EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркия ўрмонидан топилган жасад Ўзбекистонга қайтарилди

Туркияда ўлдирилган ва маълум вақт қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманида сифатсиз канал бетонлаштириш ишлари буздирилди

Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Қува туманидаги “Деҳқонобод” каналини реконструкция қилиш объектида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Назорат тадбирлари давомида техник, муаллифлик ва ички назорат мутахассислари етарли назорат олиб бормаганлиги сабабли, суғориш тармоғи учун қўйилган бетон ишларининг айрим жойлари лойиҳа талабларига зид ва сифатсиз бажарилганлиги аниқланди.


Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан инспекция ходимлари томонидан жойида сифатсиз ишларни буздириш бошланди. Шу билан бирга, қурилишнинг масъулларига белгиланган талаблар асосида ишларни қайта бажариш бўйича мажбурий ёзма кўрсатмалар берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон президенти урушни тугатиш шартларини айтди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён урушни тугатиш учун бир нечта асосий шартларни илгари сурди. Унга кўра, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши, етказилган зарар учун компенсация тўланиши ва келажакдаги ҳужумларга қарши халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

Пезешкиённинг айтишича, урушни тугатишнинг ягона йўли — айнан шу талабларнинг бажарилишидир.

Айни пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳарбий операция тез орада якунланиши мумкинлигини айтган. Эрон томони эса уруш қачон тугашини АҚШ эмас, Эрон ҳал қилишини таъкидламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Борми оғриқ?” — Иқбол Салиев Озарбайжонда қўлга олинди

Ўзбекистонлик табиб Иқбол Салиев ёки халқ тили билан айтганда “бионур соҳиби” Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ноанъанавий тиббиёт билан шуғуллангани учун ҳибсга олинди.

Маълум қилинишича, у пойтахтдаги “BI-ES VIP” клиникасида беморларни қабул қилиб, ўзининг шахсий усули асосида даволаш амалиётини олиб борган.

Бир сеанс учун тўлов 60 манат (тахминан 430 минг сўм)ни ташкил этган.

Унинг даволаш усуллари баҳсли бўлишига қарамай, “табиб” олдига беморлардан катта навбатлар юзага келган.

Айнан шу ҳолат унинг фаолияти қонунийлигига оид масалалар юзага келишига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборини тортишига сабаб бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонлик табиб Озарбойжонда қўлга олинди

Иқбол Солиев Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида маҳаллий полиция томонидан қўлга олинди.

У Бокудаги «Bİ-ES VİP» эстетик клиникасида беморларни “қўл энергияси” орқали даволашини айтиб қабул қилган. Хабарларга кўра, ҳар бир қабул учун тахминан 60 манат (430 минг сўм) олган.
Клиника олдида кўплаб одамлар йиғилиб, навбат ва тартибсизликлар юзага келганидан сўнг полиция аралашган.

Маълум қилинишича, Иқбол Солиев клиника ходими бўлмаган. У ўзини “Bionur” маркази асосчиси ва биоэнергия терапевти сифатида таништирган.

Аввалроқ у Ўзбекистонда ҳам ноқонуний халқ табобати фаолияти сабаб 15 сутка қамоқ жазоси олган эди. Ҳозир воқеа юзасидан текширув давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Тошкентда “Троицский мост”га кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилиб кетди. Пойтахт ҳокими воқеа жойига келди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилганига эндигина 2 йил бўлган “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилиб кетди.

Маълум қилинишича, “Темур Малик” кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 128,6 млрд сўмга қайта қурилган ва 2024 йил август ойида Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган.

Тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ишчи гуруҳ ва мутасадди хизматлар раҳбарлари билан биргаликда зудлик билан воқеа жойига етиб боришди.

“Айни пайтда мутахассислар ҳудудни кўздан кечириб, вазиятга дастлабки баҳони бермоқда.

Барча зарур хизматлар жалб қилиниб, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Вазият доимий назоратга олинган”, - дейилади ҳокимлик хабарида.


Дастлабки тахминларга кўра йўл сўнгги кунларда Ўзбекистон кузатилган кучли ёғингарчилик туфайли тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши ва конструкцияга тушадиган юкламанинг ортиши каби омиллар сабаб ўпирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
“Крокус Сити Холл”даги теракт ижрочиларига умрбод қамоқ жазоси берилди

Москва шаҳридаги “Крокус Сити Холл” концерт залида содир этилган теракт бўйича ишни кўриб чиққан ҳарбий суд тўрт нафар айбланувчиларга нисбатан ҳукм ўқиди.

Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди судлов ҳайъати Москва шаҳар судида ўтказилган сайёр судда терактнинг бевосита ижрочилари деб топилган Шамсидин Фаридуний, Далержон Мирзоев, Маҳаммадсобир Файзов ва Саидакрамий Рачаболизодага умрбод қамоқ жазоси тайинлади.

Суд қарорига кўра, маҳкумлар жазонинг бир қисмини қамоқхонада, қолган қисмини эса алоҳида режимдаги колонияда ўтайди.

Шунингдек, уларнинг ҳар бирига 990 минг рубль миқдорида жарима белгиланди.

Ҳукмга биноан:

Шамсидин Фаридуний дастлабки 18 йил;

Далержон Мирзоев ва Маҳаммадсобир Файзов — 17 йилдан;

Саидакрамий Рачаболизода — 16 йилни қамоқхонада ўтайди.

Шунингдек, теракт ижрочилари ижарага олган квартира эгаси Алишер Қосимов 22,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Террористларга автомобил сотган Диловар Исломов, унинг отаси Исроил Исломов ва акаси Аминжон Исломов 19 йил 11 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Теракт бўйича жиноят ишини кўриб чиқиш етти ой давом этди. Суд жараёнида прокурор айбланувчиларга умрбод қамоқ жазоси тайинлашни сўраган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2
Эроннинг янги Олий раҳбари яралангани тасдиқланди

Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий яраланган, бироқ унинг аҳволи ҳозир барқарор.

Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“У яраланган, аммо аҳволи яхши. У қачон биринчи нутқини сўзлашини билмайман”, — деди Бақоий.


The Guardian нашри Эроннинг Кипрдаги элчиси Алирезо Солариёнга таяниб хабар беришича, Мужтабо Хоманаий 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эрон Олий раҳбари қароргоҳига берилган зарба вақтида яраланган.

Мазкур ҳужум оқибатида унинг отаси — Эроннинг собиқ Олий раҳбари Али Хоманаий ҳамда оиласининг яна олти нафар аъзоси ҳалок бўлган.

Шунингдек, қароргоҳ ҳам тўлиқ вайрон бўлган.

Дипломатнинг айтишича, Мужтабо Хоманаийнинг ҳозиргача омма олдида чиқиш қилмагани унинг саломатлиги билан боғлиқ.

“Бундай ҳолатда у нутқ сўзлашни маъқул кўрмаяпти, деб ўйлайман”, — деди элчи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободда 11-синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди

Бекобод шаҳрида вояга етмаганлар орасида юз берган жанжал фожиа билан якунланди.

5-март куни бир гуруҳ ўсмирлар орасида оғзаки тортишув чиқиб, можаро вақтида улардан бири ошхона пичоғи билан 11-синф ўқувчисининг кўкрак қисмига жароҳат етказган.

Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Роналду Саудия Арабистонига қачон қайтиши маълум бўлди

“Ал Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоалар ўйинларидан кейин Саудия Арабистонига қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Asharq Al-Awsat “нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, футболчи 3 апрель куни бўлиб ўтадиган учрашувда “Ал Наср” жамоаси сафида “Ан-Нажма”га қарши майдонга тушиши мумкин.

Қайд этиш керак, айни вақтда португалиялик футболчи оиласи билан биргаликда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.

У ерда Роналду “Ал Файҳа”га қарши кечган баҳсда олган жароҳатидан қутулиш учун реабилитация дастурини бошлаган.

Бироқ айрим кузатувчилар унинг кетишини Яқин шарқ давлатларида кузатилаётган кескин вазият билан ҳам боғлашмоқда.

Маълумот ўрнида, Яқин Шарқдаги кескинликка қарамай Саудия Арабистони чемпионати одатий тартибда давом этмоқда.

Ҳозирча “Ал Наср” Роналдусиз ҳам турнир жадвалида етакчиликни сақлаб турибди. Бироқ энг яқин таъқибчилар ундан атиги 2–3 очко орқада бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бир соат ичида йўқ қилишимиз мумкин” — Трамп Эрон энергетика тизимини йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши зарбалар янада кучайтирилиши мумкинлигини билдириб, мамлакатнинг энергетика инфратузилмаси тўлиқ йўқ қилиб юборилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

“Биз Теҳроннинг айрим ҳудудларига ва бошқа жойларга шундай зарбалар беришимиз мумкинки, улар учун мамлакатни қайта тиклаш деярли имконсиз бўлиб қолади.

Лекин биз бундай бўлишини истамаймиз.

Агар хоҳласак, электр энергияси тизимига зарба бериб, уни бир соат ичида йўқ қилишимиз мумкин, уни тиклаш эса 25 йил вақт олади.

