EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қашқадарё вилоят судига янги раис тайинланди

Олий суди раиси Бахтиёр Исламов Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилоятда йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Олий суди раиси Бахтиёр Исламов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовлар Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, суд тизимида фаолият юритаётган раҳбар кадрлар зиммасига юклатилган масъулиятли вазифалари хусусид ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Шундан сўнг, Анвар Элмуродов судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилоят судининг раиси лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Тайинловга қадар у Олий судининг судьяси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Анвар Элмуродов — 1978 йилда Қарши шаҳрида туғилган. У Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1😢1
АҚШдан яна 72 нафар ўзбек депортация қилинди

АҚШ мамлакат ҳудудида қонуний яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилгани тўғрисида эълон қилди.

Маълум қилинишича, ушбу чора АҚШнинг давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган сиёсати доирасида амалга оширилган навбатдаги тадбирлардан бири ҳисобланади.

Қайд этилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп даврида ноқонуний миграцияга қарши чоралар кучайтирилган.

Шу давр мобайнида АҚШдан 1000 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси депортация қилинган.

Шунингдек, АҚШ ҳудудига ноқонуний равишда кирган шахслар қонуний жавобгарликка тортилиши, жумладан, қамоқ жазоси қўлланиши ва кейинчалик мамлакатдан чиқариб юборилиши қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Қорақалпоғистон солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.

Мазкур лавозимга шу кунга қадар Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Нарманов Эркин Абдуалимович тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди

2026 йил 31 январь ҳамда 1–2, 7–8 февраль кунлари она тили ва адабиёт (ўзбек, қорақалпоқ, рус) фанларидан ўтказилган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

Талабгорлар натижаларини my.gov.uz порталидаги “Менинг аризаларим” бўлими орқали кўришлари ҳамда сертификатни электрон шаклда юклаб олишлари мумкин.

Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланди. Тўпланган баллга қараб қуйидаги даражадаги сертификатлар берилади:

🗄 70 баллдан юқори — А+ даража
🗄 65 – 69,9 балл — А даража
🗄 60 – 64,9 балл — B+ даража
🗄 55 – 59,9 балл — B даража
🗄 50 – 54,9 балл — C+ даража
🗄 46 – 49,9 балл — C даража

Сертификат абитуриентларга қандай имтиёз беради?

🔸 А+ ва А даража — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл берилади

🔸 B+, B, C+, C даража — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл берилади

🔸 А+, А, B+, B, C+, C даражалар — тегишли мажбурий фандан максимал балл берилади

Академик лицейларга кириш имтиҳонларида ҳам сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний равишда олиб чиқилмоқчи бўлган олтин мусодара қилинди

Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва божхона ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2 миллиард сўмдан ортиқ қийматга эга олтин қуйма мусодара қилинди.

Маълум бўлишича, Фарғона туманида яшовчи 1996-йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Damas” автомашинаси Қирғизистонга чиқиш учун “Водил-авто” чегара божхона постида текширувдан ўтказилган. Текширув давомида машина кузови ичига яширилган 4 дона ностандарт шаклдаги олтин қуйма аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, олтинларнинг соф оғирлиги 1 кг 232 грамм бўлиб, умумий қиймати 2 млрд 182 млн сўмни ташкил этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рулда камар тақмаган Сардор Мамадалиев жаримага тортилди

Хонанда Сардор Мамадалиев машина бошқаруви пайтида хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилиб, 206 минг сўм миқдорида тўлайди.

У асабий ҳолатда бўлгани сабабли камар тақишни унутиб қўйганини айтган ва қонунларга ҳурмат қилади, деб баён қилган. Йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Европа Россияга қарамликдан қутулиш учун Ўзбекистондан умид қиляпти

Франция президенти Эммануэль Макрон сешанба куни Европа Россия уранига қарамлигини тан олиб, етказиб беришни диверсификация қилишда Ўзбекистон, Қозоғистон, Монголия, Канада ва Австралия каби мамлакатлар муҳим аҳамиятга эга эканини маълум қилди.

