👎2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ҳужум натижасида аэропортнинг учиш-қуниш йўлакларидан бири зарар кўрган.
Шунингдек, аэропортнинг 4 нафар ҳодими ўртача оғирликда яраланган.

Дубайдан Тошкентга учувчи рейс кечиктирилди
Ўзбекистон авиакомпанияси Centrum Air’нинг Дубай-Тошкент йўналишдаги рейси, кечки вақтга қолдирилди. Бу ҳақда айни вақтда Дубайда бўлиб турган блогер Кирилл Альтман маълум қилди.
Қайд этиш керак, Эрон томонидан Дубай халқаро аэропортига қилинган ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳатланди.
Бундан ташқари ҳужум натижасида аэропортнинг учиш-қуниш йўлакларидан бири зарар кўрди.
Шунингдек, аэропортнинг 4 нафар ҳодими ўртача оғирликда яраланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эронликлар Энгалаб майдонига йиғилди
Олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва мамлакатнинг бир қатор амалдорлари АҚШ ва Исроил ҳужуми оқибатида ўлдирилганидан кейин Эрон халқи Теҳрондаги Энгелаб майдонига йиғилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва мамлакатнинг бир қатор амалдорлари АҚШ ва Исроил ҳужуми оқибатида ўлдирилганидан кейин Эрон халқи Теҳрондаги Энгелаб майдонига йиғилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Эрон ҳаво кучлари АҚШ базаларига зарба берди
Эрон ҳаво кучлари Персия кўрфази ва Ироқдаги АҚШ базаларига бир неча босқичли амалиёт давомида муваффақиятли зарба берган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон ҳаво кучлари Персия кўрфази ва Ироқдаги АҚШ базаларига бир неча босқичли амалиёт давомида муваффақиятли зарба берган.
“Бир неча дақиқа олдин Эрон ҳаво кучларининг тезкор самолётлари Персия кўрфази мамлакатлари ва Ироқ Қурдистонидаги АҚШ базаларини бир неча босқичда муваффақиятли бомбардимон қилди”, - дейилади Эрон давлат телерадиокомпанияси хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Қўлидан келса сариқ чўчқача уни очсин” — Эрон Ормуз бўғозини ёпганини эълон қилди Эрон жаҳон нефть экспорти учун асосий йўналишлардан бири ҳисобланадиган Ормуз бўғозини ёпганини маълум қилди. Мутахассислар маълумотига кўра, ушбу бўғоз орқали ҳар куни тахминан…
Эрон Форс кўрфазини ёпди
Эроннинг сиёсий қарорларни аниқлаш кенгаши аъзоси Моҳсен Резои АҚШ кемалари учун Форс кўрфази ёпилгани тўғрисига баёнот берди.
Бундан аввал Эрон ҳарбийлари Ормуз бўғози ёпилганини эълон қилганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эроннинг сиёсий қарорларни аниқлаш кенгаши аъзоси Моҳсен Резои АҚШ кемалари учун Форс кўрфази ёпилгани тўғрисига баёнот берди.
“Бугундан бошлаб бирорта ҳам АҚШ кемаси Форс кўрфазига кириш ҳуқуқига эга эмас”, - деди Резои.
Бундан аввал Эрон ҳарбийлари Ормуз бўғози ёпилганини эълон қилганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлигидан эксклюзив видео. Янги Ўзбекистон армияси ҳар қандай хавфни бартараф этишга қодир
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2🤷♂1
АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш узоқ вақт давом этиши мумкин — 19FortyFive
АҚШнинг Эрондаги ҳарбий амалиёти кутилганидан анча кенг кўламли ва узоқ давом этадиган можарога айланиши мумкин. Бу ҳақда 19FortyFive нашри маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШнинг Эрондаги ҳарбий амалиёти кутилганидан анча кенг кўламли ва узоқ давом этадиган можарога айланиши мумкин. Бу ҳақда 19FortyFive нашри маълум қилди.
“Агар АҚШ Эрон режимини ўзгаришини мақсад қилган бўлса, бу уруш Трамп ва аксарият америкаликлар ўйлаганидан кўра анча катта миқёсда кечиши мумкин.
Эрон ҳудудида қуруқликдаги ҳарбий амалиёт эҳтимоли ҳам юқори бўлиб, можаро бир неча ойга чўзилиш эҳтимоли юқори”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлади — “Ўзгидромет”
Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида шамол деярли кузатилмаяпти. Хусусан, кечаси (+3…+5°C) ва кундузи (+11…+15°C) ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи эрталабки туман ва ҳарорат инверсияси шаклланишига сабаб бўлди. Айни дамда шаҳар нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири остида бўлиб турибди, ёғингарчилик кутилмаяпти.
Ушбу метеорологик омиллар таъсирида атмосферанинг ерга яқин қатламларида ҳаво алмашинуви секинлашди, бу эса ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чекламоқда.
Шу муносабат билан ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар (PM2.5 ва PM10) концентрациясининг ошиши кузатилмоқда.
Синоптиклар прогнозларига кўра, 2 мартдан бошлаб кутилаётган ёғингарчиликлар ҳаво сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади.

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада тарбия ёки таҳдид? Ургутдаги ҳолат юзасидан суриштирув бошланди
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим муассасасидаги ҳолатлар жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Мазкур масала юзасидан Effect.uz таҳририятига бир қатор мурожаатлар келиб тушган.
Ота-оналар ҳамда айрим ходимлар муассаса тарбиячи ёрдамчиси Албина Гамировага нисбатан жиддий иддаоларни билдирмоқда. Уларга кўра, болаларга қўпол муносабат қилингани, жазо сифатида қўрпа берилмагани ҳамда айрим ҳолатларда болага нисбатан хавфли ҳаракатлар содир этилгани ҳақида даъволар мавжуд.
Айбловлар оғир ва жамоатчилик учун ўта долзарб бўлгани сабабли таҳририят воқеа жойига чиқиб, ҳолатни бевосита ўрганишга киришди. Ҳозирда масъул идоралардан расмий муносабат олиш ва барча томонларнинг позициясини аниқлаштириш ишлари давом этмоқда.
Барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо ваколатли органлар томонидан ўтказиладиган текширув натижалари асосида берилиши мумкин.
👉 Тўлиқ видео

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронда Хоманаийнинг ўлимидан сўнг 10 минглаб одамлар йиғилди
Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий Исроил ва АҚШнинг қўшма ҳужумларида ҳалок бўлганидан сўнг, Теҳронда 10 минглаб одамлар тўпланди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий Исроил ва АҚШнинг қўшма ҳужумларида ҳалок бўлганидан сўнг, Теҳронда 10 минглаб одамлар тўпланди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нарко гуруҳларга зарба: 22 та уюшган гуруҳ фош этилди
2026 йил январь–февраль ойлари давомида республика ҳудудида наркотик моддаларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланган 22 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, тезкор тадбирлар натижасида мазкур гуруҳларнинг 5 нафар етакчиси ва 84 нафар воситачи аъзолари қўлга олинган.
Бундан ташқари, 8 та яширин нарколаборатория фош этилиб, уларнинг фаолияти тугатилган.
Масъул идоралар томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Отанга бор, онанга бор! Жиззахда яйлов можароси яна кун тартибида: Ким ерларни «пуллаяпти»?
Жиззах вилояти Фориш туманидаги яйлов ерлари билан боғлиқ муаммо яна жамоатчилик эътибор марказида. Бир ер майдони икки фермер хўжалигига ажратилгани ҳақидаги ҳолат қатор ҳуқуқий саволларни келтириб чиқармоқда.
Агар ер участкасининг аниқ ижарачиси бўлса, иккинчи ижара шартномаси қандай асосда расмийлаштирилган? Ёки аввалги қарор бекор қилинган бўлса, бу ҳақда нега очиқ ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланган тушунтириш берилмаган?
EFFECT.UZ мухбирлари даъвогарлар билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилганида, масъуллар ер бўйича маълумот ҳокимлик томонидан тақдим этилганини билдирган.
Бироқ, агар ечим маҳаллий ҳокимлик ваколатида бўлса, нега масала йиллар давомида ечим топмаяпти? Нима учун икки идора ўртасидаги зиддият туфайли яна чорвадор-фермерлар сарсон бўлиши керак?
Муаммонинг очиқ ва ҳуқуқий ечими берилмас экан, мутасаддиларнинг бир-бирига ишора қилиши вазиятни енгиллаштирмайди. Аксинча, жамоатчилик ишончини сусайтиради.

⚡️Эрон Олий раҳнамоси вафот этгани тасдиқланди Эрон давлат телевидениеси мамлакат Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий вафот этганини маълум қилди. Fars агентлиги маълумотларига кўра, Али Ҳоманаий шанба куни эрталаб қароргоҳига берилган зарба вақтида ўз…
⚡️Оятуллоҳ Алиризо Эрон Олий раҳбари в.б этиб тайинланди
Оятуллоҳ Алиризо Арафий Эрон Олий раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У ҳалок бўлган Али Ҳоманаийнинг ишончли шахсларидан бири эди.
Арафий нуфузли шиъа диний арбоби ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида Қўриқчилар кенгаши ва Мутахассислар мажлиси аъзоси ҳисобланади.
Унинг тайинланиши раҳбарликда узилиш бўлмаслиги ва Мутахассислар мажлиси имкон қадар тезроқ доимий раҳбарни сайлаши учун амалга оширилган.
Эрон Конституциясининг 111-моддасига кўра, янги раҳбар тайинлангунига қадар вақтинчалик Раҳбарлик кенгаши шакллантирилади.
У президент, суд ҳокимияти раҳбари ва Қўриқчилар кенгашининг уламоларидан биридан иборат бўлади.
Арафийдан ташқари, мазкур раҳбарлик кенгашига президент Масъуд Пезешкиён ҳамда суд ҳокимияти раҳбари Ғуломҳусайн Мўҳсини Эжъей киритилган.
Шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони ҳалок бўлганидан кейин корпус раҳбарининг ўринбосари Аҳмад Ваҳидий унинг ўрнига тайинланиши мумкин. У икки ой аввал Али Ҳоманаий томонидан ушбу лавозимга тайинланган эди.

👎1
Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади — ТИВ
Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво маконига қўйилган чекловлар сабаб қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга ушбу ҳудуд давлатларига сафарни вақтинча режалаштирмасликни, у ерда бўлиб турганларга эса эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилади.
Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент–Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.
Авиақатновлар тикланиши бўйича қўшимча маълумот расмий манбалар орқали берилади.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Психологик ёрдамга муҳтож ёрдамчи-тарбиячига ҳеч кимнинг «духи» етмаяпти… У болалар билан яна ишлаяптими?
Журналистик суриштирувлар давомида аниқланишича, муассаса мудираси томонидан ёрдамчи тарбиячи Гамирова Албинага бир неча бор расмий огоҳлантириш хатлари берилган. Бироқ, манбаларга кўра, у мазкур огоҳлантиришларни жиддий қабул қилмаган ва ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга уриниш билдирмаган.
Айрим ҳолатлардан келиб чиқиб, гўёки у муассасада ички тартиб ва раҳбарият талабларидан мустақил равишда “ўз сиёсатини” юритишга ҳаракат қилганми, деган саволлар ҳам туғилмоқда.
Албатта, бу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо фақат расмий текширув натижаларига асосан берилиши мумкин.
👉Тўлиқ видео

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Ормуз бўғозида танкерга ҳужум қилди. 150 дан ортиқ танкерлар ҳаракатни тўхтатди
Эрон Ормуз бўғозида ўрнатилган чекловларни бузганлиги туфайли танкерга ҳужум қилди. Айни вақтда яна 150 дан ортиқ танкер очиқ денгизда лангар ташлаб, ҳаракатни тўхтатган.
Reuters ахборотига кўра, “Skylight” номли танкер Уммон яриморолининг Мусандам ҳудуди яқинида авария ҳолатига тушган.
Кема экипажи — Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари бўлиб, улар эвакуация қилинган, тўрт киши жароҳат олган.
Нефть ва табиий газ ортилган кемалар Ироқ, Саудия Арабистони ва Қатар соҳиллари яқинида турибди.
Ормуз бўғозининг ҳозирги мақоми ноаниқлигича қолмоқда.
Эроннинг Манфаатларни аниқлаш кенгаши котиби Муҳсин Резоий бўғоз очиқ эканини айтган, аммо Эрон орқали ўтаётган АҚШ ҳарбий кемаларини қонуний нишон деб ҳисоблашини билдирган.
Бироқ у давлат телеканалида сўзлаганда, бўғоз орқали савдо амалга оширилиши мумкин эмаслигини таъкидлаган.

👍6👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Эрон Олий раҳнамоси вафот этгани тасдиқланди Эрон давлат телевидениеси мамлакат Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий вафот этганини маълум қилди. Fars агентлиги маълумотларига кўра, Али Ҳоманаий шанба куни эрталаб қароргоҳига берилган зарба вақтида ўз…
Эрон президенти Ҳоманаий ўлими учун қасос олишини билдирди
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Олий раҳбар Али Ҳоманаийнинг ўлими учун қасос олишини маълум қилди.
Шунингдек, Пезешкиён Ҳоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, “бу буюк инсоннинг йўли давом эттирилади”, деб таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Олий раҳбар Али Ҳоманаийнинг ўлими учун қасос олишини маълум қилди.
“Эрон ушбу тарихий жиноят учун айбдорлардан қасос олишни ўз бурчи ва қонуний ҳуқуқи деб билади ҳамда бу улуғ мажбуриятни бажариш учун барча имкониятлардан фойдаланиш ниятида”, - деди Эрон раҳбари.
Шунингдек, Пезешкиён Ҳоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, “бу буюк инсоннинг йўли давом эттирилади”, деб таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🔥1
Бахтиёр Саидов 3 давлат ташқи ишлар вазирларига қўнғироқ қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.
Дастлаб Саидов Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Шайх Жарроҳ Ас-Сабоҳ билан телефон орқали суҳбатлашган.
Суҳбат давомида улар Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашишган.
Шунингдек, вазир Ўммонлик ҳамкасби Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдийга қўнғироқ қилган. Суҳбат чоғида Саидов Шавкат Мирзиёев Ўммон давлатини доимо қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Бундан ташқари Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафадига телефон қилди.
У билан мулоқот чоғида Саидов минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, барқарорлик ҳамда хавфсизликка таъсири юзасидан фикр алмашган.
Суҳбат сўнггида у, Президент Шавкат Мирзиёев Иордания раҳбарияти ва халқига қаратилган самимий қўллаб-қувватлови ва бирдамлигини етказди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.
Дастлаб Саидов Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Шайх Жарроҳ Ас-Сабоҳ билан телефон орқали суҳбатлашган.
Суҳбат давомида улар Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашишган.
“Вужудга келган мураккаб шароит муносабати билан Кувайт халқи ва раҳбариятига Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий ҳамдардлигини етказдик”, - деб ёзди Саидов.
Шунингдек, вазир Ўммонлик ҳамкасби Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдийга қўнғироқ қилган. Суҳбат чоғида Саидов Шавкат Мирзиёев Ўммон давлатини доимо қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Бундан ташқари Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафадига телефон қилди.
У билан мулоқот чоғида Саидов минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, барқарорлик ҳамда хавфсизликка таъсири юзасидан фикр алмашган.
Суҳбат сўнггида у, Президент Шавкат Мирзиёев Иордания раҳбарияти ва халқига қаратилган самимий қўллаб-қувватлови ва бирдамлигини етказди.
“Барча юзага келаётган масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, фақат тинч, сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш муҳимлигини таъкидладик”, - деб ёзди вазир ўзининг Телеграм каналида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Аниқ топшириқлар берилди: Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабулидан репортаж
Бугун, 1 март куни Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси иштирок этди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан фуқаролар видеоконференцалоқа орқали мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди.
Мурожаатлар давомида фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарликлар, тергов жараёнлари, жамоат хавфсизлиги ҳамда бошқа соҳаларга доир масалалар кўтарилган. Вазир томонидан ҳар бир мурожаат юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилган. Қабул якунида мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва натижаси юзасидан мурожаатчиларни хабардор қилиш вазифаси юклатилди.
Маълумот ўрнида, Ички ишлар вазирининг шахсий қабули ҳар ойнинг сўнгги якшанба куни ўтказилмоқда.
👉 https://youtu.be/j1eP6WgaTY4

YouTube
МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БОРМИ? ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ ҚАБУЛИДАН РЕПОРТАЖ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍2🤔1
АҚШ Эронга қарши урушда 3 нафар ҳарбий вафот этганини маълум қилди
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги Эронга қарши операция давомида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди.
Баёнотда айтилишича, “Эпик ғазаб” деб номланган операция чоғида яна беш нафар ҳарбий оғир яраланган.
Бир неча киши енгил жароҳат олган ва улар яқин вақтда яна хизматга қайтади.
Шунингдек, Америка қўмондонлиги Эрон “Авраам Линкольн” авиаташувчисига ҳужум қилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.
Уларнинг таъкидлашича, ракеталар кемага ҳатто яқинлашмаган ҳам.

👍3😢2