EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тарихий натижа: ал-Хоразмий мактаби халқаро аккредитациядан ўтди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳаётида муҳим воқеа юз берди.

👉 https://effect.uz/n/70

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2
Муаммоси ҳал бўлмаган одамлар раҳбарлар қабулини ташкил қилиб беришни Президентдан сўраяпти – Шавкат Мирзиёев

«Бугун одамларнинг дунёқараши ўзгариб, шахсий масалада эмас, маҳалласидаги шароитни яхшилаш юзасидан таклиф беришни афзал кўряпти. Лекин муаммоси ҳал бўлмаган одамлар раҳбарлар қабулини ташкил қилиб беришни Президентдан сўраяпти. Энди бу тизим ўзгаради. Ҳокимлар аризада кўтарилган масалани ҳал қилишнинг ўзи билан чекланмайди. Аксинча, муаммонинг келиб чиқиш сабаби билан ишлаши керак», – деди давлат раҳбари.


👉 https://effect.uz/n/71

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥14😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Учтепадаги қурилиш можароси: 5 қаватли уй ўрнига 16 қават ваъда қилинган, одамлар яна алданди Effect.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Учтепа тумани Боғобод маҳалласидаги қурилиш объектидан норози фуқаролар мурожаат қилди. Фуқароларнинг айтишича, маҳаллада “Great…
Uchtepa City иши: Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов тергов идорасига чақирилди

Коррупция ёки оғир жиноятлар ҳақидаги мурожаатларга эътибор берилмаса, аммо бу ҳақда хабар берган журналист ёки блогер туҳматда айбланса — бу адолатми?

Кимнидир йирик коррупция ёки бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақидаги мурожаатларга лозим даражада эътибор қаратилмас экан, жамиятда жиддий саволлар туғилади.

Айниқса, бундай ҳолат ҳақида оммавий ахборот воситалари хабар берганидан кейин, қонунбузар шахс таъсир доираси кенг бўлгани сабабли жавобгарликка тортилмаса, аксинча хабар берган шахс туҳмат ёки ёлғон маълумот тарқатишда айбланса, бу ҳолат адолат принципларига зид кўриниши мумкин.

Коррупция ёки жиноятлар ҳақидаги мурожаатлар аввало холис ва шаффоф текширувдан ўтказилиши, фақат шундан кейингина ҳуқуқий хулоса берилиши лозим. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай даъво ёки айбловлар очиқ ва адолатли тарзда кўриб чиқилиши муҳим аҳамиятга эга.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Uchtepa City қурилиш объектидан жабрланган фуқаролар мурожаатини ёритган Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси томонидан идорага чақирилган. Терговчи мазкур чақирув сабабини иш бўйича рапорт расмийлаштирилгани билан изоҳлади.

Мазкур масала Uchtepa City қурилиш объектидан жабрланган фуқаролар мурожаати билан боғлиқ ҳолатларни ёритиш ортидан келиб чиққан.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔4🔥2🤷‍♂1😢1
Электромобиль станциялари нега узиляпти? Вазирга сенатор сўрови юборилди

Ижтимоий тармоқларда электромобиль қувватлаш станциялари электр тармоғидан узилаётгани ҳақидаги хабарлар жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Кобулжон Турсунов Энергетика вазири Журабек Мирзамахмудов номига электромобиллар учун қувватлаш станциялари фаолияти юзасидан сенатор сўрови юборди.

👉 https://effect.uz/n/73

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢2🤔1
Ижтимоий тармоқ кучи: Президент интернетни кўради

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида Сергели туманидаги кўприк билан боғлиқ ҳолат муҳокама қилинди.

👉 https://effect.uz/n/74

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥18🤔3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг…

Шифокорлар сизнинг яқин инсонингизга оғир онкологик ташхис қўяди.

Сиз эса уларнинг ҳар бир сўзига ишониб, боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага рози бўласиз: кимётерапия, нур терапияси, кучли дорилар…

Бу воқеа 2007 йилда туғилган Эмина Кундузова билан содир бўлган. Оила маълумотига кўра, қизга “Ноходжкин Б-ҳужайрали лимфома” ташхиси қўйилиб, Республика онкология марказида 6 курс кимётерапия ва 2 курс нур терапияси ўтказилган. Оила шифокорларнинг тавсияларига ишонади ва қизининг ҳаёти учун курашади.

Аммо кейинчалик бошқа клиникаларда ўтказилган текширувлар бутунлай бошқа натижани кўрсатган.

Россиядаги йирик тиббий марказлар, шунингдек Ҳиндистон ва Швейцарияда ўтказилган таҳлилларда Эминада онкологик касаллик аниқланмайди.

Шифокорлар эса қизда ноёб генетик касаллик борлигини билдирган. Бу касаллик организмда оғир аутоиммун жараёнларни келтириб чиқаради.

Бугун Эмина оғир аҳволда яшамоқда. Оила айтишича, қиз доимий равишда қиммат дори воситаларини қабул қилмаса, унинг ҳаёти янада хавф остида қолади.

У ҳали жуда ёш. Аммо оғир даволанишлар, кучли дорилар ва касаллик билан кураш унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган. Оила эса уч йилдан бери бир саволга жавоб излаб келмоқда:

Дастлабки ташхис қандай қўйилган?

Улар бу масала юзасидан мустақил ва холис тиббий экспертиза ўтказилишини сўрамоқда. Оила таъкидлашича, барча тиббий ҳужжатлар ва халқаро клиникалар хулосалари батафсил ўрганилиши керак.

Чунки гап фақат битта ташхис ҳақида эмас. Гап — бир қизнинг ҳаёти ҳақида.

❗️❗️РЕКВИЗИТЛАР❗️❗️❗️

💳 Uzcard

👉8600061053856281

Евгения Булатова

💳 Сбербанк картаси

👉2202206784605953

(Кўрсатиб ўтилган барча карталар Эминанинг онасига тегишли)

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Тушунтир буларга, тушунтир!» – Тошкент ҳокими ОАВ ходимларининг саволларига менсимаслик оҳангида жавоб қайтарди Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида оқиб кетаётган икки қизалоқни қутқариб қолган Абдуманноп Самиқов (марҳум) ва Нурмуҳаммад Мамасалиев Ўзбекистон…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир валломат ҳоким бўлса…

Тошкентдек азим шаҳарни бошқаришда “мен ҳаммасини биламан”, “мен доим ҳақман” деган тамойил эмас, балки жамоатчилик билан маслаҳат ва мулоқот устувор бўлиши керак. Бошқа йўл ҳам йўқ. Акс ҳолда мурожаатлар сони камаймайди, унда пойтахт шикоятлар шаҳрига айланиб бораверади.

👉 https://effect.uz/n/75

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂6😢5🤔3👎2👍1
Фермерлар кенгаши фермернинг ҳаққини ундуриш бўйича судга даъво аризаси киритди

Фермерлари кенгаши томонидан фермерларга нисбатан чиқарилган қарорларнинг ҳаққонийлиги ва адолатлилиги ўрганилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/76

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга 100 та замонавий агродрон олиб келинди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ҳамда Жаҳон банки кўмагида Хитойда ишлаб чиқарилган 100 та замонавий дрон Ўзбекистонга олиб келинди.

Маълум қилинишича, дронларнинг 50 таси экин майдонларини масофадан мониторинг қилиш, яна 50 таси эса, ўғитлаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ва агротехник тадбирларни бажариш учун мўлжалланган.

Лойиҳа доирасида хитойлик мутахассислар томонидан маҳаллий кадрлар ҳам тайёрланмоқда.

Дастлаб 30 нафар мутахассис дронларни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилмоқда, келгусида эса 100 нафар малакали оператор тайёрлаш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Афғонистон дрони Исломободдаги ҳарбий объектга зарба берди

Афғонистонга тегишли дрон Покистон пойтахти Исломободда жойлашган “Ҳамза” номли ҳарбий объектга зарба бергани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Tolo News портали маълум қилди.

Нашрга кўра, хавфсизлик соҳасидаги ишончли манбалар Афғонистон кучлари Исломободнинг Файзобод ҳудудида жойлашган ушбу ҳарбий объектни нишонга олганини айтган.

