EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Халқ қабулхоналари тизимини янгилаш вақти келди

«Шунча имконият бўла туриб, аҳоли муаммоларига ўз вақтида ечим топиляптими?» Президент давлат идоралари фаолиятига танқидий баҳо бериб, Халқ қабулхоналари тизимини янгилаш зарурлигини таъкидлади.

«Халқ қабулхоналари ўз вақтида самарали ишлади. Лекин бу идорани ҳам одамларнинг бугунги талабига мос ҳолда ўзгартирадиган вақт келди», деди Президент.


Президент давлат идоралари раҳбарларини аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масаласида ўз фаолиятига танқидий баҳо беришга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥11🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алиментчиларга чет элда ишлашга рухсат берилиши мумкин

Президент мутасаддиларга алимент тўловчилар учун чет элда ишлаш имкониятини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ вазири Азизбек Икрамов сайёр қабул ўтказмоқда

Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Қабулда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, тадбиркорлар ҳамда бошқа фуқаролар иштирок этмоқда. Унда мурожаатчиларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Effect.uz мухбири Муҳаммадали Қазоқовнинг хабар беришича, очиқ қабул давомида мурожаатчиларнинг савол ва таклифлари тўғридан-тўғри вазирга етказилмоқда.

Бундай очиқ қабуллар аҳоли мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳамда давлат органлари билан фуқаролар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умар ва Элмиш: Андижонда кўча йигитлари қўлга олинди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи доирасида Андижон вилоятида жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, ўзини “кўча ечими” деб атаб, турли низо ва келишмовчиликларни ноқонуний йўллар билан “ҳал қилиб бериш” орқали фуқароларга босим ўтказиб келган шахслар аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида “Умар” ва “Элмиш” лақаблари билан танилган кўча йигитлари бошчилигидаги гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔1
“INSON” фильмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган “INSON” фильмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади.

Фильм бу сафар Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уч нафар бола тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Уларда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда маҳалладаги ижтимоий ходимлар кўмаги орқали ҳаётларида муҳим ижобий ўзгаришлар юз бергани ёритилади.

Картинада болаларнинг меҳрибонлик уйида тарбиялангани, кейинчалик оилавий болалар уйларида камол топгани, уларнинг ҳаёт йўли ва орзу-интилишлари таъсирли тарзда акс этган.

Фильм реал воқеалар асосида яратилган бўлиб, қийин синовларга қарамай ҳаёт учун курашаётган инсонлар тақдирини очиб беради. Энг таъсирли жиҳати эса — фильмда актёр сифатида айнан шу воқеаларни бошидан кечирган инсонларнинг ўзи иштирок этади
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛидеп Тошкентдаги демонтаж ишларига муносабат билдирди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тадбиркорларга тегишли ташқи реклама воситалари ва бошқа енгил конструкцияли объектларни мажбурий демонтаж қилиш ҳолатлари юзасидан электорат манфаатини ифода этган ҳолда тегишли давлат ташкилотларига ўз ҳаракатларини қонунийлиги нуқтаи назарларини баён этиш бўйича Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари томонидан депутатлик сўровлари юборилади.

👉 https://effect.uz/n/68
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситалари нархини қандай текшириш мумкин?

Бугунги кунда дори воситалари ҳақида ишончли маълумот олиш учун PharmUz мобил иловасидан фойдаланиш имконияти яратилган. Илова орқали дорилар нархини текшириш ва улар ҳақидаги муҳим маълумотлар билан танишиш мумкин.

Хусусан, фойдаланувчилар илова орқали дори воситасининг ишлаб чиқарувчиси, аналоглари, рецепт билан ёки ретцептсиз берилиши, шунингдек референт (чегараланган) нархи ҳақида маълумот олиши мумкин.

Шунингдек, ҳар бир дори воситасидаги махсус маркировка кодини сканер қилиш орқали унинг ҳақиқийлиги ва муомаладаги нархи ҳақида ҳам маълумот кўриш мумкин.

Агар дорихонада дори воситаси белгиланган нархдан қимматроқ сотилаётган бўлса, фуқаролар PharmUz иловаси орқали мурожаат қолдиришлари мумкин
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥4🤔1
ФВВ вазири Азизбек Икрамов сайёр қабул ўтказди — ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Қабулда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, тадбиркорлар ҳамда бошқа фуқаролар иштирок этмоқда. Унда мурожаатчиларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинмоқда.


Фотограф: Беҳрузбек Шоимқулов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига дронлар ёрдамида ҳужум қилинди

Бағдод марказидаги АҚШ элчихонасига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилди.

Зарба натижасида ҳудудда ёнғин содир бўлди ва бино устида қуюқ қора тутун кўтарилди. Ироқ расмийлари Бағдод марказидаги ҳукумат муассасалари ва хорижий дипломатик миссиялар жойлашган яшил ҳудудни бутунлай ёпди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биометрик паспортингизни ўз вақтида ID картага алмаштирмасангиз қанча миқдорда жарима тўлашингизни биласизми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Эрон халқи Ҳоманаий ўлими учун интиқом талаб қилмоқда — Элчи

Эрон халқи мамлакатнинг собиқ олий раҳбари Али Ҳоманаий ўлими учун интиқом талаб қилмоқда. Бу ҳақда Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Дипломатга кўра, агар АҚШ ва Исроил Эроннинг янги раҳбари Можтабо Ҳоманаийга нисбатан суиқасд уюштиришга уринса, бу ҳолат ҳам жавобсиз қолмайди.

“Эроннинг жавобини сиз бугунёқ кўряпсиз. Биз раҳбаримиз — Оятуллоҳ Али Ҳоманаий учун қонли интиқом талаб қиламиз.

Халқ ғазабда ва тўкилган қон учун жавоб талаб қилмоқда. Табиийки, америкаликлар бунинг учун қатъий жазога дуч келган ва келажакда ҳам дуч келади”, — деди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимлик ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан икки ҳудудда ҳокимият вакилларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси қўлга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, у ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 1983 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонига туташ бўлган, давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукцион савдосида ютиб бериб, унинг номига расмийлаштиришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 20 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Яна бир ҳолат Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган. ДХХнинг ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, улар ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фермер хўжалиги раҳбари ноқонуний равишда 250 миллион сўмга сотишни режалаштирган 41,6 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтармасдан ва аукционга чиқармасдан тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2🤔1