Бойсундаги авария: халқаро гигантлар кондаги вазиятни бартараф этишга жалб этилмоқда, Сангинов воқеа жойида
Ўзбекнефтгаз раҳбарияти Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида юзага келган табиий ва техноген авария оқибатларини бартараф этиш ишларини жадаллаштирмоқда.
Жамият Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бугун кон ҳудудига ташриф буюриб, авария юз берган нуқтадаги техник ҳолат, хавфсизлик чоралари ҳамда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъуллар билан ўтказилган мулоқотда вазиятни барқарорлаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Маълум қилинишича, аварияни бартараф этиш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Бошқарув раисининг Хитойга амалга оширган ишчи ташрифи доирасида нефть-газ соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири — CNPC президенти билан учрашувда ушбу масала муҳокама қилинган.
Айни пайтда Schlumberger (АҚШ) ва CNPC экспертларини жалб этиш орқали замонавий технологиялар асосида кондаги ҳолатни босқичма-босқич барқарорлаштириш ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича таклифлар олиниши кутилмоқда.
Мутахассислар фикрича, халқаро тажриба ва илғор ечимлар жалб қилиниши вазиятни тезроқ назоратга олиш имконини беради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎3🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДНК экспертизаси нима, у қачон ҳал қилувчи далил ҳисобланади?
Суд-тергов жараёнларида “ҳал қилувчи далил” сифатида эътироф этиладиган ДНК экспертизаси ҳақида жамоатчиликда саволлар кўп. Айниқса, резонанс жиноят ишлари, оталикни аниқлаш, бедарак йўқолган шахслар ёки инсон тақдири ҳал бўладиган ҳолатларда ДНК натижасига ишонч масаласи янада долзарблашади.
Шу билан бирга, жамият орасида “ДНК экспертизасини сохталаштириш мумкинми?”, “Экспертлар мустақилми?”, “Натижаларга таъсир ўтказиш эҳтимоли борми?” каби жиддий шубҳалар ҳам йўқ эмас.
Effect.uz мухбири Холида Йўлдошева саволларга аниқ ва мутахассисона жавоб олиш мақсадида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов билан суҳбатлашди.
Интервьюда ДНК экспертизасининг қандай ўтказилиши, унинг холислиги, инсон ҳуқуқлари ва журналистлар учун муҳим жиҳатлар батафсил муҳокама қилинган. Тўлиқ суҳбатни тез орада Effect.uz’да томоша қилишингиз мумкин.

🤔2👍1
Ноқонуний пойгаларга чек қўйилади…
Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва уларда иштирок этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда йўлларда ноқонуний равишда уюштирилаётган пойгалар йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Бундай ҳолатлар аҳоли осойишталигига салбий таъсир кўрсатиб, айрим ҳолларда инсон ўлимигача олиб келаётгани таъкидланмоқда.
Мазкур муаммо жамоатчилик, жумладан ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг ҳақли эътироз ва хавотирларига сабаб бўлган. Шу муносабат билан Адлия вазирлиги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни таклиф этмоқда. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси жорий йил 17 февраль куни манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритилган.
Белгиланган тартибда келишув жараёнлари якунланганидан сўнг, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кескинлик чўққисига чиқди: Кобул ва Исломобод ўртасида қуролли қарама-қаршилик
Толибон Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида қуролли тўқнашувлар бошланганини маълум қилди. Ҳаракат расмийларига кўра, бу Покистон армиясининг аввалги ҳаво ҳужумларига жавоб ҳисобланади.
«Толибон» ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид билдиришича, Покистон ҳарбий позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум операцияси 27 февралдан бошланган.
Эслатиб ўтамиз, 22 февралга ўтар кечаси Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти ва Пактика вилояти ҳудудларига авиазарбалар берган эди. Оқибатда камида 18 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“BMW М4”да ЙПХ инспекторини уриб юборган ўсмирнинг ота-онаси халқдан кечирим сўради. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида куни-кеча 15 ёшли “BMW М4” машинаси ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб кетган эди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ўсмир илгари ҳам қоидабузарликка йўл қўйган, унинг ота-онаси эса болани назорат қилмагани учун бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган.
Қимматбаҳо машина эса 2002 йилда туғилган аёл номида бўлиб, у аввал ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахсларга машинани топширгани ва ўнлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланган.
Ўсмир ва унинг отаси жабрланган инспектордан, унинг оиласидан ҳамда жамоатчиликдан кечирим сўради. Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

