Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муносабатга муносиб муносабат. Косонсойдаги театр танлови можарога сабаб бўлди
Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эълон қилинган муносабат шоша-пиша ёзилгани ва етарлича фактлар билан асосланмагани ушбу тадбир кўр-кўрона ўтказилганидан далолатдир.
👉 Мақолани ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍4😢3👎2🔥1
Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 80 йилда қарийб 30 йилга узайди — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, 1945 йилда дунё бўйича ўртача умр кўриш давомийлиги 45 ёшни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб, бу кўрсаткич 73,5 ёшга етди.
Сўнгги саксон йил ичидаги бундай ўсиш динамикаси Ер юзида қирғинбарот урушлар камайиши, ижтимоий тараққиёт ва энг асосийси, жаҳон тиббиётидаги ютуқлар билан боғлиқ.
Масалан, ҳозирги кунда дунёда яшовчи болаларнинг 80 фоиздан ортиғи қизамиқ, қоқшол, дифтерия ва пневмония каби хавфли касалликларга қарши эмланмоқда.
Илгари бу кўрсаткич атиги 5 фоизни ташкил этганини ҳисобга олсак, ривожланиш тенденцияси жадал суръатда давом этаётгани маълум бўлади.
Шунингдек, кейинги 25 йилда ОИВ/ОИТС, безгак ва сил касалликлари туфайли ўлим ҳолатлари сезиларли даражада камайган. Оналар ва болалар ўлими ҳам кескин қисқарган.
ЖССТ раҳбари глобал таҳдидлар ҳақида ҳам огоҳлантирди. У пандемиялар чегара билмаслиги, қисқа вақт ичида бутун дунё бўйлаб тарқалишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимизда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этмоқда. "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, 2030 йилга келиб, бу кўрсаткични 78 ёшга етказиш устувор мақсад сифатида белгиланган.

“Қолаверса, иқлим инқирози — яна бир жиддий муаммо. Агар бундай глобал таҳдидларга қарши биргаликда курашилмаса, вазият йилдан йилга ёмонлашиши мумкин”, — деди Тедрос Гебрейесус.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимизда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этмоқда. "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, 2030 йилга келиб, бу кўрсаткични 78 ёшга етказиш устувор мақсад сифатида белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“2025 йил 252 нафар ҳоким ёрдамчилари жавобгарликка тортилган” — Антикоррупция агентлиги
Антикоррупция агентлиги 2025 йилда ҳоким ёрдамчилари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар юзасидан маълумот берди.
Олий суди томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йили республика бўйича судлар томонидан жами 153 та жиноят иши бўйича 252 нафар ҳоким ёрдамчилари коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Уларнинг 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 38 нафарига озодликни чеклаш, 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 12 нафарига жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, 5 нафарига бошқа жазо чоралари қўлланилган.

“Коррупция қарши курашиш агентлиги ҳар бир давлат органи ва ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, келгусида ҳам услубий кўмак кўрсатишга тайёрлигини маълум қилади”, — дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Устюртдаги қудуқдан катта босимдаги газ оқими олинди” — “Ўзбекнефтгаз”
Жорий йилнинг 12 март куни Ғарбий Қуйи Сургил конига қарашли 17-сон баҳолаш ишлатиш қудуғидан катта босимда саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, қудуқ малакали мутахассислар томонидан бурғиланиб, конларни ишлатиш бўйича мутахассисларнинг геологик-геофизик маълумотлари таҳлили асосида 4597-4750 метр чуқурликдаги истиқболли қатламлардан газ оқими олинган.

