Эронда нефт омборларига қилинган ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Эрон пойтахти Теҳрон ва унинг атрофида жойлашган нефть омборларига берилган зарбалар оқибатида камида тўрт нафар нефть соҳаси ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг Миллий нефтни қайта ишлаш ва тақсимлаш компанияси маълум қилди.
Эрон ҳукумат порталида эълон қилинган баёнотда айтилишича, 7 март куни кечқурун Теҳрон ва Алборз ҳудудларидаги нефть омборлари ҳамда нефть маҳсулотларини ташиш қувурларига қилинган ҳужум натижасида компаниянинг тўрт нафар ходими хизмат вазифасини бажараётган пайтда ҳалок бўлган.
Ҳокимият вакилларига кўра, нефть инфратузилмасига қилинган ҳужумнинг асосий мақсади бензин таъминотини издан чиқариш орқали аҳолига тўғридан-тўғри зарар етказиш бўлган.
Шу билан бирга, компания ёқилғи таъминоти билан боғлиқ вазият назорат остида эканини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Фарғонада фермер 90 туп толларни чопди. Зарар 110 млн сўмдан зиёд
Фарғона вилояти Бувайда туманида фермер 90 туп кўп йиллик толларни кесиб, шикаст етказди.
Ижтимоий тармоқларда дарахтларнинг муҳокамаларга сабаб бўлган Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган.
Ўрганишлар давомида мазкур ҳолат Бувайда тумани “Марказий Фарғона чўли” ҳудудида жойлашган “Қозоковул 20182 фермер хўжалиги ер майдонида содир этилганлиги аниқланган.
Аниқланишича, фермер хўжалиги ҳудудида 90 туп кўп йиллик тол дарахтлари ноқонуний равишда кесилиб, шикастлантирилган. Мазкур ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 110 миллион сўмдан зиёдни ташкил этган.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда суд органларига юборилган.

“Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси томонидан бу каби қонунбузарликларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъминланади”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда 8 март муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
Навоий шаҳридаги “Хурсанд” базмгоҳида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири кўтаринки руҳда ва катта тантана билан нишонланди.
Тадбир давомида азиз ва муҳтарама аёлларимизга эҳтиром кўрсатилиб, улар учун байрамона дастур намойиш этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навоий шаҳридаги “Хурсанд” базмгоҳида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири кўтаринки руҳда ва катта тантана билан нишонланди.
Тадбир давомида азиз ва муҳтарама аёлларимизга эҳтиром кўрсатилиб, улар учун байрамона дастур намойиш этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷♂1🔥1🤔1
Эрон Исроил ва Кувайтдаги нишонларга зарба берди
Эрон армияси Исроилнинг Ҳайфа ва Тель-Авив шаҳарларидаги нишонлар, шунингдек Кувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба берилганини маълум қилдиИран атаковал цели в Тель-Авиве, Хайфе и Кувейте.
Эрон давлат телерадиоси келтирган баёнотга кўра, қуйида келтирилган нишонлар Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳарбий-денгиз кучлари томонидан дронлар орқали нишонга олинган.
Эрон ҳарбийларининг маълум қилишича, ҳужумлар сўнгги бир неча соат ичида амалга оширилган.
Исроилдаги нишонлардан ташқари, Кувайтда жойлашган “Кэмп-Арифжон” ҳарбий базаси, унинг ўқ-дорилар ва техника сақланадиган омборлари ҳамда ҳаво мудофаа позициялари, разведка маълумотлари тўплаш пунктлари ва палатка шаҳарчаларига ҳам зарба берилган.

👍9😢1
Нетаньяху Трампга Исроил АҚШсиз ҳам Эронга ҳужум қилишга тайёрлигини айтган — The Washington Post
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трампга Исроил Эронга қарши ҳужумни АҚШ иштирокисиз ҳам амалга оширишга тайёр эканини айтган. Бу ҳақда The Washington Post нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, Нетаньяху декабрь ва февраль ойларида Оқ уйга ташрифлари давомида Трампни Эронга қарши урушга киришга ундаган.
Учрашув давомида Исроил бош вазири Эроннинг баллистик ракета дастурига зарба бериш нияти борлигини маълум қилган.
Шу билан бирга, у операцияни АҚШ билан ёки АҚШсиз амалга оширишга тайёрлигини билдирган, аммо Трампнинг розилигини олишни истаган.
Газета маълумотига кўра, февраль охирида бўлиб ўтган телефон суҳбатида Нетаньяху Трампга 28 февраль куни Оятуллоҳ Али Хоманаий ва унинг яқин атрофдагиларининг аниқ жойлашуви ҳақида маълумот олинганини айтган.
Шундан сўнг Трамп Исроил операциясини қўллаб-қувватлашга қарор қилган.

