EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўлнинг бир қисми ўпирилиб кетди.

Маълум қилинишича, мазкур кўприк “Темур Малик” кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 128,6 млрд сўмга қайта қурилиб, 2024 йил август ойида фойдаланишга топширилган. Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ишчи гуруҳ ва мутасадди идоралар раҳбарлари билан борди. Айни пайтда мутахассислар ҳудудни ўрганиб, вазиятга дастлабки баҳо бермоқда.

Дастлабки тахминларга кўра, ўпирилишга сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик туфайли тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелидаги қоидабузарлар 15 суткага қамалди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Гелик автомобилида жуда юқори тезликда ҳаракатланган шахслар ушлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 9 мартга отар кечаси содир бўлган. Қоидабузарлар Mercedes-Benz русумли автомобилга ноқонуний равишда мигалка ўрнатиб, бир ҳолатда соатига 210 км, яна бир ҳолатда эса 222 км тезликда ҳаракатланган.Ҳолат юзасидан ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Чилонзор тумани жиноят ишлари бойича суди қарорига кўра, қонунбузарлик содир этган ҳар икки шахсга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Ўзбекистонда қурол назорати кучайтирилади

Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги қурол муомаласини назорат қилувчи тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қатор ўрганишлар ўтказмоқда.

👉 https://effect.uz/n/63

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умра парвозларига рухсат берилди

Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ҳудудидан БАА ва Саудия Арабистонига икки томонлама йўловчи ташишни 10 мартдан бошлаб ёлга қўйишга рухсат берди.

Шунингдек, авиакомпаниялар ва аэропортларга Умра мавсуми якунланаётгани ҳамда қироллик қонунчилигига кўра, барча зиёратчилар Ҳаж-2026 мавсуми бошланишидан олдин мамлакатни тарк этиши лозимлиги инобатга олиниши топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Метан заправкалар фақат жамоат транспортига хизмат кўрсатади

Магистраль газ қувурларида босимни меъёрига келтириш ишлари давом этаётгани сабабли бугун, 12 март куни, метан заправкалар вақтинча фақат жамоат транспорти ҳамда ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи транспорт воситалари учун фаолият юритади.

Мазкур чоралар аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида жорий этилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Ўзбекистонда кибержиноят ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш кескин кучайтирилмоқда

🔹 Фуқароларнинг ўз номидаги электрон тўлов воситаси, криптоҳамёни, SIM-картаси ва электрон аккаунтлардан кибержиноятни содир этишда фойдаланилишига йўл қўйганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

🔹 Юридик шахслар томонидан ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлик учун оқибат келиб чиққан-чиқмаганидан қатъи назар, маъмурий жавобгарликни белгиланади.

🔹 Тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноят оқибатида юзага келган моддий зарар учун жавобгар бўлиши қонунан мустаҳкамланади.

🔹 Жиноий уюшма ташкил этганлик, уни молиялаштирганлик, улар томонидан содир этилган жиноятларни яширишга ҳомийлик қилганлик, жанговар спорт турлари бўйича мусобақаларни ноқонуний ташкил этганлик ва ўтказганлик учун жиноий жавобгарликни белгиловчи, безорилик жинояти учун жазо чоралари кучайтиришни назарда тутувчи, шунингдек, қонунга зид равишда ташкил этилган жанговар спорт турлари бўйича мусобақаларда иштирок этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи нормалар киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Маънавият чегарасини билмаяпмиз, қаерда у?» – Парламентда Озодбек Назарбековга кескин савол берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутат Қизилгул Қосимова Маданият вазири Озодбек Назарбековга айрим сериал ва фильмларда қайноналар ва келинлар ўртасидаги можаролар тасвирланаётгани ҳамда бундай лойиҳаларга давлат бюджетидан маблағ ажратилиши қанчалик тўғри экани юзасидан савол йўллади.

Депутат ўз мурожаатида оилавий низоларни марказга қўйган бундай сериалларнинг жамият маънавиятига қандай таъсир кўрсатиши масаласига аниқлик киритишни сўради.

Саволга жавобан маданият вазири Озодбек Назарбеков бу масалада жамиятда маънавий мезонлар аниқ белгилаб олинмаганини таъкидлади.

«Маънавият чегарасини билмаяпмиз, у қаерда?» — деди вазир.


Унинг таъкидлашича, кино ва сериаллар мазмуни, уларнинг жамиятга таъсири ҳамда давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ёндашувларни янада такомиллаштириш зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар ҳаётига хавф солган вояга етмаган болаларнинг отаси — тадбиркор Нозим Азизов Халқдан кечирим сўради

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида содир бўлган ҳолат яна бир муҳим масалани кун тартибига олиб чиқди — болалар тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти.

Вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишда, аввало, оиладаги тарбия, назорат ва эътибор муҳим аҳамият касб этади. Ота-оналар фарзандларининг кундалик машғулотлари, уларнинг кимлар билан мулоқот қилаётгани ва бўш вақтини қандай ўтказаётганига бефарқ бўлмаслиги лозим.

Таъкидланишича, ёшлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун ота-оналар, таълим муассасалари ҳамда жамоатчилик ҳамкорлиги муҳим омил ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори тезлик — 15 сутка қамоққа етаклаганда

Автомобилни 200 км/соатдан юқори тезликда бошқариб, йўл ҳаракати ҳамда жамоат тартиби қоидаларини қўпол равишда бузган йигитларга нисбатан маъмурий чора кўрилди.

Маълум қилинишича, уларнинг ҳаракатлари жамоат хавфсизлигига таҳдид солгани сабабли иш судда кўриб чиқилган.

Суд қарорига кўра, қоидабузарларга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда АИ-92 бензини нархи кескин ошди

Бензиннинг бир тоннаси нархи 878,9 минг сўмга ошиб, 12 миллион 723 минг сўмга етган. Бу эса ҳисоб-китобларга кўра бир литр ёқилғига ўртача 9,5 минг сўм атрофида тўғри келади.

👉 https://effect.uz/n/60
👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ипотека субсидиялари учун аризалар қабули бошланиши эълон қилинди

Жорий йилнинг 16 март куни соат 14:00 дан эътиборан ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратиш учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланади.

Дастурда иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати

• Агробанк
• Алоқабанк
• Асакабанк
• Asia Alliance Bank
• БРБ
• Hamkorbank
• Ипак йўли банки
• Ипотекабанк
• МКБанк
• ОФБ
• Трастбанк
• Туронбанк
• Халқ банки
• Ўзмиллийбанк
• ЎзСҚБ

Муҳим огоҳлантириш!
Ариза топшириш жараёнида OneID тизими орқали тижорат банкларига кредит тарихини текшириш учун рухсат бериш талаб этилади. Маълумотлардан фойдаланишга чеклов қўйилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш имконияти бўлмайди ва мурожаат рад этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Нью-Йоркда ўзбекистонлик аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 10 март куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, унда Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, йўл транспорт ходисаси Нью-Йорк шаҳар Транспорт департаментининг юк автомобили иштирокида содир бўлган.

Дипломатик ваколатхона марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ушбу оғир жудолик муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муносабатга муносиб муносабат. Косонсойдаги театр танлови можарога сабаб бўлди

Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эълон қилинган муносабат шоша-пиша ёзилгани ва етарлича фактлар билан асосланмагани ушбу тадбир кўр-кўрона ўтказилганидан далолатдир.

👉 Мақолани ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3👎2🔥1
Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 80 йилда қарийб 30 йилга узайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, 1945 йилда дунё бўйича ўртача умр кўриш давомийлиги 45 ёшни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб, бу кўрсаткич 73,5 ёшга етди.

Сўнгги саксон йил ичидаги бундай ўсиш динамикаси Ер юзида қирғинбарот урушлар камайиши, ижтимоий тараққиёт ва энг асосийси, жаҳон тиббиётидаги ютуқлар билан боғлиқ.

Масалан, ҳозирги кунда дунёда яшовчи болаларнинг 80 фоиздан ортиғи қизамиқ, қоқшол, дифтерия ва пневмония каби хавфли касалликларга қарши эмланмоқда.

Илгари бу кўрсаткич атиги 5 фоизни ташкил этганини ҳисобга олсак, ривожланиш тенденцияси жадал суръатда давом этаётгани маълум бўлади.

Шунингдек, кейинги 25 йилда ОИВ/ОИТС, безгак ва сил касалликлари туфайли ўлим ҳолатлари сезиларли даражада камайган. Оналар ва болалар ўлими ҳам кескин қисқарган.

ЖССТ раҳбари глобал таҳдидлар ҳақида ҳам огоҳлантирди. У пандемиялар чегара билмаслиги, қисқа вақт ичида бутун дунё бўйлаб тарқалишини таъкидлади.

“Қолаверса, иқлим инқирози — яна бир жиддий муаммо. Агар бундай глобал таҳдидларга қарши биргаликда курашилмаса, вазият йилдан йилга ёмонлашиши мумкин”, — деди Тедрос Гебрейесус.


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимизда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этмоқда. "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, 2030 йилга келиб, бу кўрсаткични 78 ёшга етказиш устувор мақсад сифатида белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“2025 йил 252 нафар ҳоким ёрдамчилари жавобгарликка тортилган” — Антикоррупция агентлиги

Антикоррупция агентлиги 2025 йилда ҳоким ёрдамчилари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар юзасидан маълумот берди.

Олий суди томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йили республика бўйича судлар томонидан жами 153 та жиноят иши бўйича 252 нафар ҳоким ёрдамчилари коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Уларнинг 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 38 нафарига озодликни чеклаш, 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 12 нафарига жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, 5 нафарига бошқа жазо чоралари қўлланилган.

“Коррупция қарши курашиш агентлиги ҳар бир давлат органи ва ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, келгусида ҳам услубий кўмак кўрсатишга тайёрлигини маълум қилади”, — дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Устюртдаги қудуқдан катта босимдаги газ оқими олинди” — “Ўзбекнефтгаз”

Жорий йилнинг 12 март куни Ғарбий Қуйи Сургил конига қарашли 17-сон баҳолаш ишлатиш қудуғидан катта босимда саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, қудуқ малакали мутахассислар томонидан бурғиланиб, конларни ишлатиш бўйича мутахассисларнинг геологик-геофизик маълумотлари таҳлили асосида 4597-4750 метр чуқурликдаги истиқболли қатламлардан газ оқими олинган.

“Қудуқдаги янги маҳсулдор қатламлардан олинаётган табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида ҳозирда ер усти саноат майдонларини технологик жиҳозлаш, газ узатиш қувурлари ва тармоқларни қуриш ҳамда қудуқни ишга тушириш бўйича якуний босқичдаги гидродинамик тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тез кунларда табиий газ истемолчиларга етказиш мақсадида газ инфраструктурасига уланади”, - дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤷‍♂2👍1🤔1
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги Фатво қўмитаси қарорига кўра, 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, Рамазон ҳайити эса 20 март — жума кунига тўғри келади.

Шу сабабли март ойида байрамлар туфайли айрим ходимлар учун кетма-кет дам олиш кунлари юзага келади.

5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари:

▪️20 март — жума, Рамазон ҳайити
▪️21 март — шанба, Наврўз байрами
▪️22 март — якшанба
▪️23 март — душанба (кўчирилган дам олиш куни)
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 24 март — сешанба иш куни ҳисобланади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари:

▪️20 март — жума, Рамазон ҳайити
▪️21 март — шанба, Наврўз байрами
▪️22 март — якшанба
6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 23 март — душанба иш куни ҳисобланади.

Меҳнат кодексига кўра, ишланмайдиган байрам кунлари йиллик меҳнат таътили давомийлигини ҳисоблашда инобатга олинмайди.

Шу сабаб март ойидаги 8 март, 20 март ва 21 март кунлари таътил ҳисобида ҳисобланмайди, қолган барча кунлар эса ҳисобга олинади.

Шунингдек, 19 март — пайшанба куни барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3