Сунъий интеллектни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.
👉 https://effect.uz/n/89
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔2
Австралия Трампнинг илтимосини рад этди
Австралия АҚШ президенти Дональд Трампнинг Форс кўрфази ҳудудига ҳарбий кема юбориш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, Канберра Вашингтоннинг мурожаатига қарамай, Ормуз бўғозига ҳарбий-денгиз кучларини юбориш ниятида эмаслигини билдирган.
Бундан олдин Япония ҳам Токио Форс кўрфазига ҳарбий-денгиз кучларини жўнатмаслигини маълум қилган эди.
Аввалроқ Дональд Трамп Ормуз бўғози масаласи бўйича етти давлат билан музокаралар олиб борилаётгани, шунингдек бошқа мамлакатлар билан ҳам маслаҳатлашувлар давом этаётганини айтган.

👍7🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ИЖҚКД катта тезкор вакили пора билан қўлга тушди
ИЖҚКД катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили шахсий бойлик орттириш мақсадида ўзининг 37 ёшли муқаддам судланган таниши билан тил бириктириб, техника таъминоти билан шуғулланувчи МЧЖ иш бошқарувчисининг ишончига киришган.
Яъни, мазкур МЧЖ билан Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўртасида 20 дона интерактив доскаларнинг олди-сотти шартномасини электрон дўкон орқали тузилишида ғолибликни қўлга киритиб, доскаларни қиммат нархда ўтказиб беришни ваъда қилишган.
Улар ўзларининг қўштирноқ ичидаги холис хизматлари эвазига МЧЖ иш бошқарувчисидан 85 млн. сўм талаб қилишади.
Аниқланишича, Департаментнинг катта тезкор вакили хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига асл нархи 15,2 млн сўм бўлган интерактив доскаларни 25 млн сўмдан ўтказиб бермоқчи бўлган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб 1989 й.т. фуқаро 85 млн сўмни олган вақтида ушланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан 30 млн сўмни Департамент ходими ўзининг яна бир ҳамтавоғи бўлган – мактаб директори билан биргаликда, ўз яшаш хонадони олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ИЖҚКД Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили ва мактаб директорига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔5👍1
ЎФА раҳбарияти Андижонда футбол инфратузилмаси ҳамда футбол мактаблари фаолияти билан танишди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Андижон вилоятида бўлиб, ҳудуддаги футбол инфратузилмаси ҳамда жамоалар фаолияти билан танишди ҳамда Андижон футбол академияси, “Андижон-W” аёллар жамоаси, “Андижон” ФК ҳамда ҳудуддаги футбол мактаби фаолиятини кўздан кечирди.
Учрашув давомида болалар футболи ва аёллар футболини ривожлантириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инфратузилмани янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
ЎФА раҳбарияти футболчилар, мураббийлар ва мухлислар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади.
Шунингдек, футбол мактабининг инфратузилмаси, машғулот майдонлари ҳамда ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди.
Ҳудудларда футболни янада ривожлантириш, ёш авлодни спортга кенг жалб этиш борасида муҳим тавсиялар берилди.

👎2
АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилиб яхши сабоқ олди — Эрон ТИВ раҳбари
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилиб, мамлакатнинг жавоб имкониятлари ҳақида яхши сабоқ олганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга зарбалар бера бошлаган.
Шундан сўнг Теҳрон жавоб чораси сифатида Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилиб, мамлакатнинг жавоб имкониятлари ҳақида яхши сабоқ олганини билдирди.
“Менимча, улар ҳозиргача яхши сабоқ олди ва қандай миллатга қарши чиққанини англаб етди.
Бу ўзини ҳимоя қилиш масаласида иккиланмайдиган, зарур бўлса, урушни керак бўлганча ва керак бўлган жойда давом эттиришга тайёр миллатдир”, — деди Арақчи.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга зарбалар бера бошлаган.
Шундан сўнг Теҳрон жавоб чораси сифатида Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥3👎1
“Ўзбекгидроэнерго”: Мамлакатда гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди
Сўнгги йилларда амалга оширилган лойиҳалар натижасида Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳаси сезиларли даражада кенгайди — ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ортгани таъкидланмоқда.
Бугун, 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ““Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2025 йил асосий натижалари ва янги истиқболли лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда жамият бошқаруви раҳбарияти, ижро аппарати департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, масъул мутахассислар, шунингдек, телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ вакиллари, маҳаллий ҳамда хорижий журналистлар иштирок этди.
Маълум қилинишича, жамият ташкил этилган пайтда республикада умумий қуввати 1 604 мегаватт бўлган 36 та гидроэлектр станция фаолият юритган. Сўнгги йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида гидроэнергетика соҳасининг ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди. Айни пайтда мамлакатдаги гидроэлектр станциялар сони 100 дан ошган.
👉 https://youtu.be/nxkzVoIJzGw

YouTube
НИШОНДА «ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО»: АЖ МАСЪУЛЛАРИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда кучли қуролланган шахслар қўлга олинди
Cурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ноқонуний қурол ва хавфли буюмларни аниқлашга қаратилган қатор тезкор тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, 2005 йилда туғилган, муқаддам икки маротаба Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми ҳамда 277-моддаси 2-қисми билан судланган шахснинг яшаш хонадони текширилди.
Текширув натижасида хонадондан 5 дона бита, 2 дона электрошоккер, 2 дона кастет, 8 дона майда ҳажмли ўткир тиғли пичоқ, 4 дона қиличсимон тиғли жисм, 1 дона противогаз, пневматик пистолет ўқлари сақланган қути ҳамда 1 дона газ балончик борлиги аниқланди.
Шунингдек, Қумқўрғон туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида фуқаронинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари текширилди. Текширув жараёнида у ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2 стволли, 12 калибрли ўқотар қурол ҳамда 3 дона пневматик қуролни ноқонуний сақлаб келаётгани маълум бўлди.
Сариосиё туманида ўтказилган тадбир давомида эса фуқаронинг хонадон ва ёрдамчи хўжаликлари текширилганда 1 дона ТОЗ-8 русумли, 5,6 калибрли ов қуроли ҳамда 147 дона жанговар ҳолатдаги ўқ ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Эрон Исроилнинг қурол ишлаб чиқарувчи корхоналарига зарба берди
Эрон ҳарбийлари Исроилнинг “Rafael” компаниясига тегишли қурол ишлаб чиқариш объектларига зарба берилганини маълум қилди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар берди.
Баёнотга кўра, ҳужумлар “Rafael” компаниясининг қурол ишлаб чиқариш марказлари ҳамда “Israel Aerospace Industries” (IAI) авиасаноат корхоналарига қаратилган.
Маълумот учун, “Rafael” компанияси асосан ҳаво мудофааси тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
“Israel Aerospace Industries” эса ҳарбий самолётлар ва авиация техникасини ишлаб чиқариш билан танилган.

👍2🤔1
АҚШ Ормуз бўғозида кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун зарбаларни давом эттирмоқда — CENTCOM
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Брэд Купер Вашингтон Ормуз бўғозида кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у ерда ва унинг атрофидаги нишонларга зарбалар беришни давом эттираётганини билдирди.
“Биз Эроннинг Ормуз бўғозида ва унинг атрофида кемалар ҳаракати эркинлигига таҳдид солиш имкониятларини тез суръатда камайтиришни давом эттирамиз.
Бизнинг илгарилашимиз барқарор, ва биз душманга нисбатан ҳушёрлигимизни сақлаб қолмоқдамиз”, — деди Купер.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан Теҳрондаги нишонларга зарба бера бошлаган.
Шундан сўнг Эрон ҳам жавоб зарбалари бериб, Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар уюштирмоқда.
Можаро кескинлашгани сабабли Ормуз бўғози орқали кемалар ҳаракати деярли тўхтаб қолган, суғурта компаниялари эса хавф ортиши туфайли тарифларни ошириб, суғурта шартларини қайта кўриб чиқмоқда.
Ормуз бўғози Форс кўрфази мамлакатларидан нефть ва суюлтирилган табиий газни жаҳон бозорига етказишдаги асосий йўналиш ҳисобланади.
У орқали жаҳондаги нефть ва нефть маҳсулотларининг тахминан 20 фоизи ташилади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда аёлни самосуд қилганлар қўлга олинди
Андижонда аёлнинг сочини мажбуран олиб ташлаган беш нафар шахслар қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатилди.
Аниқланишича, 1991 йилда туғилган аёл 1998 йилда туғилган бошқа бир аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлганликда айблаб, ундан қасос олишни режалаштирган. Кейин икки нафар эркакни чақириб, аёлни овлоқ жойда сочини олиб ташлашни буюрган.
Натижада аёл беш нафар шахс томонидан автомобилга мажбуран ўтқазилиб, Андижон тумани Жевачи маҳалласи ҳудудидаги хилват жойда соч олиш аппарати ёрдамида олиб ташланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи сифатида беш нафар шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозир жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3🤔2😢1
Лайлатул қадр кечасининг қандай аломатлари бор?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У очиқ, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган кеча. Унинг тонгида қуёш қизғиш, заиф бўлиб чиқади”, (Ибн Хузайма ривояти) дедилар.
Бу кеча Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳар бир осмондан ва “Сидратул мунтаҳо”дан (яъни, Жаброил алайҳиссалом масканидан) ерга тушади, тонг отгунча инсонлар ҳақига дуо қилади.
Қуръони каримда бундай дейилади: “У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир” (Қадр сураси, 4–5-оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лайлатул қадр кечасини қандай ўтказар эдилар?
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслом ривояти).
Лайлатул қадр кечасида гуноҳлар мағфират этилади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) дедилар.
Лайлатул қадр кечаси қандай амалларни адо этиш лозим?
Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бамдод намозини жамоат ила адо қилса, гўё кечанинг барчасида намоз ўқибди”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Дуо қилинг
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
“Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”
“Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин” (Имом Термизий ривояти).
Манба

👍14
Қудбиевнинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси Кудбиев Шерзод Давлятовичнинг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ кузатув кенгаши раиси сифатидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.
Унинг ўрнига Солиқ қўмитаси раиси Пулатов Фаррух Жахонгирович компания кузатув кенгаши аъзолигига сайланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси Кудбиев Шерзод Давлятовичнинг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ кузатув кенгаши раиси сифатидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.
Унинг ўрнига Солиқ қўмитаси раиси Пулатов Фаррух Жахонгирович компания кузатув кенгаши аъзолигига сайланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2🤷♂1🔥1
Нетаняху ҳақидаги сирли видео, Ҳормуз бўғози ва дунё иқтисодиётига таъсир қилаётган можаро
Сўнгги кунларда Яқин Шарқ атрофидаги геосиёсий вазият янада кескинлашмоқда. Интернетда тарқалаётган видеолар, ракеталар ҳужуми, Ҳормуз бўғози атрофидаги таранглик ва глобал иқтисодиётга таъсир қилиши мумкин бўлган воқеалар жаҳон жамоатчилигини жиддий ўйлантирмоқда.
👉 Мақола
👉 Видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сўнгги кунларда Яқин Шарқ атрофидаги геосиёсий вазият янада кескинлашмоқда. Интернетда тарқалаётган видеолар, ракеталар ҳужуми, Ҳормуз бўғози атрофидаги таранглик ва глобал иқтисодиётга таъсир қилиши мумкин бўлган воқеалар жаҳон жамоатчилигини жиддий ўйлантирмоқда.
👉 Мақола
👉 Видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистон Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди
Инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олиш маросимида Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбехани иштирок этди.
👉 https://effect.uz/n/92
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олиш маросимида Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбехани иштирок этди.
👉 https://effect.uz/n/92
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистон кутилмаганда яна Афғонистонга ҳужум қилди
Афғонистон ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид Покистон Кобулдаги наркологик диспансерга зарба берганини маълум қилди.
Унинг ижтимоий тармоқда ёзишича, Покистон яна Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб, Кобулда жойлашган наркологик диспансерга авиаудар берган.
Афғонистон расмийси мазкур ҳужумни инсониятга қарши жиноят деб баҳолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Афғонистон ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид Покистон Кобулдаги наркологик диспансерга зарба берганини маълум қилди.
Унинг ижтимоий тармоқда ёзишича, Покистон яна Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб, Кобулда жойлашган наркологик диспансерга авиаудар берган.
“Покистон Афғонистон ҳаво ҳудудини яна бузди ва Кобулдаги наркологик диспансерга зарба берди. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор”, — деб ёзди Мужоҳид.

👍2🔥1