This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистон кутилмаганда яна Афғонистонга ҳужум қилди
Афғонистон ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид Покистон Кобулдаги наркологик диспансерга зарба берганини маълум қилди.
Унинг ижтимоий тармоқда ёзишича, Покистон яна Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб, Кобулда жойлашган наркологик диспансерга авиаудар берган.
Афғонистон расмийси мазкур ҳужумни инсониятга қарши жиноят деб баҳолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Покистон Афғонистон ҳаво ҳудудини яна бузди ва Кобулдаги наркологик диспансерга зарба берди. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор”, — деб ёзди Мужоҳид.
Афғонистон расмийси мазкур ҳужумни инсониятга қарши жиноят деб баҳолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Трамп АҚШ армияси қўмондонларига босим ўтказяпти — NYT
АҚШ армияси Ормуз бўғозини назорат қилиш имконияти чеклангани ҳақидаги маълумотлар эълон қилингач, президент Дональд Трамп ҳарбий раҳбариятга босим ўтказган. Бу ҳақда The New York Times нашрига хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, АҚШ Қуролли кучлари Бош штаблар бирлашган қўмитаси раиси генерал Дэн Кин Эронга қарши эҳтимолий операциядан олдин Трампни армиянинг реал имкониятлари ҳақида огоҳлантирган.
Al Jazeera’га кўра АҚШнинг айрим иттифоқчилари — Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Канада — Ормуз бўғозини ҳимоя қилиш операциясига қўшилишдан бош тортганидан сўнг, Трамп Хитой ва НАТОга нисбатан босимни кучайтирган.

🤔3🤷♂2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Берлин Ормуз бўғозини ҳарбий йўл билан очиш операциясида иштирок этмайди — Германия канцлери
Германия канцлери Фридрих Мерц Берлин Ормуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш бўйича эҳтимолий ҳарбий операцияда иштирок этмаслигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Германия Эроннинг ядровий ва ракета дастурларини тўхтатиш тарафдори, аммо буни ҳарбий усуллар орқали амалга оширишни қўллаб-қувватламайди.
Мерц Германиянинг позицияси ўзгармаслигини таъкидлаб, мамлакат ҳеч қандай ҳарбий можарога аралашмаслигини билдирди.
Шунингдек, у бундай операция учун на аниқ стратегия, на халқаро мандат мавжудлигини қайд этди.
Канцлерга кўра, мазкур масала бўйича на БМТ, на Европа Иттифоқи ва на НАТО томонидан расмий рухсат берилган.

“АҚШ ва Исроил уруш бошланишидан олдин биз билан маслаҳатлашмаган. Бу борада ҳеч қачон қўшма қарор бўлмаган.
Шу боис Германиянинг ҳарбий иштирок масаласи умуман кун тартибида йўқ”, — деди Мерц.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🤔2
Буюк Британия ҳам Трампнинг илтимосини рад этди
Буюк Британия АҚШ билан яқин ҳамкорликни сақлаб қолса-да, Вашингтон томонидан илгари сурилган ҳар бир талабни автоматик равишда қабул қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Британия ҳукуматидаги юқори лавозимли амалдор Пэт Макфадден маълум қилди.
Унинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп жуда прагматик сиёсатчи ҳисобланади, бироқ Лондон халқаро масалаларни ўз таҳлили ва миллий манфаатлари асосида баҳолашни давом эттиради.
Макфадден таъкидлашича, бу ёндашув Эрон атрофидаги хавфсизлик ва Ормуз бўғози билан боғлиқ масалаларга ҳам тааллуқли.
Британия ҳукумати АҚШ билан ҳамкорликни давом эттирса-да, ташқи сиёсатда мустақил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқидан воз кечмайди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир йирик халқаро масала алоҳида ва стратегик тарзда кўриб чиқилади.
Мутахассислар бу баёнотни Британиянинг АҚШ билан иттифоқни сақлаган ҳолда дипломатик манёвр учун муайян мустақилликни сақлаб қолишга интилаётгани сифатида баҳоламоқда.
Уларга кўра, бундай позиция Лондоннинг жаҳон сиёсатда эҳтиёткор ва мустақил иштирокчи сифатидаги нуфузини мустаҳкамлаши мумкин.

👍9🤔1
“Метан заправкалар” яна очилди
Бугун, 17 март куни “метан заправкалар” соат 10:00 дан фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Фарғона водийсида “метан заправкалар”нинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.

😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Покистон кутилмаганда яна Афғонистонга ҳужум қилди Афғонистон ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид Покистон Кобулдаги наркологик диспансерга зарба берганини маълум қилди. Унинг ижтимоий тармоқда ёзишича, Покистон яна Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб, Кобулда…
Покистоннинг ҳужуми оқибатида Кобулда 400 киши ҳалок бўлди
Афғонистондаги ҳукумат вакили маълум қилишича, Кобул шаҳрида наркологик реабилитация шифохонасига берилган авиазарба оқибатида камида 400 киши ҳалок бўлган, 250 нафар яраланган.
Афғонистон ҳукумати вакили Ҳамдулла Фитратнинг билдиришича, ҳужум душанба куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 да амалга оширилган. Зарба 2000 ўринли давлат реабилитация марказига тўғри келган.
Фитратнинг айтишича, ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бориб, ёнғинни ўчириш ва жабрланганларни қидириш ишларини амалга оширган.
Шифохона ходимларига кўра, мазкур муассасада тахминан 2000 нафар бемор даволанаётган бўлган, жабрланганлар сони эса юзлаб бўлиши мумкин.
Покистон расмийлари эса тиббий муассасага зарба берилганини рад этиб, ҳужумлар Кобул ва Нангарҳордаги ҳарбий объектлар ҳамда террористик инфратузилмага қаратилганини маълум қилган.

“Шифохонанинг катта қисми вайрон бўлган ва қурбонлар сони юқори бўлиши мумкин. Афсуски, ҳозирча ҳалок бўлганлар сони 400 нафарга етди, 250 нафар одам яраланган”, — деди у.
Фитратнинг айтишича, ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бориб, ёнғинни ўчириш ва жабрланганларни қидириш ишларини амалга оширган.
Шифохона ходимларига кўра, мазкур муассасада тахминан 2000 нафар бемор даволанаётган бўлган, жабрланганлар сони эса юзлаб бўлиши мумкин.
Покистон расмийлари эса тиббий муассасага зарба берилганини рад этиб, ҳужумлар Кобул ва Нангарҳордаги ҳарбий объектлар ҳамда террористик инфратузилмага қаратилганини маълум қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даун синдром — касаллик эмас: қувончга тўла хайрия кечаси
Жорий йилнинг 14-март санасида “Моҳи Рамазон” ойида Даун синдроми билан туғилган болажонлариштирокида, шунингдек марҳума Ширин Абдуллаева ҳамда унинг яқин дугонаси Нодирахон хотирасигабағишланган хайрия концерти ташкил этилди.
Мазкур видеолавҳа орқали сиз ушбу хайрия тадбирининг энг қувончли ва самимий лаҳзаларига гувоҳбўлишингиз мумкин.
Азиз юртдошлар, бир ҳақиқатни унутмайлик:
Даун синдроми — бу касаллик эмас, балки ҳаётнинг ўзига хос кўринишидир.
Бундай болалар ҳам севaди, қувонади ва орзу қилади.
Улар жамиятимиздан фақатгина меҳр, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш кутади.
Келинг, биргаликда янада бағрикенг ва меҳрибон жамиятни шакллантирайлик.
Зеро, ҳар бир бола — бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли.

🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Турасан шу ерда” — Тез ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчига чора кўрилди
Тез ёрдам машинасига йўл бермаган “Damas” ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар Беруний кўчаси бўйлаб махсус транспорт воситаси ҳаракатланиб келаётган вақтда, “Damas” ҳайдовчиси унга йўл бермасдан, камига тез ёрдам машинаси ҳайдовчисига қўпол муомалада бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича қоидабузар “Damas” ҳайдовчиси топилиб, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

