EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
ВМW ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, ҳодиса кеча, 25 феврал куни Тошкент шаҳри Нукус кўчасида содир бўлган. Рул бошқарувида вояга етмаган шахс экани айтилмоқда. ЙПХ инспекторининг аҳволи номаълум. …
“BMW M4” машинасини 15 ёшли бола бошқарган. ЙПХ инспектори ўлмаган — Бош прокуратура

Бош прокуратура Тошкентда ЙПХ инспекторини уриб юборган “BMW M4” ҳайдовчиси мактабда ўқувчисини эканлигини очиқлади ва ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 февраль куни соат 21:46 да 2010 йилда туғилган вояга етмаган бола, хусусий мактабнинг 10 синф ўқувчиси “BMW M4” русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, Миробод тумани Миробод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда Тошкент шаҳар ЙПХ инспекторини уриб юборган. Натижада ЙПХ инспектори тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди.

50 гектар майдонда 116 та кўп қаватли уй режалаштирилган. Ҳозиргача 68 та уй битказилиб, 1,5 мингта хонадон кўчиб кирди.

Массивда поликлиника, боғча ва замонавий мактаб иш бошлаган. Мактабда ногиронлиги бўлган болалар учун барча шароитлар яратилган, 50 га яқин мутахассис фаолият юритмоқда.

Президент шунингдек, массивдаги сумалак сайлида иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥12🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғонада боғчада болани ток урди Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида болани юқори кучланишли ток ургани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса оқибатида bolaning соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда. Болалар омбудсмани…
Фарғонада 6 ёшли болани электр токи уриши ортидан жиноят иши очилди

Фарғонада болалар боғчасида 6 ёшли болани электр токи урганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши очилди.

Бош прокуратурага кўра, Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ–59-сонли қарор: Ўзбекистонда стартап экотизими янги босқичга чиқади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–59-сонли қарор қабул қилинди.

Ҳужжат мамлакатда стартап лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инновацион ғояларни тижоратлаштириш ва венчур молиялаштириш механизмларини ривожлантиришга қаратилган. Қарор билан стартаплар учун молиявий, инфратузилмавий ва институционал шарт-шароитларни яхшилаш назарда тутилган.

Хусусан, венчур фондлар фаолиятини кенгайтириш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш, акцелерация дастурларини ривожлантириш ҳамда стартапларни халқаро бозорларга олиб чиқиш бўйича янги механизмлар жорий этилади. Мутахассислар фикрича, мазкур қарор инновацион иқтисодиётни шакллантиришда муҳим қадам бўлади.

IT PARK Венчур капитални жалб қилиш бўлими бош менежери Жамолиддин Шайхов қарор аҳамияти ҳақида шундай деди:

«ПҚ–59-сонли қарор стартаплар учун тизимли экотизим яратишга хизмат қилади. Венчур капитал бозорини ривожлантириш ва инвесторлар учун қулай муҳит яратиш орқали инновацион лойиҳалар сони ва сифати ошади. Бу эса мамлакат иқтисодиётида юқори қўшилган қиймат яратадиган янги компаниялар пайдо бўлишига замин ҳозирлайди»

Қарор ижроси доирасида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стартапларни молиялаштиришнинг замонавий инструментларини жорий этиш ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Сурхондарёда гидроэнергетика янги босқичга чиқмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида ҳудуднинг гидроэнергетик имкониятлари ҳамда жорий ва истиқболдаги лойиҳалар юзасидан Ўзбекгидроэнерго раҳбари Ислома Абдураҳмонов томонидан кенг тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда вилоятнинг энергетик салоҳиятини кенгайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ва аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, 2017 йилда вилоятда атиги битта гидроэлектр станция фаолият юритган бўлиб, унинг қуввати 30 МВтни ташкил этган. Кейинги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида гидроэнергетик қувватлар 9 баробарга оширилиб, 273,4 МВтга етказилган. ГЭСлар сони 13 тага етди. Ҳозирги кунда вилоятда йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 800 млн кВт•соатни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Тўполанг сув омбори ҳажми 100 млн куб метрдан 500 млн куб метргача оширилгани, бу эса янги қувватларни ишга тушириш имконини бергани таъкидланди. Юқори Тўполанг гидросалоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида умумий қуввати 80 МВт бўлган 3 та гидроэлектр станциядан иборат Киштут ГЭСлар каскади лойиҳаси тақдим этилди. Айни пайтда ушбу лойиҳа доирасида қурилиш ишлари бошланган.

Президент топшириғига биноан, Киштут ГЭСлар каскади «миллий лойиҳа» сифатида амалга оширилади. Шу билан бирга, вилоят гидроэнергетик салоҳиятини янада ошириш ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур лойиҳалар Сурхондарё вилоятининг энергетик мустақиллигини мустаҳкамлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш ҳамда ҳудудни барқарор электр таъминоти билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥20🤷‍♂1👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан танишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🔥13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир дақиқа ҳоким бўлсам майлими?

Ёшлар билан учрашув давомида Олмалиқ шаҳрида 6-синф ўқувчиси Фирдавс Тошбоев шаҳар ҳокими ўрнида бир дақиқа ўтиришни сўради. Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов унинг таклифига ижобий жавоб берган.

Аммо атиги бир неча савол ва мурожаатлардан сўнг, у раҳбарлик масъулияти нақадар оғир эканини ҳис қилди.

Йигитчага ҳокимлик нафақат минбар, балки катта жавобгарлик эканини англаш учун бир дақиқа ҳам етарли бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥10👎5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Бухорий мажмуасининг очилиши Рамазон ҳайити арафасига тўғри келади
👍26
Бойсундаги авария: халқаро гигантлар кондаги вазиятни бартараф этишга жалб этилмоқда, Сангинов воқеа жойида

Ўзбекнефтгаз раҳбарияти Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида юзага келган табиий ва техноген авария оқибатларини бартараф этиш ишларини жадаллаштирмоқда.

Жамият Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бугун кон ҳудудига ташриф буюриб, авария юз берган нуқтадаги техник ҳолат, хавфсизлик чоралари ҳамда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъуллар билан ўтказилган мулоқотда вазиятни барқарорлаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Маълум қилинишича, аварияни бартараф этиш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Бошқарув раисининг Хитойга амалга оширган ишчи ташрифи доирасида нефть-газ соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири — CNPC президенти билан учрашувда ушбу масала муҳокама қилинган.

Айни пайтда Schlumberger (АҚШ) ва CNPC экспертларини жалб этиш орқали замонавий технологиялар асосида кондаги ҳолатни босқичма-босқич барқарорлаштириш ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича таклифлар олиниши кутилмоқда.

Мутахассислар фикрича, халқаро тажриба ва илғор ечимлар жалб қилиниши вазиятни тезроқ назоратга олиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДНК экспертизаси нима, у қачон ҳал қилувчи далил ҳисобланади?

Суд-тергов жараёнларида “ҳал қилувчи далил” сифатида эътироф этиладиган ДНК экспертизаси ҳақида жамоатчиликда саволлар кўп. Айниқса, резонанс жиноят ишлари, оталикни аниқлаш, бедарак йўқолган шахслар ёки инсон тақдири ҳал бўладиган ҳолатларда ДНК натижасига ишонч масаласи янада долзарблашади.

Шу билан бирга, жамият орасида “ДНК экспертизасини сохталаштириш мумкинми?”, “Экспертлар мустақилми?”, “Натижаларга таъсир ўтказиш эҳтимоли борми?” каби жиддий шубҳалар ҳам йўқ эмас.

Effect.uz мухбири Холида Йўлдошева саволларга аниқ ва мутахассисона жавоб олиш мақсадида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов билан суҳбатлашди.

Интервьюда ДНК экспертизасининг қандай ўтказилиши, унинг холислиги, инсон ҳуқуқлари ва журналистлар учун муҳим жиҳатлар батафсил муҳокама қилинган. Тўлиқ суҳбатни тез орада Effect.uz’да томоша қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Ноқонуний пойгаларга чек қўйилади…

Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва уларда иштирок этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда йўлларда ноқонуний равишда уюштирилаётган пойгалар йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Бундай ҳолатлар аҳоли осойишталигига салбий таъсир кўрсатиб, айрим ҳолларда инсон ўлимигача олиб келаётгани таъкидланмоқда.

Мазкур муаммо жамоатчилик, жумладан ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг ҳақли эътироз ва хавотирларига сабаб бўлган. Шу муносабат билан Адлия вазирлиги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни таклиф этмоқда. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси жорий йил 17 февраль куни манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритилган.

Белгиланган тартибда келишув жараёнлари якунланганидан сўнг, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кескинлик чўққисига чиқди: Кобул ва Исломобод ўртасида қуролли қарама-қаршилик

Толибон Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида қуролли тўқнашувлар бошланганини маълум қилди. Ҳаракат расмийларига кўра, бу Покистон армиясининг аввалги ҳаво ҳужумларига жавоб ҳисобланади.

«Толибон» ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид билдиришича, Покистон ҳарбий позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум операцияси 27 февралдан бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 22 февралга ўтар кечаси Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти ва Пактика вилояти ҳудудларига авиазарбалар берган эди. Оқибатда камида 18 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“BMW М4”да ЙПХ инспекторини уриб юборган ўсмирнинг ота-онаси халқдан кечирим сўради. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида куни-кеча 15 ёшли “BMW М4” машинаси ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб кетган эди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ўсмир илгари ҳам қоидабузарликка йўл қўйган, унинг ота-онаси эса болани назорат қилмагани учун бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган.

Қимматбаҳо машина эса 2002 йилда туғилган аёл номида бўлиб, у аввал ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахсларга машинани топширгани ва ўнлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланган.

Ўсмир ва унинг отаси жабрланган инспектордан, унинг оиласидан ҳамда жамоатчиликдан кечирим сўради. Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎6🔥1😢1
Пойтахтда “ақлли” светофорлар ўрнатилади. Саида Мирзиёева жараённи ўз назоратига олди

Яқин кунларда Тошкент шаҳрида тирбандлик ва экология муаммоларини ҳал этиш мақсадида “ақлли” светофорлар ўрнатиш, йўлларга халқаро стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда замонавий автотураргоҳларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Президентнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус ташкил этилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан тегишли тақдимот ўтказилди.

Ушбу марказ нафақат йўл ҳаракати, балки жамоат транспорти назорати ва экологик ҳолатни яхшилаш билан ҳам шуғулланади.

Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман, — деб ёзди Мирзиёева.


Пойтахт инфратузилмаси учун ўта муҳим бўлган ушбу лойиҳа Тошкентдаги йўл ҳаракати маданиятини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🤔2😢1