Шунинг учун идеал ҳолатда биз бундай қилмасликни хоҳлаймиз”, — деди Трамп.


Айни пайтда, Financial Times нашрининг ёзишича, АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари ҳатто ҳукуматга мухолиф бўлган айрим эронликлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланмаяпти.

Нашрга кўра, АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида Эроннинг собиқ олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлганидан кейин айрим эронликлар бу воқеа ҳокимият алмашишига олиб келиши мумкин,
деб умид қилган. Бироқ кенг кўламли бомбардимонлар, инфратузилманинг вайрон бўлиши ва мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлгани жамоатчилик кайфиятини тезда ўзгартирган.

“Бизни бомбардимон қилишмаслиги керак эди”, — деган ёш эронлик аёл ўз уйи яқинидаги кучли портлашдан кейин.


Нашр таъкидлашича, уруш фонида жамиятнинг бир қисмида миллий бирлик ҳисси кучайган ва мамлакат парчаланиб кетишидан қўрқув ортган.

Шу боис, аввал ҳокимият алмашишини истаган айрим эронликлар ҳам энди энг муҳими тинчлик ва барқарорлик эканини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонга алоқадор хакерлар Ўзбекистон идораларига ҳужум қилгани айтилмоқда

Киберхавфсизлик компанияси VieMRey хисоботига кўра, «Hydra Saiga» номли хакерлик гуруҳи Ўзбекистоннинг бир қатор давлат идораларига киберхужум уюштирган.

Таҳлилчиларга кўра, ҳужумлар асосан Сув хўжалиги вазирлиги, айрим вилоят ҳокимликлари ҳамда сув ресурслари билан боғлиқ илмий институтларга қаратилган.

Мутахассислар хакерларнинг асосий мақсади Сирдарё ва Амударё ҳавзалари, сув омборлари ва гидроэнергетика объектларига оид маълумотларни қўлга киритиш бўлганини айтмоқда.

Хисоботда қайд этилишича, бу гуруҳ 2021 йилдан бери Марказий Осиёда фаол бўлиб, камида саккизта давлатдаги 34 та ташкилот киберхужумлардан зарар кўрган.

Таҳлилчилар айрим техник белгилар сабаб ҳужумлар Қозоғистон давлат манфаатлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда қарийб 1 километрлик эскалатор ишга тушди

Хитойнинг Ушан туманида қарийб 1 километрга яқин узунликдаги Wushan Goddess Escalator эскалаторлар мажмуаси ишга тушди.

Ушбу лойиҳа илгари тоғли ҳудуд сабаб бир соатга яқин вақт олувчи йўлни 20 дақиқагача қисқартирди. Эскалатор тизимининг умумий узунлиги 905 метр, баландлиги эса 242 метр бўлиб, бу тахминан 80 қаватли бино баландлигига тенг.

Муҳандислар иншоотни тоғ релефига мослаб қуриб, эскалаторлар, лифтлар ва пиёдалар йўлакларидан иборат мураккаб тизим яратган. Мажмуа шиша фасадлар билан жиҳозланган бўлиб, сайёҳларга панорамали манзараларни ҳам тақдим этади.

Янги мажмуа Chongqing шаҳридеги машҳур Crown Escalatorни ортда қолдириб, дунёдаги энг узун ташқи эскалатор тизимларидан бирига айланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўлнинг бир қисми ўпирилиб кетди.

Маълум қилинишича, мазкур кўприк “Темур Малик” кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 128,6 млрд сўмга қайта қурилиб, 2024 йил август ойида фойдаланишга топширилган. Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ишчи гуруҳ ва мутасадди идоралар раҳбарлари билан борди. Айни пайтда мутахассислар ҳудудни ўрганиб, вазиятга дастлабки баҳо бермоқда.

Дастлабки тахминларга кўра, ўпирилишга сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик туфайли тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелидаги қоидабузарлар 15 суткага қамалди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Гелик автомобилида жуда юқори тезликда ҳаракатланган шахслар ушлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 9 мартга отар кечаси содир бўлган. Қоидабузарлар Mercedes-Benz русумли автомобилга ноқонуний равишда мигалка ўрнатиб, бир ҳолатда соатига 210 км, яна бир ҳолатда эса 222 км тезликда ҳаракатланган.Ҳолат юзасидан ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Чилонзор тумани жиноят ишлари бойича суди қарорига кўра, қонунбузарлик содир этган ҳар икки шахсга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Ўзбекистонда қурол назорати кучайтирилади

Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги қурол муомаласини назорат қилувчи тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қатор ўрганишлар ўтказмоқда.

👉 https://effect.uz/n/63

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1