб, акс ҳолда электр станцияларига зарба берилишини маълум қилди.
Қайд этиш керак, можаро туфайли Ормуз бўғози орқали денгиз қатнови деярли тўхтаб қолган. Бу эса нефть бозорига ҳам таъсир кўрсатиб, Brent русумидаги нефть нархи баррели учун 119 доллардан ошиб, 2022 йил июнидан бери энг юқори кўрсаткичга етган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни Ормуз бўғозини очишга чақириб, акс ҳолда электр станцияларига зарба берилишини маълум қилди.
“Агар Эрон 48 соат ичида, ҳеч қандай таҳдидларсиз, Ормуз бўғозини тўлиқ очмаса, АҚШ уларнинг электр станцияларига зарба беради. Бу энг йирик станциядан бошланади”, - деб ёзди Трамп.
Қайд этиш керак, можаро туфайли Ормуз бўғози орқали денгиз қатнови деярли тўхтаб қолган. Бу эса нефть бозорига ҳам таъсир кўрсатиб, Brent русумидаги нефть нархи баррели учун 119 доллардан ошиб, 2022 йил июнидан бери энг юқори кўрсаткичга етган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:
"Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт, янги тарих, янги келажак яратайлик!".
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт, янги тарих, янги келажак яратайлик!".
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥18🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойидаги ижтимоий ёрдам. Минглаб оилаларга амалий мадад кўрсатилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда Рамазон ойида амалга оширилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурининг инсонлар тақдирига таъсири ҳақида махсус видеофильм тайёрлади.
Унда минглаб оилалар ҳаётида юз берган ўзгаришлар, оғир вазиятдан чиқишда дастур қандай амалий мадад бўлгани ёритилган.
Бир марталик моддий ёрдам оилаларга ўз эҳтиёжларини мустақил равишда белгилаш имконини берди — кимдир озиқ-овқат, дори-дармон харид қилди, кимдир қарзини ёпди, кимдир фарзандлари учун зарур эҳтиёжларни таъминлади. Танлов оиланинг ўзида бўлди.
6 минг нафар фуқарога амалга оширилган бепул жарроҳлик амалиётлари эса нафақат бир инсоннинг, балки бутун оиланинг ҳаётига таъсир кўрсатди. Чунки оиладаги бир беморнинг дарди — бутун оила зиммасидаги юкдир.
Рамазон дастури — тизимли ва адолатли ёндашув асосида амалга оширилган ижтимоий сиёсат намунасидир.

👍3🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Трамп Эронга ультиматум қўйди АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни Ормуз бўғозини очишга чақириб, акс ҳолда электр станцияларига зарба берилишини маълум қилди. “Агар Эрон 48 соат ичида, ҳеч қандай таҳдидларсиз, Ормуз бўғозини тўлиқ очмаса, АҚШ уларнинг электр…
Энергетика инфратузилмасига ҳужум бўлса, жавоб зарбалари берилади — Эрон
Эрон Қуролли кучлари “Хотам ал-Анбиё” марказий қўмондонлик штаби матбуот котиби мамлакатнинг ёнилғи-энергетика инфратузилмасига ҳужум қилинса, жавоб чоралари кўрилишини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон Қуролли кучлари “Хотам ал-Анбиё” марказий қўмондонлик штаби матбуот котиби мамлакатнинг ёнилғи-энергетика инфратузилмасига ҳужум қилинса, жавоб чоралари кўрилишини билдирди.
“Агар ёнилғи ва энергетика инфратузилмамизга ҳужум қилинса, минтақадаги АҚШ ва сионистик режимга тегишли барча энергетика объектлари, ахборот технологиялари инфратузилмаси ва сувни тузсизлантириш иншоотлари нишонга олинади”, — деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🤔1
Фермерга нисбатан қарор қонунийми ёки адолатсизлик?
Таҳририятимизга Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани “Ибрагим балиқчи” фермер хўжалиги раҳбари мурожаат қилди.
Мурожаатчининг таъкидлашича, янги мавсум олдидан Қўшкўпир тумани ҳокимлиги у билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида Урганч туманлараро судига даъво аризасини киритган.
Даъвода фермер пахта режасини 64,8% бажаргани асос сифатида кўрсатилган. Аммо бу кўрсаткич қайси қонунга кўра ер ижарасини бекор қилишга етарлими деган савол очиқлигача қолмоқда.
Қонунчиликда ер фақат “қўпол бузилиш”ларда олиб қўйилиши белгиланган.
Хўш, айнан қайси ҳаракат қўпол бузилиш деб баҳоланди? 102 кв.м қурилма учун 126 гектардан ортиқ ерни бекор қилиш қанчалик асосли?
Экилмаган ер майдони аниқ қанча? Бу ҳолат мустақил экспертлар томонидан тасдиқланганми? Сувдан фойдаланиш бўйича аввал чора кўрилганми?
Энг муҳими: босқичма-босқич ҳал қилиш мумкин бўлган муаммолар учун нега энг кескин чора танланди?

🔥2😢1
Ўзбекистонда болалар учун мажбурий эмлаш тақвими
✓ 2–5 кун — OPV-0 ва БЦЖ-1 (силга қарши).
✓ 2 ой — Пента-1 (АКДС-1, ВГВ-2, ХИБ-1, OPV-1); Рота-1 (ротавирусга қарши); Пневмо-1 (пневмококкка қарши).
✓ 3 ой — Пента-2, Рота-2, Пневмо-2.
✓ 4 ой — IPV (полиомиелитга қарши).
✓ 12 ой — КПК-1 (қизамиқ, эпидемик паротит, қизилча).
✓ 16 ой — АКДС-4 (кўкйўтал, дифтерия, қоқшол).
✓ 9–12 ёш — ВПЧ (папилломавирусга қарши).

🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ливан жанубидаги стратегик кўприкни вайрон қилди
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Тир шаҳрини мамлакатнинг асосий қисми билан боғловчи магистралда жойлашган кўприкка зарба берди.
РИА Новостининг маълум қилишича, асосий автомагистралдаги кўприк авиация зарбаси натижасида тўлиқ вайрон қилинган.
Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Литани дарёси орқали ўтувчи барча кўприкларга зарба бериш бўйича буйруқ берган эди.
У бу иншоотлар “Ҳизбуллоҳ” томонидан фойдаланилаётганини таъкидлаб, чегара ҳудудларидаги уйларни ҳам тезкор тарзда бузиш орқали хавфни бартараф этишни топширган.
Исроил ҳарбийлари тарқатган баёнотда аҳоли хавфсизлик мақсадида ҳудудни тарк этиши кераклиги таъкидланган.

“Хавфсизлигингиз учун сиз Захрани дарёсидан шимолдаги ҳудудларга кўчишни давом эттиришингиз керак” — дейилади мурожаатда.

👎7👍1🤔1