👍9👎6🔥1😢1
Пойтахтда “ақлли” светофорлар ўрнатилади. Саида Мирзиёева жараённи ўз назоратига олди
Яқин кунларда Тошкент шаҳрида тирбандлик ва экология муаммоларини ҳал этиш мақсадида “ақлли” светофорлар ўрнатиш, йўлларга халқаро стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда замонавий автотураргоҳларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Президентнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус ташкил этилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан тегишли тақдимот ўтказилди.
Ушбу марказ нафақат йўл ҳаракати, балки жамоат транспорти назорати ва экологик ҳолатни яхшилаш билан ҳам шуғулланади.
Пойтахт инфратузилмаси учун ўта муҳим бўлган ушбу лойиҳа Тошкентдаги йўл ҳаракати маданиятини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман, — деб ёзди Мирзиёева.
Пойтахт инфратузилмаси учун ўта муҳим бўлган ушбу лойиҳа Тошкентдаги йўл ҳаракати маданиятини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🤔2😢1
Бухорода “Халқ банки” филиали шўъба мудири ҳибсга олинди
АТ “Халқ банки” Ромитан стандарт банк хизматлари марказининг шўъба мудири тезкор тадбирда ҳибсга олинди.
ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг ишончига кириб, унга бошқа тижорат банкида ишловчи танишлари орқали 800 млн сўм миқдорида кредит маблағи олиб бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда, шўъба мудири сўралган пул маблағи ҳисобидан 1000 долларни учинчи шахс орқали олган вақтида ҳибсга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,192 прим 9-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарёда кузатилган ҳолатда эса, тадбиркорлик субъектларига микроқарзлар бериш билан шуғулланувчи МЧЖнинг Гулистон шаҳар филиали менежери ўзининг ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали, Оқолтин туманида яшовчи фуқарога имтиёзли равишда уй-жой олиши учун субсидия маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 96 млн сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда нуфузли банк мансабдори 30 минг доллар билан ушланган эди.

👍4🔥1
“Сурхонни ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлаш демакдир” — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш бошланди.
Маълум қилинишича, ўтган даврда Сурхондарёда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа ишга тушди.
Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Австрия, Венгрия каби давлатлар билан инвестиция ва савдо бўйича яна 10 миллиард долларлик келишувларга эришилган.
Сўнгги тўққиз йилда боғча қамрови 28 фоиздан 68 фоизга ошди, 23 та янги мактаб қурилди, яна 448 таси таъмирланди. Қўшимча 102 минг ўқувчи ўрни яратилди.
Бу даврда қурилган 688 та кўп қаватли уйга 32 минг оила кўчиб ўтди. Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил қилинди.
“Тўпаланг омбори сувидан фойдаланиш” лойиҳаси ҳисобига Термиз шаҳри ва 10 та тумандаги 563 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш бошланди.
“Сурхондарё нафақат табиати гўзал замин, балки руҳи бақувват, ғайрати баланд, орияти мустаҳкам инсонлар юртидир.
Сурхонни ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлаш демакдир”, – деди давлат раҳбари.
Маълум қилинишича, ўтган даврда Сурхондарёда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа ишга тушди.
Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Австрия, Венгрия каби давлатлар билан инвестиция ва савдо бўйича яна 10 миллиард долларлик келишувларга эришилган.
Сўнгги тўққиз йилда боғча қамрови 28 фоиздан 68 фоизга ошди, 23 та янги мактаб қурилди, яна 448 таси таъмирланди. Қўшимча 102 минг ўқувчи ўрни яратилди.
Бу даврда қурилган 688 та кўп қаватли уйга 32 минг оила кўчиб ўтди. Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил қилинди.
“Тўпаланг омбори сувидан фойдаланиш” лойиҳаси ҳисобига Термиз шаҳри ва 10 та тумандаги 563 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Транспорт тизимини модернизация қилишни бошлади
Саида Мирзиёева президент қарори ижроси доирасида транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар бошланганини маълум қилди. Шу мақсадда ташкил этилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази пойтахтдаги долзарб муаммолар юзасидан тақдимот ўтказган.
Тақдимотда Тошкентдаги тирбандликларни камайтириш, экологик ҳолатни яхшилаш ва жамоат транспорти назоратини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Яқин кунларда “ақлли” светофорлар ўрнатиш, йўлларни стандарт чизиқлар билан белгилаш ҳамда автотураргоҳларни тартибга солиш ишлари бошланиши режалаштирилган.

👍42🔥22😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний пойгаларга чек қўйилади…
Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва уларда иштирок этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда йўлларда ноқонуний равишда уюштирилаётган пойгалар йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Бундай ҳолатлар аҳоли осойишталигига салбий таъсир кўрсатиб, айрим ҳолларда инсон ўлимигача олиб келаётгани таъкидланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва уларда иштирок этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда йўлларда ноқонуний равишда уюштирилаётган пойгалар йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Бундай ҳолатлар аҳоли осойишталигига салбий таъсир кўрсатиб, айрим ҳолларда инсон ўлимигача олиб келаётгани таъкидланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа тумани прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида, воқеа жойидан қочишга уринган пайтида қўлга олинди.
Маълум қилинишича, у Шайхонтоҳур туманидаги 2 та уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганини рўкач қилиб пул талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, у 2025 йил сентябрига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Покистон билан жангларда 70 дан ортиқ афғон ҳарбийси ҳалок бўлди
Geo TV хабарига кўра, Афғонистон–Покистон чегарасидаги тўқнашувларда камида 72 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлган, 120 дан ортиғи жароҳат олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Geo TV хабарига кўра, Афғонистон–Покистон чегарасидаги тўқнашувларда камида 72 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлган, 120 дан ортиғи жароҳат олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қоидабузарлиги билан мақтанган йигит узр сўради
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Uzbelas Performance автосервиси ишчиси Асадбек Жумаев иштирокидаги видео ўрганиб чиқилган.
Суд қарорига асосан, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси билан 8,4 млн сўм жаримага тортилган.
Бош прокуратура ҳолатга қўшимча ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 26 февраль куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протест киритганини маълум қилди.
Айни пайтда масала қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

🤷♂1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қоидабузарлиги билан мақтанган йигит узр сўради Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Uzbelas Performance автосервиси ишчиси Асадбек Жумаев иштирокидаги видео ўрганиб чиқилган. Суд қарорига асосан, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси…
Асад Жумаев 10 суткага қамалди
Uzbelas Performance раҳбари Асад Жумаевга нисбатан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2026 йил 16 январдаги қарори устидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан кассация тартибида протест киритилган.
Бугун Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида раҳбари А.Жумаевга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг жарима солиш ҳақидаги қарори бекор қилинди.
Тошкент шаҳар судининг қарорига мувофиқ Жумаевга МЖтКнинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) билан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у суд қарорига асосан, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси билан 8,4 млн сўм жаримага тортилган эди. Шундан сўнг Бош прокуратура ҳолатга қўшимча ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида судга протест киритган.

👍10👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инспекция раҳбари Андижонда сайёр қабул ўтказмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари Сирожиддин Эшқувватовнинг Андижон вилоятида сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.
Қабул давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг қурилиш соҳаси, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, коммунал хизматлар, шунингдек ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимлари билан боғлиқ
мурожаатлари қабул қилиниб, атрофлича ўрганилмоқда.
Ҳар бир мурожаат юзасидан амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланмоқда.

👍3🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Шуҳрат” медали соҳиби, Basalt Uzbekistan асосчиси: ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчисига оид қўшимча маълумотлар очиқланди
25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф ўқувчиси BMW M4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракат вақтида Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) инспекторини уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида инспектор турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби эълон қилган видеога кўра, ўқувчининг ота-онаси 2025 йил сентябри ва 2026 йил январь ойларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси (болага тарбия бермаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган ва профилактик суҳбат ўтказилган.
Очиқ манбаларга кўра, мазкур ўқувчи 2023 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган ҳамда Basalt Uzbekistan компаниялар гуруҳи асосчиси Турғун Кучкуновнинг набираси ҳисобланади.

👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда кафе портлаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Kazinform хабарига кўра, Оқмула вилоятининг Шучинск шаҳрида беш қаватли турар жой биносига уланган кафеда газ-ҳаво аралашмаси портлаши юз берди.
Ҳодиса оқибатида 26 киши жароҳат олди, улардан 7 нафари вафот этган.
Қурбонлар орасида 16 ёшли қиз ҳам бор. 13 нафар жабрланувчи Бурабай туман касалхонасига ётқизилган, 6 киши амбулатор назоратга олинган.
Расмийларга кўра, барча зарур куч ва воситалар сафабар этилган, қўшимча тиббий гуруҳлар жалб қилинган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Асосий жароҳатлар турли даражадаги термик куюшлар экани маълум қилинди.

😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бухорода “Халқ банки” филиали шўъба мудири ҳибсга олинди АТ “Халқ банки” Ромитан стандарт банк хизматлари марказининг шўъба мудири тезкор тадбирда ҳибсга олинди. ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг ишончига кириб…
“У меҳнат таътилида бўлган” — “Халқ банки” Ромитан маркази шўба мудири ҳибсга олинганини рад этди
“Халқ банки” матбуот хизмати Давлат хавфсизлиги томонидан эълон қилинган хабарга муносабат билдирди.
Бугун, 27 февраль куни ДХХ расмий тармоқларида АТ “Халқ банки” Ромитан маркази шўба мудири пора билан ушлангани тўғрисида хабар эълон қилинди.
Бироқ банк матбуот хизматининг иддао қилишича, тезкор тадбир вақтида шўба мудири меҳнат таътилига чиқиб, Тошкент шаҳрида бўлган.
“Расмий хулосалар эълон қилингунига қадар, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумот тақдим қилинади” - дейилади муносабатда.

🤔2