EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ–59-сонли қарор: Ўзбекистонда стартап экотизими янги босқичга чиқади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–59-сонли қарор қабул қилинди.

Ҳужжат мамлакатда стартап лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инновацион ғояларни тижоратлаштириш ва венчур молиялаштириш механизмларини ривожлантиришга қаратилган. Қарор билан стартаплар учун молиявий, инфратузилмавий ва институционал шарт-шароитларни яхшилаш назарда тутилган.

Хусусан, венчур фондлар фаолиятини кенгайтириш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш, акцелерация дастурларини ривожлантириш ҳамда стартапларни халқаро бозорларга олиб чиқиш бўйича янги механизмлар жорий этилади. Мутахассислар фикрича, мазкур қарор инновацион иқтисодиётни шакллантиришда муҳим қадам бўлади.

IT PARK Венчур капитални жалб қилиш бўлими бош менежери Жамолиддин Шайхов қарор аҳамияти ҳақида шундай деди:

«ПҚ–59-сонли қарор стартаплар учун тизимли экотизим яратишга хизмат қилади. Венчур капитал бозорини ривожлантириш ва инвесторлар учун қулай муҳит яратиш орқали инновацион лойиҳалар сони ва сифати ошади. Бу эса мамлакат иқтисодиётида юқори қўшилган қиймат яратадиган янги компаниялар пайдо бўлишига замин ҳозирлайди»

Қарор ижроси доирасида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стартапларни молиялаштиришнинг замонавий инструментларини жорий этиш ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Сурхондарёда гидроэнергетика янги босқичга чиқмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида ҳудуднинг гидроэнергетик имкониятлари ҳамда жорий ва истиқболдаги лойиҳалар юзасидан Ўзбекгидроэнерго раҳбари Ислома Абдураҳмонов томонидан кенг тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда вилоятнинг энергетик салоҳиятини кенгайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ва аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, 2017 йилда вилоятда атиги битта гидроэлектр станция фаолият юритган бўлиб, унинг қуввати 30 МВтни ташкил этган. Кейинги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида гидроэнергетик қувватлар 9 баробарга оширилиб, 273,4 МВтга етказилган. ГЭСлар сони 13 тага етди. Ҳозирги кунда вилоятда йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 800 млн кВт•соатни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Тўполанг сув омбори ҳажми 100 млн куб метрдан 500 млн куб метргача оширилгани, бу эса янги қувватларни ишга тушириш имконини бергани таъкидланди. Юқори Тўполанг гидросалоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида умумий қуввати 80 МВт бўлган 3 та гидроэлектр станциядан иборат Киштут ГЭСлар каскади лойиҳаси тақдим этилди. Айни пайтда ушбу лойиҳа доирасида қурилиш ишлари бошланган.

Президент топшириғига биноан, Киштут ГЭСлар каскади «миллий лойиҳа» сифатида амалга оширилади. Шу билан бирга, вилоят гидроэнергетик салоҳиятини янада ошириш ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур лойиҳалар Сурхондарё вилоятининг энергетик мустақиллигини мустаҳкамлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш ҳамда ҳудудни барқарор электр таъминоти билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥20🤷‍♂1👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан танишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🔥13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир дақиқа ҳоким бўлсам майлими?

Ёшлар билан учрашув давомида Олмалиқ шаҳрида 6-синф ўқувчиси Фирдавс Тошбоев шаҳар ҳокими ўрнида бир дақиқа ўтиришни сўради. Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов унинг таклифига ижобий жавоб берган.

Аммо атиги бир неча савол ва мурожаатлардан сўнг, у раҳбарлик масъулияти нақадар оғир эканини ҳис қилди.

Йигитчага ҳокимлик нафақат минбар, балки катта жавобгарлик эканини англаш учун бир дақиқа ҳам етарли бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥10👎5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Бухорий мажмуасининг очилиши Рамазон ҳайити арафасига тўғри келади
👍26
Бойсундаги авария: халқаро гигантлар кондаги вазиятни бартараф этишга жалб этилмоқда, Сангинов воқеа жойида

Ўзбекнефтгаз раҳбарияти Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида юзага келган табиий ва техноген авария оқибатларини бартараф этиш ишларини жадаллаштирмоқда.

Жамият Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бугун кон ҳудудига ташриф буюриб, авария юз берган нуқтадаги техник ҳолат, хавфсизлик чоралари ҳамда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъуллар билан ўтказилган мулоқотда вазиятни барқарорлаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Маълум қилинишича, аварияни бартараф этиш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Бошқарув раисининг Хитойга амалга оширган ишчи ташрифи доирасида нефть-газ соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири — CNPC президенти билан учрашувда ушбу масала муҳокама қилинган.

Айни пайтда Schlumberger (АҚШ) ва CNPC экспертларини жалб этиш орқали замонавий технологиялар асосида кондаги ҳолатни босқичма-босқич барқарорлаштириш ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича таклифлар олиниши кутилмоқда.

Мутахассислар фикрича, халқаро тажриба ва илғор ечимлар жалб қилиниши вазиятни тезроқ назоратга олиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДНК экспертизаси нима, у қачон ҳал қилувчи далил ҳисобланади?

Суд-тергов жараёнларида “ҳал қилувчи далил” сифатида эътироф этиладиган ДНК экспертизаси ҳақида жамоатчиликда саволлар кўп. Айниқса, резонанс жиноят ишлари, оталикни аниқлаш, бедарак йўқолган шахслар ёки инсон тақдири ҳал бўладиган ҳолатларда ДНК натижасига ишонч масаласи янада долзарблашади.

Шу билан бирга, жамият орасида “ДНК экспертизасини сохталаштириш мумкинми?”, “Экспертлар мустақилми?”, “Натижаларга таъсир ўтказиш эҳтимоли борми?” каби жиддий шубҳалар ҳам йўқ эмас.

Effect.uz мухбири Холида Йўлдошева саволларга аниқ ва мутахассисона жавоб олиш мақсадида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов билан суҳбатлашди.

Интервьюда ДНК экспертизасининг қандай ўтказилиши, унинг холислиги, инсон ҳуқуқлари ва журналистлар учун муҳим жиҳатлар батафсил муҳокама қилинган. Тўлиқ суҳбатни тез орада Effect.uz’да томоша қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Ноқонуний пойгаларга чек қўйилади…

Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва уларда иштирок этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда йўлларда ноқонуний равишда уюштирилаётган пойгалар йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Бундай ҳолатлар аҳоли осойишталигига салбий таъсир кўрсатиб, айрим ҳолларда инсон ўлимигача олиб келаётгани таъкидланмоқда.

Мазкур муаммо жамоатчилик, жумладан ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг ҳақли эътироз ва хавотирларига сабаб бўлган. Шу муносабат билан Адлия вазирлиги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни таклиф этмоқда. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси жорий йил 17 февраль куни манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритилган.

Белгиланган тартибда келишув жараёнлари якунланганидан сўнг, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кескинлик чўққисига чиқди: Кобул ва Исломобод ўртасида қуролли қарама-қаршилик

Толибон Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида қуролли тўқнашувлар бошланганини маълум қилди. Ҳаракат расмийларига кўра, бу Покистон армиясининг аввалги ҳаво ҳужумларига жавоб ҳисобланади.

«Толибон» ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид билдиришича, Покистон ҳарбий позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум операцияси 27 февралдан бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 22 февралга ўтар кечаси Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти ва Пактика вилояти ҳудудларига авиазарбалар берган эди. Оқибатда камида 18 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“BMW М4”да ЙПХ инспекторини уриб юборган ўсмирнинг ота-онаси халқдан кечирим сўради. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида куни-кеча 15 ёшли “BMW М4” машинаси ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб кетган эди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ўсмир илгари ҳам қоидабузарликка йўл қўйган, унинг ота-онаси эса болани назорат қилмагани учун бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган.

Қимматбаҳо машина эса 2002 йилда туғилган аёл номида бўлиб, у аввал ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахсларга машинани топширгани ва ўнлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланган.

Ўсмир ва унинг отаси жабрланган инспектордан, унинг оиласидан ҳамда жамоатчиликдан кечирим сўради. Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎6🔥1😢1
Пойтахтда “ақлли” светофорлар ўрнатилади. Саида Мирзиёева жараённи ўз назоратига олди

Яқин кунларда Тошкент шаҳрида тирбандлик ва экология муаммоларини ҳал этиш мақсадида “ақлли” светофорлар ўрнатиш, йўлларга халқаро стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда замонавий автотураргоҳларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Президентнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус ташкил этилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан тегишли тақдимот ўтказилди.

Ушбу марказ нафақат йўл ҳаракати, балки жамоат транспорти назорати ва экологик ҳолатни яхшилаш билан ҳам шуғулланади.

Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман, — деб ёзди Мирзиёева.


Пойтахт инфратузилмаси учун ўта муҳим бўлган ушбу лойиҳа Тошкентдаги йўл ҳаракати маданиятини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🤔2😢1
Бухорода “Халқ банки” филиали шўъба мудири ҳибсга олинди

АТ “Халқ банки” Ромитан стандарт банк хизматлари марказининг шўъба мудири тезкор тадбирда ҳибсга олинди.

ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг ишончига кириб, унга бошқа тижорат банкида ишловчи танишлари орқали 800 млн сўм миқдорида кредит маблағи олиб бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда, шўъба мудири сўралган пул маблағи ҳисобидан 1000 долларни учинчи шахс орқали олган вақтида ҳибсга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,192 прим 9-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарёда кузатилган ҳолатда эса, тадбиркорлик субъектларига микроқарзлар бериш билан шуғулланувчи МЧЖнинг Гулистон шаҳар филиали менежери ўзининг ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали, Оқолтин туманида яшовчи фуқарога имтиёзли равишда уй-жой олиши учун субсидия маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 96 млн сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда нуфузли банк мансабдори 30 минг доллар билан ушланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
“Сурхонни ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлаш демакдир” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш бошланди.

“Сурхондарё нафақат табиати гўзал замин, балки руҳи бақувват, ғайрати баланд, орияти мустаҳкам инсонлар юртидир.

Сурхонни ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлаш демакдир”, – деди давлат раҳбари.


Маълум қилинишича, ўтган даврда Сурхондарёда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа ишга тушди.
Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Австрия, Венгрия каби давлатлар билан инвестиция ва савдо бўйича яна 10 миллиард долларлик келишувларга эришилган.

Сўнгги тўққиз йилда боғча қамрови 28 фоиздан 68 фоизга ошди, 23 та янги мактаб қурилди, яна 448 таси таъмирланди. Қўшимча 102 минг ўқувчи ўрни яратилди.

Бу даврда қурилган 688 та кўп қаватли уйга 32 минг оила кўчиб ўтди. Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил қилинди.

“Тўпаланг омбори сувидан фойдаланиш” лойиҳаси ҳисобига Термиз шаҳри ва 10 та тумандаги 563 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥16