EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий
⚡️Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва мамлакатнинг бир қатор амалдорлари АҚШ ва Исроил ҳужуми ортидан ўлдирилганидан кейин футбол бўйича Эрон терма жамоаси расман Жаҳон чемпионатини тарк этди.

“G” гуруҳидан ўрин олган Эрон терма жамоасининг барча гуруҳ босқич ўйинлари Америкада бўлиб ўтади.

“Эрон ҳаётни футбол билан таққослаб бўлмайди, деб ҳисоблайди ва ўз футболчиларининг Жаҳон чемпионатига бориши хавфини ўз зиммасига олмайди”, - дейилади баёнотда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍3🔥1
Трамп Эронни огоҳлантирди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон томонидан қилинаётган ҳужумларга қарши кақшатгич зарба берилишини маълум қилди.

“Эрон бугун ҳаддан ташқари кучли зарба беришини эълон қилди, аммо улар бунга қўл урмаслиги керак, акс ҳолда биз уларга илгари қўлланилмаган кучли зарба беришимиз мумкин”, - деди Оқ уй раҳбари.


Қайд этиш керак, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси АҚШ ва Исроилга қарши Эрон Қуролли кучлари тарихдаги энг катта ҳарбий амалиёт бошлаганини эълон қилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Трамп Эронни огоҳлантирди АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон томонидан қилинаётган ҳужумларга қарши кақшатгич зарба берилишини маълум қилди. “Эрон бугун ҳаддан ташқари кучли зарба беришини эълон қилди, аммо улар бунга қўл урмаслиги керак, акс ҳолда биз уларга…
“Биз АҚШ ва Исроил билан ҳисоб-китоб қиламиз” — Эрон амалдорлари АҚШ ва Исроилга мурожаат қилди

Олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва мамлакатнинг бир қатор амалдорлари АҚШ ва Исроил ҳужуми оқибатида ўлдирилганидан кейин Эрон парламенти раиси Ғалибаб АҚШга жиддий мурожаат билан чиқди.

“Биз АҚШ ва Исроил билан ҳисоб-китоб қиламиз. Сизлар бизнинг қизил чизиқимизни босиб ўтдингиз. Биз шундай кучли зарбалар берамизки, ўзингиз шавқат сўраб мурожаат қилишга мажбур бўласиз”, - деди Ғалибаб.


Шунингдек, Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижони ҳам бир қатор баёнотлар билан чиқди.

“Исроил Эронни бўлишга ҳаракат қилмоқда.

Бу режимнинг бошқа йўли йўқ ва улар ўз мавжудлигини сақлаш учун йирик давлатларни бўлиб ташлашга уринмоқда.

Сиз Эрон халқининг юрагини ёқдингиз, энди биз сизнинг юрагингизни ёқамиз”, - деди Ларижони.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўқитувчилардан мажбурий тартибда пул йиғишга топшириқ берган “зам” ҳоким жазоланди Cурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳоким ўринбосари Анвар Ражабов тумандаги 33-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан мажбурий тартибда пул йиғишга кўрсатма бергани учун…
Ўқитувчилардан мажбурий тартибда пул йиғишга топшириқ берган “зам” ҳоким ишдан олинди

Жарқўрғон туманидаги 33-сонли умумтаълим мактаби педагог ходимларидан пул маблағлари мажбурий тартибда йиғилаётгани ҳақидаги хабар юзасидан тайинланган хизмат текшируви якунланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов маълум қилди.

Баёнотда айтилишича, текширув вилоят ҳокими назоратида ўтказилиб, ҳолатлар комплекс тарзда ўрганилган, ҳужжатлар таҳлил қилиниб, масъул шахсларнинг тушунтиришлари олинган.

Натижада Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Анвар Ражабов томонидан берилган кўрсатма амалдаги қонунчилик талабларига зид экани, хусусан, ихтиёрийлик тамойили бузилгани аниқланган.

Хизмат текшируви хулосасига мувофиқ Анвар Ражабов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

“Анвар Ражабовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун текширув материаллари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида ички назорат механизми кучайтирилди ҳамда раҳбар ходимлар билан мақсадли ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади баёнотда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔1
Покистонда намойишчилар АҚШ консулхонаси биносига ҳужум қилди

Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва мамлакатнинг бир қатор амалдорлари АҚШ ва Исроил ҳужуми оқибатида ўлдирилганидан кейин Покистоннинг Карачи шаҳрида намойишчилар АҚШ консулхонасига бостириб киришди.

Намойишчилар консулхона ходимларига ҳужум қилиб, у ерда тартибсизлик уюштиришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎1
Эрон Мусовий ҳамда Носирзода ҳалок бўлганини тасдиқлади

Эрон Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Абдулраҳим Мусовий ҳамда мудофаа вазири Азиз Носирзода АҚШ ва Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани расман тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ҳужум натижасида аэропортнинг учиш-қуниш йўлакларидан бири зарар кўрган.

Шунингдек, аэропортнинг 4 нафар ҳодими ўртача оғирликда яраланган.
Дубайдан Тошкентга учувчи рейс кечиктирилди

Ўзбекистон авиакомпанияси Centrum Air’нинг Дубай-Тошкент йўналишдаги рейси, кечки вақтга қолдирилди. Бу ҳақда айни вақтда Дубайда бўлиб турган блогер Кирилл Альтман маълум қилди.

Қайд этиш керак, Эрон томонидан Дубай халқаро аэропортига қилинган ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳатланди.

Бундан ташқари ҳужум натижасида аэропортнинг учиш-қуниш йўлакларидан бири зарар кўрди.

Шунингдек, аэропортнинг 4 нафар ҳодими ўртача оғирликда яраланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эронликлар Энгалаб майдонига йиғилди

Олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва мамлакатнинг бир қатор амалдорлари АҚШ ва Исроил ҳужуми оқибатида ўлдирилганидан кейин Эрон халқи Теҳрондаги Энгелаб майдонига йиғилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Эрон ҳаво кучлари АҚШ базаларига зарба берди

Эрон ҳаво кучлари Персия кўрфази ва Ироқдаги АҚШ базаларига бир неча босқичли амалиёт давомида муваффақиятли зарба берган.

“Бир неча дақиқа олдин Эрон ҳаво кучларининг тезкор самолётлари Персия кўрфази мамлакатлари ва Ироқ Қурдистонидаги АҚШ базаларини бир неча босқичда муваффақиятли бомбардимон қилди”, - дейилади Эрон давлат телерадиокомпанияси хабарида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Қўлидан келса сариқ чўчқача уни очсин” — Эрон Ормуз бўғозини ёпганини эълон қилди Эрон жаҳон нефть экспорти учун асосий йўналишлардан бири ҳисобланадиган Ормуз бўғозини ёпганини маълум қилди. Мутахассислар маълумотига кўра, ушбу бўғоз орқали ҳар куни тахминан…
Эрон Форс кўрфазини ёпди

Эроннинг сиёсий қарорларни аниқлаш кенгаши аъзоси Моҳсен Резои АҚШ кемалари учун Форс кўрфази ёпилгани тўғрисига баёнот берди.

“Бугундан бошлаб бирорта ҳам АҚШ кемаси Форс кўрфазига кириш ҳуқуқига эга эмас”, - деди Резои.


Бундан аввал Эрон ҳарбийлари Ормуз бўғози ёпилганини эълон қилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлигидан эксклюзив видео. Янги Ўзбекистон армияси ҳар қандай хавфни бартараф этишга қодир

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2🤷‍♂1
АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш узоқ вақт давом этиши мумкин — 19FortyFive

АҚШнинг Эрондаги ҳарбий амалиёти кутилганидан анча кенг кўламли ва узоқ давом этадиган можарога айланиши мумкин. Бу ҳақда 19FortyFive нашри маълум қилди.

“Агар АҚШ Эрон режимини ўзгаришини мақсад қилган бўлса, бу уруш Трамп ва аксарият америкаликлар ўйлаганидан кўра анча катта миқёсда кечиши мумкин.

Эрон ҳудудида қуруқликдаги ҳарбий амалиёт эҳтимоли ҳам юқори бўлиб, можаро бир неча ойга чўзилиш эҳтимоли юқори”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлади — “Ўзгидромет”

Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида шамол деярли кузатилмаяпти. Хусусан, кечаси (+3…+5°C) ва кундузи (+11…+15°C) ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи эрталабки туман ва ҳарорат инверсияси шаклланишига сабаб бўлди. Айни дамда шаҳар нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири остида бўлиб турибди, ёғингарчилик кутилмаяпти.

Ушбу метеорологик омиллар таъсирида атмосферанинг ерга яқин қатламларида ҳаво алмашинуви секинлашди, бу эса ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чекламоқда.

Шу муносабат билан ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар (PM2.5 ва PM10) концентрациясининг ошиши кузатилмоқда.

Синоптиклар прогнозларига кўра, 2 мартдан бошлаб кутилаётган ёғингарчиликлар ҳаво сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада тарбия ёки таҳдид? Ургутдаги ҳолат юзасидан суриштирув бошланди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим муассасасидаги ҳолатлар жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Мазкур масала юзасидан Effect.uz таҳририятига бир қатор мурожаатлар келиб тушган.

Ота-оналар ҳамда айрим ходимлар муассаса тарбиячи ёрдамчиси Албина Гамировага нисбатан жиддий иддаоларни билдирмоқда. Уларга кўра, болаларга қўпол муносабат қилингани, жазо сифатида қўрпа берилмагани ҳамда айрим ҳолатларда болага нисбатан хавфли ҳаракатлар содир этилгани ҳақида даъволар мавжуд.

Айбловлар оғир ва жамоатчилик учун ўта долзарб бўлгани сабабли таҳририят воқеа жойига чиқиб, ҳолатни бевосита ўрганишга киришди. Ҳозирда масъул идоралардан расмий муносабат олиш ва барча томонларнинг позициясини аниқлаштириш ишлари давом этмоқда.

Барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо ваколатли органлар томонидан ўтказиладиган текширув натижалари асосида берилиши мумкин.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронда Хоманаийнинг ўлимидан сўнг 10 минглаб одамлар йиғилди

Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий Исроил ва АҚШнинг қўшма ҳужумларида ҳалок бўлганидан сўнг, Теҳронда 10 минглаб одамлар тўпланди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нарко гуруҳларга зарба: 22 та уюшган гуруҳ фош этилди

2026 йил январь–февраль ойлари давомида республика ҳудудида наркотик моддаларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланган 22 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, тезкор тадбирлар натижасида мазкур гуруҳларнинг 5 нафар етакчиси ва 84 нафар воситачи аъзолари қўлга олинган.

Бундан ташқари, 8 та яширин нарколаборатория фош этилиб, уларнинг фаолияти тугатилган.

Масъул идоралар томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отанга бор, онанга бор! Жиззахда яйлов можароси яна кун тартибида: Ким ерларни «пуллаяпти»?

Жиззах вилояти Фориш туманидаги яйлов ерлари билан боғлиқ муаммо яна жамоатчилик эътибор марказида. Бир ер майдони икки фермер хўжалигига ажратилгани ҳақидаги ҳолат қатор ҳуқуқий саволларни келтириб чиқармоқда.

Агар ер участкасининг аниқ ижарачиси бўлса, иккинчи ижара шартномаси қандай асосда расмийлаштирилган? Ёки аввалги қарор бекор қилинган бўлса, бу ҳақда нега очиқ ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланган тушунтириш берилмаган?

EFFECT.UZ мухбирлари даъвогарлар билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилганида, масъуллар ер бўйича маълумот ҳокимлик томонидан тақдим этилганини билдирган.

Бироқ, агар ечим маҳаллий ҳокимлик ваколатида бўлса, нега масала йиллар давомида ечим топмаяпти? Нима учун икки идора ўртасидаги зиддият туфайли яна чорвадор-фермерлар сарсон бўлиши керак?

Муаммонинг очиқ ва ҳуқуқий ечими берилмас экан, мутасаддиларнинг бир-бирига ишора қилиши вазиятни енгиллаштирмайди. Аксинча, жамоатчилик ишончини сусайтиради.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Эрон Олий раҳнамоси вафот этгани тасдиқланди Эрон давлат телевидениеси мамлакат Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий вафот этганини маълум қилди. Fars агентлиги маълумотларига кўра, Али Ҳоманаий шанба куни эрталаб қароргоҳига берилган зарба вақтида ўз…
⚡️Оятуллоҳ Алиризо Эрон Олий раҳбари в.б этиб тайинланди

Оятуллоҳ Алиризо Арафий Эрон Олий раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У ҳалок бўлган Али Ҳоманаийнинг ишончли шахсларидан бири эди.

Арафий нуфузли шиъа диний арбоби ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида Қўриқчилар кенгаши ва Мутахассислар мажлиси аъзоси ҳисобланади.

Унинг тайинланиши раҳбарликда узилиш бўлмаслиги ва Мутахассислар мажлиси имкон қадар тезроқ доимий раҳбарни сайлаши учун амалга оширилган.

Эрон Конституциясининг 111-моддасига кўра, янги раҳбар тайинлангунига қадар вақтинчалик Раҳбарлик кенгаши шакллантирилади.

У президент, суд ҳокимияти раҳбари ва Қўриқчилар кенгашининг уламоларидан биридан иборат бўлади.

Арафийдан ташқари, мазкур раҳбарлик кенгашига президент Масъуд Пезешкиён ҳамда суд ҳокимияти раҳбари Ғуломҳусайн Мўҳсини Эжъей киритилган.

Шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони ҳалок бўлганидан кейин корпус раҳбарининг ўринбосари Аҳмад Ваҳидий унинг ўрнига тайинланиши мумкин. У икки ой аввал Али Ҳоманаий томонидан ушбу лавозимга тайинланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1