EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хитой ва Эрон Ормуз бўғози хавфсизлиги бўйича келишувга эришди

Хитой ва Эрон Ормуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда сиёсатшунос Марат Баширов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, эндиликда Хитойга тегишли нефть ташувчи танкерлар ва юк кемалари бўғоз орқали хавфсиз ҳаракатланиши мумкин.

“Бу жуда муҳим палла. АҚШ ва Исроил бунга йўл қўймасликни истайди. Аммо улар буни қила оладими?

Хитой кемаларини тўсиш ёки чўктириш — бу Пекинга очиқ чақириқ ва Хитойни тўғридан-тўғри ҳарбий можарога тортиш демак.

Жавоб тариқасида эса Хитой Тайванни блокада қилиши ва Эрондаги ҳарбий иштирокини кучайтириши мумкин”, — деди Баширов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яқин Шарқдан 14 мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Яқин Шарқ минтақасидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли бир қатор давлатлар — Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилган шароитда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

Маълум қилинишича, 28 февралдан 7 март соат 10:00 ҳолатига кўра Мадина ва Жидда аэропортларидан амалга оширилган 63 та рейс орқали 13 543 нафар, Дубайдан эса 9 та рейс билан 1 401 нафар ўзбекистонлик олиб келинган.

👉 https://effect.uz/n/55
Тур операторлар қийин ҳолатда мижозларини ўз ҳолига ташлаб қўяпти — Транспорт вазирлиги

Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди ёпиқ қолмоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш ишлари тизимли ташкил этилган.

7 март ҳолатига кўра, Мадина, Жидда ва Дубайдан жами 15 900 дан ортиқ ўзбеклар Ватанга қайтарилди.

Қатардаги фуқароларни Саудия Арабистони орқали олиб чиқиш чоралари кўрилмоқда.

Таъкидланишича, айрим туроператорлар форс-мажор ҳолатида мижозларини ташлаб қўйиш, суғурта мажбуриятларини бажармаслик ва вазиятни манипуляция қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Транспорт вазирлиги туроператорлар суғурта полиси асосида йўловчиларнинг меҳмонхона, транспорт ва эвакуация харажатларини қоплаши, ўз мажбуриятларини бажариши ва ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни сўрамоқда.

Алоқа учун (24/7):

“Ўзавиация” штаби: 781200072; 712000765.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отасининг эркатойлари: Тошкентда яна вояга етмаган ҳайдовчи аниқланди

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур ҳолатга алоқадор икки нафар вояга етмаган ҳамда бир нафар вояга етган шахснинг шахси аниқланган. Айни пайтда ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатардан 334 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

7 март куни Ўзбекистоннинг Доҳадаги ва Саудия Арабистонидаги элчихонаси ҳамда Қатар ҳукумати билан ҳамкорликда 334 нафар ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишларини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқароларни Ватанга қайтариш мақсадида Доҳадан Ар-Риёд шаҳрига йўналган икки колонна автобус қатновлари ташкил этилган.
Ар-Риёддан эса фуқаролар махсус репатриация рейслари орқали Тошкентга жўнатилиши режалаштирилган.

Яқин Шарқдаги мавжуд мураккаб вазият шароитида дипломатик ваколатхоналар томонидан чегара хизматлари билан тезкор мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, фуқароларнинг Қатар–Саудия Арабистони чегарасидан бемалол ўтиши таъминланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Совуқ антициклон: Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин

Бугундан бошлаб мамлакат ҳудудига совуқ антитциклон кириб келиши кутилмоқда. Шу сабабли атмосфера ҳавоси сифати вақтинча ёмонлашиши кутилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/56

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Трамп Эронга қарши жуда кучли зарба тайёрланаётганини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши жуда кучли зарба тайёрланаётганини маълум қилди.

Америка етакчисининг айтишича, оғир аҳволга тушиб қолган Эрон қўшни давлатлардан узр сўраган ва уларга қарши яна ўқ отмасликка ваъда берган.

Трамп бу ҳолат АҚШ ва Исроил зарбалари туфайли юз берганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Эрон минг йил ичида биринчи бор Яқин Шарқдаги қўшни давлатларга мағлуб бўлди.

“Улар: “Раҳмат, президент Трамп”, дейишди. Мен эса: “Марҳамат!” деб жавоб бердим”, — деди у.


Трамп, шунингдек, Эрон энди “Яқин Шарқ тирани” эмас, балки мағлуб давлат эканини айтиб, бу ҳолат ёки мамлакат таслим бўлгунча, ёки тўлиқ инқирозга юз тутгунча давом этишини билдирди.

Шунингдек, АҚШ президенти бугун Эронга жуда кучли зарба берилиши мумкинлигини айтди ҳамда янги турдаги нишонлар сабаб мамлакатни тўлиқ йўқ қилиш эҳтимолини ҳам истисно этмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🤔1
Хоразмда танқидий йиғилиш: маҳаллаларда хавфсиз муҳит масалалари муҳокама қилинди

Йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, вилоят ИИБ бошлиғи А.Шермуҳаммедов, вилоят прокурори М.Аҳмедов ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарлари иштирок этган.

👉 https://effect.uz/n/57

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда топилган ўзбек аёл жасадининг шахси тасдиқланди

Туркиянинг ўрмон ҳудудидан топилган жасаднинг шахси DNK экспертитаси орқали аниқланиб, у 46 ёшли Самарқандлик Дилафруз Чўлиева эканлиги тасдиқланди. Жасадни яқинларига топшириш жараёни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

“Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” жамияти иш адолатли якунланиши ва айбдорлар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши учун жараённи назорат қилмоқда. Тергув доирасида Ильёс исмли шахс гумондор сифатида сўроқ қилинган. Чўлиеванинг телефони охирги марта унинг уйи атрофида қайд этилган.

Сўнгги пайтларда Туркияда ўзбек аёллари билан боғлиқ бир неча фожиали ҳолатлар кузатилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Трамп Эрондан “сўзсиз таслим бўлиш”ни талаб қилди АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан фақат “сўзсиз таслим бўлиш” асосида келишув бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, АҚШ Эрон билан бошқа ҳеч қандай битим тузмайди. Telegram I Facebook I YouTube…
Душманлар Эрон таслим бўлиши ҳақидаги орзуларини қабрга олиб кетишади — Пезешкиан

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ раҳбари Доналд Трамп мамлакатнинг сўзсиз таслим бўлиши ҳақидаги орзуларини ўзи билан қабрга олиб кетишини таъкидлади.

Унинг айтишича, Эрон халқаро ҳуқуқ, гуманитар тамойиллар ва асосий меъёрларга амал қилишни давом эттиради.

Пезешкиан бомбардимонлар оқибатида ҳалок бўлган Олий раҳбар, мамлакат қўмондонлари ҳамда бегуноҳ мактаб ўқувчиларининг “шаҳид бўлгани” муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Унинг таъкидлашича, инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва инсонийликни ҳимоя қилишини даъво қилаётганлар айнан шу одамларга бомбалар ёғдириб, уларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган.

Пезешкиан амалга оширилган ҳужумларни танқид қилиб, халқаро меъёрлар ҳисобга олинмасдан мамлакатнинг турли ҳудудлари, ҳатто мактаблар, шифохоналар ва бошқа муассасалар ҳам бомбардимон қилинаётганини айтди.

Пезешкиан Эрон халқини барча қийинчиликларга қарамасдан бирлашишга чақириб, мамлакатда яшайдиган барча фуқаролар — дин, ижтимоий мавқе ёки ташқи кўринишидан қатъи назар — Эроннинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда иштирок этиши кераклигини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина бўйича музокаралар Путин ва Зеленский ўртасидаги шахсий адоват сабаб тўхтаб қолмоқда — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги келишувга эришишга бир неча бор жуда яқин келинган, аммо ҳар сафар томонлардан бири орқага чекинган.

