EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилди

Президентнинг “Чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ-78) қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра 2026 йил 1 апрелдан бошлаб:

республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни қайтариш тизими йўлга қўйилади;

чет эл фуқароларига уларнинг ихтиёрига асосан ҚҚСини нақд пулда қайтариб олиш имконияти яратилади.

Бунда ҚҚСнинг белгиланган ставкаси миқдорининг 85 фоизи чет эл фуқаросига қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришга, 15 фоизи “tax free” тизими операторининг хизматларига йўналтирилади;

ҚҚСини чет эл фуқароларининг банк картасига қайтариш товарлар олиб чиқиб кетилган кундан кейин 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади;

чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтаришда минимал харид қиймати қўшилган қиймат солиғини инобатга олган ҳолда 300 минг сўм этиб белгиланади;

“tax free” тизими татбиқ этиладиган товарларнинг чегараланган рўйхати (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари мустасно) бекор қилинади.

Қарордаги муҳим ўзгаришлар:
Эндиликда ҚҚСни қайтариш тизими нафақат аэропорт ва вокзалларда, балки чегара божхона постларида ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, тизимга нафақат йирик савдо марказлари, балки чакана савдо шохобчалари ҳам кенг жалб қилинади.

Чет эл фуқаролари учун харид қилинган товарлар учун ҚҚСни қайтариб олиш жараёнлари соддалаштирилади.

Ҳисоб-китоблар шаффофлигини таъминлаш мақсадида рақамли технологиялар ва мобил иловалар имкониятларидан кенг фойдаланилади.

Бюджет ва корпоратив буюртмачилар товар ва хизматларни, шу жумладан, аудит ва солиқ маслаҳати хизматларини биринчи навбатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятларини мажбурий тартибда ўрганадилар.

Бунинг учун new.cooperation.uz портали асосий платформа бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍65🔥16🤔1
Фарғонада сув таъминоти ходими ёғоч билан калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган сув таъминоти ходими калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Ўзсувтаъминот” АЖнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 9 март куни “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Ўзбекистон тумани филиали инспектори Д.С. тумандаги Сочтепа кўчасида жойлашган хонадонлардан бирига борган.

Ушбу хонадонда сув таъминоти ҳолатини ўрганиш давомида рўйхатдан ўтказилмаган ҳисоблагич мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.

Жанжал давомида фуқаро П.Ф. ўша ерда бўлган ёғоч бўлаги билан инспектор Д.С.нинг бош қисмига уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
⚡️Машҳурлар реклама қилган "чучвара" хом экан: Депутат, амалдор, яна бири қидирувда, DNA MOTORS ишида нималар маълум?

Тошкентда Хитойдан электромобиллар олиб келишни ваъда қилиб, бир қатор фуқаролардан пул йиғиб олган “DNA Motors” МЧЖ иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди. Иш материаллари судга оширилиши кутилмоқда.

Мазкур жиноят иши доирасида Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгашининг собиқ депутати Наргис Саидназирханова ҳамда “Адолат” СДП марказий аппаратининг собиқ бошқарма бошлиғи Фазлитдин Зияевга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик моддаси билан айб эълон қилинган.

Тергов маълумотларига кўра, улар “DNA Motors” МЧЖ фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жавобгарликка тортилмоқда. Шунингдек, жамият раҳбари ўринбосари Жамолиддин Мирсалихов катта эҳтимол билан Ўзбекистонни тарк этгани айтилади.

Қўшимча қилиш жоизки, ушбу компания фаолиятини мамлакатдаги айрим машҳур шахслар ҳам реклама қилган. Жумладан, боксчи Баҳодир Жалолов компаниядан автомобил харид қилишни тавсия қилгани ҳақида маълумотлар бор.

👉 https://youtu.be/CYd7CJQpUHg
👍2🔥1
Ўзбекистонга яна қиш қайтди — ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Беҳрузбек Шоимқулов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🔥1
Исроил элчиси ТИВ биносига чақирилди

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари, шунингдек долзарб минтақавий масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎19🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонанда Сардор Мамадалиев жаримага тортилди

Хонанда Сардор Мамадалиев хавфсизлик камари тақмасдан ҳаракатлангани учун жаримага тортилди.

Хонанданинг айтишича, у эмоцияга берилиб кетиб камарни тақишни эсидан чиқарган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Театр ичидаги “театр” ёҳуд Косонсойда ўтказилган танлов нега адолатсиз баҳоланди?

Наманган вилояти Косонсой туманида мактаблараро театр танлови ўтказилди.

Танловдан кўзланган мақсад, ёшларни Ғарбнинг ёт ғояларидан чалғитиш ва уларнинг тарихий билимларини ошириш.

Энг асосийси эса, ёш иқтидорларни саралаб олиб, ўзбек театр-кино соҳасини ривожлантириш бўлган.

Лекин афсуски Косонсойда бўлиб ўтган тадбир томошабинларда бироз шубҳа уйғотган кўринади, ҳакамлардан норози бўлган бир қатор ота-оналар адолат истаб Effect.uz’га мурожаат қилишди.

Иштирокчиларнинг иддао қилишича, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ташкил этилган танловда айрим ҳакамлар санъат соҳасида профессионал тажрибага эга эмас.

Шу боис, ўқувчиларнинг актёрлик қобилияти ва саҳна чиқишлари етарлича баҳоланмаган.
Масалан, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асаридан тайёрланган саҳна кўриниши тарбиявий аҳамиятга эга эмаслиги рўккач қилиниб паст баҳо берилган.

Ана энди танловдаги бир қатор камчиликларга тўхталиб ўтсак. Мисол учун танловда 10 ва 22-мактаблар бир хил саҳнани саҳналаштирган.

10-мактаб ўқувчилари ижро пайтида адашган ва техник камчиликларга эга бўлган бўлсада, вилоят босқичига чиқарилган. Баъзи ота-оналар ва иштирокчилар бу қарорни таниш-билишчилик омиллари билан изоҳлашмоқда.

Ота-оналар ва ўқитувчилар саҳна безаги, декорация ва костюмлар учун сарфланган меҳнат ва харажатларни инобатга олишни, шунингдек ҳакамликда профессионал мутахассис қатнашишини сўрашмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4👎3😢3🤔1
Эрон АҚШ билан музокараларни тиклаш учун 3 та шарт қўйди

Эрон АҚШ билан музокараларни қайта бошлаш учун учта асосий талабларни илгари сурди. Бу ҳақда Ливаннинг “Ал-Маядин” телеканали хабар бермоқда.

Телеканалнинг Теҳрондаги мухбирига таяниб маълум қилинишича, Эрон қўйган шартлар қуйидагилардан иборат:

• янги уруш қайта бошланмаслиги бўйича аниқ кафолатлар;

• мамлакатга ядровий ёқилғининг тўлиқ циклини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;

• етказилган зарар учун товон тўлаш.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли операция бошлаган.

Тель-Авив бу ҳаракатлардан мақсад Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканини билдирган.

Вашингтон эса Эрон флоти ва мудофаа саноатини йўқ қилиш билан таҳдид қилган ҳамда мамлакат фуқароларини ҳукуматга қарши чиқишга чақирган.

Теҳрон эса ҳарбий тажовуз давом этаётган бир пайтда жавоб чораларидан бошқа масалаларни муҳокама қилиш ўринсиз эканини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
“Open budget”нинг биринчи мавсумига старт берилди

Бугун, 11 март кунидан бошлаб “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қайд этишича, овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Сиз ўзингизга қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:

1️⃣ “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;

2️⃣ порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);

3️⃣ Telegramдаги расмий бот ёрдамида овоз беришингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида яна бир потенциал автотеррорчи ушланди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари давомида ЙПХ инспекторининг тўхтатиш ишорасига амал қилмаган ҳайдовчи ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслиги маълум бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Наманганда қайнонасини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида қайнонасини пичоқлаб ўлдирган шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судида кўриб чиқилган иш материалларида маълум қилинди.

