EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентдан 500 мингдан ортиқ машина чиқиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони кескин камайгани тўғрисида видеолавҳалар тарқалди.

Видеода одатда гавжум бўладиган кўчалар, метро ва савдо нуқталари бугун анча бўшаб қолгани акс этган.

Маълум қилинишича, Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтдан 500 мингдан ортиқ автомобиль чиқиб кетган.

Шу сабабли шаҳарда одатдаги тирбандлик ва одамлар оқими ўрнига, нисбатан сокин муҳит кузатилмоқда.

Айрим дўкон ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам вақтинча фаолият юритмаётгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек ҳарбийлари тунда машғулот ўтказишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🤷‍♂1🤔1
Афсонавий Чак Норрис 86 ёшида вафот этди

АҚШлик машҳур актёр ва жанг санъатлари устаси Чак Норрис 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари 20 март куни Instagram орқали маълум қилди.

“Жаҳон учун у жанг санъатлари устаси, актёр ва куч рамзи эди. Биз учун эса меҳрибон ота, садоқатли турмуш ўртоқ ва бобо, ажойиб ака ва оиламизнинг юраги эди”, - дейилади баёнотда.


Норрис 10 март куни 86 ёшни қаршилаганди ва шу муносабат билан Instagram’да машқ жараёни акс этган видеони жойлаштирган.

“Мен қаримаяпман. Янги босқичга ўтяпман. Бугун 86 ёшдаман”, — деб ёзган эди.


Яқинлари унинг ўлими сабабларини очиқламаган, аммо у яқинлари бағрида, тинч ҳолатда ҳаётдан кўз юмган.

Чак Норриснинг ҳақиқий исми Карлос Рэй Норрис бўлиб, у 1940 йил 10 март куни АҚШнинг Оклахома штатида туғилган.

У АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган ва айнан шу даврда жанг санъатларига қизиқиб қолган.

Норрис каратэ, тхэквондо, дзюдо ва бразилия жиу-житсуси бўйича бир неча “қора белбоғ” соҳиби бўлган. У 1960-йиллар охирида каратэ бўйича бир қатор чемпионликларни қўлга киритган.

Актёр машҳур жанг санъатлари устаси Брюс Ли билан дўст бўлган ва унинг иштирокидаги “Аждар йўли” фильмида муҳим роллардан бирини ижро этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13👍2
Трамп Эронга тегишли Харк оролини босиб олишни режалаштирмоқда — Axios

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга тегишли Харк оролини назоратга олиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Axios нашри америкалик юқори мартабали манбага таяниб хабар берди.

Манбага кўра, Вашингтон Ормуз бўғози орқали денгиз қатновини қайта тиклашни мақсад қилган. Агар бунинг учун Харк оролини назоратга олиш талаб этилса, бундай қадам ташланиши мумкин.

Шунингдек, зарур ҳолларда соҳилбўйи ҳарбий операцияси ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Маълум қилинишича, мазкур орол орқали Эрон нефть экспортнинг қарийб 90 фоизи амалга оширилади.

Шу сабабли уни назоратга олиш Теҳронни асосий иқтисодий ресурсидан маҳрум қилиш ва АҚШнинг музокаралардаги позицияларини кучайтиришга хизмат қилиши мумкин.

Нашр қайд этишича, бундай сценарий фақат Эроннинг минтақадаги ҳарбий салоҳияти заифлаштирилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин.

Айрим манбаларга кўра, бу жараён тахминан бир ой вақт олиши мумкин.

Шу билан бирга, минтақада АҚШ денгиз пиёдалари кучлари жойлаштирилаётгани, зарурат бўлса контингентни янада ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.

Эрон томони эса эҳтимолий ҳужумлар бўйича огоҳлантириш билан чиқди. Мажлис қўмитаси вакили Исмоил Ҳусейний Харк оролига ҳужум қилинса, у босқинчилар учун қабристонга айланишини таъкидлади.

Аввалроқ Трамп айрим Европа ва Осиё давлатларини Ормуз бўғозига ҳарбий кемалар юборишга чақирган эди. Бироқ Германия бу таклифни рад этди, Европа Иттифоқи эса бундай қадамга тайёр эмаслигини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
Open budget”да овоз бериш жараёни якунланди. Ғолиб лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026-йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди.

Жараёнларда Ўзбекистон бўйлаб жами 10 млн 284 мингта овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, жами 1 996 та  (1 980 та анъанавий ҳамда 16 та шериклик) лойиҳа ғолиб деб топилди!

Жараёнларда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирган ҳолда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг кейинги мавсумларида ҳам фаол бўлишингизни сўраб қоламиз.

Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўхтамаган ҳайдовчими ёки ортиқча босим?

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида содир бўлган ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тарқалган видеода ҳайдовчи ва ЙПХ ходимлари ўртасидаги зиддият акс этган. Унда 18 ёшли, ҳайдовчилик гувоҳномасиз йигит аввал машинадан тушишни истамагани, ойна синдирилгани ва унга нисбатан электрошокер қўллангани ҳақида даъволар бор.

ЙПХ расмийлари эса ҳайдовчи қизил чироқда ҳаракатлангани ва бир неча бор берилган тўхташ ишораларига бўйсунмаганини билдирмоқда. Уларнинг таъкидлашича, кўрилган чоралар қонун доирасида бўлган.

Ҳайдовчи эса аксинча, автомобильни тўхтатмоқчи бўлганини, машинадан тушишга тайёрлигини билдирганига қарамай куч ишлатилганини айтмоқда. Шунингдек, тарқалган видео тўлиқ эмаслигини ҳам таъкидлаган.

Ҳозирча томонлар баёнотлари бир-бирига зид. Воқеага холис ва тўлиқ баҳо бериш учун расмий текширув натижалари кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“АҚШ Эрон устидан ғалаба қозонди” — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарода Вашингтон ғалаба қозонганини маълум қилди.

“Менимча, биз Эрон билан урушда ғалаба қозондик. Мен сулҳ эълон қилишни истамайман. Агар сиз рақибни деярли йўқ қилган бўлсангиз, сулҳ эълон қилинмайди”, — деди Трамп.


Шунингдек, у АҚШ учун Ормуз бўғози эндиликда муҳим эмаслигини таъкидлади.

“Ормуз бўғози Европа, Корея, Япония ва Хитойга у керак. Улар бу масалага ўзи аралашишига тўғри келади”, — дея қўшимча қилди АҚШ раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎15😢4👍1
Ҳонқада Наврўз байрами нишонланди

Наврўз бу янгиланиш ва яшариш айёми, халқимиз ушбу байрамни интиқлик билан кутади.

Байрам тантаналари миллий урф-одат ва анъаналарга йўғрилган ҳолда ўтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Энг илғор жангчи – 2026”: Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижалар билан яна бир бор ғалабани қўлга киритди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥2🤔1
Эрон ҳудудида 8 мингдан ортиқ ҳарбий нишонга зарба берилди — Купер

ҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Брэд Купер Эрон ҳудудида 8 мингдан ортиқ ҳарбий нишонга зарба берилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, зарбалар натижасида 130 та Эрон ҳарбий кемаси ҳам йўқ қилинган.

Шунингдек, у АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан 8 мингдан ортиқ жанговар учиш амалга оширилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан бошлаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга зарбалар бера бошлаган. Теҳрон эса жавоб тариқасида Исроил ҳудудлари ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларини нишонга олмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
Трамп Эронга ультиматум қўйди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни Ормуз бўғозини очишга чақириб, акс ҳолда электр станцияларига зарба берилишини маълум қилди.

“Агар Эрон 48 соат ичида, ҳеч қандай таҳдидларсиз, Ормуз бўғозини тўлиқ очмаса, АҚШ уларнинг электр станцияларига зарба беради. Бу энг йирик станциядан бошланади”, - деб ёзди Трамп.


Қайд этиш керак, можаро туфайли Ормуз бўғози орқали денгиз қатнови деярли тўхтаб қолган. Бу эса нефть бозорига ҳам таъсир кўрсатиб, Brent русумидаги нефть нархи баррели учун 119 доллардан ошиб, 2022 йил июнидан бери энг юқори кўрсаткичга етган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт, янги тарих, янги келажак яратайлик!".


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥18🤔1😢1