“Биз яқинда Россияга бўлган қарамлигимиз сабабли бир қатор фаоллар танқидларига учрадик. Уран борасида бу ҳақиқат.

Аммо дунёда уни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган бошқа мамлакатлар ҳам бор ва биз халқаро ҳамкорликда иштирок этишимиз, етказиб беришни диверсификация қилиш ва хавфсизлигини таъминлашимиз керак”, — деди француз раҳбари Париждаги халқаро ядро энергетика саммити очилиш маросимида.

Макрон Европа ва Франция Россиядан қарамликни камайтириш учун уран етказиб берувчи мамлакатлар қаторида Қозоғистон, Монголия, Ўзбекистон, Канада ва Австралияни айтиб ўтди.

Француз президенти нутқида ядро энергетикасини мамлакатлар учун “энергетик мустақиллик ва суверенитет калити” деб таърифлади.

У шу билан бирга бу соҳанинг декарбонизация ва иқтисодиёт ўсишидаги аҳамиятига эътибор қаратди.

Макрон таъкидлаганидек, икки кундан сўнг Парижда ядро сиёсат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади ва бу йиғилишда февраль ойида қабул қилинган кўп йиллик давлат энергетика дастури асосида соҳани ривожлантириш бўйича янги қарорлар қабул қилинади.

Шунингдек, Макрон турли давлатлар ядро хавфсизлиги органлари ҳамкорлиги, шу жумладан стандартлаштириш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Француз раҳбарининг сўзларига кўра, стандартлаштириш ва ҳамкорлик Европа мамлакатларида ядро энергетика соҳасида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатгани айтилмоқда Ижтимой тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Маълум қилинишича, ушбу воқеа Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида содир бўлган. Видеода…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танганинг иккинчи томони. Самарқанддаги шов-шувли воқеа юзасидан маълумот берилди

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган воқеага расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 март куни кундузи 7:40 лар атрофида Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобил йўлида “Onix” русумли машина светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетгани сабабли ЙПХ ходими томонидан тўхташ ишораси кўрсатилган.

Лекин ҳайдовчи ходимнинг ишорасига бўйсинмасдан ҳаракатни давом эттирган.

Шундан сўнг, 3 нафар ЙПХ ходимлари томонидан яна тўхташ ишораси кўрсатилган, лекин ёш ҳайдовчи яна тўхтамаган.

Ушбу ҳолат юзасидан транспорт воситасини ушлаш чоралари кўрилиб, тўхтатилиб бир неча бор ЙПХ ҳамда воқеа жойидаги фуқароларнинг огоҳлантирилишига қарамасдан ҳайдовчи машинадан тушмаган.

Шундан кейин, фуқаро кийимидаги номаълум шахс томонидан машина ойналари қасддан синдирилган ва 19 ёшли ҳайдовчи машинадан тушган.

Ҳайдовчига нисбатан МЖТКнинг 194 моддаси, 135 модданинг 2 қисмига асосан маъмурий тартиб баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Тойлоқ туман судига юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2🤔1
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-84-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида афғон томонига тегишли билдиришнома юборади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍120🔥15🤔2
Сенатда ИИВ ҳисоботи эшитилди: 2025 йилда 36 мингдан ортиқ жиноят фош этилган

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички ишлар вазирлигининг 2025 йилда мамлакатда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти эшитилди. Қайд этилишича, ҳисобот даврида республикада олдини олиш мумкин бўлган, бироқ содир этилган жиноятларнинг 89,3 фоизи ёки 36 421 таси фош этилган. Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсманнинг ҳисоботи ҳам эшитилди.

👉 https://effect.uz/n/58

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1😢1
АҚШ Эрон билан қарши урушда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда — Bloomberg

Пентагон зарбалар сони тахминан 80 фоизга камайганини билдирганига қарамай, Теҳрон Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлар ва энергетика инфратузилмасига ҳар куни зарбалар беряпти.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Ормуз бўғозида Таиланд байроғи остидаги кема ҳужумга учради

Ормуз бўғози орқали ўтаётган Таиланд байроғи остидаги “Mayuree Naree” балкерида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Таиланд Денгиз транспорти департаменти маълум қилди.