“Қудуқдаги янги маҳсулдор қатламлардан олинаётган табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида ҳозирда ер усти саноат майдонларини технологик жиҳозлаш, газ узатиш қувурлари ва тармоқларни қуриш ҳамда қудуқни ишга тушириш бўйича якуний босқичдаги гидродинамик тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Тез кунларда табиий газ истемолчиларга етказиш мақсадида газ инфраструктурасига уланади”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤷♂2👍1🤔1
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги Фатво қўмитаси қарорига кўра, 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, Рамазон ҳайити эса 20 март — жума кунига тўғри келади.
Шу сабабли март ойида байрамлар туфайли айрим ходимлар учун кетма-кет дам олиш кунлари юзага келади.
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари:
▪️20 март — жума, Рамазон ҳайити
▪️21 март — шанба, Наврўз байрами
▪️22 март — якшанба
▪️23 март — душанба (кўчирилган дам олиш куни)
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 24 март — сешанба иш куни ҳисобланади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари:
▪️20 март — жума, Рамазон ҳайити
▪️21 март — шанба, Наврўз байрами
▪️22 март — якшанба
6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 23 март — душанба иш куни ҳисобланади.
Меҳнат кодексига кўра, ишланмайдиган байрам кунлари йиллик меҳнат таътили давомийлигини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Шу сабаб март ойидаги 8 март, 20 март ва 21 март кунлари таътил ҳисобида ҳисобланмайди, қолган барча кунлар эса ҳисобга олинади.
Шунингдек, 19 март — пайшанба куни барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни ҳисобланади.

🔥3
Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
“Узгидромет”га кўра, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 14 мартда кечқурун ва 15 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳаво 8-13 даража илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса 14-17 даража илиққача исийди.
Кечалари ҳам ҳарорат кўтарилади. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Фақат республиканинг айрим жойларида кечалари кучсиз совуқ сақланиб туради. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.
Тошкентда 13-15 мартда ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 11-13 даража илиқ, дам олиш кунлари эса 13-15 даража илиқ бўлади.
Ҳарорат кечалари 1 даража совуқ-4 даража илиқ бўлади.

👍1
Покистон тунда Кобулга ҳужум қилди. Афғонистон бу учун қасос олмоқчи
Покистон авиацияси томонидан Афғонистон пойтахти Кобулга берилган ҳаво зарбалари натижасида 4 киши ҳалок бўлган, 15 нафар инсон яраланган. Бу ҳақда The Times of India нашри Афғонистон полициясига таяниб хабар берди.
Кобул полицияси вакили Холид Задроннинг маълум қилишича, ҳужумлар натижасида шаҳардаги бир қатор турар жой биноларига зарар етган.
TOLO News телеканалига кўра, зарбалар фақат Кобул билан чекланмаган. Ҳужумлар Қандаҳор, Пактия ва Пактика вилоятларидаги айрим объектларга ҳам йўналтирилган.
Жумладан, Қандаҳор аэропорти яқинида жойлашган Kam Air авиакомпаниясига тегишли ёқилғи омборига ҳам зарба берилган.
Афғонистон ҳукумати вакили Забиҳулло Мужоҳид бу ҳужумлар жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, Қандаҳор аэропортида бомбардимон қилинган ёқилғи захиралари фуқаролик авиакомпаниялари ва БМТ самолётлари учун мўлжалланганини қўшимча қилди.

👍1🤔1
Эрон АҚШнинг “Авраам Линкольн” авиаташувчисини ишдан чиқарганини эълон қилди
Эрон ҳарбийлари АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли “Авраам Линкольн” авиаташувчиси ишдан чиқарилганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг “Ҳотам ал-Анбиё” қўмондонлик штаби вакили Иброҳим Золфағорий маълум қилди
“Авраам Линкольн” (CVN-72) АҚШ ҳарбий-денгиз флоти таркибидаги энг йирик кемалардан бири ҳисобланади. У бортида 65–90 тагача дрон, жумладан қирувчи самолётлар ва вертолётларни олиб юриши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон ҳарбийлари АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли “Авраам Линкольн” авиаташувчиси ишдан чиқарилганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг “Ҳотам ал-Анбиё” қўмондонлик штаби вакили Иброҳим Золфағорий маълум қилди
“Авраам Линкольн” авиаташувчиси Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ҳужумга учради ва ишдан чиқарилди. У минтақани тарк этиб, АҚШга қайтмоқда”, — деди у.
“Авраам Линкольн” (CVN-72) АҚШ ҳарбий-денгиз флоти таркибидаги энг йирик кемалардан бири ҳисобланади. У бортида 65–90 тагача дрон, жумладан қирувчи самолётлар ва вертолётларни олиб юриши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤷♂2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 4 кишини Умрага жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фуқароларни фирибгарлик йўли билан умрага жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 11 февраль куни Ёзёвон тумани ИИБ ҳамда ДХХ ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 1965 йилда Фарғона вилоятида туғилган Ёзёвон тумани Қоратепа маҳалласида истиқомат қилувчи шахс турфирма орқали аризачининг 4 нафар яқинларини 4100 доллар эвазига Умра сафарига жўнатишни ваъда қилиб, келишилган пуллардан 500 доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 168 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

