EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Беҳзод Норматов Президент админстрациясига ишга ўтди

Беҳзод Норматов Президент администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шуъба мудири лавозимига тайинланди.

Беҳзод Норматов муқаддам “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси бўлган, 2019 йил декабрида Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган, 2020 йил апрелида энергетика вазирига ўринбосар бўлганди.

Норматов 2021–2023 йилларда “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимида ҳам ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥15😢3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Адлия вазири ўз буйруғини ҳимоя қилиш учун адвокат ёллади Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Адлия вазирлиги ҳамда вазирликнинг Инсон ҳуқуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўртасидаги меҳнат низоси юзасидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда…
“Зарарни вазир ўз ҳисобидан қопласин” — Адлия вазирининг ғайриқонуний буйруғи бекор қилинди

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Адлия вазирлиги ҳамда вазирликнинг Инсон ҳуқуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўртасидаги меҳнат низоси юзасидан бўлиб ўтган суд жараёни якунига етди.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, суд қарорига кўра Адлия вазири Акбар Тошқуловнинг Инсон ҳуқуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосарини ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғи бекор қилинди, ходимга етказилган 47 миллион сўмлик маънавий зарар қопланадиган бўлди.

Судларда иштирок этдим, бўшатилган ходимга нисбатан Инсон ресурслари бошқармаси вакилларининг муносабатини кўриб ҳайратдан ёқа ушладим.

Тизимда 18 йил хизмат қилиб, бирор марта ҳатто интизомий жазо олмаган ходимни бадном қилишга уринган бошқарма ходимларининг хатти-ҳаракатлари даҳшатли эди.

Вазирнинг буйруғини ҳимоя қилиш вазирлик ходимлари учун эҳтимол корпоратив манфаатдир, аммо одамийлик, инсонийлик деган туйғулар ҳам борлигини унутмаслик керак эди. 

Суднинг талабига қарамай Инсон ресурслари бошқармаси раҳбари Шуҳрат Қўчқоров судга келмади.

Бу ҳол менга аввалдан таниш: ўтган йилларда вазирликнинг матбуот хизмати собиқ ходимини судларда ҳимоя қилганимда ҳам бундай субутсизликка гувоҳ бўлганман.

Димоғидан қурт ёғадиган бундай раҳбарларнинг ҳали ҳам мавжудлиги аянчлидир.

Суднинг бугунги қарори оддийгина ходимни ишга тиклаш қарори эмас, балки мамлакат ҳуқуқ тизими юзига туширилган шапалоқдир.

Менимча, ходимга етказилган 47 миллион сўмлик маънавий зарарни вазирнинг ўзи шахсан ўз ҳисобидан тўлаши керак, Адлия вазирлиги пули бюджетники, бюджет эса Сиз ва биз — халқникидир”, — деб ёзди Ташанов.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтиариқ туманида омборхона ёнди

Бугун, 23 февраль куни соат 13:24 да 112 тизими орқали Фарғона вилояти ФВБга Олтиариқ тумани, Повирғон МФЙ, Кампикой кўчасида жойлашган дарахт кўчатлари сақлаш омбори (музлатгич) ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Сангинов Президентга ҳисобот берди

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси билан танишди.

Жорий йил 30 январь куни бўлиб ўтган тақдимотда компания фаолиятида операцион самарадорликни ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш, геология-қидирув ишларини кенгайтириб, захираларни кўпайтириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Бугун “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси давлат раҳбарига бу борадаги ишларнинг бориши ҳақида ахборот берди.
Жумладан, 2026-2027 йилларда қатор ҳудудларда янги майдонларда қидирув ишларини кучайтириш, 3D сейсмик-қидирув ҳажмларини кенгайтириш ҳамда қудуқларни қурилиш билан якунлаш режалари белгилангани айтилди.

Шунингдек, жорий йил январь-февраль ойларида иккита янги газ конденсат кони очилгани ҳақида маълумот берилди.

