EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғиндан сўнг Park in Mall фаолияти вақтинча тўхтатилди

15 март куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Park in Mall савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, марказ фаолияти ёнғин хавфсизлиги бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилгунча вақтинча тўхтатилди.

Ёнғин ҳақида хабар соат 13:18 да келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига бир дақиқада етиб бориб, соат 13:28 да ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.

Ҳодиса оқибатида марказнинг 3-қаватида 25 квадрат метр майдон зарар кўрган. Жароҳатланганлар йўқ. Маълум қилинишича, ёнғин болалар ўйингоҳида эмас, бошқа ҳудудда юз берган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзйўлкўприк” мансабдор шахси пора билан қўлга тушди

“Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали мансабдор шахси хизмат мавқеидан фойдаланиб, қинғир ишга қўл урди.

Маълум бўлишича, у қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Беруний-Тўрткўл” А380-сонли магистрал йўл қурилиши лойиҳасининг 5 километрлик иш ҳажмини олиб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбаридан олган вақтида ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎2
АҚШ Яқин Шарққа элита денгиз пиёдалари бўлинмасини юбормоқда

Америка бу миссиянинг аниқ мақсадини ошкор қилмаган. Бироқ бўлинмага Ормуз бўғози устидан назоратни қайта тиклаш вазифаси юкланиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/87

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шофирконда 13,5 грамм марихуана билан савдо қилмоқчи бўлган шахс ушланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

12 март куни соат 18:00 лар атрофида туман Ички ишлар бўлими тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида гиёҳвандлик моддаларини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Гумонланувчидан 4 дона чироқ қутисида қадақланган, соф вазни қарийб 13,5 грамм марихуана ашёвий далил сифатида олинди. Маълум бўлишича, 2002 йилда туғилган фуқаро ушбу моддани 3 миллион 400 минг сўм эвазига сотмоқчи бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Президент Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Рақамлаштирилган бошқарув марказида бўлди

Шавкат Мирзиёев марказ фаолияти билан танишар экан, сунъий интеллект орқали, айниқса, тоғ-кон ва металлургия тармоқларида самарадорликни ошириш бўйича катта имкониятлар борлигини таъкидлади.

👉 https://effect.uz/n/88

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳрор Бурхонов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги илк бош консули бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Ўзбекистоннинг илк бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда у ўзининг саҳифасида маълум қилган.

Бурхонов уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сифатида фаолият юритгани ва бу даврда қўллаб-қувватлаган ҳамкорларига миннатдорлик билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирдан янгича юриш...

14 март куни Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамовнинг ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун қабули бўлиб ўтди.

Учрашувга келган мурожаатчиларнинг мурожаатлари жойида хал килинди муддат талаб киладиганларини эса мутасаддиларга топширик килиб берилди мурожаатларининг назоратини вазир зиммасига олди.

👉 https://youtu.be/b6xyIcoyI0I

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Исроил армияси Ливан жанубида чекланган қуруқлик операциясини бошлади

Операция доирасида бу ҳудудда фаолият юритаётган жангчиларни йўқ қилиш режалаштирилган.

👉 https://effect.uz/n/90

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сунъий интеллектни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

👉 https://effect.uz/n/89

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Австралия Трампнинг илтимосини рад этди

Австралия АҚШ президенти Дональд Трампнинг Форс кўрфази ҳудудига ҳарбий кема юбориш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, Канберра Вашингтоннинг мурожаатига қарамай, Ормуз бўғозига ҳарбий-денгиз кучларини юбориш ниятида эмаслигини билдирган.

Бундан олдин Япония ҳам Токио Форс кўрфазига ҳарбий-денгиз кучларини жўнатмаслигини маълум қилган эди.

Аввалроқ Дональд Трамп Ормуз бўғози масаласи бўйича етти давлат билан музокаралар олиб борилаётгани, шунингдек бошқа мамлакатлар билан ҳам маслаҳатлашувлар давом этаётганини айтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ИЖҚКД катта тезкор вакили пора билан қўлга тушди

ИЖҚКД катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили шахсий бойлик орттириш мақсадида ўзининг 37 ёшли муқаддам судланган таниши билан тил бириктириб, техника таъминоти билан шуғулланувчи МЧЖ иш бошқарувчисининг ишончига киришган.

Яъни, мазкур МЧЖ билан Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўртасида 20 дона интерактив доскаларнинг олди-сотти шартномасини электрон дўкон орқали тузилишида ғолибликни қўлга киритиб, доскаларни қиммат нархда ўтказиб беришни ваъда қилишган.

Улар ўзларининг қўштирноқ ичидаги холис хизматлари эвазига МЧЖ иш бошқарувчисидан 85 млн. сўм талаб қилишади.

Аниқланишича, Департаментнинг катта тезкор вакили хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига асл нархи 15,2 млн сўм бўлган интерактив доскаларни 25 млн сўмдан ўтказиб бермоқчи бўлган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб 1989 й.т. фуқаро 85 млн сўмни олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан 30 млн сўмни Департамент ходими ўзининг яна бир ҳамтавоғи бўлган – мактаб директори билан биргаликда, ўз яшаш хонадони олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ИЖҚКД Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили ва мактаб директорига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍1
ЎФА раҳбарияти Андижонда футбол инфратузилмаси ҳамда футбол мактаблари фаолияти билан танишди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Андижон вилоятида бўлиб, ҳудуддаги футбол инфратузилмаси ҳамда жамоалар фаолияти билан танишди ҳамда Андижон футбол академияси, “Андижон-W” аёллар жамоаси, “Андижон” ФК ҳамда ҳудуддаги футбол мактаби фаолиятини кўздан кечирди.

Учрашув давомида болалар футболи ва аёллар футболини ривожлантириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инфратузилмани янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

ЎФА раҳбарияти футболчилар, мураббийлар ва мухлислар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади.

Шунингдек, футбол мактабининг инфратузилмаси, машғулот майдонлари ҳамда ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди.

Ҳудудларда футболни янада ривожлантириш, ёш авлодни спортга кенг жалб этиш борасида муҳим тавсиялар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилиб яхши сабоқ олди — Эрон ТИВ раҳбари

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилиб, мамлакатнинг жавоб имкониятлари ҳақида яхши сабоқ олганини билдирди.

“Менимча, улар ҳозиргача яхши сабоқ олди ва қандай миллатга қарши чиққанини англаб етди.

Бу ўзини ҳимоя қилиш масаласида иккиланмайдиган, зарур бўлса, урушни керак бўлганча ва керак бўлган жойда давом эттиришга тайёр миллатдир”, — деди Арақчи.


Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга зарбалар бера бошлаган.

Шундан сўнг Теҳрон жавоб чораси сифатида Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар бермоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥3👎1
“Ўзбекгидроэнерго”: Мамлакатда гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Сўнгги йилларда амалга оширилган лойиҳалар натижасида Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳаси сезиларли даражада кенгайди — ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ортгани таъкидланмоқда.

Бугун, 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ““Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2025 йил асосий натижалари ва янги истиқболли лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда жамият бошқаруви раҳбарияти, ижро аппарати департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, масъул мутахассислар, шунингдек, телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ вакиллари, маҳаллий ҳамда хорижий журналистлар иштирок этди.

Маълум қилинишича, жамият ташкил этилган пайтда республикада умумий қуввати 1 604 мегаватт бўлган 36 та гидроэлектр станция фаолият юритган. Сўнгги йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида гидроэнергетика соҳасининг ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди. Айни пайтда мамлакатдаги гидроэлектр станциялар сони 100 дан ошган.

👉 https://youtu.be/nxkzVoIJzGw
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда кучли қуролланган шахслар қўлга олинди

Cурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ноқонуний қурол ва хавфли буюмларни аниқлашга қаратилган қатор тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 2005 йилда туғилган, муқаддам икки маротаба Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми ҳамда 277-моддаси 2-қисми билан судланган шахснинг яшаш хонадони текширилди.

Текширув натижасида хонадондан 5 дона бита, 2 дона электрошоккер, 2 дона кастет, 8 дона майда ҳажмли ўткир тиғли пичоқ, 4 дона қиличсимон тиғли жисм, 1 дона противогаз, пневматик пистолет ўқлари сақланган қути ҳамда 1 дона газ балончик борлиги аниқланди.

Шунингдек, Қумқўрғон туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида фуқаронинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари текширилди. Текширув жараёнида у ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2 стволли, 12 калибрли ўқотар қурол ҳамда 3 дона пневматик қуролни ноқонуний сақлаб келаётгани маълум бўлди.

Сариосиё туманида ўтказилган тадбир давомида эса фуқаронинг хонадон ва ёрдамчи хўжаликлари текширилганда 1 дона ТОЗ-8 русумли, 5,6 калибрли ов қуроли ҳамда 147 дона жанговар ҳолатдаги ўқ ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2