🤔2
Эртадан “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги эртага, 14 март кунидан бошлаб “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, бугун “метан заправкалар” фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.
Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

👎5😢2👍1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Покистон тунда Кобулга ҳужум қилди. Афғонистон бу учун қасос олмоқчи Покистон авиацияси томонидан Афғонистон пойтахти Кобулга берилган ҳаво зарбалари натижасида 4 киши ҳалок бўлган, 15 нафар инсон яраланган. Бу ҳақда The Times of India нашри Афғонистон полициясига…
Афғонистон дронлари Покистондаги ҳарбий базага зарба берди
Афғонистонга тегишли дронлар эрталаб Покистон армиясининг Кохат шаҳридаги ҳарбий базасига зарба берди. Бу ҳақда Ariana News телеграм канали хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳужум Афғонистон томонидан олиб борилаётган “Рад ал-Зулм” (“Адолатсизлик учун интиқом”) операцияси доирасида амалга оширилган.
Хабарда айтилишича, Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида жойлашган Кохат ҳарбий база зарбага учраган.
У орқали Парачинар, Седи, Хайбер ва Карим ҳудудларига ҳарбий таъминот етказиб берилган, шунингдек Дюранд чизиғи бўйлаб жойлашган позициялар ҳам шу ердан таъминланган.
Манбага кўра, ушбу объектда Покистон ҳарбийлари, шунингдек қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборлари жойлашган бўлган.
Дронлар томонидан берилган аниқ зарба натижасида барча асосий нишонлар йўқ қилингани айтилмоқда.
Шунингдек, базадан тахминан 2 километр узоқликда жойлашган Покистон қўшинлари қўмондонлик штаби ва база қўмондонининг уйи ҳам зарба натижасида вайрон бўлгани маълум қилинди.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нетаньяху Мужтабони ўлдириш билан таҳдид қилди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху Эроннинг янги олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаийни ўлдириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Нетаньяху Эрон билан уруш бошланганидан бери илк бор матбуот анжумани ўтказиб, Эрон “энди аввалгидек эмаслиги”, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Басиж кучларига зарбалар берилганини айтди. Шунингдек, у Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қарши ҳужумлар давом этишини маълум қилди.

👍1👎1
Зеленский Парижга ташриф буюрди
Украина президенти Владимир Зеленский Франция пойтахти Парижга ташриф буюрди. У ерда у Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.
Бу ҳақда France Press агентлиги Зеленский матбуот котиби Сергей Никифоровга таяниб хабар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Украина президенти Владимир Зеленский Франция пойтахти Парижга ташриф буюрди. У ерда у Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.
Бу ҳақда France Press агентлиги Зеленский матбуот котиби Сергей Никифоровга таяниб хабар берди.
“Зеленский аллақачон Парижда”, — дея Никифоровнинг сўзларини келтиради агентлик.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Исроил Эроннинг бир нечта шаҳрига бир вақтда зарба берди
Исроил армияси Эроннинг Теҳрон, Шероз ва Аҳвоз шаҳарларига бир вақтнинг ўзида зарбалар берилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, зарбалар разведка маълумотлари асосида амалга оширилган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон ҳудудидаги бир қатор ҳарбий инфратузилма объектларига бир неча тўлқинда ҳужум қилган.
Баёнотга кўра, Эрон жанубидаги Шероз шаҳрида жойлашган баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш ва сақлаш учун мўлжалланган ерости объекти ҳам нишонга олинган.
Исроил томонининг таъкидлашича, мазкур объектдан Исроил ҳудудига қарши ракеталар учириш режалаштирилган.

