EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фермерлар кенгаши фермернинг ҳаққини ундуриш бўйича судга даъво аризаси киритди

Фермерлари кенгаши томонидан фермерларга нисбатан чиқарилган қарорларнинг ҳаққонийлиги ва адолатлилиги ўрганилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/76

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга 100 та замонавий агродрон олиб келинди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ҳамда Жаҳон банки кўмагида Хитойда ишлаб чиқарилган 100 та замонавий дрон Ўзбекистонга олиб келинди.

Маълум қилинишича, дронларнинг 50 таси экин майдонларини масофадан мониторинг қилиш, яна 50 таси эса, ўғитлаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ва агротехник тадбирларни бажариш учун мўлжалланган.

Лойиҳа доирасида хитойлик мутахассислар томонидан маҳаллий кадрлар ҳам тайёрланмоқда.

Дастлаб 30 нафар мутахассис дронларни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилмоқда, келгусида эса 100 нафар малакали оператор тайёрлаш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Афғонистон дрони Исломободдаги ҳарбий объектга зарба берди

Афғонистонга тегишли дрон Покистон пойтахти Исломободда жойлашган “Ҳамза” номли ҳарбий объектга зарба бергани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Tolo News портали маълум қилди.

Нашрга кўра, хавфсизлик соҳасидаги ишончли манбалар Афғонистон кучлари Исломободнинг Файзобод ҳудудида жойлашган ушбу ҳарбий объектни нишонга олганини айтган.

“Сада-е Афган” телеграм каналига кўра, камикадзе дрон “Ҳамза” кампусидаги офицерлар учун мўлжалланган турар-жой мажмуасининг 28-блокига урилган. Ҳужум оқибатида Покистон ҳарбийлари орасида кўплаб қурбонлар бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1
АҚШ ва Исроил ҳужумларида 400 дан ортиқ аёл ва бола ҳалок бўлган

Яқин шарқдаги вазият туфайли кўплаб тинч аҳоли азият чекмоқда.

👉 https://effect.uz/n/77

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1🤔1
Уруш бошланганидан бери 111 та дрон уриб туширилди — Эрон

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) АҚШ ва Исроил билан можаро бошланганидан бери 111 та дронни уриб туширилганини маълум қилди.

“Ҳозирга қадар турли турдаги 111 та дрон йўқ қилинди”, — дейилади КСИР баёнотида.


Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан бошлаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга, жумладан Теҳронга ҳам зарбалар бермоқда.

Эрон эса жавоб тариқасида Исроил ҳудудига ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар уюштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда қурилаётган уйда ёнғин юз берди

Жорий йилнинг 13 март куни соат 11:08 да Тошкент шаҳар ФВБга Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйда ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар воқеа жойига 11:09 да етиб борган.

Маълум қилинишича, бинонинг иккинчи қаватида қурилиш материаллари ёниб кетган.

Ёнғин тезкор равишда бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Honda қарийб 70 йилдан бери илк бор йилни зарар билан якунлаши мумкин

Молиявий натижаларнинг ёмонлашиши сабаб компания раҳбарияти ҳам маошни қисқартиришга рози бўлди.

👉 https://effect.uz/n/79

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Яқин шарқдаги кескин вазият — уруш тафсилотлари

Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият тобора кескинлашиб бормоқда. АҚШ, Эрон ва Исроил ўртасидаги қарама-қаршилик нафақат минтақада, балки бутун дунё сиёсий ва иқтисодий тизимига таъсир кўрсатмоқда.

Айниқса дунё нефть савдосининг муҳим қисми ўтадиган Strait of Hormuz атрофидаги вазият катта хавотирларга сабаб бўлмоқда.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Яқин Шарқдаги кескинлик — ёқилғи бозорида силжиш

Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият сўнгги кунларда янада кескинлашмоқда. АҚШ, Эрон ва Исроил ўртасидаги қарама-қаршилик нафақат минтақада, балки жаҳон иқтисодиётига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Айниқса, дунё нефть савдосининг катта қисми ўтадиган Ҳормуз бўғози атрофидаги вазият халқаро бозорларда жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу омиллар ёқилғи бозорида ҳам ўзгаришларга олиб келмоқда. 2026 йил 10 март куни бўлиб ўтган савдоларда Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси маълумотига кўра, АИ-92 маркали бензин нархи 7,4 фоизга ошган.

