Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Маънавият чегарасини билмаяпмиз, қаерда у?» – Парламентда Озодбек Назарбековга кескин савол берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутат Қизилгул Қосимова Маданият вазири Озодбек Назарбековга айрим сериал ва фильмларда қайноналар ва келинлар ўртасидаги можаролар тасвирланаётгани ҳамда бундай лойиҳаларга давлат бюджетидан маблағ ажратилиши қанчалик тўғри экани юзасидан савол йўллади.
Депутат ўз мурожаатида оилавий низоларни марказга қўйган бундай сериалларнинг жамият маънавиятига қандай таъсир кўрсатиши масаласига аниқлик киритишни сўради.
Саволга жавобан маданият вазири Озодбек Назарбеков бу масалада жамиятда маънавий мезонлар аниқ белгилаб олинмаганини таъкидлади.
Унинг таъкидлашича, кино ва сериаллар мазмуни, уларнинг жамиятга таъсири ҳамда давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ёндашувларни янада такомиллаштириш зарур.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Маънавият чегарасини билмаяпмиз, у қаерда?» — деди вазир.
Унинг таъкидлашича, кино ва сериаллар мазмуни, уларнинг жамиятга таъсири ҳамда давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ёндашувларни янада такомиллаштириш зарур.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
«Катта ойналар ортидаги соялар» ёки банкрот бўлаётган хусусий кадастр муҳандислари – EFFECT UZ репортажи
👉 https://youtu.be/-0CiQJgmEfY
👉 https://youtu.be/-0CiQJgmEfY
YouTube
"КАТТА ОЙНАЛАР ОРТИДАГИ СОЯЛАР" ЁКИ БАНКРОТ БЎЛАЁТГАН ХУСУСИЙ КАДАСТР МУҲАНДИСЛАРИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍9🤔4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар ҳаётига хавф солган вояга етмаган болаларнинг отаси — тадбиркор Нозим Азизов Халқдан кечирим сўради
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида содир бўлган ҳолат яна бир муҳим масалани кун тартибига олиб чиқди — болалар тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти.
Вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишда, аввало, оиладаги тарбия, назорат ва эътибор муҳим аҳамият касб этади. Ота-оналар фарзандларининг кундалик машғулотлари, уларнинг кимлар билан мулоқот қилаётгани ва бўш вақтини қандай ўтказаётганига бефарқ бўлмаслиги лозим.
Таъкидланишича, ёшлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун ота-оналар, таълим муассасалари ҳамда жамоатчилик ҳамкорлиги муҳим омил ҳисобланади.

🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори тезлик — 15 сутка қамоққа етаклаганда
Автомобилни 200 км/соатдан юқори тезликда бошқариб, йўл ҳаракати ҳамда жамоат тартиби қоидаларини қўпол равишда бузган йигитларга нисбатан маъмурий чора кўрилди.
Маълум қилинишича, уларнинг ҳаракатлари жамоат хавфсизлигига таҳдид солгани сабабли иш судда кўриб чиқилган.
Суд қарорига кўра, қоидабузарларга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

👍5🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда АИ-92 бензини нархи кескин ошди
Бензиннинг бир тоннаси нархи 878,9 минг сўмга ошиб, 12 миллион 723 минг сўмга етган. Бу эса ҳисоб-китобларга кўра бир литр ёқилғига ўртача 9,5 минг сўм атрофида тўғри келади.
👉 https://effect.uz/n/60

👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ипотека субсидиялари учун аризалар қабули бошланиши эълон қилинди
Жорий йилнинг 16 март куни соат 14:00 дан эътиборан ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратиш учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланади.
Муҳим огоҳлантириш!
Ариза топшириш жараёнида OneID тизими орқали тижорат банкларига кредит тарихини текшириш учун рухсат бериш талаб этилади. Маълумотлардан фойдаланишга чеклов қўйилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш имконияти бўлмайди ва мурожаат рад этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг 16 март куни соат 14:00 дан эътиборан ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратиш учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланади.
Дастурда иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати
• Агробанк
• Алоқабанк
• Асакабанк
• Asia Alliance Bank
• БРБ
• Hamkorbank
• Ипак йўли банки
• Ипотекабанк
• МКБанк
• ОФБ
• Трастбанк
• Туронбанк
• Халқ банки
• Ўзмиллийбанк
• ЎзСҚБ
Муҳим огоҳлантириш!
Ариза топшириш жараёнида OneID тизими орқали тижорат банкларига кредит тарихини текшириш учун рухсат бериш талаб этилади. Маълумотлардан фойдаланишга чеклов қўйилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш имконияти бўлмайди ва мурожаат рад этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Нью-Йоркда ўзбекистонлик аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 10 март куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, унда Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, йўл транспорт ходисаси Нью-Йорк шаҳар Транспорт департаментининг юк автомобили иштирокида содир бўлган.
Дипломатик ваколатхона марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ушбу оғир жудолик муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муносабатга муносиб муносабат. Косонсойдаги театр танлови можарога сабаб бўлди
Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эълон қилинган муносабат шоша-пиша ёзилгани ва етарлича фактлар билан асосланмагани ушбу тадбир кўр-кўрона ўтказилганидан далолатдир.
👉 Мақолани ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эълон қилинган муносабат шоша-пиша ёзилгани ва етарлича фактлар билан асосланмагани ушбу тадбир кўр-кўрона ўтказилганидан далолатдир.
👉 Мақолани ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3👎2🔥1
Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 80 йилда қарийб 30 йилга узайди — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, 1945 йилда дунё бўйича ўртача умр кўриш давомийлиги 45 ёшни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб, бу кўрсаткич 73,5 ёшга етди.
Сўнгги саксон йил ичидаги бундай ўсиш динамикаси Ер юзида қирғинбарот урушлар камайиши, ижтимоий тараққиёт ва энг асосийси, жаҳон тиббиётидаги ютуқлар билан боғлиқ.
Масалан, ҳозирги кунда дунёда яшовчи болаларнинг 80 фоиздан ортиғи қизамиқ, қоқшол, дифтерия ва пневмония каби хавфли касалликларга қарши эмланмоқда.
Илгари бу кўрсаткич атиги 5 фоизни ташкил этганини ҳисобга олсак, ривожланиш тенденцияси жадал суръатда давом этаётгани маълум бўлади.
Шунингдек, кейинги 25 йилда ОИВ/ОИТС, безгак ва сил касалликлари туфайли ўлим ҳолатлари сезиларли даражада камайган. Оналар ва болалар ўлими ҳам кескин қисқарган.
ЖССТ раҳбари глобал таҳдидлар ҳақида ҳам огоҳлантирди. У пандемиялар чегара билмаслиги, қисқа вақт ичида бутун дунё бўйлаб тарқалишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимизда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этмоқда. "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, 2030 йилга келиб, бу кўрсаткични 78 ёшга етказиш устувор мақсад сифатида белгиланган.

“Қолаверса, иқлим инқирози — яна бир жиддий муаммо. Агар бундай глобал таҳдидларга қарши биргаликда курашилмаса, вазият йилдан йилга ёмонлашиши мумкин”, — деди Тедрос Гебрейесус.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимизда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этмоқда. "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, 2030 йилга келиб, бу кўрсаткични 78 ёшга етказиш устувор мақсад сифатида белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“2025 йил 252 нафар ҳоким ёрдамчилари жавобгарликка тортилган” — Антикоррупция агентлиги
Антикоррупция агентлиги 2025 йилда ҳоким ёрдамчилари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар юзасидан маълумот берди.
Олий суди томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йили республика бўйича судлар томонидан жами 153 та жиноят иши бўйича 252 нафар ҳоким ёрдамчилари коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Уларнинг 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 38 нафарига озодликни чеклаш, 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 12 нафарига жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, 5 нафарига бошқа жазо чоралари қўлланилган.

“Коррупция қарши курашиш агентлиги ҳар бир давлат органи ва ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, келгусида ҳам услубий кўмак кўрсатишга тайёрлигини маълум қилади”, — дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Устюртдаги қудуқдан катта босимдаги газ оқими олинди” — “Ўзбекнефтгаз”
Жорий йилнинг 12 март куни Ғарбий Қуйи Сургил конига қарашли 17-сон баҳолаш ишлатиш қудуғидан катта босимда саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, қудуқ малакали мутахассислар томонидан бурғиланиб, конларни ишлатиш бўйича мутахассисларнинг геологик-геофизик маълумотлари таҳлили асосида 4597-4750 метр чуқурликдаги истиқболли қатламлардан газ оқими олинган.

“Қудуқдаги янги маҳсулдор қатламлардан олинаётган табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида ҳозирда ер усти саноат майдонларини технологик жиҳозлаш, газ узатиш қувурлари ва тармоқларни қуриш ҳамда қудуқни ишга тушириш бўйича якуний босқичдаги гидродинамик тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Тез кунларда табиий газ истемолчиларга етказиш мақсадида газ инфраструктурасига уланади”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤷♂2👍1🤔1
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги Фатво қўмитаси қарорига кўра, 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, Рамазон ҳайити эса 20 март — жума кунига тўғри келади.
Шу сабабли март ойида байрамлар туфайли айрим ходимлар учун кетма-кет дам олиш кунлари юзага келади.
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари:
▪️20 март — жума, Рамазон ҳайити
▪️21 март — шанба, Наврўз байрами
▪️22 март — якшанба
▪️23 март — душанба (кўчирилган дам олиш куни)
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 24 март — сешанба иш куни ҳисобланади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари:
▪️20 март — жума, Рамазон ҳайити
▪️21 март — шанба, Наврўз байрами
▪️22 март — якшанба
6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 23 март — душанба иш куни ҳисобланади.
Меҳнат кодексига кўра, ишланмайдиган байрам кунлари йиллик меҳнат таътили давомийлигини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Шу сабаб март ойидаги 8 март, 20 март ва 21 март кунлари таътил ҳисобида ҳисобланмайди, қолган барча кунлар эса ҳисобга олинади.
Шунингдек, 19 март — пайшанба куни барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни ҳисобланади.

🔥3
Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
“Узгидромет”га кўра, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 14 мартда кечқурун ва 15 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳаво 8-13 даража илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса 14-17 даража илиққача исийди.
Кечалари ҳам ҳарорат кўтарилади. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Фақат республиканинг айрим жойларида кечалари кучсиз совуқ сақланиб туради. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.
Тошкентда 13-15 мартда ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 11-13 даража илиқ, дам олиш кунлари эса 13-15 даража илиқ бўлади.
Ҳарорат кечалари 1 даража совуқ-4 даража илиқ бўлади.

👍1
Покистон тунда Кобулга ҳужум қилди. Афғонистон бу учун қасос олмоқчи
Покистон авиацияси томонидан Афғонистон пойтахти Кобулга берилган ҳаво зарбалари натижасида 4 киши ҳалок бўлган, 15 нафар инсон яраланган. Бу ҳақда The Times of India нашри Афғонистон полициясига таяниб хабар берди.
Кобул полицияси вакили Холид Задроннинг маълум қилишича, ҳужумлар натижасида шаҳардаги бир қатор турар жой биноларига зарар етган.
TOLO News телеканалига кўра, зарбалар фақат Кобул билан чекланмаган. Ҳужумлар Қандаҳор, Пактия ва Пактика вилоятларидаги айрим объектларга ҳам йўналтирилган.
Жумладан, Қандаҳор аэропорти яқинида жойлашган Kam Air авиакомпаниясига тегишли ёқилғи омборига ҳам зарба берилган.
Афғонистон ҳукумати вакили Забиҳулло Мужоҳид бу ҳужумлар жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, Қандаҳор аэропортида бомбардимон қилинган ёқилғи захиралари фуқаролик авиакомпаниялари ва БМТ самолётлари учун мўлжалланганини қўшимча қилди.

👍1🤔1
Эрон АҚШнинг “Авраам Линкольн” авиаташувчисини ишдан чиқарганини эълон қилди
Эрон ҳарбийлари АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли “Авраам Линкольн” авиаташувчиси ишдан чиқарилганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг “Ҳотам ал-Анбиё” қўмондонлик штаби вакили Иброҳим Золфағорий маълум қилди
“Авраам Линкольн” (CVN-72) АҚШ ҳарбий-денгиз флоти таркибидаги энг йирик кемалардан бири ҳисобланади. У бортида 65–90 тагача дрон, жумладан қирувчи самолётлар ва вертолётларни олиб юриши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон ҳарбийлари АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли “Авраам Линкольн” авиаташувчиси ишдан чиқарилганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг “Ҳотам ал-Анбиё” қўмондонлик штаби вакили Иброҳим Золфағорий маълум қилди
“Авраам Линкольн” авиаташувчиси Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ҳужумга учради ва ишдан чиқарилди. У минтақани тарк этиб, АҚШга қайтмоқда”, — деди у.
“Авраам Линкольн” (CVN-72) АҚШ ҳарбий-денгиз флоти таркибидаги энг йирик кемалардан бири ҳисобланади. У бортида 65–90 тагача дрон, жумладан қирувчи самолётлар ва вертолётларни олиб юриши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤷♂2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 4 кишини Умрага жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фуқароларни фирибгарлик йўли билан умрага жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 11 февраль куни Ёзёвон тумани ИИБ ҳамда ДХХ ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 1965 йилда Фарғона вилоятида туғилган Ёзёвон тумани Қоратепа маҳалласида истиқомат қилувчи шахс турфирма орқали аризачининг 4 нафар яқинларини 4100 доллар эвазига Умра сафарига жўнатишни ваъда қилиб, келишилган пуллардан 500 доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 168 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

