EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️“UCHTEPA CITY” можароси: харидорларга ваъда қилинган "ҳаво"даги уйлар...

Effect.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Учтепа тумани Боғобод маҳалласидан навбатдаги мурожаат келиб тушди.

Маълум қилинишича, ҳудудда қурилиши режалаштирилган “UCHTEPA CITY” турар-жой мажмуаси атрофида баҳсли ҳолатлар юзага келган. Дастлаб 5 қаватли уй сифатида режалаштирилган лойиҳа айрим харидорларга 16 қаватли уй сифатида сотилгани айтилади.

Маҳалла аҳолиси норозилиги ва бошқа омиллар сабаб лойиҳа амалга ошмаган. Айни пайтда ҳудудда фақат қурилиш катлавани қазилган ҳолатда қолган.

Лойиҳани амалга оширувчи “Great Vertex” МЧЖ вакилларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Компаниянинг сотув офислари тергов органлари томонидан муҳрланган. Иш доирасида 500 нафарга яқин фуқаро жабрланган, келтирилган зарар эса 70 млрд атрофида эканлиги айтилмоқда.

Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан яқин кунларда кенг қамровли журналистик репортаж эълон қилишини маълум қилади.

👉 https://youtu.be/SEDrNef9TRU
👍5😢2
“Охиригача бораман, тўхтамайман!” — Омон Агзамов прокурор ва тергов бошқармасининг қарорларидан норози

Effect.uz таҳририятига фуқаро Омон Агзамов мурожаат йўллаган эди. У ўз мурожаатида айрим ҳуқуқий қарорлар ва текширув жараёнларидан норози эканини билдирган.

Агзамовнинг таъкидлашича, у бир неча бор тегишли давлат органларига мурожаат қилганига қарамай, айрим ҳолатлар бўйича қабул қилинган қарорлар уни қониқтирмаган. Хусусан, 2 март куни шаҳар прокурори 1-ўринбосари имзоси билан юборилган хатда иш ЖПКнинг 83-моддаси билан тугатилгани қайд этилган, фуқаро эса айнан ушбу қарордан кескин норози.

Шунингдек, Агзамов Тошкент шаҳар прокуратурасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматовага йўллаган ахборотида ноаниқликлар борлигини таъкидламоқда. Шу боис у масала юзасидан юқори инстанцияларга мурожаат қилишини билдирмоқда.

Агзамов ўз сўзларида: “Охиригача бораман, тўхтамайман”, дея таъкидлаб, иш бўйича холис текширув ўтказилишини талаб қилган.


Effect.uz таҳририяти мазкур масала юзасидан масъул идоралар позициясини ҳам ўрганиб, қўшимча маълумотларни эълон қилишини маълум қилади.

👉 https://youtu.be/JJwy74jwi8M
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳокимликнинг икки ходими пора билан ушланди

Яшнобод тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида Яшнобод тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёрдамчиси 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BMW уриб кетган Йўл Патрул Хизмати ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди

25-февраль куни пойтахтнинг Нукус кўчасида вояга етмаган Дониёр Тургунов бошқарувидаги BMW M4 автоматлида ЙПХ ходимини уриб кетган. Оқибатда олган тан жароҳатлари сабаб кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан автотранспорт воситасини олиб қочиш ҳамда одам ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва Дониёр Тургунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эрондан “сўзсиз таслим бўлиш”ни талаб қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан фақат “сўзсиз таслим бўлиш” асосида келишув бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, АҚШ Эрон билан бошқа ҳеч қандай битим тузмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дайди ит талаши оқибатида мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчисини дайди ит талагани ва унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар тезкор чора-тадбирлар олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Ўчир телефонинингни на**й” — “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари фуқарони ҳақоратлагани тўғрисида видео тарқалди Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари экани айтилаётган шахснинг фуқароларга нисбатан қилган муомаласи кенг…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қўшработтумангаз” бошлиғидан сўкиш эшитган фуқаро халқдан кечирим сўради

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Навкат” маҳалласида яшовчи фуқаро ва “Қўшработтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи ўртасида юзага келган тортишув эсингиздан чиқмаган бўлса керак.

Тармоқларда бу можаронинг “бахтли” якуни жойланди.

Видеода фуқарога куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган “Қўшработтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи кечирим сўраш ўрнига маънавий томонлама жабр кўрган фуқаро халқдан кечирим сўраб чиққани барчани бирдек ҳайрон қолдирди.

