EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Дуо қилинглар” — Муниса Ризаева Дубайдаги портлашлар фонида ўзбек халқига мурожаат қилди

Айни вақтда Бирлашган араб амирликликларининг Дубай шаҳрида дам олиш сафарида бўлиб турган хонанда Муниса Ризаева обуначиларига мурожаат қилди.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган ҳарбий амалиётидан сўнг, расмий Теҳрон жавоб зарбаси сифатида АҚШнинг БААда жойлашган ҳарбий объектларига ҳужум қилди.

Шу жумладан Эрон томонидан отилган ракеталар дунёнинг энг хавфсиз нуқталаридан бири бўлган Дубай шаҳрига йўналтирилди.

Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, ракета зарбалари оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва бир нечта одамлар яраланган.

Ҳаётида илк бор бундай ҳолатга дуч келган хонанда ўзининг қисқа видеомурожаатида кўз ёш билан обуначилардан дуо қилишни сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤷‍♂2🤔2👍1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Инспектор Эшназаров иши: Марҳум ИИВ раҳбарияти ва сафдошлари иштирокида сўнгги манзилга кузатилади ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилинишича, кичик сержант Хосилбек Эшназаровни олиб қочилган автомашинада уриб кетган шахс процессуал тартибда ушланган.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди

Бурчига садоқат билан хизмат қилган, юртдошлар осойишталиги йўлида ҳалок бўлган инспектор Хосилбек Эшназаров оиласи, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва сафдошлари иштирокида сўнгги манзилга кузатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥19😢12🤷‍♂2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 суткага “кесилган” Жумаев  ЙПХ ходимини ўлдирган бола ва унинг отаси билан бизнес ҳамкор бўлган

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Асад Жумаевнинг интервьюсини эълон қилди.

Жумаевнинг маълум қилишича, ЙПХ ходими Хосилбек Бекназаровни уриб кетган ва ўлимига сабаб бўлган 10 синф ўқувчиси ва унинг отаси Зафар Кучкунов Асадбек Жумаевнинг тюнинг бизнесига ҳамкор сифатида киришган. Улар ўзаро таниш бўлган.

Жумаев қамоқда ўтган бир кунининг ўзи унга жуда катта сабоқ бўлганини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👎1
⚡️Эркатойлик нархи — инсон ҳаёти! Сенсацион якун атрофидаги оғриқли воқеалар...

Фарзандлар отасиз қолди,
Бир оиланинг таянчи кетди.
Ота фарзанд доғида куйди,

Ватан мард ўғлонидан айрилди.

25 февраль куни Тошкент кўчаларида тунги хизмат пайтида ЙПХ инспектори, кичик сержант Хосилбек Эшназаров хизмат вазифасини бажараётган вақтда “BMW” русумли автомашина томонидан уриб юборилди. Рулда — 10-синф ўқувчиси бўлган.

Инспектор оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, уч кун давомида жонлантириш бўлимида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашган. Аммо тиббий ёрдамга қарамасдан, у вафот этган.

Хосилбек Эшназаров 1993 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган.

Унинг ортидан қария ота-онаси, турмуш ўртоғи, икки нафар ўғил ва бир нафар қиз фарзанди қолди. 28 февраль куни у ўзи — Ғузор туманида сўнгги манзилга кузатилди. Маросимда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва сафдошлари иштирок этди.

EFFECT.UZ марҳумнинг оила-аъзолари ва Ички ишлар вазирлигига чуқур ҳамдардлик билдиради.

👉 https://youtu.be/64wBHMl3y-s
😢14👍2🔥2
Эрон Олий раҳбари ўлдирилди — ОАВ

Нуфузли оммавий ахборот воситалари исроиллик мансабдорларга таяниб, Эрон олий раҳбари Али Ҳоманаий гўё ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Бироқ Эрон томони бу маълумотни тасдиқлагани йўқ.

Жумладан, Исроилнинг АҚШдаги элчиси Йехиэль Лейтер Эрон олий раҳбари қароргоҳига берилган зарба оқибатида ўлдирилганини даъво қилган. Бу ҳақда журналист Барак Равид ижтимоий тармоқ — X орқали манбага таяниб хабар берган.

Reuters агентлиги ҳам исроиллик расмийга таяниб, Ҳоманаийнинг жасади топилгани ҳақида маълумот тарқатган.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса Али Ҳоманаий ва президент Масъуд Пезешкиён тирик эканини маълум қилган.

Шунингдек, Ливаннинг Al-Mayadeen телеканали олий раҳбар оператив штабда бўлиб, ҳарбий ҳаракатларни бошқараётгани ҳақида хабар берган. Ҳозирча мазкур даъволар юзасидан мустақил ва расмий тасдиқ мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Али Ҳоманаий
⚡️Трамп Эрон Олий раҳбари ўлдирилганини эълон қилди

Дональд Трамп АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига берилган зарбалар ортидан Эрон Олий раҳбари Али Ҳоманаий ҳалок бўлганини эълон қилди.

“Биз бу маълумот ҳақиқатга мос деб ўйлаймиз”, — деди Трамп NBC Newsга берган интервьюсида.


Унинг қўшимча қилишича, бундан ташқари зарбалар натижасида Эрон олий раҳбариятининг аксар қисми ҳам ҳалок бўлган.

Трамп, шунингдек, АҚШнинг ҳарбий амалиётини муваффақиятли ўтганини таъкидлаб, Эронга зарбалар оқибатларини бартараф этиш учун йиллар керак бўлишини таъкидлади.

Ҳозирча ушбу баёнотлар юзасидан расмий Теҳрон томонидан муносабат билдирилгани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эрон Олий раҳбари ўлдирилди — ОАВ Нуфузли оммавий ахборот воситалари исроиллик мансабдорларга таяниб, Эрон олий раҳбари Али Ҳоманаий гўё ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Бироқ Эрон томони бу маълумотни тасдиқлагани йўқ. Жумладан, Исроилнинг АҚШдаги…
Эроннинг юқори лавозимли амалдорлари ўлдирилди — ЦАХАЛ

Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) амалга оширилган операция давомида Эроннинг қатор юқори лавозимли амалдорлари ўлдирилганлиги тўғрисида баёнот берди.

Баёнотда қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида Муҳаммад Пакпур ҳамда Азиз Насирзода бор.

Ҳозирча Эрон томонидан ушбу иддаолар юзасидан расмий муносабат билдирилгани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эрон Олий раҳбари ўлдирилди — ОАВ Нуфузли оммавий ахборот воситалари исроиллик мансабдорларга таяниб, Эрон олий раҳбари Али Ҳоманаий гўё ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Бироқ Эрон томони бу маълумотни тасдиқлагани йўқ. Жумладан, Исроилнинг АҚШдаги…
Теҳронда Ҳоманаийнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ортидан шовқин-сурон кузатилди

Agence France-Presse (AFP) гувоҳларга таяниб хабар беришича, Али Ҳоманаийнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг Теҳроннинг айрим ҳудудларида қувончли ҳайқириқлар эшитилган.

Манбаларга кўра, баъзи фуқаролар уйларининг деразаларидан туриб қарсак чалган, байрамона мусиқа қўйган.

Шу билан бирга, пойтахтда амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашга қаратилган акциялар ҳам ўтказилгани айтилмоқда.

Айни пайтга қадар Ҳоманаийнинг ўлими ҳақидаги маълумот расмий равишда тасдиқлангани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Қатар, Баҳрайн ва Қувайт масофавий таълимга ўтмоқда

Эроннинг шанба куни амалга оширган жавоб зарбалари ортидан Қатар, Баҳрайн ва Қувайт якшанба кунидан бошлаб масофавий таълим тизимига ўтишини маълум қилди.

“Мамлакат бошидан кечираётган вазиятни инобатга олган ҳолда, миллий масъулият ҳамда ўқувчилар ва таълим тизими ходимлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 март, якшанба куни барча босқичлардаги таълим муассасаларида анъанавий ўқиш тўхтатилиб, масофавий таълимга ўтилади”, - дейилади Қувайт таълим вазирлиги баёнотида.


Шунга ўхшаш баёнотлар Қатар таълим вазирлиги ва Баҳрайн таълим вазирлиги томонидан ҳам эълон қилинди.

Қайд этилишича, қарор бошланғич, давлат ва хусусий мактаблар ҳамда олий таълим муассасаларига тааллуқли.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Дубай аҳолиси ва сайёҳлар янги ҳужумлар эҳтимоли фонида бошпана изламоқда

Дубай шаҳрида истиқомат қилувчилар ва сайёҳлар эҳтимолий янги ҳужумлар ҳақидаги огоҳлантиришлар ортидан хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

Маълумотларга кўра, шаҳар меҳмонхоналаридан бирида сайёҳлар конференция залига эвакуация қилинган.

Меҳмонхона ходимлари сайёҳларга сув тарқатиб, хоналар ва умумий ҳудудлар эшикларини ёпмоқда.

Айрим фуқаролар болалари билан ваннахоналарга — ойнадан узоқроқ жойларга ўтмоқда, бошқалар эса ерости автотураргоҳларида паноҳ топмоқда.

Гувоҳлар сўзларига кўра, одамлар қўрққан, айримлар ҳатто йиғламоқда. Кучли портлаш овозлари эшитилмоқда, тебраниш сезилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
“Қўлидан келса сариқ чўчқача уни очсин” — Эрон Ормуз бўғозини ёпганини эълон қилди

Эрон жаҳон нефть экспорти учун асосий йўналишлардан бири ҳисобланадиган Ормуз бўғозини ёпганини маълум қилди.

Мутахассислар маълумотига кўра, ушбу бўғоз орқали ҳар куни тахминан 20 миллион баррель нефть ташилади — бу жаҳон таъминотининг қарийб бешдан бир қисми демакдир.

Айни пайтда ҳеч бир танкер Форс кўрфазига кира олмаётгани ёки ундан чиқа олмаётгани айтилмоқда.
JPMorgan Chase таҳлилчилари нефть нархи бир баррель учун 120–130 долларгача кўтарилиши мумкинлигини прогноз қилган.

Ҳозирги нархлар эса 80 доллар атрофида.

Шу билан бирга, Эрон томонидан АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга нисбатан кескин баёнот ҳам янгради.

“Биз Ормуз бўғозини кейинги хабарга қадар ёпдик. Агар қўлидан келса, сариқ чўчқача уни очсин!”.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Эрон Қатарга 65 та баллистик ракета учирди. Улардан иккитаси АҚШ авиабазасига етиб борди

Эрон шанба куни Қатарга 65 та баллистик ракета ва 12 та дрон ёрдамида ҳужум қилди. Бу ҳақда Қатар мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Биз Эрондан узлуксиз тўлқинлар билан очилган 65 та баллистик ракета ва 12 та дронни қайд этдик”, - дейилади баёнотда.


Маълумотларга кўра, 63 ракета ва 11 дрон мақсадга етишдан аввал йўқ қилинган.

Шу билан бирга, ҳужумнинг қаторлиги ва турли йўналишлари оқибатида, икки ракета АҚШнинг “Аль-Удейд” авиабазасига етиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Гуттереш АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужумини қоралади

БМТ Хавфсизлик кенгаши бош котиби Антониу Гуттереш АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига амалга оширган кенг қамровли зарбаларини қоралади.

Гуттереш БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида шундай деди:

“Бугундан бошлаб мен АҚШ ва Исроилнинг Эронга кенг қамровли зарбаларини қоралайман”.


Бош котиб, шунингдек, минтақада ва жаҳонда вазиятнинг кескинлашишига йўл қўймаслик ва тез фурсатда тинчлик йўлига қайтиш учун деэскалация ва отишни тўхтатишга чақирди:

“Минтақа ва дунё ҳозирда тинчликка муҳтож. Мен деэскалация ва дарҳол отишмаларни тўхтатишни талаб қиламан”.


Гуттереш вазиятга масъулият билан ёндашиш ва минтақани ва дунёни ғавғодан ҳимоя қилиш зарурлигини ҳам таъкидлади:

“Қўшимча кескинлашувнинг олдини олиш учун барча чораларни кўришимиз керак. Минтақа ва дунёни ғавғодан чиқариш учун масъулиятли ва ҳамкорликда ҳаракат қилайлик”, - деди у.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Ўзбекистон ТИВ чет элда бўлиб турган ўзбекларга тавсиялар берди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1
⚡️Эрон томони Дубай халқаро аэропортига ҳужум қилди

Эрон АҚШ ва Исроилнинг ҳужумига жавобан Дубай халқаро аэропортига зарба берди.

Айни вақтда аэропорт ҳудудида бўлган одамлар ер ости тураргоҳларига эвакуация қилинмоқда.

Эҳтимол, дрон аэропорт терминали яқинида портлади ёки терминалга зарба берди.

Одамлар эвакуация қилинмоқда, барчаси тартибли равишда кўчаларга олиб чиқилмоқда, - дейди воқеа гувоҳларидан бири РИА Новости агентлигига.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Эрон АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий-денгиз базасига ҳужум қилди

Эроннинг жавоб зарбалари натижасида шанба куни АҚШнинг икки ҳарбий кемаси ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий-денгиз базаси ҳам 4 та баллистик ракета ва 12 та дрон орқали зарбага учради. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўзининг баёнотида маълум қилди.

“Ҳақиқий ваъда-4” операциясининг бешинчи тўлқини давомида Ҳинд океани ҳудудида америкалик кемалар учун жанговар янгиликларни ташувчи ҳамда ёқилғи ташувчи кема йўқ қилинди.

Шунингдек, Қувайтдаги база инфраструктураси тўлиқ вайрон қилинди, кўплаб америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлган ва жароҳатланган”, — дейилади КСИР баёнотида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1