Таъкидланишича, туманнинг “Тахтакўприк” маҳалласида яшовчи Ҳ.Обидов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2020 йилда турмуш қурган. У Азима билан оила қуриб, икки нафар фарзандли бўлган.

2023 йил апрель ойида Ҳ.Обидов ишлаш мақсадида Жанубий Кореяга кетган. Шу даврда эр-хотин ўртасида турли келишмовчиликлар келиб чиққан.

Келиннинг қариндошлар тўйига эридан рухсатсиз бориши сабабли улар ўртасида жанжал юзага келган ва муносабатлар совиб кетган.

Кейинчалик эр-хотин ўртасидаги тортишувлар телефон орқали давом этган.

Жанжаллардан бирида Ҳ.Обидов жаҳл устида рафиқасига “SMS” орқали талоқ берган.

Шундан сўнг аёл кичик фарзандини олиб, ота-онасиникига кўчиб кетган, катта фарзанд эса қайнонасида қолган.

Орадан маълум вақт ўтиб, Ҳ.Обидов Ўзбекистонга қайтиб келган. У оиласини тиклаш ниятида бўлганини билдирган. Бироқ рафиқасининг онаси Муаттар Камолхонова бу муносабатларга қарши чиққан.

2025 йил 25 июнь куни Муаттар Камолхонова куёвига қўнғироқ қилиб, уч кун аввал олиб кетган набираси Асилани қайтариб беришни талаб қилган.

Шу куни Ҳ.Обидов қизини боғчадан олиб, қайнонасиникига борган.

У ерда қайнонаси билан оилавий масала юзасидан яна жанжал келиб чиққан. Гап орасида аёл Асиланинг отаси бошқа эканлигини айтган.

Бу гапдан ғазабланган Ҳ.Обидов олдиндан сотиб олган ошхона пичоғи билан аёлга бир неча марта тан жароҳати етказган.

Ҳодисани эшитган қариндошлари ва қўшнилар зудлик билан тез ёрдам чақиришган. Бироқ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида Муаттар Камолхонованинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судида кўриб чиқилди.

Суд жараёнида айбланувчи ўзини оқлашга уриниб, бир қатор важларни келтирган. Шунга қарамасдан, суд уни айбдор деб топиб, тегишли жазо тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукусдаги “Корзинка” автотураргоҳида 5000 сўм талаб қилинмоқда

Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳридаги “Корзинка” савдо маркази автотураргоҳига кириш нархи 2000 сўм деб кўрсатилган.

Аммо тураргоҳдаги ходим айрим фуқаролардан 5000 сўм талаб қилаётгани айтилмоқда.

Фуқароларга берилган чекда эса 2000 сўм деб кўрсатилган. Бу ҳолат бўйича масъуллардан расмий тушунтириш кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда Nexia уриб юборган 6 ёшли қизалоқ вафот этди

Сурхондарё вилояти Узун туманида Nexia-2 автомашинаси уриб юборган 6 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 4-март куни “Сурхон” маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

1998-йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-2 йўлни югуриб кесиб ўтаётган 2020-йилда туғилган қизалоқни уриб юборган. Бола олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Шундан сўнг маҳалладаги мактабда йиғилиш ўтказилиб, ота-оналарга болаларнинг йўлларда ҳаракатланишида эҳтиёт бўлиш зарурлиги эслатилди. Ҳудудда пиёдалар ўтиш жойлари, огоҳлантирувчи белгилар ва тезликни назорат қилувчи радарлар ўрнатилгани ҳам маълум қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ҲЭТ АЖ муҳандиси пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан коррупция билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Унда сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган оилавий корхона раҳбари мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

Мурожаатга кўра, 1987 йилда туғилган ҲЭТ АЖ муҳандиси лавозимида фаолият юритиб келаётган шахс ўз мавқеидан фойдаланиб ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилган.

Яъни ҲЭТ АЖ муҳандиси корхонани электр тармоғига ноқононуий ўланиб олганини важ қилиб, ушбу ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига тадбиркордан 10 млн сўм талаб қилган ва ушбу пулларни цех ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1