Унинг таъкидлашича, бунга асосий сабаб — Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги шахсий адоватдир.

“Бу адоват шунчалик кучлики, улар билан келишувга эришиш жуда қийин”, — деди Трамп.

Шунингдек, у мазкур можаро АҚШга бевосита дахл қилмаслигини айтди ва уни ҳал қилишга Европа ҳамда инсониятнинг ўзи учун ёрдам сифатида уринаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Трамп тинчлик келишуви барбод бўлишида Зеленскийни айблаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон БАА ва Кувайтдаги АҚШ авиабазаларига зарба берилганини маълум қилди

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) ҳарбийлари БАА ва Кувайтда жойлашган икки АҚШ авиабазасига зарба берганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, базалардан бирида ангарлар йўқ қилинган, иккинчисида эса учиш-қўниш йўлаклари шикастланган.

КСИР бу ҳаракатни Исроил ва АҚШга қарши олиб борилаётган “Ҳақиқий ваъда–4” операциясининг 22-босқичи доирасида амалга оширилганини билдирди.

Эрон томонига кўра, мазкур ҳужумлар жанубий Эрондаги мактабга берилган зарба натижасида ҳалок бўлганлар учун қасос сифатида уюштирилган.

Fars агентлиги келтирган баёнотда таъкидланишича, асосий нишонлардан бири БААдаги “Ал-Дафра” авиабазаси бўлган.

У ерда эрта огоҳлантирувчи илғор радар тизими йўқ қилингани, шунингдек MQ-9 дронлари ва U-2 разведка самолётлари учун мўлжалланган ангарлар ҳам вайрон қилингани айтилган.

Шунингдек, КСИР Кувайтдаги “Али ас-Салом” авиабазасига ҳам зарба берилганини, натижада радиолокация станцияси, ёқилғи омборлари ва икки учиш-қўниш йўлаги йўқ қилинганини маълум қилди.

Эрон ҳарбийларининг қўшимча қилишича, кечаси ва кун давомида радиолокация станциялари ҳамда ҳаво ҳаракатини бошқариш объектларига қарши икки тўлқинли қўшма ҳужумлар амалга оширилган.

Уларга кўра, Қатардаги АҚШнинг “Ал-Удейд” авиабазасидаги ёқилғи таъминоти объектлари ҳам “тўлиқ йўқ қилинган”.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона тумани солиқ инспекцияси бош инспектори 20 минг “кўкат” билан қўлга тушди

Фарғона вилояти Фарғона тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори мансаб ваколатидан фойдаланиб, қинғир ишга қўл урди.

ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, у юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, туман ҳокимлиги захирасида бўлган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 10 гектар ер майдонини наманганлик тадбиркорга келгусида сайёҳлик маскани ташкил этиши учун ажратиб бериш эвазига 95 минг доллар ҳамда ер майдони тоифасини ўзгартириб бериш эвазига 6 минг доллар (жами 101 минг АҚШ доллари) талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда «каттаконлар»ни сотиб олганлигини иддао қилаётган директор

«Адлияниям, Касаба уюшмасиниям сотиб олганман!» — Бу Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 122-мактаб-интернат директори Баҳром Ҳакимовнинг иддаоси.

Болаларнинг 4 маҳал овқати 3 маҳалга тушган. Мактаб ҳаммомида боши ёрилган ўқувчига бинт топилмай, эски чойшаб босилган. Айбини ёпиш учун соғлом болага «ақли заиф» (F70) тамғаси урилган! Ҳақиқат излаган фуқаро Адлия ходими кўз ўнгида калтакланган. Ходимларга эса туҳмат ва таҳдидлар қилинмоқда.

Директор Баҳром Ҳакимов эса бу бёйича саволларимизга жавоб беришни истамади. Бу «команда»нинг жиловсиз ҳаракатларига Бош прокуратура ва Коррупцияга ыарши курашиш агентлиги қачон ҳуқуқий баҳо беради?

📽БАТАФСИЛ ВИДЕОДА

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🤷‍♂2🤔1
Зўравонлик, шантаж: Сурхондарёда катта жанжалга айланган воқеа тарихи – Effect.uz репортажи

Сурхондарё вилоятида содир бўлган можаро атрофидаги воқеалар жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, низо давомида зўравонлик ва таҳдид ҳолатлари юз бергани айтилмоқда.

Айрим фуқароларнинг иддаосига кўра, жанжал вақтида босим ва шантаж орқали вазиятни бошқаришга уринишлар бўлган. Шу билан бирга, воқеа юзасидан турли томонлар ўртасида қарама-қарши баёнотлар ҳам мавжуд.

Ҳозирда ҳолат юзасидан расмий идоралар муносабати ва ҳуқуқий баҳо кутилмоқда.

Effect.uz журналистлари мазкур воқеа тафсилотларини ўрганиб, масала бўйича алоҳида репортаж тайёрлади.

👉 https://youtu.be/rTL3_aTQ84A
😢2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сурхондарёда «каттаконлар»ни сотиб олганлигини иддао қилаётган директор «Адлияниям, Касаба уюшмасиниям сотиб олганман!» — Бу Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 122-мактаб-интернат директори Баҳром Ҳакимовнинг иддаоси. Болаларнинг 4 маҳал овқати 3 маҳалга…
EFFECT.UZ танқидидан сўнг: Шўрчидаги ҳолат ўрганилмоқда

Аввалроқ Effect.uz Шўрчи туманидаги 122-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти ҳамда ушбу муассаса директори Б.Ҳакимовга тегишли экани айтилган аудиоёзувлар тўғрисида видеолавҳа эълон қилган. Аудиоматериалда муассаса ходимларини ишдан бўшатиш масаласи юзасидан суҳбат акс этгани қайд этилган.

Шунингдек, мутасаддининг эҳтимолий ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича изоҳ сўралган. Интернат-мактабнинг моддий-техник базаси талаб даражасида эмаслиги, тарбияланувчилар учун етарли шарт-шароитлар яратилмагани таъкидланган. Ушбу ҳолат жамоатчиликда кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинган. Айни пайтда аудио ва видеоматериалларнинг ҳаққонийлиги, уларда келтирилган ҳолатлар амалда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан ҳар томонлама ўрганиш ишлари олиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
🌷 Азиз ва қадрли хотин-қизлар!

Сизни баҳорнинг энг гўзал байрами билан чин дилдан табриклаймиз!

Сиз — меҳр, гўзаллик ва илҳом манбаисиз. Сизнинг табассумингиз дунёга нур, қалбингиз эса атрофингиздагиларга бахт улашади.

Ҳаётингиз доимо қувонч ва бахтга тўла бўлсин. Орзуларингиз рўёбга чиқсин, қалбингиздаги меҳр ва нур ҳеч қачон сўнмасин.

Сизларга соғлиқ, бахт, муҳаббат ва омад тилаймиз! 💐

Effect.uz жамоаси барча аёлларни байрам билан табриклайди!
👍1
Эронда нефт омборларига қилинган ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Эрон пойтахти Теҳрон ва унинг атрофида жойлашган нефть омборларига берилган зарбалар оқибатида камида тўрт нафар нефть соҳаси ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг Миллий нефтни қайта ишлаш ва тақсимлаш компанияси маълум қилди.

Эрон ҳукумат порталида эълон қилинган баёнотда айтилишича, 7 март куни кечқурун Теҳрон ва Алборз ҳудудларидаги нефть омборлари ҳамда нефть маҳсулотларини ташиш қувурларига қилинган ҳужум натижасида компаниянинг тўрт нафар ходими хизмат вазифасини бажараётган пайтда ҳалок бўлган.

Ҳокимият вакилларига кўра, нефть инфратузилмасига қилинган ҳужумнинг асосий мақсади бензин таъминотини издан чиқариш орқали аҳолига тўғридан-тўғри зарар етказиш бўлган.

Шу билан бирга, компания ёқилғи таъминоти билан боғлиқ вазият назорат остида эканини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1