EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Трамп Эрон Олий раҳбари ўлдирилганини эълон қилди Дональд Трамп АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига берилган зарбалар ортидан Эрон Олий раҳбари Али Ҳоманаий ҳалок бўлганини эълон қилди. “Биз бу маълумот ҳақиқатга мос деб ўйлаймиз”, — деди Трамп NBC…
“У тирик” — Эрон томони Али Ҳоманаийнинг тирик эканлигини иддао қилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон Олий раҳбари ҳалок бўлганини эълон қилгач, Али Ҳоманаий ўзининг X ижтимоий тармоғида пост жойлади.

Шунингдек, Эрон маъмуриятига яқин манбалар томонидан Трампнинг баёноти қатъий равишда рад этилди.

“Трампнинг ноқонуний ва сохта хабарларни тарқатишда узоқ тарихига эътибор қаратиш керак.

Шунга ўхшаш илгари содир бўлган ҳолатлардан бири — у олдин Мешҳед шаҳрининг қулаши ҳақида баёнот берганди, кейинчалик бу хабар асоссиз эканлиги ва фақат сенсация учун айтилгани фош бўлди”, - дейилади баёнотда.


Бундан ташқари Эрон парламенти аъзоси Ҳамид Расоий Ҳоманаий тирик эканлигини маълум қилди.

“Мамнунлик билан маълум қиламанки, имом Ҳоманаий соғ-саломат”.


Шу билан бирга, Sky News Эрон ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, Ҳоманаий тирик ва у АҚШ ва Исроилга берилаётган жавоб зарбаларига бошчилик қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Эрон Исроилга яна ҳужум қилди. АҚШ Теҳрон атрофига зарба берди

Эрон Исроил ҳудуди томонга янги ракеталар тўлқинини ёғдирди. АҚШ эса Теҳрон атрофидаги объектларга ҳужум қилган.

Шунингдек, Эрон АҚШнинг Ироқ шимолида жойлашган Харир ҳарбий базасига ҳужум қилган.

Ушбу базада Американинг махсус қўшинлари ва ҳарбий омбори жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Эронга қарши ҳарбий операция узлуксиз давом этади — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши амалга оширилаётган ҳарбий операция бутун ҳафта давомида, ёки қўйилган мақсадлар амалга ошгунча узлуксиз олиб борилади.

“Кенг қамровли ва аниқ мақсадли бомбардировкалар бутун ҳафта давомида, ёки мақсадимиз — Яқин Шарқда ва аслида бутун дунёда тинчлик таъминлангунига қадар узлуксиз олиб борилади”, - деб ёзди Оқ уй раҳбари TRUTH Social’даги саҳифасида.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАА 20 мингдан ортиқ йўловчи харажатларини қоплаб беришга ваъда берди

Бирлашган Араб Амирликлари аэропортлар ва миллий авиакомпаниялар 20 мингдан ортиқ сайёҳларга ёрдам кўрсатганини маълум қилди.

Khaleej Times маълумотига кўра, БАА расмийлари барча зарар кўрган ва қийин аҳволда қолган йўловчиларнинг турар-жой харажатларини тўлиқ ўз зиммасига олади.

Шу билан бирга, расмийлар аэропортлар ва авиакомпаниялар ўртасида ҳамкорлик давом этишини ва вазият барқарорлашгандан кейин парвозлар тикланишини таъкидлашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Эрон Олий раҳнамосининг оила аъзолари ҳалок бўлди

Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг тўрт нафар оила аъзоси АҚШ ва Исроил томонидан қилинган ҳужумлар оқибатида вафот этди.

Эроннинг Fars агентлиги хабар беришича, Олий раҳбарнинг қизи, куёви, келин  ва невараси ҳалок бўлгани тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍1
Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси маълум қилишича, ҳозирги вақтда Эрон ҳудудида 81 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб турибди.

Шулардан:

8 нафари — дипломатик ваколатхоналар ходимлари

9 нафари — Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар

55 нафари — Эрон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар

9 нафари — хусусий сафар билан борганлар

“Элчихона ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турибди ва улар билан мунтазам мулоқотни таъминламоқда”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси (Теҳрон шаҳри)

📱 +98 912 132 78 23

Масъул шахс: Юлдашев Элбек

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳрайн халқаро аэропорти дрон ҳужумига учради

Баҳрайн халқаро аэропорти дрон томонидан ҳужум қилинди.

Моддий зарар қайд этилган, аммо қурбонлар йўқ, деб хабар берди мамлакат ички ишлар вазирлиги.

Шунингдек, Баҳрайн ҳимоя кучлари Эрон томонидан келган 45 та ракета ва 9 та дронни йўқ қилишга муваффақ бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал pinned «⚡️Эркатойлик нархи — инсон ҳаёти! Сенсацион якун атрофидаги оғриқли воқеалар... Фарзандлар отасиз қолди, Бир оиланинг таянчи кетди. Ота фарзанд доғида куйди, Ватан мард ўғлонидан айрилди. 25 февраль куни Тошкент кўчаларида тунги хизмат пайтида ЙПХ инспектори…»
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эрон Олий раҳнамосининг оила аъзолари ҳалок бўлди Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг тўрт нафар оила аъзоси АҚШ ва Исроил томонидан қилинган ҳужумлар оқибатида вафот этди. Эроннинг Fars агентлиги хабар беришича, Олий раҳбарнинг қизи, куёви, келин …
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эрон Олий раҳнамоси вафот этгани тасдиқланди

Эрон давлат телевидениеси мамлакат Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий вафот этганини маълум қилди.

Fars агентлиги маълумотларига кўра, Али Ҳоманаий шанба куни эрталаб қароргоҳига берилган зарба вақтида ўз хизмат хонасида бўлган ва шу ерда ҳалок бўлган.

Ҳукумат мамлакат бўйлаб 40 кунлик мотам эълон қилди ва бир ҳафта ишсиз кун сифатида белгиланди.

Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ҳақида нималар маълум?

— Али Ҳоманаий ислом инқилобигача даврда шоҳ ҳокимиятига қарши фаол чиққан. Шу боис 1963–1975 йиллар оралиғида беш марта қамоққа олинган;

— У ислом инқилоби етакчиси Руҳоллоҳ Ҳоманаийнинг энг яқин сафдошларидан бири бўлган.

— Ҳоманаий 1989 йилгача 10 йил давомида Эронни бошқарган.

У маълум муддат мудофаа вазири лавозимида ишлаган ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусига раҳбарлик қилган;

— 1981 йилда Ислом республикаси партияси бош котиби этиб тайинланган;

— 1981 йилда президентлик сайловида 97 фоиз овоз билан ғалаба қозониб, Эрон президентига айланган. Унинг раҳбарлиги даврида Инқилоб муҳофизлари корпусининг таъсири сезиларли даражада кучайган;

— 1989 йилдан бошлаб Эроннинг олий раҳбари сифатида фаолият юритган;

— Ўз чиқишларида бир неча бор Исроилга қарши кескин баёнотлар берган;

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Али Ҳоманаий вафотидан сўнг эронликлар кўчага чиқишди

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий вафоти ҳақидаги хабарлар ортидан мамлакатда турлича муносабатлар кузатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Имом Ҳусайн зиёратгоҳида одамлар мотам тутаётгани акс этган кадрлар тарқалди.

Айрим бошқа зиёратгоҳларда эса тўпланганлар “Америкага ўлим” ва “Исроилга ўлим” дея шиорлар айтиб туришибди.

The New York Times нашрининг ёзишича, тунда Теҳрон ва бошқа шаҳарларида катта гуруҳлар кўчаларга чиқиб, Ҳоманаийнинг ҳалокати ҳақидаги хабарни нишонлаган.

Ҳозирча расмий идоралар мазкур ҳолатлар юзасидан батафсил изоҳ бермаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Эронга йўналтирилган зарбалар акс этган видеони эълон қилди

АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги Эрон ҳудудига берилган зарбалар акс этган видеони эълон қилди.

Қайд этилишича, зарбалар давомида Эроннинг ракета мажмуалари йўқ қилинган.

Х платформасида эълон қилинган роликда учта ракета мажмуаси ҳамда радиолокация станциясига зарбалар берилгани акс этган.

Бироқ ҳужумлар оқибати ва етказилган зарар миқдори бўйича батафсил маълумот келтирилмаган.

Видеокадрларга кўра, зарбалар юқори аниқликдаги реактив ўт очиш тизими РСЗО HIMARS орқали амалга оширилган бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Боғдодда Ҳоманаий тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди

Ироқ пойтахти Боғдодда полиция билан Оятуллоҳ Али Ҳоманаий тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди.

“Ҳизбулла” байроқлари билан жам бўлган гуруҳ Боғдод марказидаги яшил зонага кириб, АҚШ элчихонаси биносига ҳужум қилишга уринишган.

Яшил зонада хорижий ва давлат ташкилотлари жойлашгани учун полиция оммага нисбатан куч ишлатишга мажбур бўлган ва натижада томонлар ўртасида тўқнашув юзага келган.

Ҳозирча ушбу тўқнашувнинг оқибатлари ва қурбонлар ҳақида расман маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Эрон АҚШ ва Исроил ҳужумида икки юқори мартабали ҳарбийлар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Эрон Олий мудофаа кенгаши котиби, вице-адмирал Али Шамхани ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси генерали Муҳаммад Пакпур ҳалок бўлгани тасдиқланди.

Эрон расмий ахборот агентлиги IRNA маълумотига кўра, АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида Али Шамхани ва Муҳаммад Пакпур АҚШ ва Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1