АҚШ сенати Трампнинг ҳарбий ваколатларини чеклашга қаратилган резолюцияни рад этди
АҚШ сенати президент Дональд Трампнинг Эронга нисбатан ҳарбий ваколатларини чеклашга қаратилган резолюцияни қабул қилмади.
Маълум қилинишича, демократлар ташаббуси билан илгари сурилган мазкур резолюция учинчи бор овозга қўйилиб, бу сафар 53 га қарши 47 овоз билан рад этилди.
Ҳужжат муаллифи — Нью-Жерси штати сенатори Кори Букер президентдан Эрон билан можаро ҳудудидан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.
Резолюцияга кўра, президент фақат Конгресс рухсати ёки расмий равишда уруш эълон қилинган тақдирдагина ҳарбий ҳаракатларни давом эттириши мумкин эди. Айни пайтда бундай рухсат мавжуд эмас.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍7
Қизиқ статистика. Ўзбекистонда ҳали ҳам Олтмишвой, Етмишвойлар туғиляпти
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та туғилиш қайд этилган.
Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:
– 25 ёшгача — 97 917 нафар;
– 25–39 ёш — 718 798 нафар;
– 40–59 ёш — 62 246 нафар;
– 60 ёш ва ундан катталар — 638 нафар, шундан 70 ёшдан ошганлар — 48 нафар.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та туғилиш қайд этилган.
Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:
– 25 ёшгача — 97 917 нафар;
– 25–39 ёш — 718 798 нафар;
– 40–59 ёш — 62 246 нафар;
– 60 ёш ва ундан катталар — 638 нафар, шундан 70 ёшдан ошганлар — 48 нафар.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1
Ўзбекистонда қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштирилади — Ҳукумат қарори
“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 июнга қадар:
ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади;
ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади.
2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:
келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;
принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади;
ҳар ойда 1 маротаба "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ўтказилади.

👍2🔥1
392 нафар шахс афв этилди
Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 392 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 223 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 82 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Шунингдек, 53 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 3 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини аёл, 14 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 166 нафарини ёшлар ҳамда 24 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

👍44🤔1
Нефть нархи баррели 113 долларгача кўтарилди
Тошкент вақти билан 10:49 ҳолатига кўра, Brent маркаси май ойи фьючерслари нархи аввалги ёпилишга нисбатан 4,62 фоизга ўсиб, 112,34 долларни ташкил этган.
Бир неча дақиқа аввал эса нарх 113 доллардан юқори кўрсаткични қайд этгани маълум бўлди.
Шу билан бирга, WTI маркадаги нефтьнинг май ойи фьючерслари ҳам 1,11 фоизга қимматлаб, 96,52 долларга етган.
Нархлар ошишига АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятнинг кескинлашуви сабаб бўлмоқда.
Хусусан, Ормуз бўғози орқали денгиз қатновининг деярли тўхтаб қолиши энергия ресурслари бозорида жиддий босимни юзага келтирди.
Мазкур йўлак Форс кўрфази мамлакатларидан нефть ва суюлтирилган газ етказиб беришда асосий стратегик йўналиш ҳисобланади.
Маълум қилинишича, 9 март куни Brent нефти нархи баррели учун 119 доллардан ошиб, 2022 йил июнидан буён энг юқори кўрсаткични қайд этган эди.
Ўша куни нефть нархлари 29–31 фоизгача ўсган бўлса, кечга бориб пасайиш кузатилган.