Компанияни стратегик ривожлантириш доирасида форензик аудит ўтказиш, харидлар жараёнларини такомиллаштириш, ESG тамойилларини жорий этиш ҳамда ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш ишлари тезлаштирилади.

Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ва режалаштирилган барча тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб, қатъий интизом ҳамда шахсий жавобгарлик асосида таъминлашни давом эттириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍93🔥17🤔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🤔1
11 гектар ерни 11 минг долларга сотмоқчи бўлган амалдор ушланди

Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассисига оид ноқонуний ер сотиш ҳолати фош этилди.

Маълум бўлишича, у ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, аввал 5 минг доллар олган.

Қолган 6 минг доллар ва ерни ҳокимлик ҳамда кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига яна 700 доллар, жами 6 700 долларни олаётган вақтида у Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машинани мажбурий тўхтатиб, тадбиркорга зўравонлик қилганлар қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш объектлари сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда ҳудудий инспекцияларда ташкил этилган онлайн кузатиш марказлари орқали давлат ҳисобидан қурилаётган барча объектлар масофавий тарзда кузатиш тизими йўлга қўйилмоқда.

Мазкур объектларга ўрнатилган камералар ҳозирда онлайн кузатиш марказларига босқичма-босқич интеграция қилинмоқда.

Шу билан бирга, марказлар сунъий интеллект асосида ишловчи электрон дастурлар билан таъминланмоқда, бу эса қурилиш жараёнларини автоматик тарзда ва юқори аниқликда кузатиш имконини беради.


Хусусан, 2026 йил январь ойида 1000 дан ортиқ кузатув камералари орқали 1144 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф этиш учун ёзма кўрсатмалар берилди. Аниқланган камчиликларнинг 500 дан ортиғи сунъий интеллект ёрдамида автоматик тарзда онлайн кузатиш марказлари орқали қайд этилган.


Онлайн кузатув ва сунъий интеллект тизими нафақат қурилиш сифатини ошириш, балки барқарор ва хавфсиз муҳитни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда йигит қариндошини товуқларни қамамагани учун пичоқлади

Андижон шаҳрининг “Янги ҳаёт” маҳалласида 1998 йилда туғилган йигит қариндошини пичоқлаб ўлдирди. Ҳодиса 2025 йил 22 сентябрь куни соат 14:00 атрофида содир бўлган.

Маълум қилинишича, товуқлар ҳовлида юрганидан жаҳли чиққан уй эгаси қариндоши билан жанжаллашиб, унга бир неча бор пичоқ урган. Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчига 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 7 қаватдан тушиб кетган болани қутқарган эркакка 1 млн рубль мукофот пули берилади

Россияда 7 қаватдан тушиб кетган болани қутқарган ўзбекистонлик Хайрулло Ибодуллаевга 1 млн рубль (159 миллион сўм - таҳр) пул мукофоти тақдим этилади.

Ибодуллаев унга бериладиган пулни Ўзбекистонга юбориши, отаси касаллиги ва тўрт нафар қизи борлигини айтди.

Шунингдек, Ибодуллаев шахсан Шавкат Мирзиёев  томонидан “Жасорат” медали билан мукофотланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва МИТ КСC мамлакатнинг глобал инновацион тизимга интеграциялашувини муҳокама қилди

Ижрочи директор Дина Ҳ. Шериф бошчилигидаги МИТ Куо Шарпер фаровонлик ва тадбиркорлик марказиделегацияси Рақамли технологиялар вазирлиги, ИТ Парк Узбекистан, Фанлар академияси, етакчи университетлар, стартаплар ва венчур етакчилари билан учрашувлар ўтказди.

Асосий эътибор: узоқ муддатли экотизим ҳамкорлиги орқали Ўзбекистонни глобал инновацион тизимгаинтеграция қилиш.

Бу тадбиркорлик, институционал салоҳият ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган тизимлиҳамкорликнинг бошланишидир.

Тўлиқ версия

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 602 км янги электр линиялари қурилади

Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасига бағишланган йиғилишда электр тармоқларини кенгайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади.

Яқин йилларда мамлакатда жами 602 километр юқори кучланишли электр узатиш линиялари қурилиши режалаштирилган. Бу янги ишга туширилаётган генерация қувватларини истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш имконини яратади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 3 млрд сўм тўланди

2026 йил январь ойида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали 12 486 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Шундан 1 739 таси такрорий ёки текширув жараёнида бўлгани сабабли кўриб чиқилмаган. Қолган мурожаатлар асосида 5 198 та сайёр текширув ўтказилиб, 99 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ўғлининг ерини сотаётган ота ушланди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳокимлик қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, у ўғлига тегишли 11 гектар фермер ерини 11 минг долларга сотишга келишиб, аввал 5 минг доллар олган. Қолган 6 минг доллар ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига яна 700 доллар олаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора билан боғлиқ моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ректорларни қаттиқ огоҳлантирди

Президент Шавкат Мирзиёев ректорларни кескин танқид қилди ва уларни қаттиқ огоҳлантирди.

“Ректорларни огоҳлантираман: тўрт-беш йил ўқитиб, талабасини ишли қилмаган ректорни лавозимида ўтиришга ҳаққи йўқ”, деди давлат раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥19🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ректорларни огоҳлантирди: ойлигини эллик фоизини қайтариб берсин!

Президент Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан мулоқот ўтказди

Учрашувда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.Ҳар бир вазир, ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум ва мактаб директори ҳамда бошқа масъуллар ҳудудидаги ёшларни тил ва касб-ҳунар ўрганиши, спорт билан шуғулланиши, ғоя, лойиҳа ва стартапига кўмак бериб, уларни ўстириши, ишли ва даромадли қилиб, бирорта ёшни эътиборсиз қолдирмасликка янада катта масъулият билан ёндашиши лозимлиги қайд этилди.

“Юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз тимсолида биз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз”, деди давлат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥10🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилик жавобсиз қолмади

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган воқеа видеоси кенг тарқалди. Унда 7-қаватдан қулаётган боланинг ҳаётини сақлаб қолган 36 ёшли юртдошимиз Хайрулло Ибодуллаевнинг жасорати жамоатчилик эътиборини тортди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, фавқулодда ва ўта мураккаб вазиятда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, болага амалий ёрдам кўрсатгани ҳамда унинг ҳаётини сақлаб қолгани учун Ибодуллаев Хайрулло Сайдуллаевич «Жасорат» медали билан тақдирланди.Юртдошимизнинг бу жасорати халқимизга хос мардлик ва фидойиликнинг ёрқин намунаси сифатида юксак баҳоланди.

Бундан ташқари Ибодуллаевга Россия федерацияси томонидан мукофот билан бирга рағбатлантириш мақсадида бир миллион рубль қарийб 159 миллион сўм) пул мукофоти ҳам тақдим этилади


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узлуксиз таълимда миллий тарбия ягона ва узвий тизим сифатида жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2026 йилда тарбия йўналишида амалга ошириладиган 12 та банддан иборат “Йўл харита” тасдиқланди.

Асосий йўналишлар:

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим тизимларида ягона миллий тарбиянинг яхлит тизими яратилади;

ҳар душанба куни барча таълим ташкилотларида “Келажак соати” дарси ўтказилади ҳамда дарс сценарийлари асосида тайёрланган контентлар “milliytarbiya.uz” электрон платформасига жойлаштирилади;

дастур доирасида Ўзбекистоннинг Миллий тарбия модели ишлаб чиқилади;

ҳар йили маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагоглар ўртасида “Миллий қадриятлар тарғиботчиси” республика танлови ўтказилади;

ҳар йили 1-центабрга қадар маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режалари тасдиқланади;

“Жасорат мактаблари” ўқувчилари ўртасида икки босқичли “Жасорат учқунлари” ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақаси ташкил этилади.

Дастурнинг тўлиқ матни

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2