Ҳокимларга 20 триллион сўмни муаммоли маҳаллаларга йўналтириш белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда энергетика, йўл, сув инфратузилмаси бўйича 2025 йилда йўлланган мурожаатлар 109 мингдан ошганлиги айтилган.
Айниқса, Асака, Шаҳрихон, Избоскан, Пастдарғом, Шўрчи, Денов, Ғузор, Қамаши, Деҳқонобод, Шароф Рашидов туманлари, Самарқанд, Наманган, Термиз, Қарши ва Андижон шаҳарларида инфратузилма бўйича мурожаатлар кўпайган.
Жорий йил ушбу масалаларни ҳал қилиш бўйича 20 триллион сўм берилган. Ҳокимлар мазкур маблағларни, биринчи навбатда, энг кўп шикоят тушаётган маҳаллаларга йўналтирса, одамлар ҳам рози бўлиши, мурожаат ҳам қисқариши қайд этилди.
Маҳалла аҳолисининг оғирини енгил қилишда “Ташаббусли бюджет” дастури катта самара бераётгани таъкидланди. Лекин инфратузилма масаласида 25 мингта ариза келиб тушган 2 мингта маҳалла бирор марта “Ташаббусли бюджет”да лойиҳа жойлаштирмаган.
Мутасаддиларга Халқ қабулхонасига келган мурожаатларни таҳлил қилиб, мазкур маҳаллаларга лойиҳа қилишга кўмаклашганида эди, бу орқали кўплаб масалалар жойида ҳал қилиш мумкин бўлгани кўрсатиб ўтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍49🔥18🤔2😢1
“Энди бу тизим ўзгаради” — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига,
Транспорт вазирлиги 58 фоизига ечим бериш ўрнига юзаки жавоб бериш билан чеклангани, умуман, бундай мисоллар барча вазирликларда борлиги қайд этилди.
Халқ қабулхоналари янги очилганида мурожаатларнинг 90-95 фоизи шикоят шаклида бўлган бўлса, ҳозирга келиб, 60-65 фоизга тушди.
Шу боис, соҳада янги тизим жорий қилиниб, Халқ қабулхоналари фақатгина ариза қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлиши белгиланди.

“Бугун одамларнинг дунёқараши ўзгариб, шахсий масалада эмас, маҳалласидаги шароитни яхшилаш юзасидан таклиф беришни афзал кўряпти. Лекин муаммоси ҳал бўлмаган одамлар раҳбарлар қабулини ташкил қилиб беришни Президентдан сўраяпти.
Энди бу тизим ўзгаради. Ҳокимлар аризада кўтарилган масалани ҳал қилишнинг ўзи билан чекланмайди. Аксинча, муаммонинг келиб чиқиш сабаби билан ишлаши керак”,
– деди давлат раҳбари.
Шу боис, соҳада янги тизим жорий қилиниб, Халқ қабулхоналари фақатгина ариза қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлиши белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥12🤷♂1👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки вилоятда “свет” ва газ ходимлари пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида электр ва газ таъминоти ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Наманганнинг Косонсой туманида электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси тадбиркорга тегишли бинога ўрнатилган 50 кВт қувватли қуёш панели учун техник ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 17 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Сурхондарёда эса Узунтумангаз ходими фуқарога тегишли газ ҳисоблагичдаги носозлик сабаб юзага келган 23 млн сўм қарздорликни “ҳал қилиб бериш” ва далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўмни учинчи шахс орқали олган вақтида ушланган. Бу ишга унинг ҳамкасби ҳам алоқадор экани аниқланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2
Президент Халқ қабулхоналари фаолиятини янада кучайтириш чора-тадбирларини белгилаб берди
Президент Администрациясига ҳокимлар билан биргаликда Халқ қабулхоналарига муаммоларнинг моҳиятини тушунадиган замонавий кадрларни жамлаш, мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш бўйича алоҳида назорат гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.
Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти ҳар ойда Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб, умумлаштиради, вазирлар ва ҳокимларга етказиб, ижросини назорат қилади.
Одамлар кайфиятига таъсир қилаётган масалалар бўйича раҳбарлар ҳисоботини эшитиб боради, энг муаммоли масалалар бўйича таклифларни Ҳукуматга киритади.
Ҳукуматда вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимларидан иборат Тезкор штаб тузилади. Кўтарилган масалалар ҳудуд ва тармоқлар кесимида жойига чиққан ҳолда ҳал қилинади.
Халқ қабулхоналарига мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузган идораларга мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ваколати берилади.
Коммуникациялар департаментига мурожаатлар билан ишлаш бўйича давлат идоралари рейтингини йўлга қўйиш ва ҳар олти ойда эълон қилиб бориш топширилди.
Бош прокурорнинг комплаенс бўйича ўринбосари олдига бу борадаги барча топшириқлар ижросини қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.