👎7👍1
БАА Эронга қарши урушга қўшилди — Ynet
Бирлашган араб амирликлари Эрондаги денгиз сувини чучуклаштириш объектига илк бор ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроилнинг Ynet портали хабар бермоқда.
Қайд этиш керак, Исроил портали томонидан эълон қилинган хабарни БАА тасдиқлагани йўқ.
БААнинг Эрондаги сувни чучуклаштириш қурилмасига зарба бериши анча ғалати кўринади.
Чунки БАА сув таъминотининг тахминан 90 фоизини айнан шундай чучуклаштириш қурилмалари орқали олади. Шунинг учун Эрон томонидан уларга жавоб зарбаси берилиши Араб Амирликлари учун катта фалокат бўлиши мумкин.

👎20👍1
Эрон янги авлод ракетаси билан Исроил ва Иорданияга ҳужум қилди
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) Исроилнинг Тель-Авив ва Беэр-Шева шаҳарлари ҳамда Иорданиядаги “Ал-Азроқ” авиабазасига янги авлод ракеталари билан ҳужум бошланганини маълум қилди.
Tasnim агентлигига кўра, “Ҳақиқий ваъда-4” операциясининг 28-тўлқини доирасида КСИР ҳарбий-космик кучлари томонидан Иорданиядаги “Ал-Азроқ” авиабазасига зарба берилган.
Бу база АҚШ қирувчи самолётлари ҳужумларини амалга оширишда энг катта ва энг фаол базалардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, Эрон Исроилнинг Тель-Авив ва Беэр-Шева шаҳарларидаги ҳарбий нишонларга ўта оғир жанговар каллакли “Хейбар” ракеталар орқали зарба берган.
КСИР баёнотида таъкидланишича, АҚШ ва Исроилнинг шафқатсиз ва жиноий ҳаракатларидан кейин Эрон қуролли кучларининг ҳужумлари келаси соатлар ва кунларда янада кучайиши мумкин.

👍23👎2😢1
Кадастр ходими 2,5 минг “кўкат” билан қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилояти бошқармаси Пастдарғом туман филиали кадастр муҳандиси ўзининг ваколатли танишлари орқали, маҳаллий фуқарога тегишли 2 сотих ер майдонининг кадастр паспортини давлат рўйхатидан ўтказиб бериш эвазига 2,5 минг доллар олган вақтида ушланди.
Ҳозирда муҳандисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🔥3
Мужтабо Хоманаий Эроннинг янги Олий раҳбари этиб сайланди
Марҳум Олий раҳбари Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли, 56 ёшли Саййид Мужтабо Хоманаий Эроннинг янги Олий раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Fars давлат агентлиги Экспертлар ассамблеясига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, Мужтабо Хоманаий шиалик руҳонийси бўлиб, Эроннинг сиёсий ва диний доираларида катта таъсирга эга.
У узоқ йиллар давомида Олий раҳбар маъмуриятида муҳим лавозимларда ишлаган ҳамда Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) билан яқин ҳамкорлик қилган.
Мужтабо Хоманаий Эрон тарихидаги учинчи Олий раҳбар бўлди ва у бу лавозимга умрбод сайланган.
Эрон Конституциясига кўра, Олий раҳбар лавозимига номзод сиёсатчи ёки диний арбоб бўлиши мумкин.
Бироқ у ҳалол ва тақводор,
бошқарув қобилиятига эга ва яхши обрўга эга бўлиши, мамлакатнинг расмий динига эътиқод қилиши ҳамда Эрон тамойилларини қўллаб-қувватлаши керак.

👍6🤷♂1👎1
Сурхондарёда собиқ солиқчи ҳибсга олинди
ДХХ Cурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Шеробод тумани давлат солиқ инспекциясининг собиқ бош инспектори вилоят Иқтисодий судида кўрилаётган иқтисодий иш доирасида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан эгалик ҳуқуқини тиклаб бериш эвазига 1983 й.т. фуқародан 10 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🔥2🤔1
Германияга метеорит қулади
Германияда осмондан тушган метеорит парчалари бир нечта уйларнинг томларига зарар етказди. Бу ҳақда Bild нашри маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ижтимоий тармоқларда бу воқеа катта муҳокамаларга сабаб бўлган.
Фойдаланувчилар метеорит келиб чиқиши ҳақида турли тахминлар билдириб, фото ва видеоларни бўлишмоқда.
Метеорит парчалари Рейнланд-Пфальц федерал ердаги уйлар ва бинолар томларига шикаст етказган.
Зарар ҳақидаги хабарлар Хунсрюк, Айфель ҳудудлари ҳамда Кобленц шаҳридан келиб тушган.
Шимолий Рейн-Вестфалия ердаги ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш бўйича миллий тезкор марказ вакили ҳам ушбу ҳодиса содир бўлганини тасдиқлади, аммо қўшимча тафсилотларни очиқламади.

👎1🤔1
Кислотали ёмғир Ўзбекистонгача етиб келмайди
Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиё давлатлари ҳудудига етиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур маълумотлар илмий жиҳатдан асосланмаган.
Кислотали ёғинлар атмосферада олтингугурт оксидлари (SО₂) ва азот оксидлари (NО₂) узоқ вақт давомида тўпланиб, булутларда сув буғи билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади.
Бундай жараёнлар асосан йирик саноат ҳудудлари ва тўғридан-тўғри чиқинди манбалари яқинида кузатилади.
Ҳаво массалари узоқ масофаларга кўчиши жараёнида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси атмосферадаги турбулентлик, вертикал аралашиш, қуруқ ва нам чўкиш жараёнлари таъсирида кескин камаяди.
Шу сабабли манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар шаклланиши деярли мумкин эмас.
Бундан ташқари, ёғинларнинг ҳосил бўлиши маҳаллий булут ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиб, ёғинлар асосан ҳудуд устидаги атмосферада мавжуд бўлган сув буғи ва аэрозоллар ҳисобига шаклланади.
Метеорологик кузатувлар ва атмосфера ҳавоси сифати мониторинги маълумотларига кўра, кислотали булутларнинг Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ҳудудига кўчиб келиши хавфи кузатилмаяпти.

👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронга янги Олий раҳбар сайланди
Марҳум Олий раҳбар Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли, 56 ёшли Саййид Мужтабо Хоманаий Эроннинг янги Олий раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Fars агентлиги Экспертлар ассамблеясига таяниб хабар берди.
Мужтабо Хоманаий шиалик руҳонийси бўлиб, Эроннинг сиёсий ва диний доираларида катта таъсирга эга.
У узоқ йиллар давомида Олий раҳбар маъмуриятида фаолият юритган ва КСИР билан яқин ҳамкорлик қилган.
Шу тариқа, у Эрон тарихидаги учинчи Олий раҳбар бўлиб, бу лавозимга умрбод сайланади.

👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Фақат аҳмоқлар бошқача ўйлайди» — Доналд Трамп
АҚШ президенти Доналд Трамп жаҳон бозорида нефть нархининг кескин ошишига муносабат билдирди. Унга кўра, нархларнинг кўтарилиши вақтинчалик бўлиб, Эроннинг ядровий таҳдиди бартараф этилгач яна пасаяди.
Аввалроқ Лондоннинг Intercontinental Exchange (ICE) биржасида Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 102 доллардан ошгани хабар қилинганди.
Трампнинг айтишича, нефть нархининг қисқа муддатли ошиши АҚШ ва дунё хавфсизлиги учун тўланадиган кичик нарх.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлангач, нефть бозори кескин беқарорлашди.
Айрим таҳлилчилар нархлар ҳатто 200 долларгача чиқиши мумкинлигини айтмоқда.

👍3👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 ёшли ўғлига машина бошқарувини берган ота 5 суткага кесилди
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Яккасарой туманида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берди.
Суднинг 8 март кунги қарорига кўра, 1981 йилда туғилган фуқаро Нозим Азизовга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси асосида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, вояга етмаганлар бошқарган транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германияга метеорит қулади
Германиянинг Рейнланд-Пфальц федерал ерида осмондан тушган метеорит парчалари бир нечта уйларнинг томларига зарар етказди. Бу ҳақда Bild нашри маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, метеорит парчалари Хунсрюк, Айфель ҳудудлари ҳамда Кобленц шаҳридаги уй ва бинолар томларига шикаст етказган. Ҳодиса ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.
Шимолий Рейн-Вестфалиядаги ҳаво ҳудуди хавфсизлиги миллий тезкор маркази вакили воқеани тасдиқлаган, аммо қўшимча тафсилотлар очиқланмаган.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотлари бермасликни сўради
АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россиядан Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлари ҳақида разведка маълумотлари бермасликни сўраганини маълум қилди.
Доналд Трамп эса бу борада аниқ маълумотга эга эмаслигини, аммо Эроннинг “ишлари яхши кетмаяпти” деганини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳатто кимдир Эронга маълумот берса ҳам, бу уларга жиддий ёрдам бермаяпти.
Аввалроқ “Washington Post” газетаси манбаларга таянаб, Россия Эронни АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига зарба бериши учун маълумотлар билан таъминлаётгани ҳақида ёзган эди.
Маълумотлар орасида Америка кемалари ва самолётлари ҳақидаги ахборотлар ҳам борлиги айтилаётган эди.

🤔3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар ўтаётган хавфли кўприк ўрнига янгиси қурилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда Сергели туманида болалар ва ўқувчилар қувурлар устидан юриб каналдан ўтаётгани акс этган видеолавҳага муносабат билдирди.
Ҳокимликка кўра, ушбу ҳудуд аввалроқ Зангиота туманидан Тошкент шаҳри таркибига ўтказилган. Ушбу ҳудудда иккита йирик турар жой мажмуаси қурилган бўлиб, уларнинг ўз болалар боғчаси ва мактаби бор. Лекин, айрим болалар ва аҳоли вакиллари каналнинг нариги томонида жойлашган бошқа таълим муассасаларига қатнашда давом этмоқда.

“Канал устидан ўтадиган хавфсиз ўтиш жойи тахминан 500 метр юқорироқда жойлашган. Бироқ, кўпчилик аҳоли, асосан болалар, йўлни қисқартириш мақсадида айнан шу жойдан фойдаланмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу ҳудуд айни пайтда қурилиш майдони бўлиб қолмоқда. Яқин вақт ичида тендер жараёнлари ўтказилади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошлаб юборилади.
Ушбу участкада автотранспорт ҳаракатига мўлжалланган ва пиёдаларнинг хавфсиз ўтишини таъминлайдиган тўлақонли кўприк қурилиши режалаштирилган.
Аввал бу ерда пиёдалар кўприги бўлган, бироқ у авария ҳолатида бўлгани сабабли бузиб ташланган эди. Кўприк фақат пиёдалар учун мўлжалланганига қарамай, ундан мунтазам равишда автомобиллар ҳаракатланиб, хавфли вазиятларни юзага келтирган ва натижада унинг яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлган.
Ҳокимлик мулоқот учун очиқ ва аҳолининг таклиф ҳамда истакларини инобатга олишга тайёр”, - дейилади муносабатда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор тадбирларда 45 та жиноий гуруҳ қўлга олинди — ИИВ
ИИВ, ДХХ, прокуратура ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган компленс тезкор чоралар натижасида миллионлаб аҳолининг хавфсизлиги таъминланиб, жиноятчилик олди олинмоқда.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида республикада кримоноген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан 6025 та махсус тезкор тадбирлари амалга оширилди, 806 та тонг тадбирлари, 2876 та тинтувлар ўтказилиб, тезкор тадбирлар давомида жами 45 та жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди.
Тадбир давомида 115 та товламачилик, 315 та ноқонуний қурол билан боғлиқ, 86 та қиморхона ташкил қилиш ва 40 одам савдоси, 790 та ОИВ инфекциясини тарқатиш, фоҳишахона сақлаш каби жиноятлар фош этилган. Шунингдек, қидирувда бўлган 533 нафар шахслар ушланган.
Январь-февраль ойларида жами 3150 жиноят иши қўзғатилган, 293
нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда 980 нафарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тадбир бошидан ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ 315 та жиноий иш қўзғатилган.
Натижада 4570 та совуқ қуроллар олинган бўлиб, улардан:
50 бита
72 та кастет
4004 та ўткир тиғли жисмлар
444 та бошқа турдаги совуқ қуроллар
5814 дона ўқ-дорилар
3 кг 715 грамм портловчи моддалар мусодара қилинган.
Ижтимоий тармоқларда кримоноген вазиятга таъсир ўтказган ва жиноят оламига тарғиб қилган 47 та аккаунтлар блокланган.

👍9🤷♂2🤔1