👍6🔥6👎1
Тошкент шаҳрида ФВБ ходими ҳибсга олинди
Тошкент шаҳрида ФВБ ходимининг ноқонуний ҳаракати фош қилинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар Бош бошқармасининг Юнусобод туман бошқармаси Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўлими инспектори Олмазор туманида жойлашган хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати юзасидан ваколатли ҳамкасблари орқали ижобий хулоса олиб беришни ваъда қилиб, жорий йилнинг февраль ойида МЧЖ раҳбаридан 6,5 млн сўм олган.
Бироқ, у турли баҳоналар билан ваъдасини бажармасдан келганлиги сабабли, фуқаро ундан пулларини қайтаришни талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, инспектор муқаддам олган пулларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍2🤔2😢1
Кредит рекламаларида мажбурий огоҳлантириш бўлади — қонун лойиҳаси
Депутатлар “Реклама тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритишни иккинчи ўқишда қабул қилди.
Эндиликда янги талабга кўра, кредит ва микроқарз рекламаларида қарзни тўлай олмаслик хавфи ҳақида мажбурий огоҳлантириш берилиши шарт бўлиб, ушбу огоҳлантириш реклама ҳажми ёки вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Депутатлар “Реклама тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритишни иккинчи ўқишда қабул қилди.
Эндиликда янги талабга кўра, кредит ва микроқарз рекламаларида қарзни тўлай олмаслик хавфи ҳақида мажбурий огоҳлантириш берилиши шарт бўлиб, ушбу огоҳлантириш реклама ҳажми ёки вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Жиззахда газчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда “Шароф Рашидовтумангаз” газ таъминоти бўлими газчилари Ж.А. ва Ғ.Х. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.И.ни алдаб, гўёки хонадонидаги табиий газ ҳисоблагичини бузилганлигини айтиб, эвазига 10 млн сўм берса ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирмасликларини айтиб, муқаддам 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.
Тадбир давомида улар томонидан 5 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Садақа ёки хато? Интернетдаги хайриялар ортидаги хатар
Рамазон ойида эҳсон, садақа ва закот қилиш мусулмонлар учун энг фазилатли амаллардан бири ҳисобланади. Бироқ сўнгги йилларда ушбу эзгу амаллардан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда.
👉 https://effect.uz/n/93
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рамазон ойида эҳсон, садақа ва закот қилиш мусулмонлар учун энг фазилатли амаллардан бири ҳисобланади. Бироқ сўнгги йилларда ушбу эзгу амаллардан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда.
👉 https://effect.uz/n/93
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда интернетда ҳақорат ва уруш тарғиботи учун жавобгарлик жорий этилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларида ҳақоратли сўзлар ишлатиш, урушни тарғиб қилиш ва ҳуқуқбузарликларни оммалаштириш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра:
— интернет ва телекоммуникация тармоқлари орқали сўкиниш, ҳақорат қилиш ёки инсон қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланади;
— хорижий давлатлар ҳудудидаги қуролли можароларда иштирок этишга чақирувчи материалларни тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш тақиқланади;
— шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва интернетда ўзининг ҳуқуқбузарликларини “хайп” мақсадида тарқатиш учун ҳам жавобгарлик кўзда тутилмоқда.
Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун Сенатга юборилган.

🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқдан 1 млн сўмдан ортиқ қарзингиз бўлса “свет”га пул тўлаш чекланади
Жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи бўйича умумий суммаси 1 млн сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундуришда электр энергиясининг биллинг тизими механизми жорий этилмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу тизим учун “Солиқ биллинг” ААТ ишлаб чиқилиб, 16 апрелдан бошлаб, Наманган вилоятида эксперемент тариқасида амалиётга татбиқ этилади.
Тизим қандай ишлайди?
Агар жисмоний шахснинг солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, аввало фуқаро бир-неча босқичда огоҳлантирилади.
Дастлаб фуқарога солиқ ҳисобланганлиги тўғрисида хабарнома, СМС, агар фуқарода “Солиқ” мобил иловаси мавжуд бўлса иловага хабар юборилади.
Шундан кейин солиқ органи томонидан электр тўловига чеклов киритилиши мумкинлиги тўғрисида хабар жўнатилади.
Барча огоҳлантиришларга қарамай, солиқ қарздорлиги бартараф этилмаса фуқаронинг электр энергияга тўлов қилиш имконияти вақтинча чекланади. Қарздорлик бартараф этилса чеклов автоматик тарзда олиб ташланади.

👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мен Кубани эгаллаб олишни хоҳлайман” — Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп Куба ҳукуматига нисбатан босимни кучайтирмоқда ва мамлакатдаги амалдаги раҳбариятни алмаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри манбаларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, Вашингтон Куба президенти Мигель Диас-Канелни ҳокимиятдан четлатиш имкониятларини муҳокама қилмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ Кубанинг сиёсий тизимини тўлиқ ўзгартириш ниятида эмаслиги қайд этилган.
Трамп журналистлар билан мулоқот чоғида Кубага нисбатан режалари ҳақида кескин баёнотлар берган.
Нашр маълумотига кўра, АҚШ томонидан жорий этилган босим чоралари ортидан оролдаги вазият оғирлашиб, электр таъминотида узилишлар кузатилган.
Айни пайтда Вашингтон ва Гавана ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Куба томони можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга умид қилмоқда, бироқ ҳозирча аниқ натижалар кузатилмаган.
Трамп эса ҳозирги пайтда устувор эътиборни Яқин Шарқдаги вазиятга қаратаётганини, Эрон билан боғлиқ ҳарбий операция якунланганидан сўнг АҚШ сиёсатида Куба масаласига алоҳида эътибор қаратилиши мумкинлигини билдирган.
Шунингдек, АҚШ президенти Кубада яқин вақтларда ҳокимият алмашиши эҳтимоли ҳақида ҳам баёнот берган.

“Мен Кубани эгаллаб олишни хоҳлайман. Уни озод қилиш ёки назоратга олиш — нима қилишни истасам, шуни қиламан”, — деди Трамп.
Нашр маълумотига кўра, АҚШ томонидан жорий этилган босим чоралари ортидан оролдаги вазият оғирлашиб, электр таъминотида узилишлар кузатилган.
Айни пайтда Вашингтон ва Гавана ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Куба томони можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга умид қилмоқда, бироқ ҳозирча аниқ натижалар кузатилмаган.
Трамп эса ҳозирги пайтда устувор эътиборни Яқин Шарқдаги вазиятга қаратаётганини, Эрон билан боғлиқ ҳарбий операция якунланганидан сўнг АҚШ сиёсатида Куба масаласига алоҳида эътибор қаратилиши мумкинлигини билдирган.
Шунингдек, АҚШ президенти Кубада яқин вақтларда ҳокимият алмашиши эҳтимоли ҳақида ҳам баёнот берган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔2
Ироқ Ормуз бўғози орқали нефть ташиш учун Эрон билан музокара олиб бормоқда
Ироқ ҳукумати Ормуз бўғози орқали нефть танкерларининг ўтишига рухсат олиш мақсадида Эрон билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат нефть вазири Ҳайян Абдель Ғани маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айрим танкерларнинг ўтиши бўйича Теҳрон билан алоқалар ўрнатилган ва тегишли келишувга эришиш устида ишлар давом этмоқда.
Минтақадаги кескинлашув ортидан Ормуз бўғози амалда тўсиб қўйилди. Ушбу стратегик йўлак Форс кўрфази давлатларидан жаҳон бозорига нефть ва суюлтирилган газ етказиб беришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Мазкур вазият Ироқ нефт саноатига ҳам жиддий таъсир кўрсатди.
Давлат ахборот агентлиги маълумотига кўра, мамлакатда нефть қазиб олиш ҳажми кунига 4,3 миллион баррелдан 1,2 миллион баррелгача кескин камайган.

🔥1
Қозоғистоннинг янги Конституцияси расман қабул қилинди
Оқ ўрда қароргоҳида бўлиб тантанали маросимда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг янги Конституциясини қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.
Президент ваколатларини кучайтирувчи ўзгаришлар назарда тутилган янги Конституция 15 март куни ўтказилган референдумда қабул қилинган эди.
Асосий қонуннинг янги таҳририда президентнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди, икки палатали парламент ўрнига бир палатали парламент жорий этилди, шунингдек никоҳ “эркак ва аёл ўртасидаги иттифоқ” сифатида белгилаб қўйилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, ушбу ўзгаришлар давлатни “суперпрезидентлик” бошқарув шаклидан “нуфузли ва таъсирли парламентга эга” президентлик республикасига ўтказишга қаратилган.
Бироқ мутахассислар бу тузатишлар амалда айнан президент ҳокимиятини кучайтиришини қайд этишган.

👍2
Исроил Ларижоний ўлдирилганлигини эълон қилди. Эрон бу хабарни тасдиқламади
Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Теҳронга ҳужум чоғида Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний ўлдирилганлигини маълум қилди.
Унинг айтишича, мазкур ҳужумда “Басиж” кучлари раҳбарларидан бири ҳам ҳалок бўлган.
Бироқ, Эрон томони бу маълумотни билвосита рад этмоқда. Ларижоний идораси томонидан унинг номидан мактуб эълон қилиниб, у тирик эканига ишора қилинган.
Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан мустақил манбалар орқали тасдиқланган аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

🤔3