EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Эрон якшанба тонгида Исроилга ҳужум қилди

Исроил оммавий ахборот воситалари Эрон томонидан амалга оширилган ракеталар ҳужуми натижасида бир қатор ҳудудларда жиддий зарар кузатилганини хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳужумлардан сўнг Тель-Авив, Рамла ва Холон шаҳарларининг бир неча нуқталарида йирик ёнғинлар келиб чиққан.

“Якшанба тонгида Эрондан Исроил томонидан босиб олинган ҳудудлардаги бир қатор нишонларга қарши оммавий ракета зарбалари берилди.

Тель-Авив, Ҳайфа, Қуддус ҳамда марказий ва шимолий ҳудудларнинг кенг қисмида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар ишга тушди”, — дея хабар қилди Al Mayadeen ва Al Jazeera телеканаллари.


Al Mayadeen маълумотига кўра, ҳаво ҳужуми ҳақидаги сиреналар Тель-Авив ва унинг атрофи, Беэр-Шева, Ашдод, Қуддус ҳамда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги исроиллик қишлоқларида ҳам янграган. Бу ҳудудларда кучли портлашлар эшитилгани хабар қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28😢1
“Park in Mall”да ёнғин чиқди

15 март куни соат 13:18 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Ботир Зокиров кўчасида жойлашган “Park in Mall” оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 13:19 да етиб борган. Ёнғин тезкор чоралар натижасида соат 13:28 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида савдо мажмуасининг 3-қаватида жойлашган тахминан 25 квадрат метр майдон ёниб зарарланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Зеленский депутатларни фронтга юбориш билан қўрқитди

Украина президенти Владимир Зеленский Олий рада депутатлари ўз вазифаларини қонун доирасида бажармаса, уларни фронтга юбориш имконияти кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирди.

“Халқ депутатлари ё парламентда Украина қонунчилигига мувофиқ хизмат қилади, ёки мен парламент вакиллари билан мобилизация тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш масаласини муҳокама қилишга тайёрман. Бу ҳолда депутатлар ҳам фронтга бориши мумкин”, — деди Зеленский.


Бундан олдин Зеленский партияси — “Халқ хизматкори” фракцияси раҳбари ўринбосари Андрей Мотовиловец Forbes.ua нашрига берган интервьюсида Олий раданинг қарийб 40 нафар депутати мандатини топширишга тайёр эканини айтган.

Март ойида “Украинская правда” нашри ҳукмрон партия вакилларига таяниб, IX чақириқ Олий рада амалда ўз салоҳиятини тугатганини, қўмиталар иши издан чиқаётганини ва айрим депутатлар Зеленский билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётганини хабар қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
АҚШ “Шаҳид”га ўхшаш дрон ишлаб чиқиб, араб мамлакатларига қарши қўлламоқда — Эрон ТИВ раҳбари

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи АҚШ Эроннинг “Шаҳид” туридаги дронларига ўхшаш учувчисиз аппарат яратиб, уни араб мамлакатларидаги нишонларга қарши қўлламоқда.

“Америкаликлар бизнинг “Шаҳид”га ўхшаш дрон яратган. Уни “Лукас” деб аташмоқда.

Улар шу дрон орқали араб мамлакатларидаги нишонларга зарба бермоқда”, — деди Арақчи “Al Araby Al Jadeed” нашрига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан Теҳрондаги нишонларга зарба берган. Бу ҳужумлар оқибатида вайроналар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар борлиги хабар қилинган.

Шундан сўнг Эрон ҳам жавоб зарбалари бериб, Исроил ҳудудлари ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар уюштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада икки трамвай тўқнашиши оқибатида 22 киши жабрланди

Москва шаҳрининг шимоли-ғарбида икки трамвай тўқнашиши оқибатида 22 киши жабрланган, улар орасида 5 нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда шаҳар давлат автоинспекцияси маълум қилди.

Маълум қилинишича, барча жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳодиса 6-йўналишда ҳаракатланган икки трамвай ўртасида соат тахминан 09:30 атрофида Водников кўчасидаги 1-уй ёнида содир бўлган.

ЙТҲ сабабли “Свобода” кўчасидан Волоколамск шоссеси томон, шаҳар маркази йўналишидаги ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Аббос Арақчи
Яқин Шарқдаги можарони адолатли якунлайдиган ҳар қандай минтақавий ташаббус қўллаб-қувватланади — Эрон ТИВ раҳбари

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Яқин Шарқдаги можарони Теҳрон учун адолатли тарзда якунлашга хизмат қиладиган ҳар қандай минтақавий ташаббусни мамлакат қўллаб-қувватлашини билдирди.

Унинг айтишича, ҳозирча урушни тўхтатиш бўйича аниқ ташаббуслар мавжуд эмас.

