EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уринганлар ушланди

Тошкент шаҳрида 73 ёшли муқаддам судланган аёл 44 ёшли таниши билан тил бириктириб, Юнусобод туманидаги тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотишга келишган.
Улар мансабдор танишлари орқали ерни турар жой тоифасига ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 200 минг доллар олган вақтда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳунармандлар маркази — Хонқа! Барча мебель усталарини Хоразмга чорлаймиз!

Кенг ва ёруғ савдо ҳудуди, қулай жойлашув ва энг муҳими — барча коммуникацияларга эга инфратузилма.

Замонавий дизайн, кенг павильонлар ва харидорлар учун қулай муҳит.

Ўз бизнесингизни ривожлантириш учун ишончли манзил — Хонқа туманидаги замонавий мебел бозори.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда 179 та ноқонуний телефон савдоси фош этилди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 179 дона ноқонуний олиб кирилган уйали алоқа воситаларининг савдосига чек қўйилди.

Чилонзор туманида кузатувга олинган шубҳали ҳаракатлар натижасида божхона расмийлаштирувидан ўтмаган 102 дона iPhone қурилмаси “шартли харидор”га сотилаётган вақтда тўхтатиб қолинди. Ашёвий далилларнинг умумий қиймати 255 миллион сўмни ташкил этган.

Шайхонтоҳур тумани яқинидаги савдо мажмуаси атрофида ҳам худди шундай ҳолат қайд этилди. Бу ерда 207 миллион 900 минг сўмлик 77 дона телефон ноқонуний равишда сотилаётган пайтда тезкор ходимлар томонидан савдо занжири узилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz жамоаси жойида — сайёр қабулдан махсус репортаж

23 февраль куни Effect.uz жамоаси Сурхондарё вилоятида бўлиб, туман ҳокими Шерхон Алламуратов томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабул жараёнини кузатмоқда.

Қабул давомида мурожаат билан келган фуқароларнинг таклиф ва шикоятлари тингланди. Масалаларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Effect.uz'ни кузатишда давом этинг. Тез орада ушбу сайёр қабулнинг тўлиқ видеолавҳаси ижтимоий тармоқларимиз орқали эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари расман якунланди

22 февраль куни Италияда, Верона шаҳридаги “Arena di Verona” амфитеатрида 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақаларда жами 116 медал топширилди.

Ўзбекистон делегациясида Даниил Ейбог ва Медет Назаров шорт-трек ҳамда тоғ чанғиси дастурларида иштирок этди, аммо медалларни қўлга кирита олмади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек олимлари NASA мукофотига сазовор бўлди

NASA Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти олимларини халқаро Group Achievement Award мукофоти билан тақдирлади. Мукофот Double Asteroid Redirection Test (DART) космик миссияси доирасида эришилган илмий натижалар учун берилган.Тақдирланганлар лаборатория мудири Отабек Бурҳонов ва катта илмий ходим Камолиддин Эргашев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода тунги клуб раҳбари ҳибсга олинди

Бухоро шаҳрида тунги клуб раҳбари аёл-қизларни фоҳишаликка мажбурлаганликда гумонланиб, қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у Instagram орқали ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни юқори маош ва раққосалик ваъдаси билан Бухорога олиб келган.

Кейин уларнинг эркинлигини чеклаб, руҳий ва жисмоний босим орқали мижозлар билан жинсий алоқага мажбурлаган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ишламайдиган аёллар ҳам “декрет” тўловларини олиши мумкин

Ўзбекистонда расмий меҳнат шартномасига эга бўлмаган аёллар ҳам ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани расмийлаштириш имкониятига эга бўлади.

Тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш жараёни онлайн тарзда, ортиқча мурожаатлар ва қоғозбозликсиз йўлга қўйилади.

Бу эса ижтимоий ҳимоя тизимини янада соддалаштириш ва қулайлаштиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Беҳзод Норматов Президент админстрациясига ишга ўтди

Беҳзод Норматов Президент администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шуъба мудири лавозимига тайинланди.

Беҳзод Норматов муқаддам “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси бўлган, 2019 йил декабрида Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган, 2020 йил апрелида энергетика вазирига ўринбосар бўлганди.

Норматов 2021–2023 йилларда “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимида ҳам ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥15😢3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Адлия вазири ўз буйруғини ҳимоя қилиш учун адвокат ёллади Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Адлия вазирлиги ҳамда вазирликнинг Инсон ҳуқуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўртасидаги меҳнат низоси юзасидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда…
“Зарарни вазир ўз ҳисобидан қопласин” — Адлия вазирининг ғайриқонуний буйруғи бекор қилинди

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Адлия вазирлиги ҳамда вазирликнинг Инсон ҳуқуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўртасидаги меҳнат низоси юзасидан бўлиб ўтган суд жараёни якунига етди.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, суд қарорига кўра Адлия вазири Акбар Тошқуловнинг Инсон ҳуқуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосарини ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғи бекор қилинди, ходимга етказилган 47 миллион сўмлик маънавий зарар қопланадиган бўлди.

Судларда иштирок этдим, бўшатилган ходимга нисбатан Инсон ресурслари бошқармаси вакилларининг муносабатини кўриб ҳайратдан ёқа ушладим.

Тизимда 18 йил хизмат қилиб, бирор марта ҳатто интизомий жазо олмаган ходимни бадном қилишга уринган бошқарма ходимларининг хатти-ҳаракатлари даҳшатли эди.

Вазирнинг буйруғини ҳимоя қилиш вазирлик ходимлари учун эҳтимол корпоратив манфаатдир, аммо одамийлик, инсонийлик деган туйғулар ҳам борлигини унутмаслик керак эди. 

Суднинг талабига қарамай Инсон ресурслари бошқармаси раҳбари Шуҳрат Қўчқоров судга келмади.

Бу ҳол менга аввалдан таниш: ўтган йилларда вазирликнинг матбуот хизмати собиқ ходимини судларда ҳимоя қилганимда ҳам бундай субутсизликка гувоҳ бўлганман.

Димоғидан қурт ёғадиган бундай раҳбарларнинг ҳали ҳам мавжудлиги аянчлидир.

Суднинг бугунги қарори оддийгина ходимни ишга тиклаш қарори эмас, балки мамлакат ҳуқуқ тизими юзига туширилган шапалоқдир.

Менимча, ходимга етказилган 47 миллион сўмлик маънавий зарарни вазирнинг ўзи шахсан ўз ҳисобидан тўлаши керак, Адлия вазирлиги пули бюджетники, бюджет эса Сиз ва биз — халқникидир”, — деб ёзди Ташанов.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтиариқ туманида омборхона ёнди

Бугун, 23 февраль куни соат 13:24 да 112 тизими орқали Фарғона вилояти ФВБга Олтиариқ тумани, Повирғон МФЙ, Кампикой кўчасида жойлашган дарахт кўчатлари сақлаш омбори (музлатгич) ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Сангинов Президентга ҳисобот берди

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси билан танишди.

Жорий йил 30 январь куни бўлиб ўтган тақдимотда компания фаолиятида операцион самарадорликни ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш, геология-қидирув ишларини кенгайтириб, захираларни кўпайтириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Бугун “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси давлат раҳбарига бу борадаги ишларнинг бориши ҳақида ахборот берди.
Жумладан, 2026-2027 йилларда қатор ҳудудларда янги майдонларда қидирув ишларини кучайтириш, 3D сейсмик-қидирув ҳажмларини кенгайтириш ҳамда қудуқларни қурилиш билан якунлаш режалари белгилангани айтилди.

Шунингдек, жорий йил январь-февраль ойларида иккита янги газ конденсат кони очилгани ҳақида маълумот берилди.

Компанияни стратегик ривожлантириш доирасида форензик аудит ўтказиш, харидлар жараёнларини такомиллаштириш, ESG тамойилларини жорий этиш ҳамда ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш ишлари тезлаштирилади.

Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ва режалаштирилган барча тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб, қатъий интизом ҳамда шахсий жавобгарлик асосида таъминлашни давом эттириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍93🔥17🤔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🤔1
11 гектар ерни 11 минг долларга сотмоқчи бўлган амалдор ушланди

Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассисига оид ноқонуний ер сотиш ҳолати фош этилди.

Маълум бўлишича, у ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, аввал 5 минг доллар олган.

Қолган 6 минг доллар ва ерни ҳокимлик ҳамда кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига яна 700 доллар, жами 6 700 долларни олаётган вақтида у Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машинани мажбурий тўхтатиб, тадбиркорга зўравонлик қилганлар қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш объектлари сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда ҳудудий инспекцияларда ташкил этилган онлайн кузатиш марказлари орқали давлат ҳисобидан қурилаётган барча объектлар масофавий тарзда кузатиш тизими йўлга қўйилмоқда.

Мазкур объектларга ўрнатилган камералар ҳозирда онлайн кузатиш марказларига босқичма-босқич интеграция қилинмоқда.

Шу билан бирга, марказлар сунъий интеллект асосида ишловчи электрон дастурлар билан таъминланмоқда, бу эса қурилиш жараёнларини автоматик тарзда ва юқори аниқликда кузатиш имконини беради.


Хусусан, 2026 йил январь ойида 1000 дан ортиқ кузатув камералари орқали 1144 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф этиш учун ёзма кўрсатмалар берилди. Аниқланган камчиликларнинг 500 дан ортиғи сунъий интеллект ёрдамида автоматик тарзда онлайн кузатиш марказлари орқали қайд этилган.


Онлайн кузатув ва сунъий интеллект тизими нафақат қурилиш сифатини ошириш, балки барқарор ва хавфсиз муҳитни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда йигит қариндошини товуқларни қамамагани учун пичоқлади

Андижон шаҳрининг “Янги ҳаёт” маҳалласида 1998 йилда туғилган йигит қариндошини пичоқлаб ўлдирди. Ҳодиса 2025 йил 22 сентябрь куни соат 14:00 атрофида содир бўлган.

Маълум қилинишича, товуқлар ҳовлида юрганидан жаҳли чиққан уй эгаси қариндоши билан жанжаллашиб, унга бир неча бор пичоқ урган. Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчига 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1