EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Исроил миллий хавфсизлик вазирлиги биносига ҳужум қилди

Эрон армияси Исроил ҳудудидаги бир қатор объектларга дронлар орқали зарба берилганини маълум қилди.

Баёнотга кўра, бу ҳужумлар Эрон разведка вазири Исмоил Хатиб ҳалок бўлгани учун жавоб сифатида амалга оширилган.

Давлат телерадиокомпанияси тарқатган хабарда айтилишича, зарбалар Қуддусда жойлашган миллий хавфсизлик вазирлиги биноси ҳамда Тель-Авивдаги 13-канал офисига йўналтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил самолёти Ливанда жонли эфир олиб бораётган журналистга ҳужум қилди

RT телеканали мухбири Стив Суини ва унинг оператори Ливан жанубида Исроил зарбаси оқибатида яраланди.

Маълумотларга кўра, Стив Суини бошчилигидаги ижодий гуруҳ жонли эфир вақтида Исроилга тегишли самолёт томонидан ҳужумга учраган. Ҳужум оқибатида снаряд парчалари уларнинг қўл-оёқларига шикаст етказган.

Ҳозирда ҳар иккиси ҳам ҳушида бўлиб, шифохонада тиббий ёрдам олмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ушбу ҳолатга муносабат билдириб, буни тасодиф деб баҳолаш қийинлигини таъкидлади.

“Ғазода юзлаб журналистлар ҳалок бўлган бир пайтда бугунги ҳодисани тасодиф деб аташ мушкул.

Қолаверса, ракета “стратегик ҳарбий объект”га эмас, айнан репортаж олинаётган жойга тушган”, — деди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази — Евроосиёдаги янги куч нуқтаси – Forbes

Нуфузли Forbes нашри Тошкентда очилган Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёдаги янги маданий ва геосиёсий марказ сифатида баҳолади.

👉 https://effect.uz/n/98

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔1
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Бугун, 19 март куни соат 17:03 да Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,9 баллик зилзила қайд этилди.

Сейсмопрогностик мониторинг марказининг маълум қилишича, қўшни давлатда содир бўлган зилзила кучи Фарғона вилоятининг Сўх туманида сезилган (2 балл, 48 км). Зилзила эпицентри Тошкентдан 262 км жанубий-шарқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда оғуфурушларга қарши рейд ўтказилди

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ИИБ ва ДХХ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 2 та жиноят фош этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроил самолёти Ливанда жонли эфир олиб бораётган журналистга ҳужум қилди RT телеканали мухбири Стив Суини ва унинг оператори Ливан жанубида Исроил зарбаси оқибатида яраланди. Маълумотларга кўра, Стив Суини бошчилигидаги ижодий гуруҳ жонли эфир вақтида…
Ливанда яраланган RT журналистининг танасидан метал парчалар олиб ташланди

Ливан жанубидаги ҳужумда яраланган RT мухбири Стив Суинининг танасидан майда метал парчалар олиб ташланди.

Шифокорлар журналист танасига кирган парчани муваффақиятли олиб ташлаган. Унинг ҳолати назорат остида экани айтилмоқда.

RT нашри мухбири Стив Суини бошчилигидаги ижодий гуруҳ Ливанда репортаж тайёрлаётган вақтда Исроил самолёти томонидан ҳужумга учради.

Ҳужум пайтида у ва унинг тасвирга олиш гуруҳи “Press” ёзуви туширилган махсус жилетларда бўлган. Бироқ самолет айнан уларга қарата ракета учирган.

Оператор Али Ридо воқеа ҳақида шундай деди:

“Йигитлар, биз яхшимиз. Сенга ракета яқинлашганда унинг овозини эшитиш мумкин экан (кулади)”

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Йиғлагани учун кўкрагига урган: Тошкентда 3 ёшга тўлмаган бола энаганинг турмуш ўртоғи калтаклари оқибатида вафот этди

Олмазор туманида 3 ёшга тўлмаган боланинг ўлими жамоатчиликни ларзага солди. Дастлабки маълумотларга кўра, у калтакланиш оқибатида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.

Бола Қизил тут тор кўчасида жойлашган хонадонда кўкрак қисмидаги жароҳат аломатлари билан топилган. Аброр Зуҳратуллаев 2025 йил 27 ноябрдан буён энага қарамоғида бўлган. Олиб борилган суриштирувлар давомида энаганинг турмуш ўртоғи — 26 ёшли А.Ҳусанов бола тўхтамай йиғлагани учун уни жаҳл устида кўкрак қисмига бир неча марта урганини билдирган.

👉 Тўлиқ видео

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи ижроси: Юқори Тўполангда янги гидроэнергетик имкониятлар ўрганилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 26 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида гидроэнергетика салоҳиятини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ҳудудларнинг гидроэнергетик имкониятларини аниқлашга қаратилган изчил тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу доирада Жамият Бошқаруви раиси Ислом Абдурахмонов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи вертолёт ёрдамида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Юқори Тўполанг ҳудудида ўрганиш ишларини олиб борди.

Қайд этилишича, мазкур ҳудуд денгиз сатҳидан қарийб 3000 метр баландликда жойлашган бўлиб, гидроэнергетика соҳаси учун катта салоҳиятга эга. Мутахассислар томонидан ҳудуднинг табиий шароити, сув ресурслари ва янги гидроэлектр станциялар қуриш имкониятлари ўрганилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/99

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥34🤔1
Кадастр: халқ учунми ёки танишлар учун?

Сўнгги кунларда кадастр тизими фаолияти юзасидан жамоатчилик орасида саволлар ва норозиликлар ортиб бормоқда. Айниқса, Тошкент туманида кузатилган ҳолат ҳам кадастр масалалари билан боғлиқ экани бу соҳадаги муаммолар тизимли тус олаётганини кўрсатмоқда.

Айрим ҳолатларда ер ва мулк масалалари бўйича қарорлар қабул қилинишида шаффофлик етишмаётгани, фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ва адолатли ечим топилмаётгани ҳақида эътирозлар билдирилмоқда.

Мутахассислар фикрича, кадастр тизимида очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, барча фуқаролар учун тенг шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда, тизимга бўлган ишонч сусайиши мумкин.

Шу муносабат билан жамоатчилик кадастр идоралари фаолиятида қонун устуворлиги, шаффофлик ва адолат тамойиллари қай даражада таъминланаётгани юзасидан аниқ ва қонуний жавоб кутади.

👉 https://youtu.be/VoxNJOnZ5J8
👍2🤔1
«Афтидан, яхшигина жарима билан ҳайитлик беришмоқчи» – Абдураҳмон Ташанов иши судда қайта кўрилмоқда

Миробод туман суди томонидан 19 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга оид суд иши давом эттирилди.

Маълум бўлишича, 12 март куни чиқарилган ажрим юзасидан апелляция тартибида шикоят киритилган. Ташановга кўра, ишда жабрланувчи мавжуд эмаслиги сабабли у МЖтКнинг 271-моддаси 8-қисмига мувофиқ тугатилиши керак эди. Бироқ иш прокуратурага қайтарилган ва кейинчалик, “жабрланувчи” сифатида янги шахслар киритилиб, иш яна судга оширилган.

Абдураҳмон Ташановнинг билдиришича, Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятини рад этган. Шунингдек, у сўнгги кунларда мазкур ишга оид ижтимоий тармоқлардаги постлари ўчирилгани ва аккаунтига нисбатан чекловлар қўлланганини ҳам қайд этган.

«ЖИБ Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятимни рад қилганидаёқ кўнглим сезганди шундай бўлишини. Чунки сўнгги икки кунда бу судга оид постларимни ғамхўрларим Фейсбукка шикоят қилиб ўчиртиришди, аккаунтим ҳам омонат бўлиб қолди. Ҳатто иш махфий деб ажрим ва қарорларни ҳам беришмади. Афтидан, яхшигина жарима билан ҳайитлик беришмоқчи», дейди Ташанов.


Мазкур ҳолат нафақат бир ҳолат эмас, балки суд мустақиллиги ва очиқлик масаласига тааллуқли эканлиги таъкидланмоқда.

👉 https://youtu.be/dJYwiRtUBnA
😢3🤷‍♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Нима учун Ислом цивилизацияси марказини қилдим? Тарихга муҳрлаб қўймоқчиман: бу марказга кирган одам чиққандан кейин бу миллатга таъзим қилиши учун қилдим!”


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥17👎1
Ким Чен Ин қизи билан янги танкни синовдан ўтказди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 13 ёшли қизи Ким Чжу Э билан ҳарбий машқларда иштирок этди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар берди.

Маълум қилинишича, Ким Чен Ин пойтахт мудофаа корпусининг 60-ўқув базасига ташриф буюриб, пиёда ва бронетехника бўлинмаларининг қўшма ҳужум тактик машқларини кузатган.

Машқларда махсус бўлинмалар, танк қўшинлари ҳамда бош штабнинг оператив захира кучлари иштирок этган.

Агентлик маълумотига кўра, машқлар давомида зарба берувчи дронлар разведка маълумотлари асосида шартли душманнинг қўмондонлик пунктлари ва танкка қарши позицияларига ҳужум қилган.

Шу билан бирга, танк бўлинмалари ракета тизимлари орқали нишонларни йўқ қилган, пистирмадаги кучлар эса дрон ва қуролланган вертолётларни йўқ қилиш бўйича машқлар ўтказган.

Шу куни янги танкнинг фаол ҳимоя тизими ҳам синовдан ўтказилган. Маълум қилинишича, у турли йўналишлардан келаётган танкка қарши ракеталар ва дронларни юқори аниқлик билан тўсиб қолиш имконини намойиш этган.

Ким Чен Ин янги танкни партия марказий қўмитасининг стратегик режаси натижаси деб атаб, уни ишлаб чиқишга тахминан етти йил сарфланганини билдирган.

Унинг таъкидлашича, техника замонавий ўқ отишни бошқариш тизими, электрон кураш воситалари, бошқариладиган ракеталар ва комплекс ҳимоя тизими билан жиҳозланган.
Ким Чен Ин келгусида қуруқлик қўшинларини ушбу замонавий танклар билан кенг кўламда жиҳозлаш режалаштирилаётганини билдирди.

У ҳарбий тайёргарликни янада кучайтириш ва реал жанг шароитига яқин машқларни мунтазам ўтказиш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Машқлар якунида Ким Чен Ин 13 ёшли қизи Ким Чжу Э билан биргаликда Шимолий Кореяда ишлаб чиқилган танкда сайр қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Мадуро ва Силия Флореснинг адвокат ёллашга маблағи қолмаган. Ҳимоя томони суддан ишни ёпишни сўради

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг турмуш ўртоғи Силия Флореснинг ҳимоя томони АҚШ судидан уларга нисбатан очилган жиноий ишни тўхтатишни сўради.

Ҳимоя томони судга тақдим қилган илтимосномада Мадуро ва Флоресга қарши қўйилган тўртинчи айблов хулосаси бекор қилиш сўралган.

Шу билан бирга, альтернатива сифатида мазкур илтимоснома бўйича алоҳида суд эшитуви ўтказиш ҳам талаб қилинган.

Ҳимоя томонининг таъкидлашича, айбланувчилар адвокат ёллаш учун шахсий маблағларга эга эмас. Аслида Венесуэла қонунчилигига кўра, бундай харажатлар давлат томонидан қопланиши лозим.

Бироқ АҚШ молия вазирлиги томонидан Венесуэла ҳукумати тўловларини қабул қилишга оид лицензиялар бекор қилингани сабаб, адвокатлар хизмат ҳақини тўлаш имкони чекланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни АҚШ томонидан Венесуэлага нисбатан кенг кўламли операция ўтказилиб, Николас Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олинган ва Нью-Йоркка олиб кетилган. АҚШ расмийлари уларни “наркотерроризм” билан боғлиқ айбловлар билан суд қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бола хурсанд, олам хурсанд — Косонсойда ажойиб челленж бошланди

Наманган вилояти Косонсой тумани “Гулобод” маҳалласи фаоллари томонидан Рамазон ҳайити муносабати билан болажонларга эҳсонлик тарқатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
АҚШ Эрон ороллари яқинига денгиз пиёдаларини йўналтирмоқда — WSJ

АҚШ Япониядан тахминан 2200 нафар денгиз пиёдасини Яқин Шарқ минтақасига кўчирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ушбу кучлар Эрон соҳиллари яқинидаги стратегик оролларни назоратга олиш эҳтимоли учун мўлжалланмоқда.

Бундай ҳаракатлар Теҳронга босим ўтказиш воситаси сифатида кўриб чиқилмоқда.
Гап жаҳон нефти таъминотининг қарийб 20 фоизи ўтадиган муҳим нуқталар ҳақида кетмоқда.

Қайд этилишича, АҚШ бундай операцияларни энергия инфратузилмасига тўғридан-тўғри зарба беришга муқобил вариант сифатида баҳоламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1😢1
Эрон Ғарбий Қуддус, Ҳайфа ва БААдаги АҚШ базасига зарба берди

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) Ғарбий Қуддус, Ҳайфа шаҳри ҳамда БААдаги Ал-Дафра авиабазасига зарбалар берилганини маълум қилди.

YJC агентлигига кўра, “Ҳақиқий ваъда — 4” операциясининг 66-босқичи доирасида ушбу нишонлар муваффақиятли тарзда ишғол қилинган.

Маълум қилинишича, ҳужум давомида Эрон армияси дронлар ва турли русумдаги ракеталардан, жумладан “Хайбаршекан”, “Зулфиқор”, “Ғаям”, “Қадр” каби қуроллардан фойдаланган.

Қайд этилишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияси учинчи ҳафтага кирди.

Шу вақт давомида томонлар ўзаро зарбалар алмашмоқда. Тель-Авив ўз ҳаракатларини Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш билан изоҳлаган.

Вашингтон эса Эроннинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш билан таҳдид қилиб, фуқароларни ҳокимиятга қарши чиқишга чақирган.

Эрон томони эса ўзини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдириб, ҳозирча музокараларни қайта бошлаш учун асос кўрмаётганини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Тошкентдан 500 мингдан ортиқ машина чиқиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони кескин камайгани тўғрисида видеолавҳалар тарқалди.

Видеода одатда гавжум бўладиган кўчалар, метро ва савдо нуқталари бугун анча бўшаб қолгани акс этган.

Маълум қилинишича, Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтдан 500 мингдан ортиқ автомобиль чиқиб кетган.

Шу сабабли шаҳарда одатдаги тирбандлик ва одамлар оқими ўрнига, нисбатан сокин муҳит кузатилмоқда.

Айрим дўкон ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам вақтинча фаолият юритмаётгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек ҳарбийлари тунда машғулот ўтказишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🤷‍♂1🤔1