👉 https://effect.uz/n/80

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🤷‍♂1
Президент: ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласидан шикоятлар кўп

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишда ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати юзасидан норозиликлар кўплигини таъкидлади.

👉 https://effect.uz/n/81

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74🔥23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда колония ходими 3500 доллар билан қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жазони ижро этиш муассасаси ходими тезкор тадбир давомида қўлга олингани маълум бўлди. У маҳкумнинг яқин қариндошидан 3500 АҚШ доллари олган вақтда ушланган. Ҳолат Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Бугун “метан заправкалар” бор йўғи 4 соат ишлайди

Энергетика вазирлиги бугун, 14 март куни “метан заправкалар” соат 12:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритишини маълум қилди.

Вазирликка кўра, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥2👎1
14 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 14 ёшли қизга нисбатан бир неча ой давомида жинсий зўравонлик содир этган гуруҳ аъзоларига суд ҳукми чиқарилди.

👉 https://effect.uz/n/82

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7🤔2😢1
Яқин Шарқ тарихидаги энг кучли бомбардимонлардан бири амалга оширилди — Трамп

АҚШ раҳбари Эрон ҳукуматига кеч бўлмасдан таслим бўлишни таклиф қилди.

👉 https://effect.uz/n/83

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Халқ қабулхоналари тизимини янгилаш вақти келди

«Шунча имконият бўла туриб, аҳоли муаммоларига ўз вақтида ечим топиляптими?» Президент давлат идоралари фаолиятига танқидий баҳо бериб, Халқ қабулхоналари тизимини янгилаш зарурлигини таъкидлади.

«Халқ қабулхоналари ўз вақтида самарали ишлади. Лекин бу идорани ҳам одамларнинг бугунги талабига мос ҳолда ўзгартирадиган вақт келди», деди Президент.


Президент давлат идоралари раҳбарларини аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масаласида ўз фаолиятига танқидий баҳо беришга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥11🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алиментчиларга чет элда ишлашга рухсат берилиши мумкин

Президент мутасаддиларга алимент тўловчилар учун чет элда ишлаш имкониятини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ вазири Азизбек Икрамов сайёр қабул ўтказмоқда

Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Қабулда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, тадбиркорлар ҳамда бошқа фуқаролар иштирок этмоқда. Унда мурожаатчиларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Effect.uz мухбири Муҳаммадали Қазоқовнинг хабар беришича, очиқ қабул давомида мурожаатчиларнинг савол ва таклифлари тўғридан-тўғри вазирга етказилмоқда.

Бундай очиқ қабуллар аҳоли мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳамда давлат органлари билан фуқаролар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умар ва Элмиш: Андижонда кўча йигитлари қўлга олинди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи доирасида Андижон вилоятида жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, ўзини “кўча ечими” деб атаб, турли низо ва келишмовчиликларни ноқонуний йўллар билан “ҳал қилиб бериш” орқали фуқароларга босим ўтказиб келган шахслар аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида “Умар” ва “Элмиш” лақаблари билан танилган кўча йигитлари бошчилигидаги гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔1
“INSON” фильмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган “INSON” фильмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади.

Фильм бу сафар Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уч нафар бола тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Уларда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда маҳалладаги ижтимоий ходимлар кўмаги орқали ҳаётларида муҳим ижобий ўзгаришлар юз бергани ёритилади.

Картинада болаларнинг меҳрибонлик уйида тарбиялангани, кейинчалик оилавий болалар уйларида камол топгани, уларнинг ҳаёт йўли ва орзу-интилишлари таъсирли тарзда акс этган.

Фильм реал воқеалар асосида яратилган бўлиб, қийин синовларга қарамай ҳаёт учун курашаётган инсонлар тақдирини очиб беради. Энг таъсирли жиҳати эса — фильмда актёр сифатида айнан шу воқеаларни бошидан кечирган инсонларнинг ўзи иштирок этади
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1