Ушбу видеони эълон қилган кимсалар айтсинчи, бу ерда фуқаронинг айби нима?

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бўлим бошлиғига нафақат интизомий чора кўриш, балки унинг раҳбарлик лавозимига муносибми ёки йўқ, эканлигини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаймиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎7
Хитой ва Эрон Ормуз бўғози хавфсизлиги бўйича келишувга эришди

Хитой ва Эрон Ормуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда сиёсатшунос Марат Баширов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, эндиликда Хитойга тегишли нефть ташувчи танкерлар ва юк кемалари бўғоз орқали хавфсиз ҳаракатланиши мумкин.

“Бу жуда муҳим палла. АҚШ ва Исроил бунга йўл қўймасликни истайди. Аммо улар буни қила оладими?

Хитой кемаларини тўсиш ёки чўктириш — бу Пекинга очиқ чақириқ ва Хитойни тўғридан-тўғри ҳарбий можарога тортиш демак.

Жавоб тариқасида эса Хитой Тайванни блокада қилиши ва Эрондаги ҳарбий иштирокини кучайтириши мумкин”, — деди Баширов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яқин Шарқдан 14 мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Яқин Шарқ минтақасидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли бир қатор давлатлар — Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилган шароитда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

Маълум қилинишича, 28 февралдан 7 март соат 10:00 ҳолатига кўра Мадина ва Жидда аэропортларидан амалга оширилган 63 та рейс орқали 13 543 нафар, Дубайдан эса 9 та рейс билан 1 401 нафар ўзбекистонлик олиб келинган.

👉 https://effect.uz/n/55
Тур операторлар қийин ҳолатда мижозларини ўз ҳолига ташлаб қўяпти — Транспорт вазирлиги

Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди ёпиқ қолмоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш ишлари тизимли ташкил этилган.

7 март ҳолатига кўра, Мадина, Жидда ва Дубайдан жами 15 900 дан ортиқ ўзбеклар Ватанга қайтарилди.

Қатардаги фуқароларни Саудия Арабистони орқали олиб чиқиш чоралари кўрилмоқда.

Таъкидланишича, айрим туроператорлар форс-мажор ҳолатида мижозларини ташлаб қўйиш, суғурта мажбуриятларини бажармаслик ва вазиятни манипуляция қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Транспорт вазирлиги туроператорлар суғурта полиси асосида йўловчиларнинг меҳмонхона, транспорт ва эвакуация харажатларини қоплаши, ўз мажбуриятларини бажариши ва ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни сўрамоқда.

Алоқа учун (24/7):

“Ўзавиация” штаби: 781200072; 712000765.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отасининг эркатойлари: Тошкентда яна вояга етмаган ҳайдовчи аниқланди

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур ҳолатга алоқадор икки нафар вояга етмаган ҳамда бир нафар вояга етган шахснинг шахси аниқланган. Айни пайтда ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатардан 334 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

7 март куни Ўзбекистоннинг Доҳадаги ва Саудия Арабистонидаги элчихонаси ҳамда Қатар ҳукумати билан ҳамкорликда 334 нафар ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишларини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқароларни Ватанга қайтариш мақсадида Доҳадан Ар-Риёд шаҳрига йўналган икки колонна автобус қатновлари ташкил этилган.
Ар-Риёддан эса фуқаролар махсус репатриация рейслари орқали Тошкентга жўнатилиши режалаштирилган.

Яқин Шарқдаги мавжуд мураккаб вазият шароитида дипломатик ваколатхоналар томонидан чегара хизматлари билан тезкор мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, фуқароларнинг Қатар–Саудия Арабистони чегарасидан бемалол ўтиши таъминланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Совуқ антициклон: Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин

Бугундан бошлаб мамлакат ҳудудига совуқ антитциклон кириб келиши кутилмоқда. Шу сабабли атмосфера ҳавоси сифати вақтинча ёмонлашиши кутилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/56

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Трамп Эронга қарши жуда кучли зарба тайёрланаётганини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши жуда кучли зарба тайёрланаётганини маълум қилди.

Америка етакчисининг айтишича, оғир аҳволга тушиб қолган Эрон қўшни давлатлардан узр сўраган ва уларга қарши яна ўқ отмасликка ваъда берган.

Трамп бу ҳолат АҚШ ва Исроил зарбалари туфайли юз берганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Эрон минг йил ичида биринчи бор Яқин Шарқдаги қўшни давлатларга мағлуб бўлди.

“Улар: “Раҳмат, президент Трамп”, дейишди. Мен эса: “Марҳамат!” деб жавоб бердим”, — деди у.


Трамп, шунингдек, Эрон энди “Яқин Шарқ тирани” эмас, балки мағлуб давлат эканини айтиб, бу ҳолат ёки мамлакат таслим бўлгунча, ёки тўлиқ инқирозга юз тутгунча давом этишини билдирди.

Шунингдек, АҚШ президенти бугун Эронга жуда кучли зарба берилиши мумкинлигини айтди ҳамда янги турдаги нишонлар сабаб мамлакатни тўлиқ йўқ қилиш эҳтимолини ҳам истисно этмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🤔1
Хоразмда танқидий йиғилиш: маҳаллаларда хавфсиз муҳит масалалари муҳокама қилинди

Йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, вилоят ИИБ бошлиғи А.Шермуҳаммедов, вилоят прокурори М.Аҳмедов ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарлари иштирок этган.

👉 https://effect.uz/n/57

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда топилган ўзбек аёл жасадининг шахси тасдиқланди

Туркиянинг ўрмон ҳудудидан топилган жасаднинг шахси DNK экспертитаси орқали аниқланиб, у 46 ёшли Самарқандлик Дилафруз Чўлиева эканлиги тасдиқланди. Жасадни яқинларига топшириш жараёни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

“Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” жамияти иш адолатли якунланиши ва айбдорлар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши учун жараённи назорат қилмоқда. Тергув доирасида Ильёс исмли шахс гумондор сифатида сўроқ қилинган. Чўлиеванинг телефони охирги марта унинг уйи атрофида қайд этилган.

Сўнгги пайтларда Туркияда ўзбек аёллари билан боғлиқ бир неча фожиали ҳолатлар кузатилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Трамп Эрондан “сўзсиз таслим бўлиш”ни талаб қилди АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан фақат “сўзсиз таслим бўлиш” асосида келишув бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, АҚШ Эрон билан бошқа ҳеч қандай битим тузмайди. Telegram I Facebook I YouTube…
Душманлар Эрон таслим бўлиши ҳақидаги орзуларини қабрга олиб кетишади — Пезешкиан

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ раҳбари Доналд Трамп мамлакатнинг сўзсиз таслим бўлиши ҳақидаги орзуларини ўзи билан қабрга олиб кетишини таъкидлади.

Унинг айтишича, Эрон халқаро ҳуқуқ, гуманитар тамойиллар ва асосий меъёрларга амал қилишни давом эттиради.

Пезешкиан бомбардимонлар оқибатида ҳалок бўлган Олий раҳбар, мамлакат қўмондонлари ҳамда бегуноҳ мактаб ўқувчиларининг “шаҳид бўлгани” муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Унинг таъкидлашича, инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва инсонийликни ҳимоя қилишини даъво қилаётганлар айнан шу одамларга бомбалар ёғдириб, уларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган.

Пезешкиан амалга оширилган ҳужумларни танқид қилиб, халқаро меъёрлар ҳисобга олинмасдан мамлакатнинг турли ҳудудлари, ҳатто мактаблар, шифохоналар ва бошқа муассасалар ҳам бомбардимон қилинаётганини айтди.

Пезешкиан Эрон халқини барча қийинчиликларга қарамасдан бирлашишга чақириб, мамлакатда яшайдиган барча фуқаролар — дин, ижтимоий мавқе ёки ташқи кўринишидан қатъи назар — Эроннинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда иштирок этиши кераклигини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина бўйича музокаралар Путин ва Зеленский ўртасидаги шахсий адоват сабаб тўхтаб қолмоқда — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги келишувга эришишга бир неча бор жуда яқин келинган, аммо ҳар сафар томонлардан бири орқага чекинган.

Унинг таъкидлашича, бунга асосий сабаб — Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги шахсий адоватдир.

“Бу адоват шунчалик кучлики, улар билан келишувга эришиш жуда қийин”, — деди Трамп.

Шунингдек, у мазкур можаро АҚШга бевосита дахл қилмаслигини айтди ва уни ҳал қилишга Европа ҳамда инсониятнинг ўзи учун ёрдам сифатида уринаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Трамп тинчлик келишуви барбод бўлишида Зеленскийни айблаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram