EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюриши кутилмоқда

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Президент Сурхондарёга ташрифи доирасида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишади.

Эртага давлат раҳбари Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳарлик қилмасдан рўза тутиш мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳибсга олинди

Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган.

Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тергов жараёнида уни ЖКнинг 167, 209 ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам фош этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Сурхондарёда «адлия»ни сотиб оладиган мактаб директори…

👉 https://youtu.be/EIzVUi4EDgk
🤔2
Қўқондаги портлаш ортидан жиноят иши очилди. Бир киши ҳалок бўлган

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлиб, натижада ёнғин келиб чиққан ва бир нечта хонадонларга моддий зарар етган.

Бахтсиз ҳолатда, 2007 йилда туғилган фуқаро бетон қоплама (плита) босиб қолиши оқибатида оғир тан жароҳати олган ва воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса жойига ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш, чақнаш сабабини аниқлаш ва ҳодиса жойини кўздан кечириш ишларини бошлаган.

Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов томонидан тергов-тезкор гуруҳ тузилиб, ҳодиса жойини ЖПК талаблари асосида ҳужжатлаштириш, аҳамиятли далиллар ва буюмларни олиш hamда гувоҳлардан батафсил кўрсатма олиш вазифалари юклатилган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ 2-минтақавий ҳудуд Тергов бўлими Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатди, ва бу иш Тергов департаменти назоратига олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Тошкент вилоятида фуқаро 2,3 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани фош этилди

Тошкент вилоятида 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Ўзэнергоинспекция томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирида Ўрта чирчиқ туманида фуқаро Й. Б. га тегишли сув насоси ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиард 365 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВМW ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, ҳодиса кеча, 25 феврал куни Тошкент шаҳри Нукус кўчасида содир бўлган.

Рул бошқарувида вояга етмаган шахс экани айтилмоқда. ЙПХ инспекторининг аҳволи номаълум.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилганмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сомалида 6,5 млн киши очарчилик хавфи остида — БМТ

Сомалида қуруқчилик, қуролли тўқнашувлар ва молиялаштиришнинг қисқариши оқибатида гуманитар инқироз чуқурлашмоқда. БМТ маълумотига кўра, март охирига бориб 6,5 миллион киши озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ЗИЛ уриб юборган 9 ёшли бола вафот этди

Андижон вилояти Балиқчи туманида ЗИЛ юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Фожиа 24 февраль куни “Эски Марказ” маҳалласидаги D-105 автомобиль йўли чорраҳасида, пиёдалар ўтиш жойида юз берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхонлик онахон Президентни дуо қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида қурилган уй-жойларни кўздан кечираётган вақтда халқ билан мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида янги уйга кўчиб ўтган онахон Президентни дуо қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥11👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилишича, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлardan бирида содир бўлган портлаш ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнгин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган.

25 февраль куни соат 14:47 да юз берган чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан ва бир нечта хонадонларга зарар етган. 2007 йилда туғилган фуқаро бетон плита босиб қолиши сабабли воқеа жойида вафот этган. Бошқа жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов воқеа жойида бўлиб, тергов-тезкор ҳаракатларини мувофиқлаштирган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Бухорода 13 ёшли қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган

Бухоро вилоятида 13 ёшли қиз фарзандли бўлгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Болалар омбудсмани маълумотига кўра, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 118 моддаси 4-э қисми (14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан тергов қилинмоқда.

Гумонланувчи оилага таниш шахс бўлиб, қамоққа олинган.

Қонунга мувофиқ, бундай жиноят учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада боғчада болани ток урди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида болани юқори кучланишли ток ургани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса оқибатида bolaning соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

Болалар омбудсмани ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдириб, воқеа прокуратура органлари томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
ВМW ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, ҳодиса кеча, 25 феврал куни Тошкент шаҳри Нукус кўчасида содир бўлган. Рул бошқарувида вояга етмаган шахс экани айтилмоқда. ЙПХ инспекторининг аҳволи номаълум. …
“BMW M4” машинасини 15 ёшли бола бошқарган. ЙПХ инспектори ўлмаган — Бош прокуратура

Бош прокуратура Тошкентда ЙПХ инспекторини уриб юборган “BMW M4” ҳайдовчиси мактабда ўқувчисини эканлигини очиқлади ва ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 февраль куни соат 21:46 да 2010 йилда туғилган вояга етмаган бола, хусусий мактабнинг 10 синф ўқувчиси “BMW M4” русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, Миробод тумани Миробод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда Тошкент шаҳар ЙПХ инспекторини уриб юборган. Натижада ЙПХ инспектори тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди.

50 гектар майдонда 116 та кўп қаватли уй режалаштирилган. Ҳозиргача 68 та уй битказилиб, 1,5 мингта хонадон кўчиб кирди.

Массивда поликлиника, боғча ва замонавий мактаб иш бошлаган. Мактабда ногиронлиги бўлган болалар учун барча шароитлар яратилган, 50 га яқин мутахассис фаолият юритмоқда.

Президент шунингдек, массивдаги сумалак сайлида иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥12🤔1