“Сада-е Афган” телеграм каналига кўра, камикадзе дрон “Ҳамза” кампусидаги офицерлар учун мўлжалланган турар-жой мажмуасининг 28-блокига урилган. Ҳужум оқибатида Покистон ҳарбийлари орасида кўплаб қурбонлар бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1
АҚШ ва Исроил ҳужумларида 400 дан ортиқ аёл ва бола ҳалок бўлган

Яқин шарқдаги вазият туфайли кўплаб тинч аҳоли азият чекмоқда.

👉 https://effect.uz/n/77

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1🤔1
Уруш бошланганидан бери 111 та дрон уриб туширилди — Эрон

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) АҚШ ва Исроил билан можаро бошланганидан бери 111 та дронни уриб туширилганини маълум қилди.

“Ҳозирга қадар турли турдаги 111 та дрон йўқ қилинди”, — дейилади КСИР баёнотида.


Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан бошлаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга, жумладан Теҳронга ҳам зарбалар бермоқда.

Эрон эса жавоб тариқасида Исроил ҳудудига ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар уюштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда қурилаётган уйда ёнғин юз берди

Жорий йилнинг 13 март куни соат 11:08 да Тошкент шаҳар ФВБга Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйда ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар воқеа жойига 11:09 да етиб борган.

Маълум қилинишича, бинонинг иккинчи қаватида қурилиш материаллари ёниб кетган.

Ёнғин тезкор равишда бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Honda қарийб 70 йилдан бери илк бор йилни зарар билан якунлаши мумкин

Молиявий натижаларнинг ёмонлашиши сабаб компания раҳбарияти ҳам маошни қисқартиришга рози бўлди.

👉 https://effect.uz/n/79

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Яқин шарқдаги кескин вазият — уруш тафсилотлари

Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият тобора кескинлашиб бормоқда. АҚШ, Эрон ва Исроил ўртасидаги қарама-қаршилик нафақат минтақада, балки бутун дунё сиёсий ва иқтисодий тизимига таъсир кўрсатмоқда.

Айниқса дунё нефть савдосининг муҳим қисми ўтадиган Strait of Hormuz атрофидаги вазият катта хавотирларга сабаб бўлмоқда.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Яқин Шарқдаги кескинлик — ёқилғи бозорида силжиш

Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият сўнгги кунларда янада кескинлашмоқда. АҚШ, Эрон ва Исроил ўртасидаги қарама-қаршилик нафақат минтақада, балки жаҳон иқтисодиётига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Айниқса, дунё нефть савдосининг катта қисми ўтадиган Ҳормуз бўғози атрофидаги вазият халқаро бозорларда жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу омиллар ёқилғи бозорида ҳам ўзгаришларга олиб келмоқда. 2026 йил 10 март куни бўлиб ўтган савдоларда Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси маълумотига кўра, АИ-92 маркали бензин нархи 7,4 фоизга ошган.

👉 https://effect.uz/n/80

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🤷‍♂1
Президент: ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласидан шикоятлар кўп

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишда ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати юзасидан норозиликлар кўплигини таъкидлади.

👉 https://effect.uz/n/81

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74🔥23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда колония ходими 3500 доллар билан қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жазони ижро этиш муассасаси ходими тезкор тадбир давомида қўлга олингани маълум бўлди. У маҳкумнинг яқин қариндошидан 3500 АҚШ доллари олган вақтда ушланган. Ҳолат Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Бугун “метан заправкалар” бор йўғи 4 соат ишлайди

Энергетика вазирлиги бугун, 14 март куни “метан заправкалар” соат 12:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритишини маълум қилди.

Вазирликка кўра, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥2👎1
14 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 14 ёшли қизга нисбатан бир неча ой давомида жинсий зўравонлик содир этган гуруҳ аъзоларига суд ҳукми чиқарилди.

👉 https://effect.uz/n/82

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7🤔2😢1
Яқин Шарқ тарихидаги энг кучли бомбардимонлардан бири амалга оширилди — Трамп

АҚШ раҳбари Эрон ҳукуматига кеч бўлмасдан таслим бўлишни таклиф қилди.

👉 https://effect.uz/n/83

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2😢1