EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Ислом цивилизацияси маркази очилиш маросимида нутқ сўзлади. Маросимга Алишер Усмонов ҳам келди

Очилиш маросимидан кейин ифторлик ташкил қилиниб, маросимда Қуръони каримдан тиловат қилинди.

Муқаддас Рамазон ойида тутилаётган рўзалар, қилинаётган ибодатлар қабул бўлиши, Яратган Парвардигор халқимизни ва Ўзбекистонни ўз паноҳида асрашини сўраб, дуолар қилинди.

👉 https://effect.uz/n/94

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥15😢1
Президент Самарқандга жўнаб кетди

Бугун, 18 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига икки кунлик сафар билан ташриф буюради.

Сафар давомида ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларидаги лойиҳалар билан танишиш ҳамда янги объектларни ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍65🔥13🤔1
Водийда “метан заправкалар” узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийси вилоятларидаги метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидаги заправкалар 19 мартдан бошлаб узлуксиз ишлай бошлайди.

Қайд этиш керак, кеча водийдан бошқа барча ҳудудда метан заправкалар соат 10:00 дан бошлаб, чекловсиз ишлай бошлаши айтилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Чўллашишни тўхтатган модель энди Ўзбекистонда синаб кўрилади

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Хитойнинг Нинсяда бўлиб, чўлланишга қарши самарали моделларни ўрганмоқда.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, ушбу ҳудудда 1980 йиллардан буён амалга оширилган тизимли ёндашув натижасида қумлар чекланган, ерлар тикланган ва энг муҳими — экология иқтисод билан боғланган.

Яъни, бу ерда фақат дарахт экиш эмас, балки қумни ушлаб турувчи буталар, муҳофаза полосалари, боғдорчилик ва чорвачилик бир занжирга бирлаштирилган.

2003 йилдан бошлаб ўрмон ва яйловларда чорва боқиш чеклангани эса табиатни тиклашда бурилиш нуқтаси бўлган. Натижада ўсимлик қоплами тикланиб, ерлар яна “жонланган”.

2008 йилда эса Нинся чўлланишга қарши курашиш бўйича миллий намунавий ҳудуд сифатида тан олинган ва бу қарор катта инвестициялар ва янги лойиҳаларга йўл очган.

Сўнгги 20 йилда чўлланган ерлар изчил қисқарган, 2024 йилга келиб ўрмон қоплами 11,55 фоизга етган.

Энди шу модель Навоий вилоятида синаб кўрилиши мумкин. Мутахассислар фикрича, агар бу тажриба мослаштирилса, у нафақат чўлланишни секинлаштиради, балки аҳоли даромадини ҳам оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Эрон ўт очишни тўхтатишни эмас, урушнинг тўлиқ тугашини истайди — Арақчи

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи мамлакат ўт очишни тўхтатиш эмас, балки урушни тўлиқ ва барқарор тарзда якунлаш тарафдори эканини билдирди. Бу ҳақда у Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз ўт очишни тўхтатишни истамаймиз, чунки бундай сценарий кейин яна такрорланиши мумкин.

Биз урушнинг бутунлай ва абадий тугашини истаймиз. Биз ўт очишни тўхтатишга эмас, балки урушни якунлашга ишонамиз”, — деди Арақчи.


Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги можаронинг тугаши кўп жиҳатдан АҚШ жамиятининг позициясига боғлиқ.

“Мен ишонаманки, урушнинг тугаши америкаликлар ўз ҳукуматини оқилона қарор қабул қилишга кўндиришга қодир бўлган пайтда амалга ошади”, — дея қўшимча қилди вазир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда қоровул тасодифан бошлиғини отиб ўлдирди

Жорий йилнинг 15 март куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги 21742-сонли ҳарбий қисмида бахтсиз ҳодиса юз берди.

“Хроника” хабарига кўра, соат 19:35 атрофида қоровулнинг учинчи постида хизмат қилаётган ходим тасодифан 7,62 мм калибрли SKS карабиндан ўқ узган.

Оқибатда ўқ қоровул бошлиғига теккан.
Жабрланувчи оғир аҳволда Гвардейский посёлкасидаги ҳарбий госпиталга олиб борилган, бироқ шифокорлар уни сақлаб қола олмаган — у соат 20:18 да вафот этган.

Маълум қилинишича, ҳодиса иштирокчилари ҳарбийлар эмас, балки Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги идоравий қўриқлаш хизмати ходимлари бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Cенегал терма жамоаси Африка миллатлар кубогидан маҳрум этилди

Африка миллатлар кубоги финалида Сенегал терма жамоасига техник мағлубият (0:3) ёзилди ва Марокаш расман чемпион деб топилди.

19 январь куни бўлиб ўтган финалда Сенегал қўшимча вақтда киритилган гол эвазига ғалаба қозонган эди. Бироқ учрашув давомида Сенегал бош мураббийи Пап Тиау ҳакам томонидан тайинланган пенальтига норозилик сифатида жамоани майдондан олиб чиққан.

Орадан бироз вақт ўтиб, футболчилар майдонга қайтган ва пенальти амалга оширилмаган — марокашлик Браим Диас гол ура олмаган. Кейин қўшимча вақтда Сенегал ғалаба голини киритиб, кубокни қўлга киритган.

Бироқ кейинчалик Марокаш томонидан берилган шикоят Апелляция кенгаши томонидан қаноатлантирилди. Қарорга кўра, Сенегалнинг ўйинни вақтинча тарк этгани қоидаларга зид деб топилиб, уларнинг ғалабаси бекор қилинди.

Шу тариқа, Марокаш Африка миллатлар кубогининг амалдаги ғолиби сифатида эълон қилинди.

Бунга жавобан Сенегал футбол федерацияси АФКнинг қарори устидан Лозаннадаги Спорт Арбитраж Судига шикоят қилмоқчи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ бошлаган уруш глобал очарчилик хавфини кучайтирди

БМТ маълумотига кўра, агар Эрон билан уруш июнгача давом этса, ўта оғир очликдан азият чекишувчилар сони 45 миллионга ошиб, жами 319 миллиондан ошиши мумкин.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури вакили Карл Скау уруш гуманитар йўлакларни тўсиб қўйгани, юк ташиш харажатлари 18 фоизга ошгани ва ёрдам етказиш кечикиши ҳақида таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ҳар дақиқангиз келажагингиз учун хизмат қилсин, дўстингиз китоб бўлсин — Президент Самарқандда ёшлар билан мулоқот қилди

Давлат раҳбари вилоятга ташрифини Самарқанд шаҳридаги Ёшлар креатив парки билан танишишдан бошлади.

👉 https://effect.uz/n/95

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥22🤔3
Эрон АҚШ ва Исроилга қарши янги турдаги қуроллардан фойдаланмоқчи

Эрон армияси АҚШ ва Исроилга қарши амалга оширилаётган операцияларда илгари қўлланилмаган янги турдаги қуроллардан фойдаланишни режалаштираётганини маълум қилди.

Эрон армияси вакили Муҳаммад Акраминиянинг таъкидлашича, яқин кунларда ҳарбий ҳаракатларда янги қуроллар ишга солинади.

“Келгуси кунларда илгари қўлланилмаган қуроллардан фойдаланамиз”, — деди Акрамия маҳаллий SNN телеканалига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан бошлаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга зарбалар беришни бошлаган. Теҳрон эса бунга жавобан Исроил ҳудудига ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар бермоқда.

Шу тариқа, томонлар ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик янги босқичга ўтиб, вазият янада кескинлашмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Али Ларижоний ўлими учун қонли қасос олишини ваъда қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тасдиқлашича, Исроил ҳаво зарбалари оқибатида Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний, унинг ўғли Муртазо ва қўриқлаш хизмати раҳбари Алиризо Баят ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Самарқанд шаҳри учун олиб келинган янги электробусларни кўздан кечирди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥12😢2🤔1
Фарғонада “Энергосавдо” муҳандиси ҳибсга олинди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” филиали Фарғона бўлинмаси муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб жиноятга қўл урди.

Маълум бўлишича, у Ўзбекистон туманида яшовчи, 1962 й.т. фуқарога тегишли хонадон ва хусусий боғчада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг доллар сўраган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда муҳандис сўралган пул маблағидан 9 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1
Жиззахда ЙПХ ходими 700 доллар билан ушланди

Жиззах вилояти ЙҲХБ ходими, катта лейтенант Ф.М. пора билан қўлга тушди.

Маълум қилинишича, у фуқарога унинг танишига нисбатан маст ҳолда машина бошқарганлик учун расмийлаштирилган маъмурий баённомани суд орқали ижобий ҳал этиб беришни айтиб, бунинг эвазига 700 доллар талаб қилган.

Шундан сўнг, ЙҲХБ ходими ваъда қилинган пулларни олаётган вақтида тезкор тадбирда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан катта лейтенант Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25,211-моддаси (пора беришда қасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент янги “Hyundai Rotem” поездида Нарпайга борди

Президент Шавкат Мирзиёев янги “Hyundai Rotem” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди.

Буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди номи билан аталган ушбу поезд Ўзбекистонга етказиб берилиши режалаштирилган олтита “Hyundai Rotem” поездларидан биринчиси.

Поезд етти вагондан иборат, соатига 260 километргача тезликда ҳаракатлана олади.

Поезднинг узунлиги 175 метрни, сиғими эса учта – VIP, бизнес ва эконом тоифаларида 390 нафарга яқин йўловчини ташкил этади.

Яқин орада “Жалолиддин Мангуберди” поезди Тошкент – Урганч – Хива йўналиши бўйлаб қатнай бошлайди. Қатнов вақти 7 соатни ташкил этиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥17🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди — ДХХ

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўшни давлатдан контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.

👉 https://effect.uz/n/96

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1