Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отанга бор, онанга бор! Жиззахда яйлов можароси яна кун тартибида: Ким ерларни «пуллаяпти»?
Жиззах вилояти Фориш туманидаги яйлов ерлари билан боғлиқ муаммо яна жамоатчилик эътибор марказида. Бир ер майдони икки фермер хўжалигига ажратилгани ҳақидаги ҳолат қатор ҳуқуқий саволларни келтириб чиқармоқда.
Агар ер участкасининг аниқ ижарачиси бўлса, иккинчи ижара шартномаси қандай асосда расмийлаштирилган? Ёки аввалги қарор бекор қилинган бўлса, бу ҳақда нега очиқ ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланган тушунтириш берилмаган?
EFFECT.UZ мухбирлари даъвогарлар билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилганида, масъуллар ер бўйича маълумот ҳокимлик томонидан тақдим этилганини билдирган.
Бироқ, агар ечим маҳаллий ҳокимлик ваколатида бўлса, нега масала йиллар давомида ечим топмаяпти? Нима учун икки идора ўртасидаги зиддият туфайли яна чорвадор-фермерлар сарсон бўлиши керак?
Муаммонинг очиқ ва ҳуқуқий ечими берилмас экан, мутасаддиларнинг бир-бирига ишора қилиши вазиятни енгиллаштирмайди. Аксинча, жамоатчилик ишончини сусайтиради.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Эрон Олий раҳнамоси вафот этгани тасдиқланди Эрон давлат телевидениеси мамлакат Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий вафот этганини маълум қилди. Fars агентлиги маълумотларига кўра, Али Ҳоманаий шанба куни эрталаб қароргоҳига берилган зарба вақтида ўз…
⚡️Оятуллоҳ Алиризо Эрон Олий раҳбари в.б этиб тайинланди
Оятуллоҳ Алиризо Арафий Эрон Олий раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У ҳалок бўлган Али Ҳоманаийнинг ишончли шахсларидан бири эди.
Арафий нуфузли шиъа диний арбоби ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида Қўриқчилар кенгаши ва Мутахассислар мажлиси аъзоси ҳисобланади.
Унинг тайинланиши раҳбарликда узилиш бўлмаслиги ва Мутахассислар мажлиси имкон қадар тезроқ доимий раҳбарни сайлаши учун амалга оширилган.
Эрон Конституциясининг 111-моддасига кўра, янги раҳбар тайинлангунига қадар вақтинчалик Раҳбарлик кенгаши шакллантирилади.
У президент, суд ҳокимияти раҳбари ва Қўриқчилар кенгашининг уламоларидан биридан иборат бўлади.
Арафийдан ташқари, мазкур раҳбарлик кенгашига президент Масъуд Пезешкиён ҳамда суд ҳокимияти раҳбари Ғуломҳусайн Мўҳсини Эжъей киритилган.
Шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони ҳалок бўлганидан кейин корпус раҳбарининг ўринбосари Аҳмад Ваҳидий унинг ўрнига тайинланиши мумкин. У икки ой аввал Али Ҳоманаий томонидан ушбу лавозимга тайинланган эди.

👎1
Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади — ТИВ
Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво маконига қўйилган чекловлар сабаб қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга ушбу ҳудуд давлатларига сафарни вақтинча режалаштирмасликни, у ерда бўлиб турганларга эса эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилади.
Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент–Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.
Авиақатновлар тикланиши бўйича қўшимча маълумот расмий манбалар орқали берилади.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Психологик ёрдамга муҳтож ёрдамчи-тарбиячига ҳеч кимнинг «духи» етмаяпти… У болалар билан яна ишлаяптими?
Журналистик суриштирувлар давомида аниқланишича, муассаса мудираси томонидан ёрдамчи тарбиячи Гамирова Албинага бир неча бор расмий огоҳлантириш хатлари берилган. Бироқ, манбаларга кўра, у мазкур огоҳлантиришларни жиддий қабул қилмаган ва ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга уриниш билдирмаган.
Айрим ҳолатлардан келиб чиқиб, гўёки у муассасада ички тартиб ва раҳбарият талабларидан мустақил равишда “ўз сиёсатини” юритишга ҳаракат қилганми, деган саволлар ҳам туғилмоқда.
Албатта, бу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо фақат расмий текширув натижаларига асосан берилиши мумкин.
👉Тўлиқ видео

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Ормуз бўғозида танкерга ҳужум қилди. 150 дан ортиқ танкерлар ҳаракатни тўхтатди
Эрон Ормуз бўғозида ўрнатилган чекловларни бузганлиги туфайли танкерга ҳужум қилди. Айни вақтда яна 150 дан ортиқ танкер очиқ денгизда лангар ташлаб, ҳаракатни тўхтатган.
Reuters ахборотига кўра, “Skylight” номли танкер Уммон яриморолининг Мусандам ҳудуди яқинида авария ҳолатига тушган.
Кема экипажи — Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари бўлиб, улар эвакуация қилинган, тўрт киши жароҳат олган.
Нефть ва табиий газ ортилган кемалар Ироқ, Саудия Арабистони ва Қатар соҳиллари яқинида турибди.
Ормуз бўғозининг ҳозирги мақоми ноаниқлигича қолмоқда.
Эроннинг Манфаатларни аниқлаш кенгаши котиби Муҳсин Резоий бўғоз очиқ эканини айтган, аммо Эрон орқали ўтаётган АҚШ ҳарбий кемаларини қонуний нишон деб ҳисоблашини билдирган.
Бироқ у давлат телеканалида сўзлаганда, бўғоз орқали савдо амалга оширилиши мумкин эмаслигини таъкидлаган.

👍6👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Эрон Олий раҳнамоси вафот этгани тасдиқланди Эрон давлат телевидениеси мамлакат Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий вафот этганини маълум қилди. Fars агентлиги маълумотларига кўра, Али Ҳоманаий шанба куни эрталаб қароргоҳига берилган зарба вақтида ўз…
Эрон президенти Ҳоманаий ўлими учун қасос олишини билдирди
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Олий раҳбар Али Ҳоманаийнинг ўлими учун қасос олишини маълум қилди.
Шунингдек, Пезешкиён Ҳоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, “бу буюк инсоннинг йўли давом эттирилади”, деб таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Олий раҳбар Али Ҳоманаийнинг ўлими учун қасос олишини маълум қилди.
“Эрон ушбу тарихий жиноят учун айбдорлардан қасос олишни ўз бурчи ва қонуний ҳуқуқи деб билади ҳамда бу улуғ мажбуриятни бажариш учун барча имкониятлардан фойдаланиш ниятида”, - деди Эрон раҳбари.
Шунингдек, Пезешкиён Ҳоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, “бу буюк инсоннинг йўли давом эттирилади”, деб таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🔥1
Бахтиёр Саидов 3 давлат ташқи ишлар вазирларига қўнғироқ қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.
Дастлаб Саидов Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Шайх Жарроҳ Ас-Сабоҳ билан телефон орқали суҳбатлашган.
Суҳбат давомида улар Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашишган.
Шунингдек, вазир Ўммонлик ҳамкасби Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдийга қўнғироқ қилган. Суҳбат чоғида Саидов Шавкат Мирзиёев Ўммон давлатини доимо қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Бундан ташқари Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафадига телефон қилди.
У билан мулоқот чоғида Саидов минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, барқарорлик ҳамда хавфсизликка таъсири юзасидан фикр алмашган.
Суҳбат сўнггида у, Президент Шавкат Мирзиёев Иордания раҳбарияти ва халқига қаратилган самимий қўллаб-қувватлови ва бирдамлигини етказди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.
Дастлаб Саидов Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Шайх Жарроҳ Ас-Сабоҳ билан телефон орқали суҳбатлашган.
Суҳбат давомида улар Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашишган.
“Вужудга келган мураккаб шароит муносабати билан Кувайт халқи ва раҳбариятига Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий ҳамдардлигини етказдик”, - деб ёзди Саидов.
Шунингдек, вазир Ўммонлик ҳамкасби Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдийга қўнғироқ қилган. Суҳбат чоғида Саидов Шавкат Мирзиёев Ўммон давлатини доимо қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Бундан ташқари Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафадига телефон қилди.
У билан мулоқот чоғида Саидов минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, барқарорлик ҳамда хавфсизликка таъсири юзасидан фикр алмашган.
Суҳбат сўнггида у, Президент Шавкат Мирзиёев Иордания раҳбарияти ва халқига қаратилган самимий қўллаб-қувватлови ва бирдамлигини етказди.
“Барча юзага келаётган масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, фақат тинч, сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш муҳимлигини таъкидладик”, - деб ёзди вазир ўзининг Телеграм каналида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Аниқ топшириқлар берилди: Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабулидан репортаж
Бугун, 1 март куни Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси иштирок этди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан фуқаролар видеоконференцалоқа орқали мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди.
Мурожаатлар давомида фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарликлар, тергов жараёнлари, жамоат хавфсизлиги ҳамда бошқа соҳаларга доир масалалар кўтарилган. Вазир томонидан ҳар бир мурожаат юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилган. Қабул якунида мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва натижаси юзасидан мурожаатчиларни хабардор қилиш вазифаси юклатилди.
Маълумот ўрнида, Ички ишлар вазирининг шахсий қабули ҳар ойнинг сўнгги якшанба куни ўтказилмоқда.
👉 https://youtu.be/j1eP6WgaTY4

YouTube
МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БОРМИ? ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ ҚАБУЛИДАН РЕПОРТАЖ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍2🤔1
АҚШ Эронга қарши урушда 3 нафар ҳарбий вафот этганини маълум қилди
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги Эронга қарши операция давомида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди.
Баёнотда айтилишича, “Эпик ғазаб” деб номланган операция чоғида яна беш нафар ҳарбий оғир яраланган.
Бир неча киши енгил жароҳат олган ва улар яқин вақтда яна хизматга қайтади.
Шунингдек, Америка қўмондонлиги Эрон “Авраам Линкольн” авиаташувчисига ҳужум қилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.
Уларнинг таъкидлашича, ракеталар кемага ҳатто яқинлашмаган ҳам.

👍3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи ижроси: “Томорқа мактаби” модели оммалаштирилади
Жорий йил 26–27 февраль кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Термиз туманидаги “Томорқа мактаби” фаолияти билан танишилган эди. Давлат раҳбари мазкур тажрибани республика миқёсида оммалаштириш бўйича аниқ топшириқ берган.
Бугун ушбу вазифалар ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган мутасаддилар, тажрибали томорқа ер эгалари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида томорқадан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини кўпайтиришга қаратилган илғор тажрибалар тақдим этилди.
Мутахассислар фикрича, Сурхондарё тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга эришиш мумкин.

Аниқ топшириқлар берилди: Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабулидан репортаж Бугун, 1 март куни Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида ташкил этилди. Унда Тошкент…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ички ишлар органи бир фуқарони рози қилиш йўлида бошқанинг ҳуқуқини чеклай олмайди» – Шоҳрух Ғиёсов
Бугун, Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул якунлари юзасидан вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов изоҳ берди.
Ғиёсовнинг Effect.uz'га маълум қилишича, сайёр қабулга келган фуқаролар мурожаатларининг 46–48 фоизи жойида ҳал этилмоқда. Қолган мурожаатлар эса қўшимча ўрганишни талаб этади. Айрим масалаларни қабул жараёнининг ўзидаёқ ҳал этиш имконияти чеклангани таъкидланди.
Шунингдек, мурожаатларнинг 1–1,5 фоизи такрорий экани сабабли рад этилиши мумкин. Матбуот котиби таъкидлашича, ички ишлар органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим сифатида бир фуқаронинг талабини қаноатлантириш орқали бошқа шахс ҳуқуқини чеклашга йўл қўя олмайди. Шу боис, айрим ҳолларда мурожаатчиларнинг норозилиги юзага келиши эҳтимоли истисно этилмайди.
👉 ҚАБУЛДАН РЕПОРТАЖ

👎2👍1
Трампни Эронга қарши ҳужумга Саудия шаҳзодаси кўндирган — Washington Post
Саудия Арабисторни шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ президенти Доналд Трампни Эронга ҳужум қилишга кўндирган. Бу ҳақда Washington Post ўзининг манбасига таяниб хабар берди.
Нашрга кўра, Трамп шанба куни АҚШнинг Яқин Шарқдаги ноодатий иттифоқчилари — Исроил ва Саудия Арабистонининг бир неча ҳафта давом этган фаол лобби ҳаракатларидан сўнг Эронга қарши зарба бериш тўғрисида қарор қабул қилган.
Муҳаммад бин Салмон сўнгги бир ой ичида Трамп билан бир неча бор шахсий телефон мулоқотларини ўтказиб, АҚШнинг ҳарбий аралашувини қўллаб-қувватлаган.
The Washington Post’нинг ёзишича, Трамп қарорни АҚШ разведка ҳамжамиятининг баҳоларига қарамай қабул қилган.
Разведка ҳисоботларида кейинги ўн йил ичида Эрон кучларининг АҚШ материк ҳудудига бевосита таҳдид солиш эҳтимоли паст экани қайд этилган эди.

👎13🤔1
АҚШ Эроннинг 9 та ҳарбий кемасини денгизга чўктирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг тўққизта ҳарбий кемаси йўқ қилинганини маълум қилди.
У яна бир зарба натижасида Эрон ҳарбий-денгиз қўмондонлиги штабига жиддий зарар етказилганини айтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг тўққизта ҳарбий кемаси йўқ қилинганини маълум қилди.
“Менга ҳозиргина Эроннинг 9 та ҳарбий кемаси йўқ қилингани тўғрисида хабар беришди.
Уларнинг айримлари нисбатан йирик ва муҳим эди. Қолганларини ҳам йўқ қиламиз — улар тез орада денгиз тубига ғарқ бўлади”, деб ёзди Трамп.
У яна бир зарба натижасида Эрон ҳарбий-денгиз қўмондонлиги штабига жиддий зарар етказилганини айтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Ички ишлар органи бир фуқарони рози қилиш йўлида бошқанинг ҳуқуқини чеклай олмайди» – Шоҳрух Ғиёсов Бугун, Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул якунлари юзасидан вазирлик…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИББ вакили: сўнгги 5 йилда тизим фуқароларга яқинлашди
Тошкент шаҳар ИИББ Мултимедиа маркази раҳбари Қаҳрамон Худойберганов Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабули юзасидан Effect.uz’га изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, сўнгги беш йил давомида ички ишлар органлари фаолиятида очиқлик ва фуқаролар билан мулоқотни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса мурожаатлар билан ишлаш тизимида ҳам ўз аксини топмоқда.
Шунингдек, Худойберганов Тошкент шаҳрида 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги BMW автомашинаси томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ва унда оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаров фожиасига ҳам тўхталди. Маълумки, ушбу ҳолат жамоатчиликда вояга етмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши, назорат ва масъулият масалалари юзасидан қатор саволларни кун тартибига олиб чиқди.
Худойбергановга кўра, ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилади. Масъулнинг билдиришича, бундай фожиаларнинг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш доимий равишда устувор вазифалардан бири бўлиб қолади.
Мутахассислар фикрича, бу каби фожиаларнинг олдини олиш учун йўл ҳаракати хавфсизлигига доир талабларни кучайтириш ва назоратни янада ошириш зарур.

👍2👎1🤔1
1 мартдан газ нархлари оширилгани йўқ — Энергетика вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда 1 мартдан табиий газ нархи оширилиши тўғрисида хабар тарқалди.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 1 мартдан табиий газ нархи оширилмаган, тўловлар эски тарифда амалга оширилади. Бироқ, бугундан бошлаб, қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.
Вазирликнинг қайд этишича, иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга (100 метр кубдан 500 куб метрга) кўтарилган.
Хусусан, ноябрь — февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март — октябрь ойларида эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланган.
Бу тартиб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь — февраль ойларида ҳам амал қилади.
Шу сабабли, бугун, 1 мартдан 31 октябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” амал қилади.
Вазирликнинг эслатишича, Президентнинг қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.
Жумладан, компенсация миқдори:
Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача баъзавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.
Илгари компенсациялар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, энди — йил давомида ҳар ойда берилади.

🤷♂3👎1😢1
Сурхондарёнинг яширин гавҳари: Сангардaк санаториясига саёҳат…
Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган Сангардaк санаторияси нафақат гўзал манзаралари, балки шифобахш табиати билан ҳам машҳур. Соф ҳаво, тоғ бағридан оқиб тушувчи мусаффо сувлар ва табиий иқлим бу масканни соғломлаштириш учун қулай ҳудудга айлантирган.
Санаторияга ташриф буюрганлар, аввало, Сангардaк шаршарасининг ҳайратомуз манзараси ва атрофни ўраб турган яшил табиатдан баҳра олади. Мутахассислар таъкидлашича, бу ердаги иқлим ва табиий шароит асаб тизими, нафас йўллари ҳамда умумий соғлиқни тиклашда ижобий таъсир кўрсатади.
Масканда дам олиш билан бир қаторда тиббий муолажалар ҳам ташкил этилган. Шу боис Сангардaк нафақат саёҳат, балки соғломлашиш учун ҳам танланмоқда.
Табиат қўйнидаги осойишталик, мусаффо ҳаво ва шифобахш муҳит Сангардaкни юртимизнинг диққатга сазовор соғломлаштириш масканларидан бирига айлантирмоқда. Effect.uz жамоаси Сангардакдан эксклюзив репортаж тайёрлади.
Мурожаат учун:
554527788
554527799
995946616
👉 https://youtu.be/RA4BiTyN-3Q

СУРХОНДАРЁНИНГ ЯШИРИН ГАВҲАРИ: САНГАРДAК САНАТОРИЯСИГА САЁҲАТ… – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
🔥3👍2🤔1
Алишер Усмоновга учрашиш қийинми? Журналистлар, адвокат Олий судга «бостириб» боришди
Бир гуруҳ жамоатчилик фаоллари — Жаҳонгир Тўлаганов, “Сирожиддин Медиа”, Отабек Хамидов, Effect.uz ходими Диёрбек Базарбаев ҳамда адвокат, ҳуқуқ фаоли Хуршида Насретдинова Жиноят ишлари бўйича Олий суд раиси ўринбосари Алишер Усмонов қабулида бўлди.
Учрашув давомида иштирокчилар суд тизими фаолияти, очиқлик масаласи ва жамоатчилик вакилларининг қабулга кириш тартиби борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Айрим масалалар юзасидан саволлар кўтарилиб, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Фаоллар таъкидлашича, суд органлари билан мулоқотда очиқ формат ва жамоатчилик учун қулай механизмлар яратилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, қабул жараёнининг тартиби ва амалиёти бўйича қатор таклифлар илгари сурилган. Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ва кўтарилган масалаларни ҳуқуқий доирада муҳокама қилишга келишиб олингани қайд этилди.
👉 https://youtu.be/z2oL-33ZQbI

УСМОНОВГА УЧРАШИШ ҚИЙИНМИ? ЖУРНАЛИСТ, АДВОКАТЛАР ОЛИЙ СУДГА «БОСТИРИБ» БОРИШДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
👍2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда келин ва унинг оиласини алдаб, уларнинг ҳовлисини фирибгарлик йўли билан сотган Шаҳзод Рисматов 9 йилга озодликдан маҳрум этилди 📂Суд уни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди бўйича айбли деб топиб, жабрланувчиларга етказилган зарарни…
«Реал Санжик» ишини хотирлаб: Ўз жонига қасд қилган куёвнинг қарзи қиёматга қолмасин!
Бир пайтлар Тошкентда келин ва унинг оиласини алдаб, улар яшаб турган ҳовлини фирибгарлик йўли билан сотган Шаҳзод Рисматов иши жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Суд ҳукмига кўра, у 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Мазкур можарода блогер, тадбиркор сифатида танилган «Реал Санжик» номи ҳам тилга олинганди.
Ўша воқеа кўпчилик томонидан “шоу” сифатида муҳокама қилинган бўлса-да, аслида бу жамиятдаги ишонч ва ҳуқуқий саводхонлик масаласини очиб берган оғриқли ҳолат эди.
Бугун Қашқадарё вилояти Нишон туманида шунга ўхшаш ҳолат яна қайғули оқибат билан кун тартибига чиқмоқда. Маълумотларга кўра, нишонлик куёв Р.М қайнонасининг номига “Ҳаёт банк”дан кредит асосида “Monza” автомашинасини расмийлаштирган. Орадан кўп ўтмай, у ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан кўз юмади.
Шундан сўнг қарздорлик кекса қайнона ва қайнотанинг зиммасига тушади. Банк томонидан автомашина мусодара қилиниб, қайта сотувга чиқарилган. Бироқ машина сотувидан тушган маблағ на асосий қарзни, на ҳисобланган фоизларни тўлиқ қоплашга етган. Ҳозирда доимий даромади йўқ кекса ота-она ҳам қиз узатиб, ташвишга қолди, ҳам қарздорлик юкини кўтарди.
Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар ва банк раҳбариятидан инсонийлик ва қонунийлик нуқтаи назаридан масалага қайта назар ташлашни сўрайди. Чунки, ишонч тузоғи навбатдаги қурбонларга сабаб бўлмаслиги керак.
👉 https://youtu.be/Da5orQblN3k

"РЕАЛ САНЖИК" ИШИДАН ЎРНАК ОЛИБ: ҚАРЗ ҚИЁМАТГА ҚОЛДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИО тезкор тадбирларида Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларнинг катта партияси аниқланди
33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинган. 8400 дона “Регапен” билан ушланган шахслардан ташқари, омбордан яна 22 600 дона дори топилган.
Яна бир ҳолатда 12 400 дона “Зардекс” автомашинадан олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Давлат хавфсизлик хизмати шубҳали ҳолатлар бўйича 1520 рақамига хабар беришни сўрамоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинган. 8400 дона “Регапен” билан ушланган шахслардан ташқари, омбордан яна 22 600 дона дори топилган.
Яна бир ҳолатда 12 400 дона “Зардекс” автомашинадан олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Давлат хавфсизлик хизмати шубҳали ҳолатлар бўйича 1520 рақамига хабар беришни сўрамоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент туманидаги 1,05 гектар ер атрофида катта можаро: Ким қонундан устун?
Фуқаро Омон Агзамов бир неча йил давомида турли давлат органларига, жумладан Бош прокуратурага мурожаат қилиб келаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, мурожаатларида келтирилган ҳолатлар юзасидан керакли чоралар кўрилмаган.
Агзамовнинг билдиришича, 2025 йил Бош прокуратура томонидан қўзғатилган 170012/2024-17DY рақамли жиноят иши ер майдонини ўзлаштириш, сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва давлат мулкини ноқонуний сотиш аломатлари билан боғлиқ.
Унинг даъвосига кўра, Тошкент тумани ҳудудида жойлашган 1,05 гектар ер майдони аслида давлат мулки бўлиши керак эди. Бироқ айрим шахслар уни “Ixtiyor Baraka Fayz” МЧЖ устав капиталида мавжуд мулк сифатида расмийлаштириб, кейинчалик бошқа шахс орқали йирик қурилиш компанияга расмийлаштирган. Ерда кўп қаватли турар жой бинолари қад ростлаган.
Мурожаатчи айрим шахслар юқори мансабдорлар билан алоқалар орқали жиноят ишининг ёпилишига таъсир ўтказаётган бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда. Шу билан бирга, у 500 нафарга яқин фуқаро мазкур қурилиш лойиҳасига маблағ киритганини ва иш қайта кўриб чиқилса, улар манфаатларига ҳам таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлайди.
Омон Агзамов қуйидагиларни сўрайди:
• иш юзасидан холис ва шаффоф тергов ўтказиш;
• барча дахлдор шахсларга ҳуқуқий баҳо бериш;
• Олий суд томонидан 2023 йил 4 январда қабул қилинган суд қарори ижросини таъминлаш;
• давлат ерларини хусусийлаштириш жараёнига комплекс ҳуқуқий баҳо бериш.
У ўз мурожаатида “Қонун барча учун тенгми?” деган саволни ўртага ташлаб, иш шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинишини сўраган. Агзамов ўз ихтиёрида барча ҳужжат ва далиллар мавжудлигини билдирган. EFFECT.UZ тез орада мавзу бўйича катта видеорепортажни эълон қилади.

🤔5
Тошкентда илмий тадқиқотларни рақамлаштиришга бағишланган республика семинари бўлиб ўтди
2026 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳрида “Замонавий илмий тадқиқотларда рақамли платформалар ва самарадорлик” мавзуcида республика ҳамкорлик семинари бўлиб ўтди. Тадбир Ilmiy tadqiqotchilar va innovatorlar assotsiatsiyasi ҳамда Science and Innovation ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинарда илмий тадқиқотлар жараёнини рақамлаштириш, илмий нашрлар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, академик ҳалоллик стандартларини кучайтириш ва миллий электрон илмий инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллий илмий платформаларни халқаро илмий базалар билан интеграция қилиш, тадқиқотчиларнинг рақамли идентификация тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари, профессор-олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинар якунида илмий соҳада рақамли ечимларни самарали жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Иштирокчиларга сертификатлар топширилди ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

👍4🔥1