EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ТИВ матбуот котиби лавозимидан озод этилди

Аҳрор Бурхонов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Бош консули этиб тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сифатида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Макрон Эронни Яқин Шарқдаги ҳужумларни тўхтатишга чақирди

Франция президенти Эммануэль Макрон Эрон президенти Масъуд Пезешкиан билан телефон орқали мулоқот ўтказганини ва суҳбат давомида Теҳронни Яқин Шарқ мамлакатларига қарши ҳужумларни тўхтатишга чақирганини маълум қилди.

Макроннинг айтишича, Эрон минтақа давлатларига қарши ҳам тўғридан-тўғри, ҳам воситачилар орқали амалга оширилаётган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиши керак.

“Мен Эрон президенти Масъуд Пезешкиан билан гаплашдим.

Уни минтақа мамлакатларига қарши, жумладан Ливан ва Ироқ орқали амалга оширилаётган қабул қилиб бўлмайдиган ҳужумларни дарҳол тўхтатишга чақирдим”, — деб ёзди Макрон X ижтимоий тармоғида.

Шунингдек, у Ормуз бўғозида кемалар ҳаракати эркинлигини тез орада тиклаш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лос-Анжелесда “Оскар” мукофоти ғолиблари тақдирланди

15 март куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Америка киносанъати ва фанлари академиясининг 98-маротаба ўтказилган “Оскар” мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/n/85

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
БАА ҳаво ҳудуди ёпилди. Тошкентдан Дубайга учган самолетлар орқага қайтарилди

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши муносабати билан Тошкентдан Дубайга учган рейслар жўнаш аэропортига қайтмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича C6-351 рейси ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича HY-333 рейси Тошкент халқаро аэропортига қайтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан ёқилғи қуйиш шохобчаларида тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб бир қатор товар ва хизматлар учун тўловларни фақат нақдсиз тартибда амалга ошириш белгиланмоқда.

Жумладан, ёқилғи қуйиш шохобчаларида ҳам ҳисоб-китоблар эндиликда фақат банк карталари, QR-код ёхуд мобил иловалар ёрдамида қабул қилинади.

Бу ўзгаришдан кўзланган асосий мақсад — яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ҳамда молиявий айланма шаффофлигини оширишдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍3😢1
Эрон Дубай ва Доҳадаги айрим ҳудудлар аҳолисини тарк этишга чақирди

Эълон қилинган огоҳлантиришда яқин соатларда ушбу нуқталарга ҳужумлар бўлиши мумкинлиги айтилган.

👉 https://effect.uz/n/86

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Президент Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида қатнашди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросими бошланди.

“Бу ишларимизнинг барчаси бир мақсадга – иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш ва албатта халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган.

Бугун ишга тушаётган 3-мис бойитиш фабрикаси ҳам ана шу кенг кўламли ишларимиз ва бунёдкор халқимизнинг фидокорона меҳнати намунаси, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз”, – деди Президент.


Қиймати 2 миллиард 700 миллион долларлик ушбу лойиҳа шунчаки корхона эмас, балки мамлакатимиз саноат қудратини янада мустаҳкамлайдиган, табиий бойликларимизни чуқур қайта ишлашга хизмат қиладиган замонавий индустриал мажмуа экани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥19🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ракеталар овозини эшитиб, жуда қаттиқ қўрқдим” — қорақалпоғистонлик қиз

Яқин Шарқдаги вазият туфайли Қувайтдан Ўзбекистонга эвакуация қилинган қорақалпоғистонлик қиз ўз кечинмалари ҳақида сўзлаб берди:

“Ракеталар овозини эшитиб, жуда қаттиқ қўрқдим. Сабаби бундай воқеаларни олдин кўзим билан кўрган эмасман. Ушбу воқеалардан кейин консул ходимлари билан боғландим, улар ёрдам беришди.

Саудия Арабистонида сайёҳлар кўп, чунки у ерга Умра зиёрати учун кўп одамлар ташриф буюришади, Қувайтда эса туристлар камчиликни ташкил қилади.

Шу сабаб “бу ерда қолиб кетаманми” деган ўйлар мени тинч қўймади. Бироқ Худога шукур ундай бўлмади, ватанимга қайтдим бу учун барчага ташаккур билдираман”, - деди эвакуация қилинган қиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон армиясида муддатли ҳарбий хизматчилар учун кенг имкониятлар яратилди