Президент Имом Мотуридий мажмуаси билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Давлат раҳбари бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, ушбу маскан дунё мусулмонлари талпинадиган зиёрат манзилларидан бири эканини қайд этиб, бу ерда улар учун замон талабларига мос шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.
Қурилишни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ҳудудда яшил майдонларни кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Давлат раҳбари бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, ушбу маскан дунё мусулмонлари талпинадиган зиёрат манзилларидан бири эканини қайд этиб, бу ерда улар учун замон талабларига мос шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.
“Мажмуага келган киши аввало Имом Мотуридий бобомизнинг илмий-маънавий мероси, ислом оламида тутган мавқеи ҳақида ёрқин тасаввурга эга бўлиши, алломанинг маърифатпарвар қарашлари бугун ҳам долзарблигини ҳис қилиши керак, – деди Президент.
Қурилишни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ҳудудда яшил майдонларни кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 392 нафар шахс афв этилди
Президент фармонига кўра, 392 нафар маҳкум афв этилди. Улардан:
223 нафар — тўлиқ озод қилинди
82 нафар — муддатидан олдин шартли озод этилди
34 нафар — енгилроқ жазога ўтказилди
53 нафар — жазо муддати қисқартирилди
Афв этилганларнинг 3 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини аёл, 14 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 166 нафарини ёшлар ҳамда 24 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент фармонига кўра, 392 нафар маҳкум афв этилди. Улардан:
223 нафар — тўлиқ озод қилинди
82 нафар — муддатидан олдин шартли озод этилди
34 нафар — енгилроқ жазога ўтказилди
53 нафар — жазо муддати қисқартирилди
Афв этилганларнинг 3 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини аёл, 14 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 166 нафарини ёшлар ҳамда 24 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46
Эрон ТИВ раҳбари Макронни танқид қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Франция президенти Эммануэль Макронни Эронга қарши зарбалар масаласидаги позицияси учун танқид қилди.
Аввалроқ Макрон Эрон томонидан Қатар газ инфратузилмасига берилган зарбалардан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Қатар амири Тамим бин Ҳамад Олий Соний билан мулоқот қилиб, Эрон ҳужумини қоралаган.
Мулоқот чоғида у фуқаролик инфратузилмаларига зарба беришга мораторий жорий этиш зарурлигини таъкидлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Франция президенти Эммануэль Макронни Эронга қарши зарбалар масаласидаги позицияси учун танқид қилди.
“Макрон АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши юзасидан бирор оғиз ҳам танқид билдирмади.
Исроил ёнилғи омборларини портлатиб, миллионлаб одамларни заҳарли моддалар таъсири остида қолдирганида ҳам у муносабат билдирмади.
Унинг бугунги “ташвиши” Исроилнинг газ объектларимизга қилган ҳужумларидан кейин эмас, балки бизнинг жавоб ҳаракатларимиздан сўнг пайдо бўлди. Бу эса ачинарли”, — деб ёзди Арақчи X ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ Макрон Эрон томонидан Қатар газ инфратузилмасига берилган зарбалардан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Қатар амири Тамим бин Ҳамад Олий Соний билан мулоқот қилиб, Эрон ҳужумини қоралаган.
Мулоқот чоғида у фуқаролик инфратузилмаларига зарба беришга мораторий жорий этиш зарурлигини таъкидлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Эрон Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга зарба берганини маълум қилди
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) Исроил ҳудудидаги 80 та ҳарбий нишонга ракеталар ва дронлар орқали зарба берилганини маълум қилди.
IRNA агентлиги келтирган баёнотга кўра, “Ҳақиқий ваъда — 4” операциясининг 63-тўлқини доирасида Исроилнинг жануби ва марказий қисмидаги турли ҳарбий объектлар, жумладан Ришон-ле-Цион шаҳри яқинидаги ҳудудлар, шунингдек Тель-Авивнинг шарқий ва жанубий қисмларидаги нишонлар аниқ зарбага учраган.
КСИР шунингдек тун давомида Кувайт, БАА ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳам ҳужумлар уюштирилганини эълон қилди.
Аввалроқ Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний ўлдирилгани учун қаттиқ интиқом бўлишини ваъда қилган эди.
Ларижоний мамлакатнинг асосий масалалари, жумладан ядровий дастур бўйича музокаралар учун масъул шахслардан бири бўлган.
Шунингдек, Теҳрон яқин вақтларда АҚШ ва Исроилга қарши янги турдаги қуроллар қўлланилишини ҳам маълум қилган.

👍8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан эскроу битимлари учун комиссия қандай бўлади?
1 апрелдан эскроу тизими орқали амалга ошириладиган битимлар учун комиссиялар белгиланди:
Кўчмас мулк бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизигача (206 000 сўмгача)
Автотранспорт воситалари бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизигача (103 000 сўмгача)
Агар харидор ва сотувчига битта банк хизмат кўрсатса — комиссия бир марта олинади. Турли банкларда бўлса — ҳар бири комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.
Битим бекор қилинса — пул харидорга қайтарилади.
Ушбу максимал тарифлар фақат давлат улуши мавжуд тижорат банкларида амал қилади, бошқа банкларда эса комиссия банкнинг ички тариф сиёсатига кўра белгиланади.

👎1
Президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
“Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Бугунги айём кунларида улуғ аждодларимиз ва бу дунёдан ўтган яқинларимизни ёд этиш, уларнинг эзгу ишларини эслаш хайрли амаллардан экани таъкидланди”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода одамларни Умрага жўнатмоқчи бўлган фирибгар эр-хотин ушланди
Бухоро вилоятининг Жондор туманида фуқароларни Умра сафарига юборишни ваъда қилган фирибгар эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар узоқ вақт давомида фирибгарлик билан шуғулланиб келган. Улар тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларни Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни ваъда қилишган.
Шу йўл билан 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг ҳар биридан 1025 АҚШ долларидан пул талаб қилган ва жами 4000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

🔥1