EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥20🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу йилги Рамазон ҳайити 20 март – жума кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, Ўзбекистонда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.


Рамазон ҳайити муносабати билан 20, 21 ва 22 март кунлари барча учун дам олиш куни бўлади.

23 март, душанба куни эса – ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун дам, 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥9
Эрон Саудия Арабистони, БАА ва Қатар аҳолисини огоҳлантирди

АҚШ ва Исроил томонидан Эроннинг Жанубий Парсдаги нефт объектларига берилган зарбалар ортидан Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) Саудия Арабистони, БАА ва Қатар аҳолисига мурожаат қилди.

Баёнотда ушбу давлатлар фуқаролари хавфсизлик нуқтаи назаридан нефт объектларидан узоқ туришга чақирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍3🤷‍♂2👎1
Сангинов Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма раҳбарининг икки нафар ўринбосарини ишдан олди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бошчилигида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти, мутасаддилар билан бошқарма фаолияти, ўтган йил натижалари ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Маълум қилинишича, йиғилишда бошқармада қазиб чиқариш ҳажмларининг пасайиши, маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тушиб бориши ҳамда ишчи хизматчиларга этарли шароит яратилмагани кескин танқид қилинди.

Шунингдек,бошқармада ишлаб чиқариш кўрсаткичлари пасайиб бораётгани, масъуллар томонидан етарли чоралар кўрилмагани ҳамда Сангинов топшириғи билан очилган махсус чат-бот орқали қилинган мурожаатлар ижобий ҳал этилмагани учун бошқарма директорининг ишлаб чиқариш ва умумий масалалар бўйича ўринбосарларини эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш бўйича топшириқ берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢1
“Хизбуллоҳ” бир ҳафтада Исроилга қарши 222 та ҳужум амалга оширганини маълум қилди

Ливандаги “Хизбуллоҳ” ҳаракати 10–16 март кунлари давомида Исроилга қарши жами 222 та ҳарбий операция ўтказганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳафталик ҳисоботида айтилган.

Маълум қилинишича, ҳужумлар орасида жонли куч тўпланган ҳудудларга зарбалар, ҳарбий инфратузилмалар ва аҳоли пунктларига қилинган ҳужумлар мавжуд.

Ҳисоботга кўра, амалга оширилган операцияларнинг 90 таси Фаластин ҳудудларида, 132 таси эса Ливан ҳудудида ўтказилган.

Ҳужумлар чуқурлиги эса Ливан–Исроил чегарасидан 140 километргача етган.

Шунингдек, ҳафта давомида 38 марта Исроил ҳарбий базалари, 59 марта аҳоли пунктлари нишонга олингани, Ливан ҳудудига киришга бўлган 71 уриниш бартараф этилгани айтилган.

Ҳаракат маълумотига кўра, 10 та “Merkava” танки йўқ қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2🤔1
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Рамазон ҳайитини муносиб нишонлашга қаратилган қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 20 март — Рамазон ҳайитининг биринчи куни сифатида белгиланиб, мамлакат бўйлаб кенг нишонланади.

👉 https://effect.uz/n/97

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥14
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳсон ниқоби ортидаги хатар: терроризмни молиялаштиришдан огоҳ бўлинг

Диний эҳсон шиори ортида йиғилаётган пуллар қаерга кетяпти? Айрим ҳолларда бундай маблағлар ноқонуний ва хавфли мақсадларга йўналтирилаётгани айтилмоқда.

ИИВ фуқароларни диний эътиқод ва инсонлар ишончидан фойдаланиб, эҳсон йиғиш ниқоби остида пул тўплаётган шахслар фаолиятига нисбатан огоҳ бўлишга чақирди.

Вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, айрим ҳолларда бундай усуллар орқали жамғарилган маблағлар ноқонуний мақсадларда, жумладан, халқаро террористик ташкилотлар фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.

Мутахассислар фуқароларни эҳсон қилишда манбаларни синчиклаб текшириш, расмий ва ишончли ташкилотлар орқали хайрия қилиш муҳимлигини таъкидламоқда.

Шунингдек, эслатиб ўтилишича, терроризмни молиялаштириш ёки қўллаб-қувватлаш қонунчиликка кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб 28 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади. Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда 3 ёшга тўлмаган бола зўравонлик қурбони бўлди

Олмазор туманида 2023 йилда туғилган Аброр Зуҳратуллаев калтакланиш оқибатида вафот этди. Effect.uz’га маълум қилинишича, бола Қизил тут тор кўчасида жойлашган хонадонда кўкрак қисмидаги жароҳат аломатлари билан топилган.

У 2025 йил 27 ноябрдан буён энага қарамоғида бўлган. Боланинг аҳволи ёмонлашиб, ҳарорати кўтарилгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирилган ва унга “стоматит” ташхиси қўйилган.

Олиб борилган суриштирувлар давомида энаганинг турмуш ўртоғи — 26 ёшли А. Ҳусанов бола тўхтамай йиғлагани учун уни жаҳл устида кўкрак қисмига бир неча марта урганини билдирган. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи иш олиб борган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Effect.uz ушбу фожиа тафсилотларини қўшимча равишда ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март — жума кунига тўғри келади ва байрам сифатида кенг нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Рамазон ҳайитини муносиб нишонлашга қаратилган қарор қабул қилинди. Қарор ижроси устидан назорат Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент маслаҳатчиси Сардор Умурзаков зиммасига юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Gold иши: жазо кучайтирилиб, спортчи суд залидан қамоққа олинди

“Shahzod-Gold” номи билан танилган Шаҳзод Узоқовга нисбатан тайинланган жазо кассация инстанциясида ўзгартирилди.

Маълум қилинишича, 2025 йил 7 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди Ш.Узоқов ва Н.Қулдошевни безориликда айбдор деб топиб, уларга 3,5 йилдан 4 йилгача озодликдан чеклаш жазоси тайинлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдан Хоразмгача 1100 км: Хивагача энди 7 соатда етиб олиш мумкин

“Жалолиддин Мангуберди” деб номланган мазкур поезд мамлакатга етказиб берилиши режалаштирилган олтита замонавий поезднинг биринчиси ҳисобланади.

Поезд 7 та вагондан иборат бўлиб, соатига 260 километргача тезликка чиқиши мумкин. Унинг узунлиги 175 метр, сиғими эса қарийб 390 нафар йўловчини ташкил этади. Йўловчилар учун VIP, бизнес ва эконом тоифалари жорий этилган.

Поезд ташқи кўринишида оқ ранг устувор бўлиб, унда Ўзбекистон байроғи рангларини акс эттирувчи чизиқлар ҳамда “Жалолиддин Мангуберди” ёзуви жойлаштирилган.

Қайд этилишича, поезд маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган. У юқори ва паст ҳароратлар, чанг ҳамда қум бўронларига чидамли махсус тизимлар билан жиҳозланган.

Яқин вақтларда поезд Тошкент – Урганч – Хива йўналиши бўйлаб қатнай бошлайди. Қатнов вақти тахминан 7 соатни ташкил этиши кутилмоқда. Илк рейслар 2 майдан бошланиши режалаштирилган. Бу эса Ўзбекистонда темирйўл қатновини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥1🤔1
Сирдарёда МИБ ходимлари пора билан қўлга тушишди

Сирдарё вилоятида Мажбурий ижро бюросининг 2 нафар давлат ижрочиси 20 млн сўм пора олишда гумонланиб қўлга олинди.

Фуқаро мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда улар пулни олиб, унинг бир қисмини ундирувчига бериш, қолганини эса ўзаро тақсимлаш вақтида ушланишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2😢1
АҚШ сенати Трампнинг ҳарбий ваколатларини чеклашга қаратилган резолюцияни рад этди

АҚШ сенати президент Дональд Трампнинг Эронга нисбатан ҳарбий ваколатларини чеклашга қаратилган резолюцияни қабул қилмади.

Маълум қилинишича, демократлар ташаббуси билан илгари сурилган мазкур резолюция учинчи бор овозга қўйилиб, бу сафар 53 га қарши 47 овоз билан рад этилди.

Ҳужжат муаллифи — Нью-Жерси штати сенатори Кори Букер президентдан Эрон билан можаро ҳудудидан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

Резолюцияга кўра, президент фақат Конгресс рухсати ёки расмий равишда уруш эълон қилинган тақдирдагина ҳарбий ҳаракатларни давом эттириши мумкин эди. Айни пайтда бундай рухсат мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Қизиқ статистика. Ўзбекистонда ҳали ҳам Олтмишвой, Етмишвойлар туғиляпти

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та туғилиш қайд этилган.

Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:

– 25 ёшгача — 97 917 нафар;

– 25–39 ёш — 718 798 нафар;

– 40–59 ёш — 62 246 нафар;

– 60 ёш ва ундан катталар — 638 нафар, шундан 70 ёшдан ошганлар — 48 нафар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1