Эндиликда бир йиллик хизмат давомида замонавий касб эгаллаш ва касб сертификатини қўлга киритиш, ИТ ва сунъий интеллект йўналишида бепул чуқурлаштирилган таълим олиш, хизмат жараёнида олий таълимга кириш учун тест топшириш, олий таълим учун хорижий тил ва фан сертификатини олиш харажатларини тўлаб бериш ва фоизсиз таълим кредити билан қўллаб-қувватлаш ҳамда китобхонлик танловида ғолиб бўлиб, электромобилга эга бўлиш ва хизмат муддатини қисқартириш имкониятлари яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “судсиз жазо” қўллаб аёл сочини мажбуран олиш ҳолати муҳокамаларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Андижон вилоятида бир аёлнинг сочи мажбуран олиб ташланаётгани акс этгани жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, видеодаги шахс бу биринчи ҳолат эмаслигини, аввал ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлганини айтган. Мутахассислар ҳар қандай шахсни суд қарорисиз жазолаш, уни таҳқирлаш ёки камситиш қонунга зид эканини таъкидламоқда.

Жамоатчилик воқеа юзасидан ваколатли идоралар томонидан тезкор текширув ўтказилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини кутмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Мартнинг иккинчи ярмида 50 куб метр газ 1000 сўмдан ҳисобланади

Ўзбекистонда газ истеъмоли бўйича қишки базавий меъёр муддати тугади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирликнинг эслатишича, март ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин совигани сабабли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик базавий меъёр 15 мартга қадар амал қилган.

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 16–20 март кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +22°С, кечаси эса +10°С гача кўтарилиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан 16 мартдан 1 ноябргача аҳоли учун ойлик 100 куб метрлик базавий меъёр амал қилади (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1 октябргача).

Март ойи ҳисоб-китобига кўра:

• 1–15 март кунлари учун базавий меъёр — 250 куб метр,

• 16–31 март кунлари учун — 50 куб метрни ташкил этади.

Шу сабабли ойнинг иккинчи ярмида истеъмол қилинган 50 куб метр газ ҳам базавий тариф — 1000 сўмдан ҳисобланади (1800 сўм эмас).

Барча ҳисоб-китоблар бўйича тушунтиришлар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғиндан сўнг Park in Mall фаолияти вақтинча тўхтатилди

15 март куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Park in Mall савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, марказ фаолияти ёнғин хавфсизлиги бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилгунча вақтинча тўхтатилди.

Ёнғин ҳақида хабар соат 13:18 да келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига бир дақиқада етиб бориб, соат 13:28 да ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.

Ҳодиса оқибатида марказнинг 3-қаватида 25 квадрат метр майдон зарар кўрган. Жароҳатланганлар йўқ. Маълум қилинишича, ёнғин болалар ўйингоҳида эмас, бошқа ҳудудда юз берган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзйўлкўприк” мансабдор шахси пора билан қўлга тушди

“Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали мансабдор шахси хизмат мавқеидан фойдаланиб, қинғир ишга қўл урди.

Маълум бўлишича, у қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Беруний-Тўрткўл” А380-сонли магистрал йўл қурилиши лойиҳасининг 5 километрлик иш ҳажмини олиб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбаридан олган вақтида ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎2
АҚШ Яқин Шарққа элита денгиз пиёдалари бўлинмасини юбормоқда

Америка бу миссиянинг аниқ мақсадини ошкор қилмаган. Бироқ бўлинмага Ормуз бўғози устидан назоратни қайта тиклаш вазифаси юкланиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/87

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шофирконда 13,5 грамм марихуана билан савдо қилмоқчи бўлган шахс ушланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

12 март куни соат 18:00 лар атрофида туман Ички ишлар бўлими тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида гиёҳвандлик моддаларини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Гумонланувчидан 4 дона чироқ қутисида қадақланган, соф вазни қарийб 13,5 грамм марихуана ашёвий далил сифатида олинди. Маълум бўлишича, 2002 йилда туғилган фуқаро ушбу моддани 3 миллион 400 минг сўм эвазига сотмоқчи бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Президент Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Рақамлаштирилган бошқарув марказида бўлди

Шавкат Мирзиёев марказ фаолияти билан танишар экан, сунъий интеллект орқали, айниқса, тоғ-кон ва металлургия тармоқларида самарадорликни ошириш бўйича катта имкониятлар борлигини таъкидлади.

👉 https://effect.uz/n/88

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳрор Бурхонов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги илк бош консули бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Ўзбекистоннинг илк бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда у ўзининг саҳифасида маълум қилган.

Бурхонов уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сифатида фаолият юритгани ва бу даврда қўллаб-қувватлаган ҳамкорларига миннатдорлик билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирдан янгича юриш...

14 март куни Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамовнинг ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун қабули бўлиб ўтди.

Учрашувга келган мурожаатчиларнинг мурожаатлари жойида хал килинди муддат талаб киладиганларини эса мутасаддиларга топширик килиб берилди мурожаатларининг назоратини вазир зиммасига олди.

👉 https://youtu.be/b6xyIcoyI0I

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3