👍2👎1🔥1
“Халқ қабулхоналарини ўзгартирадиган вақт келди” — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан, меҳнатга лаёқатли аҳоли 20 миллиондан ошди, сўнгги тўққиз йилда аҳоли даромади 2 карра кўпайди. Бу йил ҳам маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилашга 56 триллион сўм ажратилмоқда.

“Энди вазирлар, ҳокимлар ўзига савол берсин: шунча имконият бўла туриб, аҳоли кўтарган масалаларга вақтида ечим топиб беряптими?
Бундан тўққиз йил олдин Халқ қабулхоналари ташкил қилинганда битта мақсад қўйилган эди: давлат идораларини халққа яқинлаштириш.
Тўғри, Халқ қабулхоналари вақтида самарали ишлади. Лекин бу идорани ҳам одамларнинг бугунги талабига мос ҳолда ўзгартирадиган вақт келди”, - – деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🔥12🤔3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди
Нью-Йорк шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 10 март куни содир бўлган бўлиб, унда шаҳар транспорт департаментига қарашли юк машинаси иштирок этган.
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ушбу оғир йўқотиш муносабати билан марҳуманинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, улар билан доимий алоқада экани ҳамда зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Эронга ёрдам юборишни бошлади
Россия Эронга гуманитар ёрдам юборишни бошлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.
Унинг айтишича, Эронда кўплаб шифохоналар ва тез ёрдам станциялари вайрон бўлгани ҳамда яраланганлар, жумладан аёллар ва болалар сони кўплиги сабаб, мамлакат дўст давлатлардан дори-дармон сўраган.
Владимир Путин топшириғига биноан Россиядан Эрон аҳолиси учун зарур гуманитар ёрдам юборилмоқда. 12 март куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 13 тоннанан ортиқ дори-дармон юборилишини эълон қилди. Юк Ильюшин-76 самолёти орқали Озарбайжонга етказилиб, у ердан Эрон вакillariga топширилади.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган. Бунга жавобан Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базалари ва нефть танкерларига зарбалар бермоқда.

👍12
Президент 8 та туман ҳокимини танқид қилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда мамлакатда ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та ариза ва шикоят тўғри келаётгани айтилди.
Мурожаатлар Тошкент шаҳрида 535 та, Навоий вилоятида 462 та, Сирдарё ва Сурхондарёда 452 тадан, Жиззахда 430 та, Қашқадарёда 368 та, Тошкент вилоятида 350 тани ташкил қилмоқда.
Деҳқонобод, Миробод туманлари, Навоий, Оҳангарон ва Янгиер шаҳарларида ҳар ўн минг аҳолига тўғри келадиган аризалар сони бошқа туманлардан 2 баробар юқори экани кўрсатиб ўтилди.
Ёки мурожаатлар сони республикада 16 фоизга камайгани билан Қоровулбозор, Нурота, Конимех, Тупроққалъа туманлари, Наманган шаҳрида олдинги йилдан 50 фоизгача ошган.
Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юргани танқид қилинди.

