Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Транспорт тизимини модернизация қилишни бошлади
Саида Мирзиёева президент қарори ижроси доирасида транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар бошланганини маълум қилди. Шу мақсадда ташкил этилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази пойтахтдаги долзарб муаммолар юзасидан тақдимот ўтказган.
Тақдимотда Тошкентдаги тирбандликларни камайтириш, экологик ҳолатни яхшилаш ва жамоат транспорти назоратини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Яқин кунларда “ақлли” светофорлар ўрнатиш, йўлларни стандарт чизиқлар билан белгилаш ҳамда автотураргоҳларни тартибга солиш ишлари бошланиши режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍42🔥22😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний пойгаларга чек қўйилади…
Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва уларда иштирок этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда йўлларда ноқонуний равишда уюштирилаётган пойгалар йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Бундай ҳолатлар аҳоли осойишталигига салбий таъсир кўрсатиб, айрим ҳолларда инсон ўлимигача олиб келаётгани таъкидланмоқда.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа тумани прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида, воқеа жойидан қочишга уринган пайтида қўлга олинди.
Маълум қилинишича, у Шайхонтоҳур туманидаги 2 та уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганини рўкач қилиб пул талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, у 2025 йил сентябрига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Покистон билан жангларда 70 дан ортиқ афғон ҳарбийси ҳалок бўлди
Geo TV хабарига кўра, Афғонистон–Покистон чегарасидаги тўқнашувларда камида 72 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлган, 120 дан ортиғи жароҳат олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Geo TV хабарига кўра, Афғонистон–Покистон чегарасидаги тўқнашувларда камида 72 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлган, 120 дан ортиғи жароҳат олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қоидабузарлиги билан мақтанган йигит узр сўради
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Uzbelas Performance автосервиси ишчиси Асадбек Жумаев иштирокидаги видео ўрганиб чиқилган.
Суд қарорига асосан, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси билан 8,4 млн сўм жаримага тортилган.
Бош прокуратура ҳолатга қўшимча ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 26 февраль куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протест киритганини маълум қилди.
Айни пайтда масала қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

🤷♂1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қоидабузарлиги билан мақтанган йигит узр сўради Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Uzbelas Performance автосервиси ишчиси Асадбек Жумаев иштирокидаги видео ўрганиб чиқилган. Суд қарорига асосан, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси…
Асад Жумаев 10 суткага қамалди
Uzbelas Performance раҳбари Асад Жумаевга нисбатан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2026 йил 16 январдаги қарори устидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан кассация тартибида протест киритилган.
Бугун Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида раҳбари А.Жумаевга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг жарима солиш ҳақидаги қарори бекор қилинди.
Тошкент шаҳар судининг қарорига мувофиқ Жумаевга МЖтКнинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) билан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у суд қарорига асосан, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси билан 8,4 млн сўм жаримага тортилган эди. Шундан сўнг Бош прокуратура ҳолатга қўшимча ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида судга протест киритган.

👍10👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инспекция раҳбари Андижонда сайёр қабул ўтказмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари Сирожиддин Эшқувватовнинг Андижон вилоятида сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.
Қабул давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг қурилиш соҳаси, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, коммунал хизматлар, шунингдек ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимлари билан боғлиқ
мурожаатлари қабул қилиниб, атрофлича ўрганилмоқда.
Ҳар бир мурожаат юзасидан амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланмоқда.

👍3🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Шуҳрат” медали соҳиби, Basalt Uzbekistan асосчиси: ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчисига оид қўшимча маълумотлар очиқланди
25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф ўқувчиси BMW M4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракат вақтида Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) инспекторини уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида инспектор турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби эълон қилган видеога кўра, ўқувчининг ота-онаси 2025 йил сентябри ва 2026 йил январь ойларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси (болага тарбия бермаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган ва профилактик суҳбат ўтказилган.
Очиқ манбаларга кўра, мазкур ўқувчи 2023 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган ҳамда Basalt Uzbekistan компаниялар гуруҳи асосчиси Турғун Кучкуновнинг набираси ҳисобланади.

👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда кафе портлаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Kazinform хабарига кўра, Оқмула вилоятининг Шучинск шаҳрида беш қаватли турар жой биносига уланган кафеда газ-ҳаво аралашмаси портлаши юз берди.
Ҳодиса оқибатида 26 киши жароҳат олди, улардан 7 нафари вафот этган.
Қурбонлар орасида 16 ёшли қиз ҳам бор. 13 нафар жабрланувчи Бурабай туман касалхонасига ётқизилган, 6 киши амбулатор назоратга олинган.
Расмийларга кўра, барча зарур куч ва воситалар сафабар этилган, қўшимча тиббий гуруҳлар жалб қилинган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Асосий жароҳатлар турли даражадаги термик куюшлар экани маълум қилинди.

😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бухорода “Халқ банки” филиали шўъба мудири ҳибсга олинди АТ “Халқ банки” Ромитан стандарт банк хизматлари марказининг шўъба мудири тезкор тадбирда ҳибсга олинди. ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг ишончига кириб…
“У меҳнат таътилида бўлган” — “Халқ банки” Ромитан маркази шўба мудири ҳибсга олинганини рад этди
“Халқ банки” матбуот хизмати Давлат хавфсизлиги томонидан эълон қилинган хабарга муносабат билдирди.
Бугун, 27 февраль куни ДХХ расмий тармоқларида АТ “Халқ банки” Ромитан маркази шўба мудири пора билан ушлангани тўғрисида хабар эълон қилинди.
Бироқ банк матбуот хизматининг иддао қилишича, тезкор тадбир вақтида шўба мудири меҳнат таътилига чиқиб, Тошкент шаҳрида бўлган.
“Расмий хулосалар эълон қилингунига қадар, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумот тақдим қилинади” - дейилади муносабатда.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Темир йўл бекати” бошлиғи пора билан қўлга тушди
ДХХ, Жиззах вилояти ТХТБ ходимлари томонидан Жиззахда темир йўл тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди.
Хусусан, “Пахтакор” темир йўл бекати бошлиғи ишга киритиб қўйиш эвазига фуқародан 15 млн. сўм пул маблағи талаб қилиб келган
Мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “В” банди ва 211- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3
Наманганда фуқарони қийноққа солган 3 нафар профилактика инспектори қамалди
Наманган вилоятида фуқарони қийноққа солган 3 нафар собиқ профилактика инспектори суд ҳукми билан турли муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Суд ҳужжатларига кўра, улар ИИБ биносида фуқарони калтаклаб, қийнаган ҳамда уни ҳуқуқбузар сифатида қаматишга уринган.
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳри суди қарорига мувофиқ, айбланувчилар 7 йил, 6 йил ва 5 йил 2 ой муддатга қамалди.

👍18🤔2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Шуҳрат” медали соҳиби, Basalt Uzbekistan асосчиси: ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчисига оид қўшимча маълумотлар очиқланди 25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф ўқувчиси BMW M4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракат вақтида…
15 ёшли йигит “BMW M4” машинасида уриб кетган ЙПХ ходими оламдан ўтди
Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 21:48ларда Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Хосилбек Эшназаров 10 синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги “BMW” русумли автомашинанинг уриб юбориши натижасида ҳаёти учун оғир тан жароҳатларини олиб 3 кун давомида шифокорлар назоратида бўлган ички ишлар органлари ходими кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди.
Кичик сержант Хосилбек Эшназаров 2022 йилдан ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилган.
Унинг ортидан қардли ота-онаси, суюкли аёли, 2 нафар ўғил ва 1 нафар қиз фарзандлари қолди.

😢12👎1
Тошкент вилоятида оммавий заҳарланган боғча болаларининг ишини Бош прокуратура назоратга олди
Бош прокуратура Тошкент вилоятининг 6 та туманида жойлашган боғчаларда болаларнинг заҳарланиши ҳолати юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиш ҳолатлари аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан бир нечта аутсорсинг хизматини кўрсатувчи хусусий корхоналар масъул шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.

“Тергов иши синчковлик билан, тўла ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинди ҳамда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида махсус ишчи гуруҳ тузилди.Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тергов давомида ушбу аутсорсинг корхоналар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган барча мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчилар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиши, ташхис-даволаш ишлари ташкил этилди.
Ҳозирда, тиббий ёрдам кўрсатилган болалар орасида оғир ва ўта оғир даражада касалланганлар мавжуд эмас, вазият шифокорларнинг тўлиқ назоратида.
Шунингдек, юқоридаги каби ҳолатлар такрорланишини олдини олиш мақсадида прокуратура органлари томонидан барча давлат мактабгача таълим муассасаларига аутсорсинг шартномаси асосида озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб берилиши аҳволи юзасидан ўрганиш ишлари ташкил этилди”, - дейилади баёнотда.
🤔2
1 мартдан жарима хатларини почта орқали етказиш хизмати тўхтатилади
Жорий йил 1 мартдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган маъмурий баённомаларни (жарима хатларини) етказиб бериш хизмати тўхтатилади.
Ўзбекистон почтаси матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ҳолат Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси томонидан 2026 йил учун шартнома тузилмагани билан боғлиқ.

👍2👎2
⚡️Ҳоким, прокурор, банкир, машҳур тадбиркор – Бу шунчаки даҳшат!
Сўнгги кунларда мамлакатда бир қатор резонанс ҳолатлар кузатилди. Туман ҳокими 11 йилга озодликдан маҳрум этилди, Тошкентда банкир ва прокурор қўлга олинди.
Шунингдек, 10-синф ўқувчиси томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида 33 ёшли Йўл-патруль хизмати инспектори ҳалок бўлди. Очиқ маълумотларга кўра, ўқувчи “Шуҳрат” медали соҳиби ҳамда Basalt Uzbekistan асосчиси Турғун Кучкуновнинг набираси ҳисобланади.
Яна бир ҳолатда, Юнусобод туманида муқаддам судланган 73 ёшли аёл 44 ёшли таниши билан тил бириктириб, тақиқланган 2 гектар ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотишга келишиб, 200 минг доллар олган вақтида ҳибсга олинган.
👉 https://youtu.be/W10-76seMoY

YouTube
ҲОКИМ, ПРОКУРОР, БАНКИР, МАШҲУР ТАДБИРКОР – БУ ШУНЧАКИ ДАҲШАТ! – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🔥4
Жарима хатлари энди онлайн юборилади – ИИВ
Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун расмийлаштириладиган маъмурий баённомаларни (жарима хатларини) етказиб бериш хизмати бекор қилинади.
Эндиликда қарорлар тўлиқ рақамлаштирилган тарзда юборилади. Қарор нусхаси ва унга илова қилинган материаллар қуйидаги платформалар орқали тақдим этилади:
Давлат хизматлари портали — my.gov.uz (mygov мобил иловаси)
SafeRoad мобил иловаси
Road24 мобил иловаси
Ягона интерактив давлат хизматлари мобил иловаси
Hamroh мобил иловаси
Қарор расмийлаштирилиши билан 6079 рақамидан СМС-хабарнома юборилади. Агар хабар келмаса, my.gov.uz порталида телефон рақамини рўйхатдан ўтказиш тавсия этилади.
Мазкур рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Қарор расмийлаштирилган заҳоти барча материаллар билан танишиш ва қонунчиликда белгиланган муддатларда жаримани тўлаш имконияти яратилади.

👎6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жиноят иши шахсга эмас, ҳолат бўйича очилган. СЭС хулосаси ҳал қилувчи бўлади” – Garden Catering Trade
Фарғона шаҳридаги 58-, 2- ва 61-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг оммавий заҳарланиши ортидан ўтказилган матбуот анжуманида Garden Catering Trade МЧЖ ҳуқуқшуноси вилоят ИИБ томонидан қўзғатилган жиноят ишига муносабат билдирди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирча айбдор шахс аниқланмаган. Бу борада хулоса санитария-эпидемиология хизмати текшируви якунларидан сўнг берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни 70 дан ортиқ тарбияланувчи “тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриғи ва ич кетиши” белгилари билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат вилоят прокуратураси ва ИИО томонидан ўрганилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ томонидан ЖКнинг 257¹-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунчиликка мувофиқ, айбдорлик суд томонидан тасдиқланган тақдирда, жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликни чеклаш ёки 5 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

“Жиноят иши очилган, бироқ у муайян шахсга нисбатан эмас, ҳолат бўйича қўзғатилган”, — деди МЧЖ вакили.
Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни 70 дан ортиқ тарбияланувчи “тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриғи ва ич кетиши” белгилари билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат вилоят прокуратураси ва ИИО томонидан ўрганилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ томонидан ЖКнинг 257¹-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунчиликка мувофиқ, айбдорлик суд томонидан тасдиқланган тақдирда, жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликни чеклаш ёки 5 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Жиноят иши шахсга эмас, ҳолат бўйича очилган. СЭС хулосаси ҳал қилувчи бўлади” – Garden Catering Trade Фарғона шаҳридаги 58-, 2- ва 61-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг оммавий заҳарланиши ортидан ўтказилган матбуот анжуманида…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
70 дан ортиқ заҳарланган бола шифохонада: Масъулият кимнинг зиммасида?
Garden Catering Trade МЧЖ болалар заҳарланишида ўзини қанчалик айбдор деб ҳисоблайди. Худди шу мазмундаги саволга МЧЖ вакили жавоб берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Garden Catering Trade МЧЖ болалар заҳарланишида ўзини қанчалик айбдор деб ҳисоблайди. Худди шу мазмундаги саволга МЧЖ вакили жавоб берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада болалар заҳарланди: Савол-жавоблар…
Болаларнинг заҳарланишга 20 февраль куни тушликда берилган тефтель таоми сабаб бўлган. Мазкур боғчаларга овқат етказиб берувчи “Garden Catering Trade” МЧЖ Қувасой шаҳрида жойлашган бўлиб, корхона вилоятдаги бир нечта ҳудудда жами 239 та боғчага кейтеринг хизмати кўрсатади. Компания кунига 45 минг нафар болага овқат етказиб бериш қувватига эга.
Корхона вакиллари оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда заҳарланиш ҳолати юзасидан афсус билдириб, текширув натижалари чиқмагунча фуқароларни хулоса қилишга шошилмасликка чақирди.
Маълумот ўрнида, вилоят ИИБ мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257−1-моддаси яъни Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатган. Барча зарур экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

«Фаолиятимиз бўйича эътироз билдираётганлар СЭСнинг таҳлил натижалари эълон қилингач, фикрларини ўзгартиришига ишонаман», дейди корхона вакили Шавкатжон Турдалиев.
Маълумот ўрнида, вилоят ИИБ мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257−1-моддаси яъни Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатган. Барча зарур экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Айбимиз исботланса, компенцасия тўлашга тайёрмиз» – Garden Catering Trade МЧЖ болалар заҳарланишига оид иш бўйича муносабат билдирди
Garden Catering Trade МЧЖ Фарғона шаҳридаги боғчаларда 70 дан ортиқ боланинг заҳарланиши юзасидан муносабат билдирди.
ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида компания масъуллари ҳозирча якуний хулоса йўқлигини таъкидлади. Уларнинг сўзларига кўра, ҳолат бўйича аниқ баҳо санитария-эпидемиология хизмати (СЭС) хулосасидан сўнг берилади.
Айни пайтда ҳолат ваколатли идоралар томонидан ўрганилмоқда.

«Агар айбимиз исботланса, компенсация тўлашни инкор этмаймиз», — деди МЧЖ вакили.

👍5🔥1