EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Эрон жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда мамлакат спорт вазири Ахмад Доньямали маълум қилди.

“Коррупцияга ботган ҳукумат раҳбаримизни ўлдирганидан сўнг, Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ҳеч қандай шароит қолмади.

Эронга қарши амалга оширилган икки уруш орқали минглаб фуқароларимиз ўлдирилди. Шу сабабли бундай мусобақада иштирок этиш имкони йўқ”, — деди Ахмад Доньямали.


Маълумот ўрнида, АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоаси “G” гуруҳида Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан бир гуруҳга тушган, унинг ўйинлари АҚШ ҳудудида бўлиши кутилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔2
Испания Исроилдаги элчисини вазифасидан озод қилди

Испания ҳукумати расман Исроилдаги элчиси Ану Марию Саломон Пересни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Испания Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган расмий давлат газетаси BOEда маълум қилинди.

Қарор Испания Ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбареснинг таклифига кўра, 10 март куни Вазирлар кенгашида муҳокама қилинган. Қарорга Испания подшоҳ Филипп VI ва вазир имзо чеккан.

“Ану Марию Саломон Пересни Исроилдаги Испания элчиси лавозимидан озод қилишга қарор қиламан ва унга кўрсатган хизматлари учун миннатдорчилик билдираман”, - дейилади қарорда.


Ҳозирча элчини чақириб олиш сабаблари расман эълон қилинмаган, аммо бу Испания ва Исроил муносабатларидаги дипломатик ўзгаришлар билан боғлиқ деб баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қувайтдан Ўзбекистонга 42 нафар фуқаролар қайтарилди

Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Кувайтда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир қатор ўзбекистонликлар Миграция агентлигига эвакуация масаласида мурожаат қилди.

Аризачиларнинг асосий қисмини аёллар ташкил этиб, улар оила аъзоларини хавфсиз тарзда Ўзбекистонга қайтариш истагини билдирган.

10 март ҳолатига кўра, Ватанга қайтиш истагини билдирганлар сони 42 нафарни (16 нафар ота-она ва 26 нафар вояга етмаган болалар) ташкил этди.

Бугун Ўзбекистон фуқаролари Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, Ўзбекистоннинг Кувайтдаги Элчихонаси ва Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ар-Риёд – Жидда – Тошкент йўналиши орқали Ватанга соғ-омон қайтарилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥1
Ўзбекистонда АИ-92 бензини нархи кескин ошди

Бензиннинг бир тоннаси нархи 878,9 минг сўмга ошиб, 12 миллион 723 минг сўмга етган. Бу эса ҳисоб-китобларга кўра бир литр ёқилғига ўртача 9,5 минг сўм атрофида тўғри келади.

👉 https://effect.uz/n/60

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда кадастр ходими пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати яна бир давлат ходимининг коррупцион ишини фош қилди.

Маълум қилинишича, Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлими бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 50 ёшли фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали унинг яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ушбу ҳужжатларни муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига 1500 доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор 1000 доллар ва 6 млн 50 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎1🔥1
Исроилда ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас — Элчихона

Исроилнинг Йеҳуд шаҳрида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси расмий маълумот берди.

👉 https://effect.uz/n/61

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Яқин Шарқда янги эскалация: АҚШ–Эрон қарама-қаршилиги дунё сиёсатини ўзгартиряптими?

“Мен президент бўлсам, дунёда урушлар тўхтайди”.


Бу иборани АҚШ президенти Доналд Трамп сайлов кампанияси даврида бир неча бор такрорлаган эди. Унинг асосий сиёсий шиорларидан бири — “Америка биринчи ўринда” бўлиб, у Вашингтоннинг чет давлатлар можароларига камроқ аралашиши кераклигини таъкидлаб келган.

Бироқ бугунги кунда Яқин Шарқ минтақасидаги вазият яна кескинлашиб, халқаро сиёсатнинг энг хавфли нуқталаридан бирига айланмоқда. Халқаро нашрлар маълумотларига кўра, минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар сўнгги йиллардаги энг хавфли босқичлардан бирига кирган.

Бу ҳолат халқаро кузатувчилар орасида бир саволни кун тартибига чиқармоқда: минтақадаги бу эскалация қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

👉 https://youtu.be/kNy-iOoovH4
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Кўзга уйқу келмади, фақат йиғладик» – Қувайтдан эвакуация қилинган ўзбекистонлик аёл

Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Кувайтда бўлиб турган бир қатор Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилинди. Ватанга қайтган фуқаролардан бири бошидан кечирган ҳолатлари ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, ҳудудда янграган огоҳлантириш сиреналари одамларни жиддий хавотирга солган.

«Сирена овозларидан қўрқиб, ухлай олмадик. Биринчи марта бундай вазиятга тушдик, жуда қўрқиб кетдик. Президент топшириғидан кейин биз ўзимизни эътиборда эканимизни ҳис қилдик», — дейди у.

Маълумот ўрнида, Миграция агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси ҳамкорлигида фуқароларни Саудия Арабистони орқали Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилган. Хусусан, улар Ал-Кувайт шаҳридан Ар-Риёд халқаро аэропортига етказилиб, у ердан Жидда орқали Тошкентга учирилган.
10 март ҳолатига кўра, Ватанга қайтиш истагини билдирган фуқаролар сони 42 нафарни ташкил этган. Уларнинг 16 нафари катталар, 26 нафари эса вояга етмаган болалар.

Кўрилган ташкилий чоралар натижасида 11 март куни ушбу фуқаролар Ар-Риёд – Жидда – Тошкент йўналиши орқали Ватанга қайтарилди. Эвакуация жараёнлари Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлдими?

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси 9 март куни Йехуд шаҳридаги ракета ҳужумида ҳалок бўлган Рустам Ғуломов ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди. Маълум қилинишича, 62 ёшли марҳум 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан ва Исроил фуқаролигини олган.

11 март ҳолатига кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас. Элчихона ватандошларни хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақириб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркия ўрмонидан топилган жасад Ўзбекистонга қайтарилди

Туркияда ўлдирилган ва маълум вақт қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманида сифатсиз канал бетонлаштириш ишлари буздирилди

Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Қува туманидаги “Деҳқонобод” каналини реконструкция қилиш объектида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Назорат тадбирлари давомида техник, муаллифлик ва ички назорат мутахассислари етарли назорат олиб бормаганлиги сабабли, суғориш тармоғи учун қўйилган бетон ишларининг айрим жойлари лойиҳа талабларига зид ва сифатсиз бажарилганлиги аниқланди.


Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан инспекция ходимлари томонидан жойида сифатсиз ишларни буздириш бошланди. Шу билан бирга, қурилишнинг масъулларига белгиланган талаблар асосида ишларни қайта бажариш бўйича мажбурий ёзма кўрсатмалар берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон президенти урушни тугатиш шартларини айтди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён урушни тугатиш учун бир нечта асосий шартларни илгари сурди. Унга кўра, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши, етказилган зарар учун компенсация тўланиши ва келажакдаги ҳужумларга қарши халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

Пезешкиённинг айтишича, урушни тугатишнинг ягона йўли — айнан шу талабларнинг бажарилишидир.

Айни пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳарбий операция тез орада якунланиши мумкинлигини айтган. Эрон томони эса уруш қачон тугашини АҚШ эмас, Эрон ҳал қилишини таъкидламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Борми оғриқ?” — Иқбол Салиев Озарбайжонда қўлга олинди

Ўзбекистонлик табиб Иқбол Салиев ёки халқ тили билан айтганда “бионур соҳиби” Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ноанъанавий тиббиёт билан шуғуллангани учун ҳибсга олинди.

Маълум қилинишича, у пойтахтдаги “BI-ES VIP” клиникасида беморларни қабул қилиб, ўзининг шахсий усули асосида даволаш амалиётини олиб борган.

Бир сеанс учун тўлов 60 манат (тахминан 430 минг сўм)ни ташкил этган.

Унинг даволаш усуллари баҳсли бўлишига қарамай, “табиб” олдига беморлардан катта навбатлар юзага келган.

Айнан шу ҳолат унинг фаолияти қонунийлигига оид масалалар юзага келишига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборини тортишига сабаб бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонлик табиб Озарбойжонда қўлга олинди

Иқбол Солиев Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида маҳаллий полиция томонидан қўлга олинди.

У Бокудаги «Bİ-ES VİP» эстетик клиникасида беморларни “қўл энергияси” орқали даволашини айтиб қабул қилган. Хабарларга кўра, ҳар бир қабул учун тахминан 60 манат (430 минг сўм) олган.
Клиника олдида кўплаб одамлар йиғилиб, навбат ва тартибсизликлар юзага келганидан сўнг полиция аралашган.