👍52🔥18🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сергелидаги “ўлим кўприги”ни вақтида тикланмаганини танқид қилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда ўтган йили Халқ қабулхоналарига ҳокимларнинг ўзи раҳбар қилиб тайинланган айтиди.
Мажлисда Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Хоразм, Сирдарёда раҳбарларнинг ўзи шуғуллангани учун ҳудудидаги мурожаатлар 25-30 фоизга камайгани, аҳоли кўтарган масалаларнинг 60-70 фоизи ижобий ҳал бўлаётгани таъкидланди. Лекин қолган ҳокимлар ва айрим вазирлар ҳали бу борада кескин ўзгариш қилмагани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.
Мисол учун, фуқаро январь ойида мактаб ўқувчиси Сергелидан оқиб ўтадиган “Жунариқ” каналига тушиб кетганини айтиб, бузилган кўприкни қайта тиклашни сўраган.
Бу масалага икки ой давомида бирорта масъул эътибор қаратмаган, мурожаатга юзаки жавоб берилган.
Ҳолат ижтимоий тармоқда тарқалганидан кейингина маблағ ҳам топилган, кўприк ҳам қурилган.
Мурожаатлар билан ишлашдаги бундай камчиликлар одамларнинг давлатга бўлган ишончига путур етказаётгани кўрсатиб ўтилди.
Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатларнинг катта қисми Ички ишлар (148 минг), Мажбурий ижро бюроси (134 минг), Энергетика (88 минг), Бандлик (60 минг) ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига (56 минг) тегишли экани қайд этилди.

👍54🔥13😢1
Франция Ормуз бўғозига ҳарбий кемалар юборишни режалаштирмаяпти
Франция ҳукумати ҳозирча минтақадаги кескин вазиятга қарамай, Ормуз бўғозига ҳарбий кемалар юборишни режалаштирмаётганини билдирди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Катрин Вотрен маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозирги пайтда Франция ҳарбий кемаларини мазкур ҳудудга йўллаш масаласи муҳокама қилинмаяпти.
Аввалроқ Вотрен Франциянинг ягона авиаташувчиси “Шарль де Голль”ни Шарқий Ўрта ер денгизидан Ормуз бўғозига кўчириш бўйича аниқ режалар мавжуд эмаслигини ҳам айтган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Франция ҳукумати ҳозирча минтақадаги кескин вазиятга қарамай, Ормуз бўғозига ҳарбий кемалар юборишни режалаштирмаётганини билдирди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Катрин Вотрен маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозирги пайтда Франция ҳарбий кемаларини мазкур ҳудудга йўллаш масаласи муҳокама қилинмаяпти.
“Ҳозирча Ормуз бўғозига бирор кема юбориш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас”, — деди вазир France 24 телеканалига берган интервьюсида.
Аввалроқ Вотрен Франциянинг ягона авиаташувчиси “Шарль де Голль”ни Шарқий Ўрта ер денгизидан Ормуз бўғозига кўчириш бўйича аниқ режалар мавжуд эмаслигини ҳам айтган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Алиментчи оталар”га чет элга чиқиш рухсат берилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда ўтган йили алимент билан боғлиқ 70 минг мурожаат келиб тушгани айтилди.
Мажбурий ижро бюроси алимент бўйича ариза тушса, ундириб бераётгани, лекин алимент тўловчининг расмий даромади бўлмагани учун мурожаатларнинг 30 фоизи ҳал қилинмасдан қолаётгани кўрсатиб ўтилди.
Бу борада ҳокимлар алимент тўловчиларнинг қанчасининг касби бор, лекин ишсиз, қанчасини ўқитиш кераклигини таҳлил қилмаётгани, шундан келиб чиқиб, бандлик бўлими ва “маҳалла еттилиги” олдига аниқ масала қўймаётгани танқид қилинди.
Ҳудудларда ишларни шу тартибда ташкил қилса, алимент бўйича мурожаатлар 2 карра камайиши мумкинлиги қайд этилди.
Ташкилий миграция асосида одамларни ўқитиб, чет элдаги юқори даромадли ишларга юбориш бўйича тизим яратилди.
Лекин алимент мажбурияти бўлган одамлар бу имкониятдан фойдалана олмаяпти, чунки фуқаро четга чиқиши учун 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлаши ёки алимент олувчидан ёзма розилик олиши керак.
Мутасаддиларга бу масалани чуқур ўрганиб, тегишли таклиф киритиш топширилди.

👍48🔥33👎2