🤔2
Эртадан “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги эртага, 14 март кунидан бошлаб “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, бугун “метан заправкалар” фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.
Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

👎5😢2👍1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Покистон тунда Кобулга ҳужум қилди. Афғонистон бу учун қасос олмоқчи Покистон авиацияси томонидан Афғонистон пойтахти Кобулга берилган ҳаво зарбалари натижасида 4 киши ҳалок бўлган, 15 нафар инсон яраланган. Бу ҳақда The Times of India нашри Афғонистон полициясига…
Афғонистон дронлари Покистондаги ҳарбий базага зарба берди
Афғонистонга тегишли дронлар эрталаб Покистон армиясининг Кохат шаҳридаги ҳарбий базасига зарба берди. Бу ҳақда Ariana News телеграм канали хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳужум Афғонистон томонидан олиб борилаётган “Рад ал-Зулм” (“Адолатсизлик учун интиқом”) операцияси доирасида амалга оширилган.
Хабарда айтилишича, Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида жойлашган Кохат ҳарбий база зарбага учраган.
У орқали Парачинар, Седи, Хайбер ва Карим ҳудудларига ҳарбий таъминот етказиб берилган, шунингдек Дюранд чизиғи бўйлаб жойлашган позициялар ҳам шу ердан таъминланган.
Манбага кўра, ушбу объектда Покистон ҳарбийлари, шунингдек қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборлари жойлашган бўлган.
Дронлар томонидан берилган аниқ зарба натижасида барча асосий нишонлар йўқ қилингани айтилмоқда.
Шунингдек, базадан тахминан 2 километр узоқликда жойлашган Покистон қўшинлари қўмондонлик штаби ва база қўмондонининг уйи ҳам зарба натижасида вайрон бўлгани маълум қилинди.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нетаньяху Мужтабони ўлдириш билан таҳдид қилди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху Эроннинг янги олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаийни ўлдириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Нетаньяху Эрон билан уруш бошланганидан бери илк бор матбуот анжумани ўтказиб, Эрон “энди аввалгидек эмаслиги”, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Басиж кучларига зарбалар берилганини айтди. Шунингдек, у Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қарши ҳужумлар давом этишини маълум қилди.

👍1👎1
Зеленский Парижга ташриф буюрди
Украина президенти Владимир Зеленский Франция пойтахти Парижга ташриф буюрди. У ерда у Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.
Бу ҳақда France Press агентлиги Зеленский матбуот котиби Сергей Никифоровга таяниб хабар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Украина президенти Владимир Зеленский Франция пойтахти Парижга ташриф буюрди. У ерда у Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.
Бу ҳақда France Press агентлиги Зеленский матбуот котиби Сергей Никифоровга таяниб хабар берди.
“Зеленский аллақачон Парижда”, — дея Никифоровнинг сўзларини келтиради агентлик.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Исроил Эроннинг бир нечта шаҳрига бир вақтда зарба берди
Исроил армияси Эроннинг Теҳрон, Шероз ва Аҳвоз шаҳарларига бир вақтнинг ўзида зарбалар берилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, зарбалар разведка маълумотлари асосида амалга оширилган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон ҳудудидаги бир қатор ҳарбий инфратузилма объектларига бир неча тўлқинда ҳужум қилган.
Баёнотга кўра, Эрон жанубидаги Шероз шаҳрида жойлашган баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш ва сақлаш учун мўлжалланган ерости объекти ҳам нишонга олинган.
Исроил томонининг таъкидлашича, мазкур объектдан Исроил ҳудудига қарши ракеталар учириш режалаштирилган.

👍2👎1🔥1