EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳсон ниқоби ортидаги хатар: терроризмни молиялаштиришдан огоҳ бўлинг

Диний эҳсон шиори ортида йиғилаётган пуллар қаерга кетяпти? Айрим ҳолларда бундай маблағлар ноқонуний ва хавфли мақсадларга йўналтирилаётгани айтилмоқда.

ИИВ фуқароларни диний эътиқод ва инсонлар ишончидан фойдаланиб, эҳсон йиғиш ниқоби остида пул тўплаётган шахслар фаолиятига нисбатан огоҳ бўлишга чақирди.

Вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, айрим ҳолларда бундай усуллар орқали жамғарилган маблағлар ноқонуний мақсадларда, жумладан, халқаро террористик ташкилотлар фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.

Мутахассислар фуқароларни эҳсон қилишда манбаларни синчиклаб текшириш, расмий ва ишончли ташкилотлар орқали хайрия қилиш муҳимлигини таъкидламоқда.

Шунингдек, эслатиб ўтилишича, терроризмни молиялаштириш ёки қўллаб-қувватлаш қонунчиликка кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб 28 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади. Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда 3 ёшга тўлмаган бола зўравонлик қурбони бўлди

Олмазор туманида 2023 йилда туғилган Аброр Зуҳратуллаев калтакланиш оқибатида вафот этди. Effect.uz’га маълум қилинишича, бола Қизил тут тор кўчасида жойлашган хонадонда кўкрак қисмидаги жароҳат аломатлари билан топилган.

У 2025 йил 27 ноябрдан буён энага қарамоғида бўлган. Боланинг аҳволи ёмонлашиб, ҳарорати кўтарилгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирилган ва унга “стоматит” ташхиси қўйилган.

Олиб борилган суриштирувлар давомида энаганинг турмуш ўртоғи — 26 ёшли А. Ҳусанов бола тўхтамай йиғлагани учун уни жаҳл устида кўкрак қисмига бир неча марта урганини билдирган. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи иш олиб борган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Effect.uz ушбу фожиа тафсилотларини қўшимча равишда ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март — жума кунига тўғри келади ва байрам сифатида кенг нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Рамазон ҳайитини муносиб нишонлашга қаратилган қарор қабул қилинди. Қарор ижроси устидан назорат Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент маслаҳатчиси Сардор Умурзаков зиммасига юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Gold иши: жазо кучайтирилиб, спортчи суд залидан қамоққа олинди

“Shahzod-Gold” номи билан танилган Шаҳзод Узоқовга нисбатан тайинланган жазо кассация инстанциясида ўзгартирилди.

Маълум қилинишича, 2025 йил 7 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди Ш.Узоқов ва Н.Қулдошевни безориликда айбдор деб топиб, уларга 3,5 йилдан 4 йилгача озодликдан чеклаш жазоси тайинлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдан Хоразмгача 1100 км: Хивагача энди 7 соатда етиб олиш мумкин

“Жалолиддин Мангуберди” деб номланган мазкур поезд мамлакатга етказиб берилиши режалаштирилган олтита замонавий поезднинг биринчиси ҳисобланади.

Поезд 7 та вагондан иборат бўлиб, соатига 260 километргача тезликка чиқиши мумкин. Унинг узунлиги 175 метр, сиғими эса қарийб 390 нафар йўловчини ташкил этади. Йўловчилар учун VIP, бизнес ва эконом тоифалари жорий этилган.

Поезд ташқи кўринишида оқ ранг устувор бўлиб, унда Ўзбекистон байроғи рангларини акс эттирувчи чизиқлар ҳамда “Жалолиддин Мангуберди” ёзуви жойлаштирилган.

Қайд этилишича, поезд маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган. У юқори ва паст ҳароратлар, чанг ҳамда қум бўронларига чидамли махсус тизимлар билан жиҳозланган.

Яқин вақтларда поезд Тошкент – Урганч – Хива йўналиши бўйлаб қатнай бошлайди. Қатнов вақти тахминан 7 соатни ташкил этиши кутилмоқда. Илк рейслар 2 майдан бошланиши режалаштирилган. Бу эса Ўзбекистонда темирйўл қатновини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥1🤔1
Сирдарёда МИБ ходимлари пора билан қўлга тушишди

Сирдарё вилоятида Мажбурий ижро бюросининг 2 нафар давлат ижрочиси 20 млн сўм пора олишда гумонланиб қўлга олинди.

Фуқаро мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда улар пулни олиб, унинг бир қисмини ундирувчига бериш, қолганини эса ўзаро тақсимлаш вақтида ушланишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2😢1
АҚШ сенати Трампнинг ҳарбий ваколатларини чеклашга қаратилган резолюцияни рад этди

АҚШ сенати президент Дональд Трампнинг Эронга нисбатан ҳарбий ваколатларини чеклашга қаратилган резолюцияни қабул қилмади.

Маълум қилинишича, демократлар ташаббуси билан илгари сурилган мазкур резолюция учинчи бор овозга қўйилиб, бу сафар 53 га қарши 47 овоз билан рад этилди.

Ҳужжат муаллифи — Нью-Жерси штати сенатори Кори Букер президентдан Эрон билан можаро ҳудудидан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

Резолюцияга кўра, президент фақат Конгресс рухсати ёки расмий равишда уруш эълон қилинган тақдирдагина ҳарбий ҳаракатларни давом эттириши мумкин эди. Айни пайтда бундай рухсат мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Қизиқ статистика. Ўзбекистонда ҳали ҳам Олтмишвой, Етмишвойлар туғиляпти

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та туғилиш қайд этилган.

Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:

– 25 ёшгача — 97 917 нафар;

– 25–39 ёш — 718 798 нафар;

– 40–59 ёш — 62 246 нафар;

– 60 ёш ва ундан катталар — 638 нафар, шундан 70 ёшдан ошганлар — 48 нафар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1
Ўзбекистонда қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштирилади — Ҳукумат қарори

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июнга қадар:

ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади;

ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади.

2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:

келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;

принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади;

ҳар ойда 1 маротаба "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
392 нафар шахс афв этилди

Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 223 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 82 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Шунингдек, 53 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 3 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини аёл, 14 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 166 нафарини ёшлар ҳамда 24 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🤔1
Нефть нархи баррели 113 долларгача кўтарилди

Тошкент вақти билан 10:49 ҳолатига кўра, Brent маркаси май ойи фьючерслари нархи аввалги ёпилишга нисбатан 4,62 фоизга ўсиб, 112,34 долларни ташкил этган.

Бир неча дақиқа аввал эса нарх 113 доллардан юқори кўрсаткични қайд этгани маълум бўлди.
Шу билан бирга, WTI маркадаги нефтьнинг май ойи фьючерслари ҳам 1,11 фоизга қимматлаб, 96,52 долларга етган.

Нархлар ошишига АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятнинг кескинлашуви сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Ормуз бўғози орқали денгиз қатновининг деярли тўхтаб қолиши энергия ресурслари бозорида жиддий босимни юзага келтирди.

Мазкур йўлак Форс кўрфази мамлакатларидан нефть ва суюлтирилган газ етказиб беришда асосий стратегик йўналиш ҳисобланади.

Маълум қилинишича, 9 март куни Brent нефти нархи баррели учун 119 доллардан ошиб, 2022 йил июнидан буён энг юқори кўрсаткични қайд этган эди.

Ўша куни нефть нархлари 29–31 фоизгача ўсган бўлса, кечга бориб пасайиш кузатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Имом Мотуридий мажмуаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Давлат раҳбари бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, ушбу маскан дунё мусулмонлари талпинадиган зиёрат манзилларидан бири эканини қайд этиб, бу ерда улар учун замон талабларига мос шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.

“Мажмуага келган киши аввало Имом Мотуридий бобомизнинг илмий-маънавий мероси, ислом оламида тутган мавқеи ҳақида ёрқин тасаввурга эга бўлиши, алломанинг маърифатпарвар қарашлари бугун ҳам долзарблигини ҳис қилиши керак, – деди Президент.


Қурилишни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ҳудудда яшил майдонларни кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 392 нафар шахс афв этилди

Президент фармонига кўра, 392 нафар маҳкум афв этилди. Улардан:
223 нафар — тўлиқ озод қилинди
82 нафар — муддатидан олдин шартли озод этилди
34 нафар — енгилроқ жазога ўтказилди
53 нафар — жазо муддати қисқартирилди

Афв этилганларнинг 3 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини аёл, 14 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 166 нафарини ёшлар ҳамда 24 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46
Эрон ТИВ раҳбари Макронни танқид қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Франция президенти Эммануэль Макронни Эронга қарши зарбалар масаласидаги позицияси учун танқид қилди.

“Макрон АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши юзасидан бирор оғиз ҳам танқид билдирмади.

Исроил ёнилғи омборларини портлатиб, миллионлаб одамларни заҳарли моддалар таъсири остида қолдирганида ҳам у муносабат билдирмади.

Унинг бугунги “ташвиши” Исроилнинг газ объектларимизга қилган ҳужумларидан кейин эмас, балки бизнинг жавоб ҳаракатларимиздан сўнг пайдо бўлди. Бу эса ачинарли”, — деб ёзди Арақчи X ижтимоий тармоғида.


Аввалроқ Макрон Эрон томонидан Қатар газ инфратузилмасига берилган зарбалардан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Қатар амири Тамим бин Ҳамад Олий Соний билан мулоқот қилиб, Эрон ҳужумини қоралаган.

Мулоқот чоғида у фуқаролик инфратузилмаларига зарба беришга мораторий жорий этиш зарурлигини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1