Маълум қилинишича, портлашдан сўнг кеманинг машина бўлимида ёнғин бошланган.

Вазиятни инобатга олган ҳолда, кема капитани экипажни қутқарув қайиқларига ўтказиб, суднони тарк этишга қарор қилган.

Хабарга кўра, 20 нафар экипаж аъзоси Омон соҳилларига эвакуация қилинган. Уч нафар денгизчи бедарак йўқолган.

“Precious Flowers Co., Ltd” компаниясига тегишли мазкур балкер кеманинг орқа қисми шикастланган. Кема Бирлашган Араб Амирликларидан йўлга чиққан эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1👎1
Россия Эронни дронлар билан қўллаб-қувватламоқда, кейинги қадам қўшин юбориш бўлиши мумкин — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский ирландиялик блогер Кейлин Робертсонга берган интервьюсида Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталиб, Россиянинг Эронга эҳтимолий ҳарбий ёрдами ҳақида фикр билдирди.

Украина раҳбарининг таъкидлашича, Москва аллақачон Теҳронни дронлар билан қўллаб-қувватлай бошлаган ва бу ёрдам бошқа турдаги қуроллар билан ҳам давом этиши мумкин.

“Россия Эрон режимини дронлар билан қўллаб-қувватлай бошлади.

Шубҳасиз, у ракеталар билан ҳам ёрдам бериши, шунингдек ҳаво мудофаа тизимлари орқали ҳам кўмак кўрсатиши мумкин”, — деди Зеленский.


Унинг сўзларига кўра, руслар Техронни қўллаб-қувватлаш учун келажакда қўшин юбориши мумкин.

“Масалан, Шимолий Корея Россияга 10 минг нафар аскар юборган. Улар ҳозир Россия ҳудудида жойлашган ва кейинчалик Украинага юборилиши мумкин. Шундай сценарий Эронда ҳам такрорланиши эҳтимолдан холи эмас”, — деди Украина президенти.


Интервью давомида у Россия президенти Владимир Путиннинг сиёсатини Адолф Гитлерникига қиёслади.

“Биз Гитлернинг тақдири қандай тугаганини биламиз. Путин сиёсати ҳам қандай якун топишини биламиз”, — деди Украина раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2
Туркиядаги ўрмондан топилган Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди.

Маълум қилинишича, Дилафруз Чуллиева 2026 йил 25 январь куни Туркиянинг Баликесир ҳудудидаги иш жойидан номаълум томонга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган.

Шу муносабат билан унинг ўғли Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали мурожаат йўллаган.

Мазкур мурожаатдан сўнг, Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Туркия Ташқи ишлар вазирлигига тегишли нота юборилган ҳамда Туркия Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда қидирув ишлари йўлга қўйилган.

Қидирув давомида, 2026 йил 28 февраль куни Баликесир туманидаги ўрмон ҳудудидан шахси номаълум жасад топилди.

Жасад узоқ вақт давомида қолиб кетганлиги сабабли ташқи кўринишидан аниқлаш имкони бўлмаган. Шу боис топилган жасад ва марҳуманинг ўғлидан қон намуналарини олиш орқали тиббий солиштирув (ДНА) текширувлари ўтказилди ва жасад Дилафруз Чуллиевага тегишли экани тасдиқланган.

Мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган бўлиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Эрон жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда мамлакат спорт вазири Ахмад Доньямали маълум қилди.

“Коррупцияга ботган ҳукумат раҳбаримизни ўлдирганидан сўнг, Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ҳеч қандай шароит қолмади.

Эронга қарши амалга оширилган икки уруш орқали минглаб фуқароларимиз ўлдирилди. Шу сабабли бундай мусобақада иштирок этиш имкони йўқ”, — деди Ахмад Доньямали.


Маълумот ўрнида, АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоаси “G” гуруҳида Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан бир гуруҳга тушган, унинг ўйинлари АҚШ ҳудудида бўлиши кутилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔2