EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
11 гектар ерни 11 минг долларга сотмоқчи бўлган амалдор ушланди

Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассисига оид ноқонуний ер сотиш ҳолати фош этилди.

Маълум бўлишича, у ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, аввал 5 минг доллар олган.

Қолган 6 минг доллар ва ерни ҳокимлик ҳамда кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига яна 700 доллар, жами 6 700 долларни олаётган вақтида у Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машинани мажбурий тўхтатиб, тадбиркорга зўравонлик қилганлар қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш объектлари сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда ҳудудий инспекцияларда ташкил этилган онлайн кузатиш марказлари орқали давлат ҳисобидан қурилаётган барча объектлар масофавий тарзда кузатиш тизими йўлга қўйилмоқда.

Мазкур объектларга ўрнатилган камералар ҳозирда онлайн кузатиш марказларига босқичма-босқич интеграция қилинмоқда.

Шу билан бирга, марказлар сунъий интеллект асосида ишловчи электрон дастурлар билан таъминланмоқда, бу эса қурилиш жараёнларини автоматик тарзда ва юқори аниқликда кузатиш имконини беради.


Хусусан, 2026 йил январь ойида 1000 дан ортиқ кузатув камералари орқали 1144 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф этиш учун ёзма кўрсатмалар берилди. Аниқланган камчиликларнинг 500 дан ортиғи сунъий интеллект ёрдамида автоматик тарзда онлайн кузатиш марказлари орқали қайд этилган.


Онлайн кузатув ва сунъий интеллект тизими нафақат қурилиш сифатини ошириш, балки барқарор ва хавфсиз муҳитни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда йигит қариндошини товуқларни қамамагани учун пичоқлади

Андижон шаҳрининг “Янги ҳаёт” маҳалласида 1998 йилда туғилган йигит қариндошини пичоқлаб ўлдирди. Ҳодиса 2025 йил 22 сентябрь куни соат 14:00 атрофида содир бўлган.

Маълум қилинишича, товуқлар ҳовлида юрганидан жаҳли чиққан уй эгаси қариндоши билан жанжаллашиб, унга бир неча бор пичоқ урган. Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчига 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 7 қаватдан тушиб кетган болани қутқарган эркакка 1 млн рубль мукофот пули берилади

Россияда 7 қаватдан тушиб кетган болани қутқарган ўзбекистонлик Хайрулло Ибодуллаевга 1 млн рубль (159 миллион сўм - таҳр) пул мукофоти тақдим этилади.

Ибодуллаев унга бериладиган пулни Ўзбекистонга юбориши, отаси касаллиги ва тўрт нафар қизи борлигини айтди.

Шунингдек, Ибодуллаев шахсан Шавкат Мирзиёев  томонидан “Жасорат” медали билан мукофотланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва МИТ КСC мамлакатнинг глобал инновацион тизимга интеграциялашувини муҳокама қилди

Ижрочи директор Дина Ҳ. Шериф бошчилигидаги МИТ Куо Шарпер фаровонлик ва тадбиркорлик марказиделегацияси Рақамли технологиялар вазирлиги, ИТ Парк Узбекистан, Фанлар академияси, етакчи университетлар, стартаплар ва венчур етакчилари билан учрашувлар ўтказди.

Асосий эътибор: узоқ муддатли экотизим ҳамкорлиги орқали Ўзбекистонни глобал инновацион тизимгаинтеграция қилиш.

Бу тадбиркорлик, институционал салоҳият ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган тизимлиҳамкорликнинг бошланишидир.

Тўлиқ версия

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 602 км янги электр линиялари қурилади

Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасига бағишланган йиғилишда электр тармоқларини кенгайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади.

Яқин йилларда мамлакатда жами 602 километр юқори кучланишли электр узатиш линиялари қурилиши режалаштирилган. Бу янги ишга туширилаётган генерация қувватларини истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш имконини яратади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 3 млрд сўм тўланди

2026 йил январь ойида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали 12 486 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Шундан 1 739 таси такрорий ёки текширув жараёнида бўлгани сабабли кўриб чиқилмаган. Қолган мурожаатлар асосида 5 198 та сайёр текширув ўтказилиб, 99 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ўғлининг ерини сотаётган ота ушланди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳокимлик қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, у ўғлига тегишли 11 гектар фермер ерини 11 минг долларга сотишга келишиб, аввал 5 минг доллар олган. Қолган 6 минг доллар ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига яна 700 доллар олаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора билан боғлиқ моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ректорларни қаттиқ огоҳлантирди

Президент Шавкат Мирзиёев ректорларни кескин танқид қилди ва уларни қаттиқ огоҳлантирди.

“Ректорларни огоҳлантираман: тўрт-беш йил ўқитиб, талабасини ишли қилмаган ректорни лавозимида ўтиришга ҳаққи йўқ”, деди давлат раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥19🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ректорларни огоҳлантирди: ойлигини эллик фоизини қайтариб берсин!

Президент Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан мулоқот ўтказди

Учрашувда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.Ҳар бир вазир, ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум ва мактаб директори ҳамда бошқа масъуллар ҳудудидаги ёшларни тил ва касб-ҳунар ўрганиши, спорт билан шуғулланиши, ғоя, лойиҳа ва стартапига кўмак бериб, уларни ўстириши, ишли ва даромадли қилиб, бирорта ёшни эътиборсиз қолдирмасликка янада катта масъулият билан ёндашиши лозимлиги қайд этилди.

“Юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз тимсолида биз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз”, деди давлат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥10🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилик жавобсиз қолмади

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган воқеа видеоси кенг тарқалди. Унда 7-қаватдан қулаётган боланинг ҳаётини сақлаб қолган 36 ёшли юртдошимиз Хайрулло Ибодуллаевнинг жасорати жамоатчилик эътиборини тортди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, фавқулодда ва ўта мураккаб вазиятда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, болага амалий ёрдам кўрсатгани ҳамда унинг ҳаётини сақлаб қолгани учун Ибодуллаев Хайрулло Сайдуллаевич «Жасорат» медали билан тақдирланди.Юртдошимизнинг бу жасорати халқимизга хос мардлик ва фидойиликнинг ёрқин намунаси сифатида юксак баҳоланди.

Бундан ташқари Ибодуллаевга Россия федерацияси томонидан мукофот билан бирга рағбатлантириш мақсадида бир миллион рубль қарийб 159 миллион сўм) пул мукофоти ҳам тақдим этилади


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узлуксиз таълимда миллий тарбия ягона ва узвий тизим сифатида жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2026 йилда тарбия йўналишида амалга ошириладиган 12 та банддан иборат “Йўл харита” тасдиқланди.

Асосий йўналишлар:

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим тизимларида ягона миллий тарбиянинг яхлит тизими яратилади;

ҳар душанба куни барча таълим ташкилотларида “Келажак соати” дарси ўтказилади ҳамда дарс сценарийлари асосида тайёрланган контентлар “milliytarbiya.uz” электрон платформасига жойлаштирилади;

дастур доирасида Ўзбекистоннинг Миллий тарбия модели ишлаб чиқилади;

ҳар йили маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагоглар ўртасида “Миллий қадриятлар тарғиботчиси” республика танлови ўтказилади;

ҳар йили 1-центабрга қадар маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режалари тасдиқланади;

“Жасорат мактаблари” ўқувчилари ўртасида икки босқичли “Жасорат учқунлари” ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақаси ташкил этилади.

Дастурнинг тўлиқ матни

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент 4 синф ўқувчисига машина совға қилди

Президент раҳбарлигида ўтган йиғилишда Отамурод исмли ўқувчи Комилжон Отаниёзов қўшиғини ижро этди.

Шундан сўнг давлат раҳбари боланинг истеъдодини эътироф этиб, унга машина берилишини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥13👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда йўл жанжали оқибатида 7 нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчилари Hyundai автомобилини тўхтатиб, ичидаги тадбиркорларни калтаклагани хабар қилинмоқда.Ҳодиса оқибатида уч киши тан жароҳати олган, шунингдек, автомашинага ҳам зарар етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада баҳор нафаси лекин эски одатлар ҳам қолмоқда...

Фарғона вилоятида ер замин кўкармоқда аммо айримлар шох-шаббаларни ёқиб, ҳавони заҳарламоқда.

Бу ҳаво ифлосланиши
инсон саломатлигига зарар
тупроқ унумдорлигининг пасайиши ёнғин хавфи бу оддий ҳолат эмас қонунбузарлик! Масалага жиддий эътибор қаратиш вақти.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси, вилоят Прокуратураси, ИИБ, Миллий гвардия, вилояти ҳокимлиги.

Она замин бизнинг умумий уйимиз, Ёқиш эмас, асраш вақти келди!
Биз бирга кучмиз..

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида илгари сурилган муҳим ташаббуслар

1. Ҳар пайшанба – вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлади.

2. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 200 миллион доллар маблағ ажратилади.

3. Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади.

4. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун кредит ажратиш миқдори 10 миллиард сўмгача кўпайтирилади.

5. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади.

6. “Келажак тадбиркори” дастури доирасида ёш тадбиркорларга 7 йилга 15 фоизли кредитлар ажратилади.

7. Дастур асосида ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 миллион сўмгача, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 миллион сўмгача кредит ажратилади.

8. Фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганларга 2 миллиард сўмгача, 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 миллиард сўмгача кредит берилади.

9. “Менинг биринчи касбим” дастури орқали олийгоҳ битирувчиларига стажировка учун ойига 2 миллион сўмгача стипендия тўланади.

10. Ҳар бир ҳудудда ёшларга бизнес хизматларини кўрсатувчи “Ёшлар бизнес инкубатори” ишга туширилади.

11. “Янги авлод тадбиркорлари” дастурида Гарвард, Стенфорд каби хорижий олийгоҳлар ҳамкорлигида 40 минг ёш бизнесга ўқитилади.

12. Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1000 нафар ёшга 3 йилга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади.

13. “Ёш тадбиркорлар” танловидаги энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун 1 миллиард сўмгача маблағ берилади.

14. Банклар 50 минг ёшга бепул бизнес-режа тайёрлаб беради ва 20 минг ёшни тадбиркорликка ўқитади.

15. 1 мартдан янги иш бошлаётган ёшларнинг инфратузилмага уланиш харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

16. Самарқанд шаҳрида энг яхши лойиҳа эгалари иштирокида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи ташкил қилинади.

17. “Ўсиш ва ривожланиш” стартап лойиҳасидаги энг яхши 40 та лойиҳага 2 миллиард сўм ажратилади.

18. Техникумларда ҳам стартаплар яратишга рухсат этилиб, уларга 1 миллиард сўмгача молиявий ёрдам кўрсатилади.

19. Техникум ўқувчилари учун “Work and travel” дастури орқали хорижда ишлаш имконияти яратилади.

20. ”Ўқув марказлари уюшмаси” ташкил этилади. Уюшмага аъзо бўлган ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

21. Бундай марказларнинг ўқитувчиларини Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония каби илғор таълим марказларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади.

22. ”Кўмак” лойиҳаси доирасида бизнесини кенгайтирмоқчи бўлганларга 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

23. Олис ҳудудлардаги ўқув марказлари учун ижтимоий солиқ 1 фоиз, даромад солиғи эса 7,5 фоизгача пасайтирилади.

24. Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда ҳар йили 20 минг ёшни келажак касбларига ўқитади.

25. Ҳар бир туманга 500 миллион сўмгача ссуда ажратиб, техникум ва ўқув марказларида касб-ҳунар лабораториясини ташкил этилади.

26. Ёшлар ишлари агентлиги қошида ”Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси очилиб, унга ҳар йили бюджетдан 62 миллиард сўм ажратилади.

27. Ёшларнинг энг яхши волонтёрлик лойиҳаларига 100 миллион сўмгача грант берилади.

28. Ёш оилалар учун уй-жой ипотека кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.

29. ”Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали истеъдодли ёзувчиларга ижод учун ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.

30. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот топширилади.

31. Китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда берилади.

32. “Иккинчи имкон” лойиҳаси орқали жазони ўтаб бўлган ёшлар замонавий IT-касблар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади.
👍50🔥17🤔2
Актам Хаитов қашқадарёлик фермерлар билан учрашди

Фермерлар кенгаши раиси Актам Хаитов Қашқадарё вилояти Нишон туманида ҳудуд фермерлари билан учрашди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Хаитов муҳокамада фермерларни шу кунларда қийнаётган муаммолар ва таклифларни тинглаган.

Шу билан бирга, фермерларга қулайлик яратиш мақсадида Кенгаш ҳузиридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан қишлоқ хўжалиги енгил техникаларини лизингга бериш хизмати ташкил этилиб, биринчилардан бўлиб Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига етказиб бериш ҳақида таъкидланди.

Қўшимча, ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан қишлоқ хўжалиги соҳасига берилаётган имтиёзлар, жойларда ушбу имтиёзлардан фермерлар фойдаланиш ҳолати мухокама қилинди.

“Президентнинг “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-322-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМ-594-сонли қарорини мазмун-моҳияти билан бирга белгиланган вазифалар ижросига қаратилган чора-тадбирлар ҳақида гап борди.

Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан жойларда ҳар бир фермер билан учрашиб, ҳуқуқий саводҳонлик ва деҳқончилик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ва амалий ишлар давом эттирилади”, - дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғонада баҳор нафаси лекин эски одатлар ҳам қолмоқда... Фарғона вилоятида ер замин кўкармоқда аммо айримлар шох-шаббаларни ёқиб, ҳавони заҳарламоқда. Бу ҳаво ифлосланиши инсон саломатлигига зарар тупроқ унумдорлигининг пасайиши ёнғин хавфи бу оддий ҳолат…
“Ёқиш эмас, асраш вақти келди” — Фарғона эко-бошқармаси Олтиариқдаги ҳолатни назоратга олди

Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Олтиариқ туманида содир этилган ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Эко-бошқарманинг маълум қилишича, ҳақиқатдан айрим шахслар томонидан йўл ёқасида қуруб ётган шох-шаббалар қасддан ёқиб юборилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман давлат инспекторлари томонидан дастлабки ўрганиш ва назорат ишлари бошланган.

“Бу ҳолат инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, тупроқ унумдорлигининг пасайиши ва ёнғин хавфини юзага келтириши боис жиддий қонунбузарлик ҳисобланади.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси аҳолини қонун ҳужжатларига риоя қилишга, табиатни асраш ва ҳавони муҳофаза қилишга чақиради.

Она замин – бизнинг умумий уйимиз. Ёқиш эмас, асраш вақти келди. Биз бирга кучмиз!”, - дейилади муносабатда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍2