EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода одамларни Умрага жўнатмоқчи бўлган фирибгар эр-хотин ушланди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида фуқароларни Умра сафарига юборишни ваъда қилган фирибгар эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу шахслар узоқ вақт давомида фирибгарлик билан шуғулланиб келган. Улар тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларни Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни ваъда қилишган.

Шу йўл билан 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг ҳар биридан 1025 АҚШ долларидан пул талаб қилган ва жами 4000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий маҳсулотлари Хитойдаги йирик тош бозорида намойиш этилмоқда

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойга амалий ташриф доирасида Шуйтоу шаҳрида жойлашган йирик тош кўргазма-савдо майдонида Навоий вилояти учун махсус павильон очилишида иштирок этди.

Маълум қилинишича, мазкур майдон халқаро тош саноатида муҳим савдо нуқталаридан бири бўлиб, турли давлатлар маҳсулотлари намойиш этилади ва экспортга йўналтирилади.

Янги очилган павильонда Ўзбекистон, хусусан Навоий вилоятида ишлаб чиқарилаётган тош маҳсулотлари тақдим этилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур ташаббус маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорларда илгари суриш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Эронда намойишларда иштирок этган 3 нафар шахс қатл этилди

Эронда январь ойида бўлиб ўтган норозилик намойишларида иштирок этган уч нафар шахс ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини ўлдирганликда айбланиб, қатл этилди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, судланган шахслар намойишлар давомида икки нафар куч тузилмалари ходимини ўлдирганликда айбдор деб топилган ва осиш йўли билан жазо ижро этилган.

Маълум қилинишича, айбланувчилар судда ўз айбини тан олган. Шунингдек, улар АҚШ ва Исроил манфаатлари йўлида фаолият юритганликда ҳам айбланган.

Эслатиб ўтамиз, Эронда оммавий норозиликлар 2025 йил декабрь ойи охирида миллий валютанинг қадрсизланиши ортидан бошланган эди.

Кейинчалик намойишлар тартибсизликлар ва ҳукуматга қарши чиқишларга айланди.
Шу даврда мамлакатда интернет фаолияти чеклангани, шунингдек, ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари, ҳам намойишчилар орасида қурбонлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Эрон ҳукумати ушбу воқеаларда АҚШ ва Исроилни айблаб, 12 январь куни вазият назорат остига олинганини маълум қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Европада газ нархи 850 доллардан ошди

Лондоннинг ICE биржаси маълумотларига кўра, пайшанба куни савдо очилишидаёқ газ қиймати 30 фоиздан зиёдга ошиб, 1000 кубометр учун 850 доллардан юқори кўрсаткичга етди. Бу 2023 йил 10 январдан бери илк бор кузатилмоқда.

TTF индекси (Европадаги энг йирик газ хаби, Нидерландияда жойлашган) бўйича апрель ойи фьючерслари Тошкент вақти билан соат 12:00 да 853,7 доллар (+31%) даражасида очилди.

Соат 12:13 ҳолатига кўра эса нарх 816,7 доллар (+25,4%) атрофида шаклланди. Солиштириш учун, олдинги савдо кунида ҳисобий нарх 651,5 доллар бўлган.

Бозордаги бу кескин ўсиш Яқин Шарқдаги вазият билан боғлиқ. Хусусан, Қатарнинг давлат энергетика компанияси “QatarEnergy” ўзининг бир нечта суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш объектлари ракета зарбаларига учраганини маълум қилди.

Шунингдек, бир кун аввал Қатар шимолидаги Рас-Лаффан саноат шаҳрида жойлашган, мамлакатдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш мажмуасига етказилган жиддий зарар ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот ўрнида, март ойи бошидан буён Европа бозорида газ нархи кескин ўсмоқда. Умуман олганда, ой бошидан бери нархлар 109 фоизга ошган. Февраль ойи охиридаги ҳисобий нарх 390,1 доллар бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Таиландга янги бош вазир сайланди

Таиланд парламенти амалдаги бош вазир Анутхин Чанвиракунни мамлакатнинг 33-бош вазири этиб сайлади. Бу ҳақда парламент спикери Сопхон Сарам маълум қилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Анутхин Чанвиракунни 293 нафар депутат қўллаб-қувватлаган.

Унинг рақиби Наттхапхонг Рыангпаньявут учун 119 нафар депутат овоз берган, яна 86 нафар депутат бетараф қолган.

Спикернинг таъкидлашича, Чанвиракун депутатларнинг ярмидан кўп овозини тўплаб, мамлакат конституциясида белгиланган талабларни бажарган ва расман бош вазир этиб сайланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Исроил миллий хавфсизлик вазирлиги биносига ҳужум қилди

Эрон армияси Исроил ҳудудидаги бир қатор объектларга дронлар орқали зарба берилганини маълум қилди.

Баёнотга кўра, бу ҳужумлар Эрон разведка вазири Исмоил Хатиб ҳалок бўлгани учун жавоб сифатида амалга оширилган.

Давлат телерадиокомпанияси тарқатган хабарда айтилишича, зарбалар Қуддусда жойлашган миллий хавфсизлик вазирлиги биноси ҳамда Тель-Авивдаги 13-канал офисига йўналтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил самолёти Ливанда жонли эфир олиб бораётган журналистга ҳужум қилди

RT телеканали мухбири Стив Суини ва унинг оператори Ливан жанубида Исроил зарбаси оқибатида яраланди.

Маълумотларга кўра, Стив Суини бошчилигидаги ижодий гуруҳ жонли эфир вақтида Исроилга тегишли самолёт томонидан ҳужумга учраган. Ҳужум оқибатида снаряд парчалари уларнинг қўл-оёқларига шикаст етказган.

Ҳозирда ҳар иккиси ҳам ҳушида бўлиб, шифохонада тиббий ёрдам олмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ушбу ҳолатга муносабат билдириб, буни тасодиф деб баҳолаш қийинлигини таъкидлади.

“Ғазода юзлаб журналистлар ҳалок бўлган бир пайтда бугунги ҳодисани тасодиф деб аташ мушкул.

Қолаверса, ракета “стратегик ҳарбий объект”га эмас, айнан репортаж олинаётган жойга тушган”, — деди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази — Евроосиёдаги янги куч нуқтаси – Forbes

Нуфузли Forbes нашри Тошкентда очилган Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёдаги янги маданий ва геосиёсий марказ сифатида баҳолади.

👉 https://effect.uz/n/98

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔1
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Бугун, 19 март куни соат 17:03 да Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,9 баллик зилзила қайд этилди.

Сейсмопрогностик мониторинг марказининг маълум қилишича, қўшни давлатда содир бўлган зилзила кучи Фарғона вилоятининг Сўх туманида сезилган (2 балл, 48 км). Зилзила эпицентри Тошкентдан 262 км жанубий-шарқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда оғуфурушларга қарши рейд ўтказилди

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ИИБ ва ДХХ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 2 та жиноят фош этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроил самолёти Ливанда жонли эфир олиб бораётган журналистга ҳужум қилди RT телеканали мухбири Стив Суини ва унинг оператори Ливан жанубида Исроил зарбаси оқибатида яраланди. Маълумотларга кўра, Стив Суини бошчилигидаги ижодий гуруҳ жонли эфир вақтида…
Ливанда яраланган RT журналистининг танасидан метал парчалар олиб ташланди

Ливан жанубидаги ҳужумда яраланган RT мухбири Стив Суинининг танасидан майда метал парчалар олиб ташланди.

Шифокорлар журналист танасига кирган парчани муваффақиятли олиб ташлаган. Унинг ҳолати назорат остида экани айтилмоқда.

RT нашри мухбири Стив Суини бошчилигидаги ижодий гуруҳ Ливанда репортаж тайёрлаётган вақтда Исроил самолёти томонидан ҳужумга учради.

Ҳужум пайтида у ва унинг тасвирга олиш гуруҳи “Press” ёзуви туширилган махсус жилетларда бўлган. Бироқ самолет айнан уларга қарата ракета учирган.

Оператор Али Ридо воқеа ҳақида шундай деди:

“Йигитлар, биз яхшимиз. Сенга ракета яқинлашганда унинг овозини эшитиш мумкин экан (кулади)”

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Йиғлагани учун кўкрагига урган: Тошкентда 3 ёшга тўлмаган бола энаганинг турмуш ўртоғи калтаклари оқибатида вафот этди

Олмазор туманида 3 ёшга тўлмаган боланинг ўлими жамоатчиликни ларзага солди. Дастлабки маълумотларга кўра, у калтакланиш оқибатида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.

Бола Қизил тут тор кўчасида жойлашган хонадонда кўкрак қисмидаги жароҳат аломатлари билан топилган. Аброр Зуҳратуллаев 2025 йил 27 ноябрдан буён энага қарамоғида бўлган. Олиб борилган суриштирувлар давомида энаганинг турмуш ўртоғи — 26 ёшли А.Ҳусанов бола тўхтамай йиғлагани учун уни жаҳл устида кўкрак қисмига бир неча марта урганини билдирган.

👉 Тўлиқ видео

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи ижроси: Юқори Тўполангда янги гидроэнергетик имкониятлар ўрганилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 26 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида гидроэнергетика салоҳиятини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ҳудудларнинг гидроэнергетик имкониятларини аниқлашга қаратилган изчил тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу доирада Жамият Бошқаруви раиси Ислом Абдурахмонов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи вертолёт ёрдамида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Юқори Тўполанг ҳудудида ўрганиш ишларини олиб борди.

Қайд этилишича, мазкур ҳудуд денгиз сатҳидан қарийб 3000 метр баландликда жойлашган бўлиб, гидроэнергетика соҳаси учун катта салоҳиятга эга. Мутахассислар томонидан ҳудуднинг табиий шароити, сув ресурслари ва янги гидроэлектр станциялар қуриш имкониятлари ўрганилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/99

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥34🤔1
Кадастр: халқ учунми ёки танишлар учун?

Сўнгги кунларда кадастр тизими фаолияти юзасидан жамоатчилик орасида саволлар ва норозиликлар ортиб бормоқда. Айниқса, Тошкент туманида кузатилган ҳолат ҳам кадастр масалалари билан боғлиқ экани бу соҳадаги муаммолар тизимли тус олаётганини кўрсатмоқда.

Айрим ҳолатларда ер ва мулк масалалари бўйича қарорлар қабул қилинишида шаффофлик етишмаётгани, фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ва адолатли ечим топилмаётгани ҳақида эътирозлар билдирилмоқда.

Мутахассислар фикрича, кадастр тизимида очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, барча фуқаролар учун тенг шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда, тизимга бўлган ишонч сусайиши мумкин.

Шу муносабат билан жамоатчилик кадастр идоралари фаолиятида қонун устуворлиги, шаффофлик ва адолат тамойиллари қай даражада таъминланаётгани юзасидан аниқ ва қонуний жавоб кутади.

👉 https://youtu.be/VoxNJOnZ5J8
👍2🤔1
«Афтидан, яхшигина жарима билан ҳайитлик беришмоқчи» – Абдураҳмон Ташанов иши судда қайта кўрилмоқда

Миробод туман суди томонидан 19 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга оид суд иши давом эттирилди.

Маълум бўлишича, 12 март куни чиқарилган ажрим юзасидан апелляция тартибида шикоят киритилган. Ташановга кўра, ишда жабрланувчи мавжуд эмаслиги сабабли у МЖтКнинг 271-моддаси 8-қисмига мувофиқ тугатилиши керак эди. Бироқ иш прокуратурага қайтарилган ва кейинчалик, “жабрланувчи” сифатида янги шахслар киритилиб, иш яна судга оширилган.

Абдураҳмон Ташановнинг билдиришича, Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятини рад этган. Шунингдек, у сўнгги кунларда мазкур ишга оид ижтимоий тармоқлардаги постлари ўчирилгани ва аккаунтига нисбатан чекловлар қўлланганини ҳам қайд этган.

«ЖИБ Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятимни рад қилганидаёқ кўнглим сезганди шундай бўлишини. Чунки сўнгги икки кунда бу судга оид постларимни ғамхўрларим Фейсбукка шикоят қилиб ўчиртиришди, аккаунтим ҳам омонат бўлиб қолди. Ҳатто иш махфий деб ажрим ва қарорларни ҳам беришмади. Афтидан, яхшигина жарима билан ҳайитлик беришмоқчи», дейди Ташанов.


Мазкур ҳолат нафақат бир ҳолат эмас, балки суд мустақиллиги ва очиқлик масаласига тааллуқли эканлиги таъкидланмоқда.

👉 https://youtu.be/dJYwiRtUBnA
😢3🤷‍♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Нима учун Ислом цивилизацияси марказини қилдим? Тарихга муҳрлаб қўймоқчиман: бу марказга кирган одам чиққандан кейин бу миллатга таъзим қилиши учун қилдим!”


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥17👎1
Ким Чен Ин қизи билан янги танкни синовдан ўтказди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 13 ёшли қизи Ким Чжу Э билан ҳарбий машқларда иштирок этди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар берди.

Маълум қилинишича, Ким Чен Ин пойтахт мудофаа корпусининг 60-ўқув базасига ташриф буюриб, пиёда ва бронетехника бўлинмаларининг қўшма ҳужум тактик машқларини кузатган.

Машқларда махсус бўлинмалар, танк қўшинлари ҳамда бош штабнинг оператив захира кучлари иштирок этган.

Агентлик маълумотига кўра, машқлар давомида зарба берувчи дронлар разведка маълумотлари асосида шартли душманнинг қўмондонлик пунктлари ва танкка қарши позицияларига ҳужум қилган.

Шу билан бирга, танк бўлинмалари ракета тизимлари орқали нишонларни йўқ қилган, пистирмадаги кучлар эса дрон ва қуролланган вертолётларни йўқ қилиш бўйича машқлар ўтказган.

Шу куни янги танкнинг фаол ҳимоя тизими ҳам синовдан ўтказилган. Маълум қилинишича, у турли йўналишлардан келаётган танкка қарши ракеталар ва дронларни юқори аниқлик билан тўсиб қолиш имконини намойиш этган.

Ким Чен Ин янги танкни партия марказий қўмитасининг стратегик режаси натижаси деб атаб, уни ишлаб чиқишга тахминан етти йил сарфланганини билдирган.

Унинг таъкидлашича, техника замонавий ўқ отишни бошқариш тизими, электрон кураш воситалари, бошқариладиган ракеталар ва комплекс ҳимоя тизими билан жиҳозланган.
Ким Чен Ин келгусида қуруқлик қўшинларини ушбу замонавий танклар билан кенг кўламда жиҳозлаш режалаштирилаётганини билдирди.

У ҳарбий тайёргарликни янада кучайтириш ва реал жанг шароитига яқин машқларни мунтазам ўтказиш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Машқлар якунида Ким Чен Ин 13 ёшли қизи Ким Чжу Э билан биргаликда Шимолий Кореяда ишлаб чиқилган танкда сайр қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Мадуро ва Силия Флореснинг адвокат ёллашга маблағи қолмаган. Ҳимоя томони суддан ишни ёпишни сўради

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг турмуш ўртоғи Силия Флореснинг ҳимоя томони АҚШ судидан уларга нисбатан очилган жиноий ишни тўхтатишни сўради.

Ҳимоя томони судга тақдим қилган илтимосномада Мадуро ва Флоресга қарши қўйилган тўртинчи айблов хулосаси бекор қилиш сўралган.

Шу билан бирга, альтернатива сифатида мазкур илтимоснома бўйича алоҳида суд эшитуви ўтказиш ҳам талаб қилинган.

Ҳимоя томонининг таъкидлашича, айбланувчилар адвокат ёллаш учун шахсий маблағларга эга эмас. Аслида Венесуэла қонунчилигига кўра, бундай харажатлар давлат томонидан қопланиши лозим.

Бироқ АҚШ молия вазирлиги томонидан Венесуэла ҳукумати тўловларини қабул қилишга оид лицензиялар бекор қилингани сабаб, адвокатлар хизмат ҳақини тўлаш имкони чекланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни АҚШ томонидан Венесуэлага нисбатан кенг кўламли операция ўтказилиб, Николас Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олинган ва Нью-Йоркка олиб кетилган. АҚШ расмийлари уларни “наркотерроризм” билан боғлиқ айбловлар билан суд қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бола хурсанд, олам хурсанд — Косонсойда ажойиб челленж бошланди

Наманган вилояти Косонсой тумани “Гулобод” маҳалласи фаоллари томонидан Рамазон ҳайити муносабати билан болажонларга эҳсонлик тарқатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12