Маълум қилинишича, Иқбол Солиев клиника ходими бўлмаган. У ўзини “Bionur” маркази асосчиси ва биоэнергия терапевти сифатида таништирган.

Аввалроқ у Ўзбекистонда ҳам ноқонуний халқ табобати фаолияти сабаб 15 сутка қамоқ жазоси олган эди. Ҳозир воқеа юзасидан текширув давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Тошкентда “Троицский мост”га кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилиб кетди. Пойтахт ҳокими воқеа жойига келди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилганига эндигина 2 йил бўлган “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилиб кетди.

Маълум қилинишича, “Темур Малик” кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 128,6 млрд сўмга қайта қурилган ва 2024 йил август ойида Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган.

Тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ишчи гуруҳ ва мутасадди хизматлар раҳбарлари билан биргаликда зудлик билан воқеа жойига етиб боришди.

“Айни пайтда мутахассислар ҳудудни кўздан кечириб, вазиятга дастлабки баҳони бермоқда.

Барча зарур хизматлар жалб қилиниб, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Вазият доимий назоратга олинган”, - дейилади ҳокимлик хабарида.


Дастлабки тахминларга кўра йўл сўнгги кунларда Ўзбекистон кузатилган кучли ёғингарчилик туфайли тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши ва конструкцияга тушадиган юкламанинг ортиши каби омиллар сабаб ўпирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
“Крокус Сити Холл”даги теракт ижрочиларига умрбод қамоқ жазоси берилди

Москва шаҳридаги “Крокус Сити Холл” концерт залида содир этилган теракт бўйича ишни кўриб чиққан ҳарбий суд тўрт нафар айбланувчиларга нисбатан ҳукм ўқиди.

Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди судлов ҳайъати Москва шаҳар судида ўтказилган сайёр судда терактнинг бевосита ижрочилари деб топилган Шамсидин Фаридуний, Далержон Мирзоев, Маҳаммадсобир Файзов ва Саидакрамий Рачаболизодага умрбод қамоқ жазоси тайинлади.

Суд қарорига кўра, маҳкумлар жазонинг бир қисмини қамоқхонада, қолган қисмини эса алоҳида режимдаги колонияда ўтайди.

Шунингдек, уларнинг ҳар бирига 990 минг рубль миқдорида жарима белгиланди.

Ҳукмга биноан:

Шамсидин Фаридуний дастлабки 18 йил;

Далержон Мирзоев ва Маҳаммадсобир Файзов — 17 йилдан;

Саидакрамий Рачаболизода — 16 йилни қамоқхонада ўтайди.

Шунингдек, теракт ижрочилари ижарага олган квартира эгаси Алишер Қосимов 22,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Террористларга автомобил сотган Диловар Исломов, унинг отаси Исроил Исломов ва акаси Аминжон Исломов 19 йил 11 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Теракт бўйича жиноят ишини кўриб чиқиш етти ой давом этди. Суд жараёнида прокурор айбланувчиларга умрбод қамоқ жазоси тайинлашни сўраган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2
Эроннинг янги Олий раҳбари яралангани тасдиқланди

Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий яраланган, бироқ унинг аҳволи ҳозир барқарор.

Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“У яраланган, аммо аҳволи яхши. У қачон биринчи нутқини сўзлашини билмайман”, — деди Бақоий.


The Guardian нашри Эроннинг Кипрдаги элчиси Алирезо Солариёнга таяниб хабар беришича, Мужтабо Хоманаий 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эрон Олий раҳбари қароргоҳига берилган зарба вақтида яраланган.

Мазкур ҳужум оқибатида унинг отаси — Эроннинг собиқ Олий раҳбари Али Хоманаий ҳамда оиласининг яна олти нафар аъзоси ҳалок бўлган.

Шунингдек, қароргоҳ ҳам тўлиқ вайрон бўлган.

Дипломатнинг айтишича, Мужтабо Хоманаийнинг ҳозиргача омма олдида чиқиш қилмагани унинг саломатлиги билан боғлиқ.

“Бундай ҳолатда у нутқ сўзлашни маъқул кўрмаяпти, деб ўйлайман”, — деди элчи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободда 11-синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди

Бекобод шаҳрида вояга етмаганлар орасида юз берган жанжал фожиа билан якунланди.

5-март куни бир гуруҳ ўсмирлар орасида оғзаки тортишув чиқиб, можаро вақтида улардан бири ошхона пичоғи билан 11-синф ўқувчисининг кўкрак қисмига жароҳат етказган.

Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1