EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ибратли ҳикоя. Саҳарлик учун тайёрланган энг мазали таом — қовурилган пиёз

Диний блогер Аброр Мухтор Али ўзининг “Instagram” тармоғида бир фойдаланувчи томонидан йўлланган мактубни эълон қилди.

Мактуб муаллифининг баён қилишича, ҳозирда у молиявий қийинчиликни бошидан ўтказмоқда ва рўзғорда пиёздан бошқа ҳеч нарса қолмаган, лекин шунга қарамай унинг хотин рўзғорнинг камличилигини сездирмасдан эри учун пиёз қовуриб келган.

“Аллоҳ ундан рози бўлсин! Боримга ҳам, йўғимга ҳам 10 йилдан бери кўникиб келяпти, мен ундан мингдан- минг розиман.

Устоз бугунги ҳолатни сизга билдирсам майлими?!

Озгина бўлсада халққа билдирсангиз, шоядки опа-сингилларимиз ҳам ибрат олиб, оила деган муқаддас даргоҳни авайлаб асрашса…

Бу бугунги бизнинг саҳарлик таомимиз, қовурилган пиёз. Ҳозирги кунда молиявий аҳволим жуда ёмонлашгани туфайли рўзғорда фақатгина шу озгина пиёз қолибди, аёлим ҳеч қандай эътироз билдирмай шуни қовуриб саҳарлик тайёрлади.

Олдин оналаримизни шунақа сабрлари бўларди. Алҳамдулиллоҳ, ҳозирги опа-сингилларимизда ҳам бор экан, бундай сабрдан.

Биласизми ва бугунги тайёрлаган таоми ўн йиллик турмушимиздаги энг маззали таом бўлди мен учун”, - деб ёзган мактуб муаллифи.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍16👎1
Нуфузли банк мансабдори пора билан ушланди

Мамлакатимиздаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, у Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖда солиқ аудити натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни “юқори лавозимдаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш” эвазига 110 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида банк мансабдори келишилган маблағнинг 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида кучли шамол ва чанг-тўзон кўтарилиши мумкин

Бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

“Узгидромет”га кўра, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳам кечга томон шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядро кучлари раҳбари этиб тайинлади — The Chosun Daily

Ким Чен Ин ўзининг вояга етмаган қизини КХДР ядро кучлари раҳбари лавозимига тайинлади. Бу ҳақда The Chosun Daily нашри Жанубий Корея ҳукуматидаги юқори лавозимли ва разведка маълумотларига эга манбага таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, тахминан 13 ёшда бўлган Ким Чжу Э генераллардан махсус маълумотлар олмоқда ва айрим ҳолларда расмий раҳбар Чан Чан Ха ўрнига мустақил равишда топшириқлар бермоқда.

Бу тайинловдан кейин Жанубий Кореянинг Миллий разведка хизмати Чжу Эни Ким Чен Иннинг асосий вориси сифатида баҳолаган.

Бироқ таҳлилчилар вазият ички сиёсий кучлар мувозанатига қараб ўзгариши мумкинлигини таъкидламоқда.

Жумладан, Ким Чен Иннинг қудратли синглиси — Ким Ё Чжон ҳам ҳокимият ворислиги масаласида муҳим сиёсий фигура сифатида кўрилмоқда.

Шу билан бирга, Ким Чен Ин якшанба куни ҳукмрон Корея Меҳнат партияси бош котиби лавозимига қайта сайланди. У мазкур лавозимни 15 йилдан бери эгаллаб келмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1😢1
Сурхондарёда сифатсиз бензин сотган АЁҚШ жаримага тортилди

Сифатсиз нефть маҳсулотини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан жарима қўлланилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган “Ш. С.” МЧЖ қарашли АЁҚШда сотилаётган Аи-92 маркали автобензин “Ўзэнергоинспекция” томонидан тегишли тартибда лаборатория таҳлилидан ўтказилган.

Таҳлил натижаларига кўра, Аи-92 маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланган.

Ушбу шохобчада реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида (14,3 млн сўм) жарима қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нуфузли банк мансабдори 30 минг доллар билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, етакчи тижорат банкларидан бирининг амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

У Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи МЧЖга солиқ текширувида аниқланган қарийб 73 млрд сўмлик қарзни юқори лавозимдаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 110 минг доллар талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида мансабдор 30 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллar билан қўлга олинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2👍1
Лазиз Ибрагимов котибият мудири этиб тайинланди

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг тегишли қарори билан Лазиз Ибрагимов вилоят ҳокимлиги молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Солиқ қўмитаси солиқ органларининг “маҳаллаба” ишини ҳудудларда ташкил этиш бошқармаси давлат солиқ бош инспектори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Лазиз Ибрагимов 1987 йилда Тошкент туманида туғилган. Мутахассислиги молиячи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔3🔥1
Билл Гейтс хотинига хиёнат қилганини тан олди

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс хайрия жамғармаси ходимлари олдида молиячи Джеффри Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради ҳамда шахсий ҳаётида хиёнатлар бўлганини тан олди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

“Мен ҳеч қандай ноқонуний иш қилмаганман. Эпштейн билан вақт ўтказганим ҳаётимдаги энг катта хатойим бўлган.

Турмуш ўртоғимдан ташқари россиялик бридж ўйинчиси ва ишда танишган рус ядро физиги билан ишқий муносабатда бўлганман”, - деди Гейтс.

Гейтс ўзини молиячининг жиноятларига ҳеч қандай алоқадор эмаслигини ва унинг атрофидаги аёллар билан вақт ўтказмаганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, америкалик молиячи Жеффри Эпштейн вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик ва болаларни эксплуатация қилиш айбловлари билан судланган. У 2019 йилда Манҳэттен қамоқхонасида ўз жонига қасд қилган.

Январь ойи охирида АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид 3 миллион саҳифалик ҳужжатларни эълон қилди.

2013 йил июль ойида Эпштейн ўз электрон почтасига юборган икки мактубда Гейтс “рус қизлар” билан алоқа қилгани ва бу орқали жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларни юқтириб олгани ҳақида сўз борган.

Ҳужжатларда молиячи бу сабабли Гейтс антибиотиклар қабул қилишга мажбур бўлганини ёзган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамларнинг эҳсон пулларини ўзлаштирган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятида 22 ёшли йигит Instagram орқали бемор болалар номидан эҳсон пулларини ўзлаштириб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилоятида яшовчи 2004 йилда туғилган шахс бемор болалар ҳақидаги видеоларни юклаб олиб, уларни монтаж қилган ва банк карта рақамларини ўзгартириб, фуқаролар юборган пулларни ўзлаштирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда 30 дан ортиқ ташаббусни илгари сурди

24-февраль куни Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказиб, тадбиркорлик, таълим ва бандликни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ташаббусларни эълон қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🤔2
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Жиззах вилоятида Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими М. Х. Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 210-моддаси (пора олиш) ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга 3 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким 10 минг доллар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь 2030-йилгача товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказиши мумкин

Ўзбекистон ва Беларусь 2030-йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Беларусь бош вазири Александр Турчин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги заҳарланиш: ким айбдор?

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида жойлашган "Garden Katering" МЧЖ номи остида фаолият юритаётган компания раҳбари Шавкатжон Турдалиев ҳамда ҳуқуқшуноси ҳолат бўйича журналистлар томoнидан берилган саволларга жавоб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сингапурда сакич қонунан тақиқланган

Сингапурда 1992 йилдан буён оддий сакични олиб кириш ва сотиш ноқонуний ҳисобланади. Қонун кўчалар ҳамда метро бекатларини тоза сақлаш мақсадида жорий этилган.

Истисно тариқасида фақат дорихоналарда доривор ёки никотин сақловчи (чекшни ташлаш учун) сакичларни харид қилишга рухсат берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
“Wolt” фаолиятини тўхтатади

“Wolt” етказиб бериш хизмати Ўзбекистондаги фаолиятини расман тугатишини эълон қилди. 2026 йил 5 мартдан бошлаб сайт ёки иловa орқали буюртма бериш имкони бўлмайди.

Компания фойдаланувчиларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди ва бу қарор осон бўлмаганини таъкидлади.

Wolt Ўзбекистонда 2024 йил октябрь ойида иш бошлаган ва тахминан 1,5 йил фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cобиқ ҳоким 11 йилга қамалди

Жиззах вилоятида Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими М. Х. Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 210-моддаси (пора олиш) ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга 3 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким 10 минг доллар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2😢1
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюриши кутилмоқда

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Президент Сурхондарёга ташрифи доирасида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишади.

Эртага давлат раҳбари Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳарлик қилмасдан рўза тутиш мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳибсга олинди

Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган.

Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тергов жараёнида уни ЖКнинг 167, 209 ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам фош этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1