“Ҳозирги пайтда урушни тўхтатишга қаратилган аниқ ташаббус йўқ.

Бироқ можарони адолатли якунлашга олиб келадиган ҳар қандай минтақавий ташаббусни биз мамнуният билан қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Арақчи “Al-Araby Al-Jadeed” нашрига берган интервьюсида.

Бундан аввал Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ҳам Ислом мамлакатлари томонидан илгари сурилган, минтақада бирдамликни мустаҳкамлаш ва Яқин Шарқда тинчлик ҳамда барқарорликни тиклашга қаратилган ҳар қандай ташаббус Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланишини маълум қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Департамент ходими пора билан қўлга олинди

Бош прокуратура ҳамда Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ДХХ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 2026 йил 14 март куни “Ozod U” МЧЖ иш юритувчиси Д.З. ариза билан мурожаат қилиб, таниши О.Х. томонидан Жиззах шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан харид қилинаётган электрон доскалар бўйича ўтказилаётган тендерда мазкур жамиятнинг ғолиб бўлиши учун шароит яратиб бериш эвазига 85 млн сўм пул талаб қилинаётганини маълум қилган.

2026 йил 15 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида О.Х. аризачи Д.З.дан 85 млн сўм пул маблағини олган вақтида ушланган.

Шунингдек, ушбу маблағнинг 30 млн сўми Департаментнинг Пахтакор тумани бўлими ходими Б.П.га берилиши белгилангани аниқланган.

Тадбир давомида Департаментнинг Пахтакор тумани бўлими ходими Б.П. фуқаро О.Х.дан 30 млн сўм пул маблағини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабида Наврўзни катта сайл билан кутиб олинди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабда - Наврўз байрами муносабати билан ташкил этилган байрам сайли доирасида миллий қадриятларимиз ва баҳорий анъаналаримизни ўзида мужассам этган сумалак ва ҳалим сайли, халқ ўйинлари, миллий урф-одатлар намойиши ҳамда турли маданий ва кўнгилочар чиқишлар ташкил этилди. Тадбир давомида меҳмонлар учун байрамона муҳит яратилиб, дўстона суҳбат ва самимий мулоқотлар учун кенг имкониятлар яратилди.

Шу билан бирга “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладдан бошланади!” шиори остида Агентлик тизимидаги барча таълим ташкилотларида умумхалқ хайрия хашари  ҳам ўтказилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
Музаффар Камилов янги лавозимга тайинланди

Президент фармони билан Музаффар Камилов Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥22🤔1
Нефть нархи баррели 104 долларгача кўтарилди

Ҳафта бошида жаҳон нефть бозорида нархлар ўсишни кўрсатди. Савдо маълумотларига кўра, Brent маркаси нефти баррели 104 доллардан юқори нархда савдоланмоқда.

Тошкент вақти билан 09:36 ҳолатига кўра, май ойи учун Brent фьючерслари 1,56 фоизга ошиб, баррели 104,75 долларга, WTI нефти эса 1,1 фоизга кўтарилиб, 97,91 долларга етган.

Шанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп агар Ормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилинса, Эроннинг асосий нефть экспорт марказларидан бири бўлган Харк ороли нефть инфратузилмасига зарба берилиши мумкинлигини билдирган.

Кейинчалик у оролдаги ҳарбий нишонларга ҳужум амалга оширилганини маълум қилган.

KCM Trade бозор таҳлилчиси Тим Уотерернинг фикрича, бозорлар бу воқеаларга сезиларли реакция билдирмоқда.

“Менимча, нефть бозори сўнгги воқеаларга ижобий муносабат билдирмайди. Харк оролининг тақдири ноаниқлигича қолмоқда, бу эса унинг жаҳон энергия таъминотидаги аҳамиятини ҳисобга олганда, ҳафта бошида бозорда яна хавотирли муҳит юзага келишига олиб келиши мумкин”, — деди у.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
ТИВ матбуот котиби лавозимидан озод этилди

Аҳрор Бурхонов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Бош консули этиб тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сифатида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Макрон Эронни Яқин Шарқдаги ҳужумларни тўхтатишга чақирди

Франция президенти Эммануэль Макрон Эрон президенти Масъуд Пезешкиан билан телефон орқали мулоқот ўтказганини ва суҳбат давомида Теҳронни Яқин Шарқ мамлакатларига қарши ҳужумларни тўхтатишга чақирганини маълум қилди.

Макроннинг айтишича, Эрон минтақа давлатларига қарши ҳам тўғридан-тўғри, ҳам воситачилар орқали амалга оширилаётган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиши керак.

“Мен Эрон президенти Масъуд Пезешкиан билан гаплашдим.

Уни минтақа мамлакатларига қарши, жумладан Ливан ва Ироқ орқали амалга оширилаётган қабул қилиб бўлмайдиган ҳужумларни дарҳол тўхтатишга чақирдим”, — деб ёзди Макрон X ижтимоий тармоғида.

Шунингдек, у Ормуз бўғозида кемалар ҳаракати эркинлигини тез орада тиклаш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лос-Анжелесда “Оскар” мукофоти ғолиблари тақдирланди

15 март куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Америка киносанъати ва фанлари академиясининг 98-маротаба ўтказилган “Оскар” мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/n/85

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
БАА ҳаво ҳудуди ёпилди. Тошкентдан Дубайга учган самолетлар орқага қайтарилди

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши муносабати билан Тошкентдан Дубайга учган рейслар жўнаш аэропортига қайтмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича C6-351 рейси ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича HY-333 рейси Тошкент халқаро аэропортига қайтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан ёқилғи қуйиш шохобчаларида тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб бир қатор товар ва хизматлар учун тўловларни фақат нақдсиз тартибда амалга ошириш белгиланмоқда.

Жумладан, ёқилғи қуйиш шохобчаларида ҳам ҳисоб-китоблар эндиликда фақат банк карталари, QR-код ёхуд мобил иловалар ёрдамида қабул қилинади.

Бу ўзгаришдан кўзланган асосий мақсад — яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ҳамда молиявий айланма шаффофлигини оширишдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍3😢1
Эрон Дубай ва Доҳадаги айрим ҳудудлар аҳолисини тарк этишга чақирди

Эълон қилинган огоҳлантиришда яқин соатларда ушбу нуқталарга ҳужумлар бўлиши мумкинлиги айтилган.

👉 https://effect.uz/n/86

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Президент Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида қатнашди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросими бошланди.

“Бу ишларимизнинг барчаси бир мақсадга – иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш ва албатта халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган.

Бугун ишга тушаётган 3-мис бойитиш фабрикаси ҳам ана шу кенг кўламли ишларимиз ва бунёдкор халқимизнинг фидокорона меҳнати намунаси, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз”, – деди Президент.


Қиймати 2 миллиард 700 миллион долларлик ушбу лойиҳа шунчаки корхона эмас, балки мамлакатимиз саноат қудратини янада мустаҳкамлайдиган, табиий бойликларимизни чуқур қайта ишлашга хизмат қиладиган замонавий индустриал мажмуа экани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥19🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ракеталар овозини эшитиб, жуда қаттиқ қўрқдим” — қорақалпоғистонлик қиз

Яқин Шарқдаги вазият туфайли Қувайтдан Ўзбекистонга эвакуация қилинган қорақалпоғистонлик қиз ўз кечинмалари ҳақида сўзлаб берди:

“Ракеталар овозини эшитиб, жуда қаттиқ қўрқдим. Сабаби бундай воқеаларни олдин кўзим билан кўрган эмасман. Ушбу воқеалардан кейин консул ходимлари билан боғландим, улар ёрдам беришди.

Саудия Арабистонида сайёҳлар кўп, чунки у ерга Умра зиёрати учун кўп одамлар ташриф буюришади, Қувайтда эса туристлар камчиликни ташкил қилади.

Шу сабаб “бу ерда қолиб кетаманми” деган ўйлар мени тинч қўймади. Бироқ Худога шукур ундай бўлмади, ватанимга қайтдим бу учун барчага ташаккур билдираман”, - деди эвакуация қилинган қиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон армиясида муддатли ҳарбий хизматчилар учун кенг имкониятлар яратилди

Эндиликда бир йиллик хизмат давомида замонавий касб эгаллаш ва касб сертификатини қўлга киритиш, ИТ ва сунъий интеллект йўналишида бепул чуқурлаштирилган таълим олиш, хизмат жараёнида олий таълимга кириш учун тест топшириш, олий таълим учун хорижий тил ва фан сертификатини олиш харажатларини тўлаб бериш ва фоизсиз таълим кредити билан қўллаб-қувватлаш ҳамда китобхонлик танловида ғолиб бўлиб, электромобилга эга бўлиш ва хизмат муддатини қисқартириш имкониятлари яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “судсиз жазо” қўллаб аёл сочини мажбуран олиш ҳолати муҳокамаларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Андижон вилоятида бир аёлнинг сочи мажбуран олиб ташланаётгани акс этгани жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, видеодаги шахс бу биринчи ҳолат эмаслигини, аввал ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлганини айтган. Мутахассислар ҳар қандай шахсни суд қарорисиз жазолаш, уни таҳқирлаш ёки камситиш қонунга зид эканини таъкидламоқда.

Жамоатчилик воқеа юзасидан ваколатли идоралар томонидан тезкор текширув ўтказилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини кутмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1