👍50🔥11👎1🤔1
Тошкент вилоятидаги болалар заҳарланишига оид иш очиқ судда кўрилмоқда
Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида 2025 йил сентябрь ойида Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйичирчиқ туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиши билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.
👉 https://effect.uz/n/67

🤔1
Мулкни суд қарорисиз бузиш — қонунга зид. ЎзЛидеп Тошкентдаги демонтаж ишларига муносабат билдирди
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тадбиркорларга тегишли ташқи реклама воситалари ва бошқа енгил конструкцияли объектларни мажбурий демонтаж қилиш ҳолатлари юзасидан электорат манфаатини ифода этган ҳолда тегишли давлат ташкилотларига ўз ҳаракатларини қонунийлиги нуқтаи назарларини баён этиш бўйича Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари томонидан депутатлик сўровлари юборилади.
👉 https://effect.uz/n/68

😢3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ФВБ ходими 1500 “кўкат” билан қўлга тушди
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Янгиҳаёт тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими кичик инспектори ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, маҳаллий МЧЖ раҳбаридан 1500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ФВБ ходими ҳамкасблари орқали, МЧЖ томонидан мазкур туманда фаолият юритувчи корхона ҳудудига ўрнатилган ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ливан жанубидаги Сайда шаҳрига қилган авиаҳужумда 12 киши ҳалок бўлди
Ливан жанубидаги Сайда шаҳрида турар жой мавзеъсига Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилган зарба оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новостига Ливан тез ёрдам хизматидаги манба хабар берган.
Манбага кўра, зарба шаҳарнинг Ал-Ҳибба маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйдаги квартирага берилган. Ҳужум натижасида бир неча киши жароҳат олган.
Қурбонлар орасида 5 нафар бола, жумладан бир оилага мансуб тўрт нафар қиз ҳам борлиги айтилмоқда.
Авиаҳужум оқибатида нафақат бинога, балки унинг атрофидаги одамлар бўлган бошқа иншоотларга ҳам жиддий зарар етган.
Шунингдек, манбага кўра, Исроил армияси Байрут жанубий чеккасидаги Сантерез ҳудудига ҳам зарба берган.
Ливан ҳарбий манбалари маълум қилишича, Исроил қўшинлари мамлакат жанубидаги Литани дарёси устидан ўтувчи Зрария кўпригини ҳам вайрон қилган.
Мазкур кўприк Зрария шаҳрини Тир туманидаги қишлоқлар билан боғлаб турган.

Эрон Туркия осмонида ракеталар билан боғлиқ ҳолат бўйича текширув ўтказишни таклиф қилди
Эроннинг Анқарадаги элчиси Муҳаммад Ҳасан Ҳабибуллоҳзода Туркия осмонида кузатилган ракета ҳодисалари бўйича қўшма текширув ўтказиш таклифи берилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, НАТО ҳаво мудофаа кучлари Эрон томонидан учирилган баллистик ракетани тутиб қолган.
Туркия мудофаа вазирлигига кўра, бу эскалация бошланганидан бери учинчи шундай ҳолат ҳисобланади.
Ҳозирда Анқара Теҳрон билан бу масала юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.
Эрон элчисига кўра, вазиятни ҳал қилиш ва келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида махсус техник гуруҳ тузиш таклиф этилган.

“Биз бу масалани батафсил ўрганиш учун техник гуруҳ тузишни таклиф қилдик. Чунки бу ҳолат қандай содир бўлгани биз учун ҳам тушунарсиз.
Бизнинг фикримизча, бу икки давлат ўртасидаги дўстона ва биродарлик муносабатларига путур етказишни кўзлаган учинчи томон иши бўлиши мумкин”, — деди дипломат “Yeni Şafak” нашрига берган изоҳида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экспертиза жараёнида намуналарга аралашув ёки уларни алмаштириб қўйиш хавфи мавжудми?
Effect.uz мухбири Холида Йўлдошеванинг навбатдаги саволига Хадича Сулаймонова номидаги Республика одам ДНКси лабораторияси эксперти Асилбек Нурматов қуйидагича жавоб берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ДНК экспертизаси жараёнида намуналар билан боғлиқ ҳар қандай хатарнинг олдини олиш учун қатъий процессуал тартиб-қоидалар жорий этилган. Ҳар бир биологик намуна махсус идентификация коди билан рўйхатга олинади, пломбаланади ва белгиланган тартибда сақланади. Намуналарни қабул қилиш, ташиш ва таҳлил қилиш босқичлари тўлиқ ҳужжатлаштирилади ҳамда масъул шахслар томонидан назорат қилинади.
Мавзуга доир батафсил маълумотни видеосуҳбат орқали билиб олиш мумкин.
👉 Тўлиқ видео

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Суддаги энг кучли далил: ДНК сирлари – Эксперт билан суҳбат
Судда «ҳал қилувчи далил» ҳисобланган ДНК экспертизаси ҳақиқатан ҳам мутлақ ишончли далилми? Ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мумкинми? Бу саволлар айниқса резонанс жиноят ишларида жамоатчиликни жиддий қизиқтирмоқда.
Effect.uz журналисти Холида Йўлдошева жамоатчиликдаги шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов билан суҳбатлашди.
Суд-тергов жараёнларида «ҳал қилувчи далил» сифатида эътироф этиладиган ДНК экспертизаси ҳақида жамоатчиликда саволлар кўп. Айниқса, резонанс жиноят ишлари, оталикни аниқлаш, бедарак йўқолган шахслар тақдири билан боғлиқ ҳолатларда ДНК натижаларига ишонч масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шу билан бирга, жамият орасида «ДНК экспертизасини сохталаштириш мумкинми?», «Экспертлар қанчалик мустақил?», «Натижаларга ташқи таъсир бўлиши мумкинми?» каби саволлар ҳам кўп учрамоқда.
Интервью давомида ДНК экспертизасининг қандай ўтказилиши, унинг холислиги, натижаларнинг ишончлилиги ҳамда инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан муҳим жиҳатлар атрофлича муҳокама қилинган.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳеч ким кўчага чиқмасин, ҳамма мактаб 100 тадан овоз беради» – Сариосиёда мактаб раҳбарларига “мажбурий овоз бериш” топшириғи берилди
Effect.uz ихтиёрига Сариосиё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Тожиддин Ўзбеков мактаб раҳбарлари иштирокида онлайн йиғилиш ўтказиб, овоз бериш масаласида топшириқ бергани тўғрисида видеолавҳа етиб келди.
Видеолавҳага кўра, Сариосиё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Тожиддин Ўзбеков мактаб директорлари иштирокида ZOOM платформасида онлайн йиғилиш ўтказган.
Манбаларнинг билдиришича, йиғилиш давомида ҳар бир мактаб раҳбари ҳамда ўқитувчиларга овоз бериш масаласи бўйича топшириқ берган.
Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича масъул идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган.

🤔7😢3👎1
Тарихий натижа: ал-Хоразмий мактаби халқаро аккредитациядан ўтди
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳаётида муҳим воқеа юз берди.
👉 https://effect.uz/n/70
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳаётида муҳим воқеа юз берди.
👉 https://effect.uz/n/70
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2
Муаммоси ҳал бўлмаган одамлар раҳбарлар қабулини ташкил қилиб беришни Президентдан сўраяпти – Шавкат Мирзиёев
👉 https://effect.uz/n/71
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Бугун одамларнинг дунёқараши ўзгариб, шахсий масалада эмас, маҳалласидаги шароитни яхшилаш юзасидан таклиф беришни афзал кўряпти. Лекин муаммоси ҳал бўлмаган одамлар раҳбарлар қабулини ташкил қилиб беришни Президентдан сўраяпти. Энди бу тизим ўзгаради. Ҳокимлар аризада кўтарилган масалани ҳал қилишнинг ўзи билан чекланмайди. Аксинча, муаммонинг келиб чиқиш сабаби билан ишлаши керак», – деди давлат раҳбари.
👉 https://effect.uz/n/71
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥14😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Учтепадаги қурилиш можароси: 5 қаватли уй ўрнига 16 қават ваъда қилинган, одамлар яна алданди Effect.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Учтепа тумани Боғобод маҳалласидаги қурилиш объектидан норози фуқаролар мурожаат қилди. Фуқароларнинг айтишича, маҳаллада “Great…
Uchtepa City иши: Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов тергов идорасига чақирилди
Коррупция ёки оғир жиноятлар ҳақидаги мурожаатларга эътибор берилмаса, аммо бу ҳақда хабар берган журналист ёки блогер туҳматда айбланса — бу адолатми?
Кимнидир йирик коррупция ёки бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақидаги мурожаатларга лозим даражада эътибор қаратилмас экан, жамиятда жиддий саволлар туғилади.
Айниқса, бундай ҳолат ҳақида оммавий ахборот воситалари хабар берганидан кейин, қонунбузар шахс таъсир доираси кенг бўлгани сабабли жавобгарликка тортилмаса, аксинча хабар берган шахс туҳмат ёки ёлғон маълумот тарқатишда айбланса, бу ҳолат адолат принципларига зид кўриниши мумкин.
Коррупция ёки жиноятлар ҳақидаги мурожаатлар аввало холис ва шаффоф текширувдан ўтказилиши, фақат шундан кейингина ҳуқуқий хулоса берилиши лозим. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай даъво ёки айбловлар очиқ ва адолатли тарзда кўриб чиқилиши муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Uchtepa City қурилиш объектидан жабрланган фуқаролар мурожаатини ёритган Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси томонидан идорага чақирилган. Терговчи мазкур чақирув сабабини иш бўйича рапорт расмийлаштирилгани билан изоҳлади.
Мазкур масала Uchtepa City қурилиш объектидан жабрланган фуқаролар мурожаати билан боғлиқ ҳолатларни ёритиш ортидан келиб чиққан.

👍4🤔4🔥2🤷♂1😢1
Электромобиль станциялари нега узиляпти? Вазирга сенатор сўрови юборилди
Ижтимоий тармоқларда электромобиль қувватлаш станциялари электр тармоғидан узилаётгани ҳақидаги хабарлар жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Кобулжон Турсунов Энергетика вазири Журабек Мирзамахмудов номига электромобиллар учун қувватлаш станциялари фаолияти юзасидан сенатор сўрови юборди.
👉 https://effect.uz/n/73

👍5😢2🤔1
Ижтимоий тармоқ кучи: Президент интернетни кўради
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида Сергели туманидаги кўприк билан боғлиқ ҳолат муҳокама қилинди.
👉 https://effect.uz/n/74
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида Сергели туманидаги кўприк билан боғлиқ ҳолат муҳокама қилинди.
👉 https://effect.uz/n/74
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥18🤔3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг…
Шифокорлар сизнинг яқин инсонингизга оғир онкологик ташхис қўяди.
Сиз эса уларнинг ҳар бир сўзига ишониб, боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага рози бўласиз: кимётерапия, нур терапияси, кучли дорилар…
Бу воқеа 2007 йилда туғилган Эмина Кундузова билан содир бўлган. Оила маълумотига кўра, қизга “Ноходжкин Б-ҳужайрали лимфома” ташхиси қўйилиб, Республика онкология марказида 6 курс кимётерапия ва 2 курс нур терапияси ўтказилган. Оила шифокорларнинг тавсияларига ишонади ва қизининг ҳаёти учун курашади.
Аммо кейинчалик бошқа клиникаларда ўтказилган текширувлар бутунлай бошқа натижани кўрсатган.
Россиядаги йирик тиббий марказлар, шунингдек Ҳиндистон ва Швейцарияда ўтказилган таҳлилларда Эминада онкологик касаллик аниқланмайди.
Шифокорлар эса қизда ноёб генетик касаллик борлигини билдирган. Бу касаллик организмда оғир аутоиммун жараёнларни келтириб чиқаради.
Бугун Эмина оғир аҳволда яшамоқда. Оила айтишича, қиз доимий равишда қиммат дори воситаларини қабул қилмаса, унинг ҳаёти янада хавф остида қолади.
У ҳали жуда ёш. Аммо оғир даволанишлар, кучли дорилар ва касаллик билан кураш унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган. Оила эса уч йилдан бери бир саволга жавоб излаб келмоқда:
Дастлабки ташхис қандай қўйилган?
Улар бу масала юзасидан мустақил ва холис тиббий экспертиза ўтказилишини сўрамоқда. Оила таъкидлашича, барча тиббий ҳужжатлар ва халқаро клиникалар хулосалари батафсил ўрганилиши керак.
Чунки гап фақат битта ташхис ҳақида эмас. Гап — бир қизнинг ҳаёти ҳақида.
❗️❗️РЕКВИЗИТЛАР❗️❗️❗️
💳 Uzcard
👉8600061053856281
Евгения Булатова
💳 Сбербанк картаси
👉2202206784605953
(Кўрсатиб ўтилган барча карталар Эминанинг онасига тегишли)

😢4
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Тушунтир буларга, тушунтир!» – Тошкент ҳокими ОАВ ходимларининг саволларига менсимаслик оҳангида жавоб қайтарди Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида оқиб кетаётган икки қизалоқни қутқариб қолган Абдуманноп Самиқов (марҳум) ва Нурмуҳаммад Мамасалиев Ўзбекистон…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир валломат ҳоким бўлса…
Тошкентдек азим шаҳарни бошқаришда “мен ҳаммасини биламан”, “мен доим ҳақман” деган тамойил эмас, балки жамоатчилик билан маслаҳат ва мулоқот устувор бўлиши керак. Бошқа йўл ҳам йўқ. Акс ҳолда мурожаатлар сони камаймайди, унда пойтахт шикоятлар шаҳрига айланиб бораверади.
👉 https://effect.uz/n/75
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентдек азим шаҳарни бошқаришда “мен ҳаммасини биламан”, “мен доим ҳақман” деган тамойил эмас, балки жамоатчилик билан маслаҳат ва мулоқот устувор бўлиши керак. Бошқа йўл ҳам йўқ. Акс ҳолда мурожаатлар сони камаймайди, унда пойтахт шикоятлар шаҳрига айланиб бораверади.
👉 https://effect.uz/n/75
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂6😢5🤔3👎2👍1
Фермерлар кенгаши фермернинг ҳаққини ундуриш бўйича судга даъво аризаси киритди
Фермерлари кенгаши томонидан фермерларга нисбатан чиқарилган қарорларнинг ҳаққонийлиги ва адолатлилиги ўрганилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/76
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фермерлари кенгаши томонидан фермерларга нисбатан чиқарилган қарорларнинг ҳаққонийлиги ва адолатлилиги ўрганилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/76
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга 100 та замонавий агродрон олиб келинди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ҳамда Жаҳон банки кўмагида Хитойда ишлаб чиқарилган 100 та замонавий дрон Ўзбекистонга олиб келинди.
Маълум қилинишича, дронларнинг 50 таси экин майдонларини масофадан мониторинг қилиш, яна 50 таси эса, ўғитлаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ва агротехник тадбирларни бажариш учун мўлжалланган.
Лойиҳа доирасида хитойлик мутахассислар томонидан маҳаллий кадрлар ҳам тайёрланмоқда.
Дастлаб 30 нафар мутахассис дронларни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилмоқда, келгусида эса 100 нафар малакали оператор тайёрлаш режалаштирилган.