This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳзод “Gold” 3 йил 13 кунга қамалди
Жорий йилнинг 17 март куни Тошкент шаҳар суди кассация инстацияси судида таниқли MMA жангчиси “Gold” Шаҳзод Узоқовга ҳукм ўқилди.
Узоқовнинг адвокати Шохрух Мирзабековнинг маълум қилишича, суд томонидан прокурор киритган кассация протести тўлиқ қаноатлантирилиб, озодликни чеклаш жазоси, озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, Узоқов 3 йил 13 кун муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Афсуски суд адолатли ўтмади. Адвокатлар томонидан тақдим этилган важлар умуман инобатга олинмади.
Протестда нима ёзилган бўлса худди шундай тартибда ҳукм чиқарилди. Биз тўхтаб қолмаймиз, курашишда давом этамиз”, - деди адвокат.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда қидирувдаги эркак аёллар кийимида ушланиб қолди
Қашқадарё вилоятида қидирувда бўлган 26 ёшли эркак аёллар кийимини кийиб юрган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Қарши шаҳрида яшовчи Р.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан қидирув эълон қилинган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларидан яширинишга уринган эркак ташқи кўринишини ўзгартириб, аёллар кийимида юрган. Патруль-пост хизмати ходимлари шубҳа билан текширув ўтказганда унинг шахси аниқланиб, қидирувда экани маълум бўлган. Ҳозирда у қўлга олинган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

🤔1
Эрон нефтдан кунига 140 млн доллар даромад олмоқда — FT
Эрон нефть экспортидан кунига 140 миллион доллардан ортиқ даромад олмоқда, бироқ АҚШ бу жараёнга қатъий тўсиқ қўяётгани кузатилмаяпти.
Financial Times нашрига кўра, Вашингтон нефть бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш мақсадида Эрон танкерларига нисбатан кескин чоралар кўрмаяпти.
Хусусан, Яманга нисбатан зарбалар бошланганидан буён камида 13 та супертанкер Эроннинг Харк оролида нефть юклаган.
АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, санкцияларга қарамай, Эрон нефти экспорт қилиниши давом этмоқда.
Шу билан бирга, Теҳрон Ормуз бўғози орқали Ҳиндистон ва Хитой кемаларининг ўтишига тўсқинлик қилмаяпти.

👍12👎1🔥1
Хоманаий АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди — Reuters
Эрон олий раҳбари Можтаба Хоманаий АҚШ томонидан илгари сурилган ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни рад этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги эронлик расмийга таяниб хабар берди.
Манбага кўра, воситачилар орқали Теҳронга етказилган деэскалация таклифлари қабул қилинмаган. Хоманаий АҚШ ва Исроил аввал “тиз чўкиши” кераклигини таъкидлаган.
Агентлик суҳбатдошининг айтишича, Эрон раҳбари Вашингтон ва Тель-Авивга нисбатан жуда қатъий позицияни эгаллаган ва жавоб чоралари кўриш ниятида.
Айни пайтда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти учинчи ҳафтага кирган. Томонлар ўзаро зарбалар алмашмоқда.
Тель-Авив бу ҳаракатларнинг асосий мақсади Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканини билдирган.
Вашингтон эса Эроннинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш билан таҳдид қилиб, мамлакат аҳолисини ҳукуматга қарши чиқишга чақирган.
Эрон эса ўз навбатида ўзини ҳимоя қилишга тайёр эканини таъкидлаб, ҳозирча музокараларни қайта бошлаш учун асос кўрмаётганини билдирмоқда.

🔥7🤔1
“НАТО жуда аҳмоқона хатога йўл қўйди” — Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО давлатларининг Эронга қарши операцияда иштирок этмаслигини кескин танқид қилди.
Трамп АҚШнинг йиллар давомида иттифоқчилар хавфсизлиги учун триллионлаб доллар сарфлаганини таъкидлаб, уларнинг Вашингтонга етарлича ёрдам бермаётганидан норозилигини билдирди.
Трамп айрим Европа етакчиларини ҳам танқид қилди. У Франция президенти Эммануэль Макрон тез орада лавозимини тарк этиши мумкинлигини айтди.
Шунингдек, у Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг позициясидан ҳам норози эканлигини яшириб ўтирмади.
Шу билан бирга, Трамп Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Баҳрайнни қўллаб-қувватлови учун мақтади.
Президентнинг айтишича, АҚШ ҳозирча Эрондан чиқишга тайёр эмас, аммо яқин вақтда бу амалга оширилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО давлатларининг Эронга қарши операцияда иштирок этмаслигини кескин танқид қилди.
“Менимча, НАТО жуда аҳмоқона хатога йўл қўймоқда. Бизга улар керак эмас, аммо улар бизни қўллаб-қувватлаши керак эди”, — деди Трамп журналистлар билан мулоқотда.
Трамп АҚШнинг йиллар давомида иттифоқчилар хавфсизлиги учун триллионлаб доллар сарфлаганини таъкидлаб, уларнинг Вашингтонга етарлича ёрдам бермаётганидан норозилигини билдирди.
“Биз бошқаларга ёрдам берамиз, аммо улар бизга ёрдам бермайди”, — деди у.
Трамп айрим Европа етакчиларини ҳам танқид қилди. У Франция президенти Эммануэль Макрон тез орада лавозимини тарк этиши мумкинлигини айтди.
Шунингдек, у Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг позициясидан ҳам норози эканлигини яшириб ўтирмади.
Шу билан бирга, Трамп Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Баҳрайнни қўллаб-қувватлови учун мақтади.
Президентнинг айтишича, АҚШ ҳозирча Эрондан чиқишга тайёр эмас, аммо яқин вақтда бу амалга оширилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1🤔1
Президент Ислом цивилизацияси маркази очилиш маросимида нутқ сўзлади. Маросимга Алишер Усмонов ҳам келди
Очилиш маросимидан кейин ифторлик ташкил қилиниб, маросимда Қуръони каримдан тиловат қилинди.
Муқаддас Рамазон ойида тутилаётган рўзалар, қилинаётган ибодатлар қабул бўлиши, Яратган Парвардигор халқимизни ва Ўзбекистонни ўз паноҳида асрашини сўраб, дуолар қилинди.
👉 https://effect.uz/n/94
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Очилиш маросимидан кейин ифторлик ташкил қилиниб, маросимда Қуръони каримдан тиловат қилинди.
Муқаддас Рамазон ойида тутилаётган рўзалар, қилинаётган ибодатлар қабул бўлиши, Яратган Парвардигор халқимизни ва Ўзбекистонни ўз паноҳида асрашини сўраб, дуолар қилинди.
👉 https://effect.uz/n/94
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥15😢1
Президент Самарқандга жўнаб кетди
Бугун, 18 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига икки кунлик сафар билан ташриф буюради.
Сафар давомида ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларидаги лойиҳалар билан танишиш ҳамда янги объектларни ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, давлат раҳбари вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

👍65🔥13🤔1
Водийда “метан заправкалар” узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги
Фарғона водийси вилоятларидаги метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидаги заправкалар 19 мартдан бошлаб узлуксиз ишлай бошлайди.
Қайд этиш керак, кеча водийдан бошқа барча ҳудудда метан заправкалар соат 10:00 дан бошлаб, чекловсиз ишлай бошлаши айтилганди.

🔥1
Чўллашишни тўхтатган модель энди Ўзбекистонда синаб кўрилади
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Хитойнинг Нинсяда бўлиб, чўлланишга қарши самарали моделларни ўрганмоқда.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, ушбу ҳудудда 1980 йиллардан буён амалга оширилган тизимли ёндашув натижасида қумлар чекланган, ерлар тикланган ва энг муҳими — экология иқтисод билан боғланган.
Яъни, бу ерда фақат дарахт экиш эмас, балки қумни ушлаб турувчи буталар, муҳофаза полосалари, боғдорчилик ва чорвачилик бир занжирга бирлаштирилган.
2003 йилдан бошлаб ўрмон ва яйловларда чорва боқиш чеклангани эса табиатни тиклашда бурилиш нуқтаси бўлган. Натижада ўсимлик қоплами тикланиб, ерлар яна “жонланган”.
2008 йилда эса Нинся чўлланишга қарши курашиш бўйича миллий намунавий ҳудуд сифатида тан олинган ва бу қарор катта инвестициялар ва янги лойиҳаларга йўл очган.
Сўнгги 20 йилда чўлланган ерлар изчил қисқарган, 2024 йилга келиб ўрмон қоплами 11,55 фоизга етган.
Энди шу модель Навоий вилоятида синаб кўрилиши мумкин. Мутахассислар фикрича, агар бу тажриба мослаштирилса, у нафақат чўлланишни секинлаштиради, балки аҳоли даромадини ҳам оширишга хизмат қилади.

Эрон ўт очишни тўхтатишни эмас, урушнинг тўлиқ тугашини истайди — Арақчи
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи мамлакат ўт очишни тўхтатиш эмас, балки урушни тўлиқ ва барқарор тарзда якунлаш тарафдори эканини билдирди. Бу ҳақда у Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги можаронинг тугаши кўп жиҳатдан АҚШ жамиятининг позициясига боғлиқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи мамлакат ўт очишни тўхтатиш эмас, балки урушни тўлиқ ва барқарор тарзда якунлаш тарафдори эканини билдирди. Бу ҳақда у Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз ўт очишни тўхтатишни истамаймиз, чунки бундай сценарий кейин яна такрорланиши мумкин.
Биз урушнинг бутунлай ва абадий тугашини истаймиз. Биз ўт очишни тўхтатишга эмас, балки урушни якунлашга ишонамиз”, — деди Арақчи.
Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги можаронинг тугаши кўп жиҳатдан АҚШ жамиятининг позициясига боғлиқ.
“Мен ишонаманки, урушнинг тугаши америкаликлар ўз ҳукуматини оқилона қарор қабул қилишга кўндиришга қодир бўлган пайтда амалга ошади”, — дея қўшимча қилди вазир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда қоровул тасодифан бошлиғини отиб ўлдирди
Жорий йилнинг 15 март куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги 21742-сонли ҳарбий қисмида бахтсиз ҳодиса юз берди.
“Хроника” хабарига кўра, соат 19:35 атрофида қоровулнинг учинчи постида хизмат қилаётган ходим тасодифан 7,62 мм калибрли SKS карабиндан ўқ узган.
Оқибатда ўқ қоровул бошлиғига теккан.
Жабрланувчи оғир аҳволда Гвардейский посёлкасидаги ҳарбий госпиталга олиб борилган, бироқ шифокорлар уни сақлаб қола олмаган — у соат 20:18 да вафот этган.
Маълум қилинишича, ҳодиса иштирокчилари ҳарбийлар эмас, балки Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги идоравий қўриқлаш хизмати ходимлари бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Cенегал терма жамоаси Африка миллатлар кубогидан маҳрум этилди
Африка миллатлар кубоги финалида Сенегал терма жамоасига техник мағлубият (0:3) ёзилди ва Марокаш расман чемпион деб топилди.
19 январь куни бўлиб ўтган финалда Сенегал қўшимча вақтда киритилган гол эвазига ғалаба қозонган эди. Бироқ учрашув давомида Сенегал бош мураббийи Пап Тиау ҳакам томонидан тайинланган пенальтига норозилик сифатида жамоани майдондан олиб чиққан.
Орадан бироз вақт ўтиб, футболчилар майдонга қайтган ва пенальти амалга оширилмаган — марокашлик Браим Диас гол ура олмаган. Кейин қўшимча вақтда Сенегал ғалаба голини киритиб, кубокни қўлга киритган.
Бироқ кейинчалик Марокаш томонидан берилган шикоят Апелляция кенгаши томонидан қаноатлантирилди. Қарорга кўра, Сенегалнинг ўйинни вақтинча тарк этгани қоидаларга зид деб топилиб, уларнинг ғалабаси бекор қилинди.
Шу тариқа, Марокаш Африка миллатлар кубогининг амалдаги ғолиби сифатида эълон қилинди.
Бунга жавобан Сенегал футбол федерацияси АФКнинг қарори устидан Лозаннадаги Спорт Арбитраж Судига шикоят қилмоқчи.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ бошлаган уруш глобал очарчилик хавфини кучайтирди
БМТ маълумотига кўра, агар Эрон билан уруш июнгача давом этса, ўта оғир очликдан азият чекишувчилар сони 45 миллионга ошиб, жами 319 миллиондан ошиши мумкин.
Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури вакили Карл Скау уруш гуманитар йўлакларни тўсиб қўйгани, юк ташиш харажатлари 18 фоизга ошгани ва ёрдам етказиш кечикиши ҳақида таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
БМТ маълумотига кўра, агар Эрон билан уруш июнгача давом этса, ўта оғир очликдан азият чекишувчилар сони 45 миллионга ошиб, жами 319 миллиондан ошиши мумкин.
Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури вакили Карл Скау уруш гуманитар йўлакларни тўсиб қўйгани, юк ташиш харажатлари 18 фоизга ошгани ва ёрдам етказиш кечикиши ҳақида таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ҳар дақиқангиз келажагингиз учун хизмат қилсин, дўстингиз китоб бўлсин — Президент Самарқандда ёшлар билан мулоқот қилди
Давлат раҳбари вилоятга ташрифини Самарқанд шаҳридаги Ёшлар креатив парки билан танишишдан бошлади.
👉 https://effect.uz/n/95

👍56🔥22🤔3