EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронга янги Олий раҳбар сайланди

Марҳум Олий раҳбар Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли, 56 ёшли Саййид Мужтабо Хоманаий Эроннинг янги Олий раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Fars агентлиги Экспертлар ассамблеясига таяниб хабар берди.

Мужтабо Хоманаий шиалик руҳонийси бўлиб, Эроннинг сиёсий ва диний доираларида катта таъсирга эга.

У узоқ йиллар давомида Олий раҳбар маъмуриятида фаолият юритган ва КСИР билан яқин ҳамкорлик қилган.

Шу тариқа, у Эрон тарихидаги учинчи Олий раҳбар бўлиб, бу лавозимга умрбод сайланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Фақат аҳмоқлар бошқача ўйлайди» — Доналд Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп жаҳон бозорида нефть нархининг кескин ошишига муносабат билдирди. Унга кўра, нархларнинг кўтарилиши вақтинчалик бўлиб, Эроннинг ядровий таҳдиди бартараф этилгач яна пасаяди.

Аввалроқ Лондоннинг Intercontinental Exchange (ICE) биржасида Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 102 доллардан ошгани хабар қилинганди.

Трампнинг айтишича, нефть нархининг қисқа муддатли ошиши АҚШ ва дунё хавфсизлиги учун тўланадиган кичик нарх.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлангач, нефть бозори кескин беқарорлашди.

Айрим таҳлилчилар нархлар ҳатто 200 долларгача чиқиши мумкинлигини айтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 ёшли ўғлига машина бошқарувини берган ота 5 суткага кесилди

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Яккасарой туманида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берди.

Суднинг 8 март кунги қарорига кўра, 1981 йилда туғилган фуқаро Нозим Азизовга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси асосида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, вояга етмаганлар бошқарган транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германияга метеорит қулади

Германиянинг Рейнланд-Пфальц федерал ерида осмондан тушган метеорит парчалари бир нечта уйларнинг томларига зарар етказди. Бу ҳақда Bild нашри маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, метеорит парчалари Хунсрюк, Айфель ҳудудлари ҳамда Кобленц шаҳридаги уй ва бинолар томларига шикаст етказган. Ҳодиса ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Шимолий Рейн-Вестфалиядаги ҳаво ҳудуди хавфсизлиги миллий тезкор маркази вакили воқеани тасдиқлаган, аммо қўшимча тафсилотлар очиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотлари бермасликни сўради

АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россиядан Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлари ҳақида разведка маълумотлари бермасликни сўраганини маълум қилди.

Доналд Трамп эса бу борада аниқ маълумотга эга эмаслигини, аммо Эроннинг “ишлари яхши кетмаяпти” деганини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳатто кимдир Эронга маълумот берса ҳам, бу уларга жиддий ёрдам бермаяпти.

Аввалроқ “Washington Post” газетаси манбаларга таянаб, Россия Эронни АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига зарба бериши учун маълумотлар билан таъминлаётгани ҳақида ёзган эди.

Маълумотлар орасида Америка кемалари ва самолётлари ҳақидаги ахборотлар ҳам борлиги айтилаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар ўтаётган хавфли кўприк ўрнига янгиси қурилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда Сергели туманида болалар ва ўқувчилар қувурлар устидан юриб каналдан ўтаётгани акс этган видеолавҳага муносабат билдирди.

Ҳокимликка кўра, ушбу ҳудуд аввалроқ Зангиота туманидан Тошкент шаҳри таркибига ўтказилган. Ушбу ҳудудда иккита йирик турар жой мажмуаси қурилган бўлиб, уларнинг ўз болалар боғчаси ва мактаби бор. Лекин, айрим болалар ва аҳоли вакиллари каналнинг нариги томонида жойлашган бошқа таълим муассасаларига қатнашда давом этмоқда.

“Канал устидан ўтадиган хавфсиз ўтиш жойи тахминан 500 метр юқорироқда жойлашган. Бироқ, кўпчилик аҳоли, асосан болалар, йўлни қисқартириш мақсадида айнан шу жойдан фойдаланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу ҳудуд айни пайтда қурилиш майдони бўлиб қолмоқда. Яқин вақт ичида тендер жараёнлари ўтказилади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошлаб юборилади.

Ушбу участкада автотранспорт ҳаракатига мўлжалланган ва пиёдаларнинг хавфсиз ўтишини таъминлайдиган тўлақонли кўприк қурилиши режалаштирилган.

Аввал бу ерда пиёдалар кўприги бўлган, бироқ у авария ҳолатида бўлгани сабабли бузиб ташланган эди. Кўприк фақат пиёдалар учун мўлжалланганига қарамай, ундан мунтазам равишда автомобиллар ҳаракатланиб, хавфли вазиятларни юзага келтирган ва натижада унинг яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлган.

Ҳокимлик мулоқот учун очиқ ва аҳолининг таклиф ҳамда истакларини инобатга олишга тайёр”, - дейилади муносабатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор тадбирларда 45 та жиноий гуруҳ қўлга олинди — ИИВ

ИИВ, ДХХ, прокуратура ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган компленс тезкор чоралар натижасида миллионлаб аҳолининг хавфсизлиги таъминланиб, жиноятчилик олди олинмоқда.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида республикада кримоноген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан 6025 та махсус тезкор тадбирлари амалга оширилди, 806 та тонг тадбирлари, 2876 та тинтувлар ўтказилиб, тезкор тадбирлар давомида жами 45 та жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди.

Тадбир давомида 115 та товламачилик, 315 та ноқонуний қурол билан боғлиқ, 86 та қиморхона ташкил қилиш ва 40 одам савдоси, 790 та ОИВ инфекциясини тарқатиш, фоҳишахона сақлаш каби жиноятлар фош этилган. Шунингдек, қидирувда бўлган 533 нафар шахслар ушланган.

Январь-февраль ойларида жами 3150 жиноят иши қўзғатилган, 293
нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда 980 нафарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тадбир бошидан ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ 315 та жиноий иш қўзғатилган.

Натижада 4570 та совуқ қуроллар олинган бўлиб, улардан:

50 бита
72 та кастет
4004 та ўткир тиғли жисмлар
444 та бошқа турдаги совуқ қуроллар
5814 дона ўқ-дорилар
3 кг 715 грамм портловчи моддалар мусодара қилинган.

Ижтимоий тармоқларда кримоноген вазиятга таъсир ўтказган ва жиноят оламига тарғиб қилган 47 та аккаунтлар блокланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤷‍♂2🤔1
10 март ҳолатига хорижий валюталар курслари

Марказий банк маълумотларига кўра:

1 АҚШ доллари – 12 191.25 сўм (+15.72)
1 евро – 14 111.37 сўм (−40.25)
1 Россия рубли – 154.20 сўм (−0.88)
1 фунт стерлинг – 16 243.62 сўм (−16.80)
1 юань – 1 765.65 сўм (−0.94)
1 Қозоғистон тенгеси – 24.69 сўм (−0.06)

———————
💵 Бугун қайси банкларда доллар айирбошлаш қулайроқ?

🏦 Долларни энг қиммат сотиб олаётган банклар (TOP-10):
Asakabank – 12 170 сўм
BRB – 12 150 сўм
Garant bank – 12 150 сўм
Asia Alliance Bank – 12 145 сўм
Aloqabank – 12 140 сўм
Ziraat Bank – 12 140 сўм
Trastbank – 12 140 сўм
Agrobank – 12 140 сўм
Anorbank – 12 140 сўм
Orient Finans Bank – 12 140 сўм

🏦 Долларни энг арзон сотаётган банклар (TOP-10):
Anorbank – 12 195 сўм
Hayot Bank – 12 200 сўм
Octobank – 12 200 сўм
MKBank – 12 200 сўм
Turon bank – 12 200 сўм
Aloqabank – 12 200 сўм
Kapitalbank – 12 205 сўм
Ipoteka bank – 12 215 сўм
Asia Alliance Bank – 12 215 сўм
O‘zsanoatqurilishbank – 12 220 сўм

Манба

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Чироқчи прокурори Қаршига ҳоким бўлди

Қашқадарё вилояти Қарши туманига янги ҳоким тайинланди. У олдин Чироқчи тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг матбуот хизматининг хабар беришича, бугун халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.

Сессияда депутатлар Жасур Турсуновни Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Жасур Турсунов - 1979 йил Касби туманида туғилган. У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Чироқчи тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. Фаолияти давомида Миришкор ва Шаҳрисабз туманлари прокурори вазифасида ҳам ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11🔥2🤔1😢1
АҚШ билан музокара бўлмайди — Эрон ТИВ раҳбари

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи янги Олий раҳбар Мужтабо Хоманаий даврида АҚШ билан музокаралар масаласи қайта кўриб чиқилиши эҳтимоли камлигини билдирди.

Унинг айтишича, ҳозирча Мужтабо Хоманаий бу борада расмий баёнот бермаган ва барча унинг кейинги нутқлари ва изоҳларини кутмоқда.

“Менимча, америкаликлар билан музокаралар масаласи яна кун тартибига чиқмайди. Чунки бизда АҚШ билан музокаралар бўйича жуда аччиқ тажриба бор”, — деди Ароқчи PBS телеканалига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, 9 мартга ўтар кечаси Эрон Экспертлар кенгаши АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида ҳалок бўлган собиқ Олий раҳбар Али Хоманаийнинг ўғли Мужтабо Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳбари этиб сайланганини тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1🤔1
“Метан заправка”лар яна ёпилади

Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ортган. Шу сабабли магистраль газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда.

Бундай шароитда, энг аввало, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Шу муносабат билан, бугун, 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб Республикамиздаги “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

“Мазкур чора-тадбирлар, аввало, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда давом эттирилади. Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢4
Ким Чен Иннинг синглиси АҚШ ва Жанубий Корея машқларини танқид қилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон АҚШ ва Жанубий Корея бошлаган қўшма ҳарбий машқларни кескин танқид қилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Баёнот “Корея яримороли ва минтақада тинчлик ҳамда хавфсизликни ҳимоя қилиш борасида давлатимизнинг қатъий иродаси” сарлавҳаси билан эълон қилинган.

Унда айтилишича, 9 мартдан 19 мартгача ўтказилаётган “Freedom Shield” номли қўшма ҳарбий машқлар минтақадаги хавфсизликка таҳдид солади.

Ким Ё Чжоннинг таъкидлашича, Шимолий Корея бундай ҳаракатларга жавоб бериш учун жуда кучли ва олдиндан зарба берувчи ҳарбий ҳаракатларга тайёр туриши керак.

“9 мартдан рақиб давлатлар бизга нисбатан доимий душманлик сиёсатини намоён қилиб, яна бир йирик қўшма ҳарбий машқларни бошлади”, — дейилади баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп: Эрон билан уруш деярли тугади

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан уруш режалаштирилган муддатдан тезроқ кечаётгани ва деярли якунланиш арафасида эканини маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳарбий ҳаракатлар аввал тахмин қилинган бир ойлик муддатдан анча олдин якунланиши мумкин. Трамп Эроннинг флоти, алоқа тизими ва ҳарбий-ҳаво кучлари деярли йўқ қилинганини, ракеталар эса жуда кам қолганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Эрон ҳарбийлари урушни кенгайтиришга тайёр эканини билдириб, можаронинг қачон тугашини Эроннинг ўзи ҳал қилишини маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда “опий” сотган ўқитувчи қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасидан контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари Сариосиё туманида тезкор тадбир ўтказилди

Унда, мазкур тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи, 41 ёшли фуқаро тожикистонлик наркокуръерлар келтириб берган 14 кг 680 гр “опий” моддасини шартли харидорга 180 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда наркосавдогарнинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Фермерларни ердан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилиши ҳолати ўрганилмоқда — Фермерлар кенгаши

Фермерлар кенгаши томонидан фермер хўжаликларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати, ер ижара шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартириш билан боғлиқ жойлардаги вазият ўрганилмоқда.

Ўрганишда, ер ижара шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартириш билан боғлиқ маҳаллий ҳокимликлар қабул қилган қарорларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлигига баҳо берилиб, ноқонуний қарорларга нисбатан судларга даъво аризалари ва шикоятлар киритилади.

Шу билан бирга, фермерларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқларини мустаҳкамлаш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Пилла етиштирувчиларга 4 млн сўмдан субсидия ажратилади

“Ипакчилик соҳасини янги тизим асосида ривожлантириш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–87-сон, 06.03.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан:

Пилла етиштирувчиларга (ипак қурти боқувчи ва касаначиларга) “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарори асосида пиллачилик кластери ҳақиқатда пилла учун тўлаб берган маблағларнинг 35 фоизи миқдорида субсидия ажратилади;

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (Ўрмон агентлиги) балансидаги ер майдонларида ташкил этиладиган тутзорларда пилла кооперативи тузиш мақсадлари учун ушбу кооператив аъзоси ҳисобланадиган камбағал оилаларга (1 та оиланинг 1 нафар аъзосига фақат 1 марта) 4 млн сўмдан субсидия ажратилади;

Ипак қуртини парваришлашда зарур бўладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун касаначиларга 3 йил муддатга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Эрон Ироқ Курдистонидаги “Харир” базасига зарба берди

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) Ироқ Курдистонида жойлашган, АҚШ бошчилигидаги коалицияга тегишли “Харир” ҳарбий базасига ракета зарбалари берилганини маълум қилди.

Баёнотга кўра, КСИР қуруқлик кучлари база ҳудудига бешта ракета учирган.

“АҚШ армиясининг Ироқ Курдистонидаги “Харир” базасига бешта ракета учирди”, — дейилади Эрон давлат телерадиоси келтирган баёнотда.


Маълумотларга кўра, “Харир” халқаро аксилтеррор коалицияси базаси Ироқ шимолидаги Эрбил шаҳри халқаро аэропорти яқинида жойлашган.

Эрон атрофидаги кескинлик кучайганидан бери ушбу база бир неча бор дронлар ва ракеталар орқали ҳужумларга уринишларга дуч келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатгани айтилмоқда

Ижтимой тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Маълум қилинишича, ушбу воқеа Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида содир бўлган.

Видеода ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли ҳайдовчи машинадан чиқишни истамаган, фуқаро кийимидаги номаълум шахс эса машина ойнасини уриб синдирганини кўриш мумкин.

Воқеадан жазавага тушган ҳайдовчи машинадан тушишга рози бўлганига қарамай, унга нисбатан электрошокер ишлатилганини эшитиш мумкин. Бу ҳолатни тасвирга олган қиз қўрқувга тушиб қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13👍6🤔3😢1
Ўзбекистонда 31 майгача балиқ овлаш тақиқланди

11 мартдан 31 майгача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашга тақиқ қўйилади.

Шунингдек, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу таъқиқ 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги 627-сонли қонуни ҳамда вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган муддатлар балиқларнинг кўпайиш даври ҳисобланади. Агар бу даврда балиқлар овланса, сони кескин камайиб, айрим турлар йўқолиб кетиш хавфи туғилади.

Маълумот учун, ушбу қарор сунъий сув ҳавзалари ёки ирригация тармоқларида интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш, аквакултура фаолияти, шунингдек, қафас, яъни садок мосламаларида балиқ етиштириш ва овлаш жараёнларига татбиқ этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, тақиқланган давр ва ҳудудларда балиқ овлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1